Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси
Мўмин машинасида келаяпти. У жойида тўхтади. Тўхтагани билан Мўминга қўлини кўтармади. Кўтаролмасди ҳам. Мўмин қўшнисини кўриши билан машинасини тўхтатди ва мусофир ўтирган томоннинг ойнасини тушириб, баланд овозда чақирди:
- Салим ака, ўтиринг, уйгача оборай.
Салим рози бўлиб секин орқа эшикни очди-да, қўлидаги ҳамма нарсаларини ўриндиқ устига қўйди. Эшикни ёпиб, ҳайдовчи ёнига ўтирди. Жимгина салом учун қўл узатди…
- Ака, ё гапиришга хушингиз йўқ ё қаттиқ чарчагансиз, - деди Мўмин анча йўл юриб, зерикарли жараённи бузган ҳолда.
- Чарчаш ҳам гапми? Гўё, устимдан трактор ўтгандек. Бутун суякларим қақшаяпти, - арзи ҳол қилди Салим.
-Сизнинг ишингиз ҳақиқатдан ҳам оғир. Туни билан етмиш килолик халталарни тушириш осон иш эмас.
-Бундан ҳам эмас, Мўминжон. Ўзимдан бўлди. Ўзинг биласан, вагоннинг ичи ташқаридан кўра икки-уч карра иссиқроқ. Қанча вақт унинг ичида бўлсанг, тепангдан шунча тер оқади. Назарингда гўё ўзингни қизиган тандир ичида тасаввур қиласан. Тоқатим қолмай терлаган ҳолимда ўзимни корхонанинг совуқ ҳовузига ташладим. Ундан чиққанимдан сўнг, мана шу ҳолатга тушдим.
-Янгага айтинг бошингиздан оёғингизгача спирт суртсин, аччиқ бир мастава қилиб сизга ичирсин, ўраниб бироз дам олинг. Худо хоҳласа, гулдек бўласиз, - маслаҳат берди Мўмин.
- Янганг иситмайди мени. Унинг завқу шавқи биринчи эри билан балки тугагандир. Бирга ётиш ҳам жанжал билан муяссар бўлинади, - бирваракайига юрак дардини очиб юборди Салим.
Унинг гапи Мўминни ҳайратга солди. Бу сўзларни эшитишни кутмаганди. Бир оз жимликдан сўнг деди:
- Сиз ҳам, Салим ака, биринчи бор уйланмагансиз, завқ-шавқингиз тугамаган-ку.
-Тўғри. Лекин аёл эркак эмас-да. Аёллар бизга ўхшаш булҳавас эмас. Бу бизлар, қайси аёлни кўрсак, ҳавасга тушамиз. Аёллар эса, кимни яхши кўриб қолишса, умрининг охиригача садоқатда қолишади. Балки янганг биринчи эрига бўлган муҳаббати устунлигиданми, мени унчалик хушламайдир? Уни ёмон демайман. Йўқ. Ажойиб аёл. Ичкари-ю ташқари ҳамиша супурилган, тоза-озода, либослар ҳам доим ювилган, дазмолланган - жавонда осиғлиқ. Камчилиги йўқ, аммо унда самимият, муҳаббат ва эркалиги йўқ.
- Эҳ-а. Салим ака, сизни бунчалик гапга чечанлигингизни билмабман ва яна юрагингизда дардингиз ҳам бор экан.
- Мен бу гапларни ҳар кимга ҳам айтавермайман. Сени биламан, сир сақлаш қўлингдан келадиган йигитсан. Гапнинг жойи келганда айтдим-да.
-Ака, бир нарса сўрасам майлими?
-Сўра.
-Нима учун раҳматлик Парвизнинг онаси, биринчи хотинингиздан ажрашмоқчи бўлгандингиз?
- Бунинг қиссаси узун.
- Сиз калта қилинг.
- Менимча бу қиссани эшитгансану, энди гап ковлаяпсан-а?
- Ўзингиздан эшитсак, бошқача-да.
- Майли айтганим бўлсин, балки бу сенга ҳам сабоқ бўлар.
Уйланганимга икки йил бўлган эди. Бир куни мана шундай ишдан қайтиб келаётган эдим. Самад бобо болохонаси ёнидан ўтиб кетаётганимда маҳалла қизларининг баҳслашувини эшитиб қолдим. Менинг номимни ҳам тилга олишди. Жойимда тўхтаб қолдим. Улардан бири: - Ана биттаси Салим аканинг хотини, юзтаси билан юриб, мана яна эрлик, уйли-жойли… - деди.
Бу сўзларни эшитишим билан гўё бошимга бир челак совуқ сув қуйгандек бўлди. Уйга қандай етиб борганимни ўзим биламан. Сир бой бермадим, овозимни кўтармадим, жанжал ҳам қилмадим. Секин хотиржамлик билан раҳматлик аёлимни ҳужрага чақирдим-да: «Бундан кейин яшашимизнинг маъноси қолмади, ажрашамиз. Бу ишни эртага қолдирмаймиз. Ҳозирнинг ўзида судга борамиз», - дедим. У ҳам индамади, нима учун? Гўё у мана шу кунни кутгандек, деди: - Ҳозир кийиниб олай, чиқаман…
Судга ариза ёздик. Бир оз кутиб туришимизни айтишди.
Ярим соатдан сўнг, бизларни чақиришди. Судя аёл киши экан, ёши элликларда эди. Қош-қовоғини осиб, мендан сўради:
- Ажралишларингизнинг сабаби нимада?
Бор ҳақиқатни айтишга тилим бормади. Рости нима жавоб беришни билмадим. Бир фурсат ўйланиб турдим-да, лойиқ жавоб тополмай уни чиройли эмас, у билан яшашни истамайман, дедим. Судя ҳайратда қолди, икки қошини чимириб, хаёлга ботди, кейин Парвизнинг онасига юзланди:
- Сиз ажрашиш сабабини нимада, деб биласиз?
Тилига келган дилимдагиларнинг ҳаммасини айтди. – Парвизнинг онаси ҳам айтганини айтдими? Бало экан-у. менимча, жавобим унинг иззат-нафсига тегди шекилли, буни истиҳола қилмай заҳрини сочди.
- Нима деди? – сўради Мўмин тоқатсизланиб, ҳамроҳининг ҳикоясига қизиқиб:
- Бу одамнинг олий маълумоти йўқлигини шу бугун билдим.
Судянинг кўзлари чиққудек бўлди. Гоҳ менга қарарди, гоҳ аёлимга. Нима дейишини билмасди. Ғазабланди. У биз уни мазах қилаяпмиз, деб ўйлади. Тоқати тоқ бўлди-да, овозини баландлатиб деди:
- Маймунбозлар. Ҳаётни ҳам масхара қилдингизлар! Бу сабаб бўла олмайди! Кетинг бу ердан! Яхшилаб ўйлаб кўриб, олти ойдан кейин келинглар!...
Индамасдан унинг кабинетидан чиқдик. Ўзимизнинг саволларимиздан ва ўртага тушган бундай ҳолатдан икковлон роса кулдик. Бундай завқли хандалар ўша, менга азият бериб юрган ташвишларни ўртадан олиб ташлади. Гўё ўзимга келгандек бўлиб, хотинимга юзландим:
- Буларнинг ҳаммасининг сабабини сўрамайсанми? Нега энди ажрашаяпмиз?
- Сўраганимдан не маъно? Биламан, сиз эркин фикрлашни яхши кўрмайсиз, қайсарлик одатингиз бор, - деди у. – Исканжа остида шошилинч хулоса чиқарасиз. Бунга кўпинча ўзим гувоҳ бўлганман. Неча марта бу хислатнинг оқибати яхши бўлмаслигини таъкидладим, менга қулоқ солмайсиз. Қарасам, кор келмайди. Бу сафарга индамадим, ихтиёрингизга қўйдим. Бир қоқилинг, шунда ёдингизда қолади, деб ўйладим.
- Шаҳобнинг қизи Санам Самад бобонинг болохонасида қизлар билан йиғилишиб турганда айтган гапларини бир неча марта ўз қулоғим билан эшитдим. Сени ҳаёсизликда айблади, аммо шунга қарамай, бахтинг кулиб энди уй-жой, осойишта ҳаёт бахтига муяссар бўлдинг, - деди.
- Ўша эшак менга туҳмат қилиши мумкин. Чунки укамга тегишига оиламиздан унга фақат мен қарши бўлдим. Кўрганларим сабабли, у бизнинг хонадонга келин бўлишини ҳечам хоҳламасдим.
- Нимани кўргансан?
- Мўминга ҳақорат ҳаром.
- Айтмоқчисанки, у сенга туҳмат қилган?
- Ҳа, буни бутун маҳалла билади.
- Модомики, шундай экан, нега унинг бирор кимса сўзини рад этмади? Туҳмат қилмаган, ёлғон айтаяпсан.
- Сиз бўлиб ўтган гапни охиригача эшитиб турмагандингиз-ку. Шундай қизлар ҳам борки, уларнинг афсоналарига ишонишмайди ва керак бўлса, ёлғонини юзига ёпиштиради.
- Ундай бўлса, фарзандларимнинг онасини айби йўқлигига ишониб, хотиржам бўлишим керак, шундайми?
- Соддасиз, хўжайин. Яна айтаман, гапга ишонувчанлигингизни ташланг, бу яхшилик келтирмайди…
Шундай қилиб бизлар бирга қолдик. Бир йилдан сўнг, Парвизнинг онаси беморлиги туфайли дунёдан кўз юмди. Ўшанда у билан ажрашмаганимга юз маротаба ёқа ушлаб шукр қилдим. Борди-ю шундай бўлгандами, бир умрга қалбим ҳасратда қолган бўларди.
Мўмин бу қиссадан таъсирланибми, йўл охиригача тилига бирор сўз келмади…
Сирожиддин Икромий.
Тожик тилидан Абдужаббор Мўминов
таржимаси.
Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.
Муфассал...
Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015