Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Март 2015 Кӯришлар: 2519
Печат

 

yovuzlikТожикистон Республикаси истиқлолиятни қўлга киритганлигига яқин чорак аср бўлаяпти. Кўҳна тарих олдида арзимас саналган бу муддат давомида шонли халқимиз қўлга киритган ютуқлардан, дарҳақиқат, фахрлансак арзийди. Халқ хўжалигининг мунтазам тараққиёти, аҳоли турмуш даражасининг йилдан-йилга яхшиланиб бориши, энг асосийси, халқимизнинг тинчлигу осойишта муҳитда юрт ободончилиги йўлидаги бунёдкорлик ишлари жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб баҳоланмоқда.

Халқимиз истиқлолиятнинг илк йилларида рўпара келган синовлар ҳеч кимнинг эсидан чиқмайди. Ўша даҳшатли кунлар ортда қолганлигига ҳар бир тожикистонлик шукроналар қилади. Озоду обод юртда эркин яшашдек буюк неъматга шукроналар келтиради. Соҳибистиқлол юртда осуда ҳаёт кечиришдек бахтдан қувонади.

Афсуски, бугунги тўқ-фаровон турмушимизга шукроналар қилмай, жаҳолат оғушида қолаётган ёшлар жамиятимизда пайдо бўлаётганлиги жиддий ташвиш уйғотади. «Роҳи торик» телекўрсатувини томоша қилган ҳар бир ватанпарвар киши унга бефарқ қараб туролмайди.

Сизу бизга замондош, ватандош бўлган бохтарлик Абдужаббор Бўтаев, Шермуҳаммад Хоркашев, Қудратулло Гуловларнинг Суриядаги жиҳодчилар сафига бориб қўшилишлари, у ерда тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлаётган урушда қатнашишларини, умуман, оқлаб бўлмайди.  Бу адашган йигитлардан Абдужаббор Бўтаев ва Маҳмадшариф Сайдалиевлар бегона ақидалар учун кураш йўлида қурбон бўлганликлари аянчли ҳолдир. Қудратулло Гулов эса ҳалиям Сурия жанггоҳларида сарсон экан.

Террорчилар сафига қўшилиш, экстремистик амалларга бош қўшиш ватанга хиёнатдек оғир гуноҳдир. Исломни ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида минглаб тинч аҳолининг ёстиғини қуритаётганларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, Ватан, ота-она, фарзандлардан узоқда ҳалок бўлишни жиҳод, деб билганлар жаҳолат ботқоғига ботган нодонлардир, бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Ёшларимиз дунёқарашини кенгайтиришимиз, уларнинг тарбиясини тўғри йўлга қўя олишимиз, ватанпарварлик ҳисларини уйғотишимиз шундай ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олади, - дейди суҳбатдошимиз, қабодиёнлик шоир Неъматулло Мамасаидов. – Президентимиз ва Ҳукуматимиз танлаган очиқ эшиклар сиёсатининг том маъносини англаб етмоғимиз лозим. Бу сиёсатнинг негизида юрт ободончилиги, мамлакат келгуси тараққиёти, аҳоли турмуш даражасини ўстириш турганлигини ёшларимизга талқин қилмоқ ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик. Мустақил Тожикистон Конституциясида белгиланган демократик жамият қуриш асл моҳиятидан воқиф бўлмоқ давру замон талаби. Ёшларимиз келажагига эътибор қаратишимиз – юртимиз келажагига ғамхўрлигимиз ҳисобланади. Сўнгги пайтлар меҳнат муҳожирлигини танлаган ёшларнинг айримлари Россия Федерацияси ҳудудида жиҳодчиларнинг гумашталари томонидан террористик ташкилотларга жалб қилиниб, Туркия орқали Суриядаги жангларда иштирок этаётганлигидан оммавий ахборот воситалари орқали хабар топамиз. Жаҳонда қора кучлар – терроризм ва экстремизм тобора қулоч ёзаётган бир пайтда ёшларимиз таълим-тарбиясида ҳушёр бўлишимиз – давру замон тақозоси.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси Қонуни ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Бу қонуннинг моҳияти нафақат боланинг бир кунлик тарбияси, балки унинг комил инсон бўлиб етишгунигача ҳаётини қамраб олиши зарурлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Расмий манбалардан маълум бўлишича, мамлакатимиздан 200 нафарга яқин ёшлар Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафида жанг қилаётган экан. Нега соҳибистиқлол Тожикистон фарзандлари жиҳодни танлайди? Ахир, уларга ватанда нима етишмайди? Нега террорчилар сафига қўшилган ёшлар ўлкамизда ўрнатилган тинчлик қадрига етмайдилар?

-Болам, жон болам, куёв болам, жону жигарим, - деб йиғлайди Сурияда ҳалокатга учраган Абдужаббор Бўтаевнинг онаси Меҳринисо Бўтаева «Роҳи торик» телекўрсатувида. – Сенинг сиймонгни дарахтлардан излайман, изларингни тупроқлардан ахтараман, жон болам, юрак-бағрим қон айлаган болагинам…

Телекўрсатувни томоша қилганлар орасида онаизорнинг ноласига йиғламаган одам топилмаслигига ишончим комил. Онанинг айби нимада? Бегона юртларда, Исломни ниқоб қилиб, каллакесарлик билан машғул бўлганлар ақидаси учун қурбон бўлган замондошимизнинг мурғаккина фарзандлари, гулдек ёрининг кўз ёшларига инсон боласи чидай олмайди. Кимлардир томонидан ёт ақида – жиҳодга жалб қилинган ёшларнинг ҳалок бўлаётгани барчамиз, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосини ҳушёрликни қўлдан бермасликка чорлайди.

- Яқин тарихимиздан ўрин олган қонли воқеаларни унутишга ҳаққимиз йўқ, - деди «Роҳи торик» телекўрсатувида тарих фанлари номзоди, сиёсатшунос Зебунисо Сатторова. – Атиги йигирма йил бурун – Қўрғонтепа шаҳри раиси ўринбосари вазифасида ишлаган пайтимда ҳар куни ўтказиладиган хотира кечалари, оналарнинг аччиқ ноласи бугунгидек эсимда. Шукрона қилиб яшашга ўрганайлик. Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон фидойиликлари туфайли юртимизда ўрнатилган тинчликни қадрлай билайлик. Жуда шиддат билан тараққий этаётган ҳаётимизда шарқ халқларига хос миллий удумларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни эҳтиром қилишни ёшларимизга сингдиришимиз лозим.

Бугун араб мамлакатларини қамраб олаётган терроризм ва экстремизм бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солган. Дунёнинг айрим давлатларидан гуруҳ-гуруҳ ёшлар жиҳодчиларга қўшилиб кетаётганлиги уларнинг тарғибот усуллари ёшларга тез таъсир этаётганлигининг нишонаси. Айрим Европа давлатлари қизларининг бу террористик ташкилотлар сафини ихтиёр этаётганликлари, дарҳақиқат, ташвишли ҳолат. Демак, инсоният замонавий технологиялар соҳасида қўлга киритаётган ютуқлардан бири – интернетнинг фойдасидан ташқари, салбий таъсирини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Зеро, глобал тармоқ бугун ҳар бир ёшнинг телефонига уланганлиги уларга салбий таъсир этмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Интернет имкониятлари террористик гуруҳлар, жиҳодчи ташкилотлар тарғибот ишлари учун жуда қулай воситадир.

- Террорчилар сафини танлаганлар бизга ватандош бўлишга ҳақлари йўқ. Улар ўзларини тожикистонлик, дейишга маънавий ҳақсизлар. Чунки, Тожикистон халқи Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ва Ҳукумат танлаган йўлдан оғишмай, ёрқин келажак сари одимламоқда. Бемаъни жиҳодни ихтиёр айлаганлар Ватан хоини ҳисобланади, - дейди куйиниб фахрий ўқитувчи Собирхон Мақсудов. 

-Террорчининг Ватани ва миллати бўлмайди, - деганди БМТ минбаридан туриб Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

Она-ватани, туғилиб-ўсган юрти, халқимиз юксак тафаккури эвазига эришилган тинчликни сотиш – Ислом нуқтаи назаридан ҳам гуноҳ ҳисобланди. Бу гуноҳни ҳеч бир нарса билан ювиб бўлмайди, террорчиларнинг амали эса ҳеч қачон оқланмайди. Кимлардир шундай нопок амалларга қўл урсалар, жаҳолат ботқоғига ботганлардан бўлиб, улар халқимиз нафратига учраганлардир!

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

17 май - атоқли шоиримиз Ўлмас Жамол туғилган кун

 

МЕНИ УСТОЗИМДАН АЙЛАДИНГ ЖУДО…

(мувашшаҳ)

Ўлмас ака ўтди. Ёлғон, бу - ёлғон,

Лекин Сиз тириксиз, яшайсиз ҳамон.

Минг-минглаб шогирдлар қалбида борсиз,

Ажойиб эдингиз - камтарин инсон.

Сизни фарзанд доғи этди-ку, адо,

Муфассал...

Юрагимнинг гулбоғларига умр ёмғир каби қуйилар…

 

Саъдулла Ҳаким 1951 йили Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган .

Унинг "Ҳамал тонглари" , "Сен кутган баҳор", "Ёз оқшоми", "Она сўз", "Сайланма", "Кўнгил юзи", "Кўҳна нақл", "Эсимда қолган кунлар", "Атом қаърига саёҳат" каби китоблари чоп этилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2522131

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10000048
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1472
3289
19253
9960827
36018
100591
10000048

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 13-09-2026 09:57:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015