Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Декабр 2019 Кӯришлар: 1755
Печат

 

saylov 2019Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.

Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.

Стюардесса бизнинг Тошкент аэропортига қўнганлигимиз ҳақида хабар берди. Аэропортда бириктирилган кишилар кутиб олишди. Шу ондаёқ ишга шўнғидик ҳисоби. Бизларни самолёт трапи олдида "Сайлов - 2019" деб ёзилган табличка тутган аёл, аэропорт ичкарисида эса, сафарда ҳамроҳлик қилувчи кишилар исму насабимиз ёзилган табличкалар кўтарган ҳолда самимий пешвоз олишди.

 

АНДИЖОНГА ПОЕЗДДА ЙЎЛ ОЛДИК

saylov 2019 121 декабр шомида поездда Андижон вилоятига йўл олдим. Кўп қор ёққанлиги туфайли Қамчиқ довони ёпилиши ортидан поездда ҳам йўловчилар кўп эди. Айни шу куни оммавий ахборот воситалари орқали бир хабар тарқалди. Унда ёзилишича, Қамчиқ довонидан автомобиллар ўтиши хавфли бўлгани боис, Тошкентдан водийга қатнайдиган автобуслар қўшни Тожикистоннинг Суғд вилояти орқали сафарбар этилаётган экан. Хабар, гапнинг рости, кўнглимни кўтарди. Бу ҳам икки дўст мамлакат Президентларининг олиб бораётган доно ва оқилона сиёсати натижаларидан бири эди, албатта.

22 декабр. Мамлакатнинг барча минтақалари, жумладан, Андижонда ҳам сайлов ўтказилаётган участкалар эшиклари эрталаб саккизда очилди. Биз ўз вазифамизга кўра, ўзбекистонлик ҳамроҳларим - Андижон вилоят Туризм бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Дилшодбек Асқаров ва шу идора хизматчиси Мўминмирзо Қодиров билан дастлаб Андижон шаҳар 16-сайлов участкасига йўл олдик. У ерда биз сайлов участкаси комиссия раиси Муҳаммадюсуф Акрамовга Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган мандатимизни кўрсатиб, сайлов жараёнини кузата бошладик. Эрта саҳардан овоз бериш учун сайловчилар келишаётган эдилар. Улар орасида ёш болаларни етаклаб олганлариям, илк бор овоз бераётганлари ҳам бор эди.

Сайлов участкаси раиси Муҳаммадюсуф Акрамовнинг маълум қилишича, мазкур сайлов участкасида сайловчилар сони 1887 бўлиб, шундан 5 нафари ногирон, бир нафарининг кўзи ожиз экан.

Сўнгра, 15-сайлов участкасига йўл олдик. Мазкур участкага кириб борганимизда, биздан сал илгарироқ Грециядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи Ареас Маразес ҳам келган экан. У мазкур участка сайловчилари ва уларнинг овоз бериш жараёнларини кузатаётган экан. Уни маҳаллий таржимон орқали суҳбатга чорлаймиз.

- Эрталабдан бери шу ердаман, - дейди халқаро кузатувчи Ареас Маразес ўз жавобида, - овоз беришга келаётган кишиларнинг сони чакки эмас. Бу уларнинг ўз тақдирларига бефарқ эмаслигидан, ўзларининг келажагига овоз бераётганликларини англашларидан дарак беради.

Мазкур участка комиссия раиси Шаҳодат Ўсарова маълумотига биноан, сайловчилар сони 1175 нафар бўлиб, шу пайтгача (бир соат ичида) 60дан ошиқ сайловчи овоз беришга улгурган. Буни шаффоф қутидаги сайлов қоғозлари ҳам исботлаб турарди.

Шаҳодат опадан нега бир нафар сайловчи учта бюллетен ташлаётганлиги сабабини сўрайман. У киши:

- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Андижон вилоят ва шаҳар кенгашларига депутатликка номзодларга овоз беришмоқда. Шу боис, бюллетенлар сони учта, -дея изоҳлайди.

 

ОКРУГ РАИСИ НИМА ДЕЙДИ?

Сайлов участкаларидан чиқиб, 9-Андижон сайлов округига йўл олдик. Округ комиссия раиси Бахтиёр Расуловга учрашиб, у кишидан бизни жараён билан таништиришларини сўрадик.

- Округимизга 65та сайлов участкаси биркитилган. Улар мактабларда 30та, академик лицей ва коллежларда 11та, шифохоналарда 8та, ҳарбий қисмларда 4та, спорт мактабларида 4та, корхона-ю ташкилотларда 3та, мусиқа мактабларида 2та, олий таълим муассасаларида 2та, ҳибсхоналарда 1та сайлов участкаси жойлашган.

Бу йилги сайловга ҳибсхоналардаги баъзи бир енгил жазога тортилган маҳбуслар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишди. Сайлов борасидаги янги қонунларимиздаги ислоҳотлардан бири сифатида буни мисол келтириш мумкин. Бунинг ўзи азиз Ўзбекистонимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганидан дарак бермайдими?

Шаҳар бўйлаб юрарканмиз, турли табақадаги сайловчилар билан суҳбатлашишга тўғри келди. Уларнинг бари сайловга онгли равишда ўз истакларини ифодалаш учун келишаётганликларини айтишарди. Улардан бири Заҳириддин Бобур номли Андижон Давлат университети ўқитувчиси, психология фанлари номзоди Наима Ҳалимова. У кишига ҳам берган саволимиз сайлов ҳақида бўлди.

- Эрталаб сайлов участкасига бориб, овоз бериб келдим. Шу ёшимга қадар кўплаб маротаба турли сайловларда иштирок этганман. Аммо шу бугунгидай очиқ, ошкора сайловни илк бор кўришим. Бу юртимизда кенг кўламда давом этаётган ислоҳотлар самарасидир, албатта, - дея жавоб беради у кўтаринки руҳда.

 

РАЙОНЛАРГА ҲАМ ТАШРИФ БУЮРДИК

Сайлов жараёнини районларда қандай кечаётганини яқиндан кузатиш ниятида, Хонобод ва Жалақудуқ районларига ҳам сафар қилдик.

Вилоятнинг Қирғизистон билан чегарадош бу минтақаси - Хонобод шаҳрида тоққа яқин бўлгани учун ҳам қор ёққан экан. Андижон марказида кузги об-ҳаво ҳукм сураётган бўлса, Хонободда эса, қишни кўриб, воажаб деб юбордик дафъатан.

Хонобод шаҳар 534-сайлов участкасидаги жараён билан яқиндан танишиш ниятида, участка комиссия раиси Одилхон Содиқовга ўзимизни таништирдик. Тушга яқинлашиб қолган пайтда шаффоф сайлов қутилари тепасигача тўлган эди. Ёнидаги кичик кўчма сайлов қутисидаги талайгина сайлов қоғозларга разм солаётганимни англади чоғи комиссия раиси:

- Комиссия аъзолари сайловга қатнаша олмайдиган баъзи бир беморлар ва ногиронлар, узрли сайловчиларимиз ҳузурларига бориб, уларнинг овозларини ҳам олиб келишди. Сиз эътибор бераётган кўчма қутичадагилар ана ўшаларнинг сайлов қоғозларидир.

Хонободда ҳам бир қатор хорижий (халқаро) кузатувчиларга дуч келдик. Улардан бири - Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги кузатувчиси Филиппова Татяна Валеревна. У кишидан ўз таассуротларини сўзлаб беришни сўрадик.

- Ўзбекистонда илк бор бўлишим. Шунга қарамай, мен уни ва фуқароларини севиб қолдим. Қаёққа қараманг қадимий шарқона бинолар ва миллий колоритларга омухта ғарбона замонавий иншоотларни кўрасиз. Одамларини айтмайсизми? Бирам меҳрибон ва меҳмондўст эканлар. Сайлов масаласида эса, ҳозиргина Андижон вилоятининг баъзи шаҳарларидаги сайлов участкаларидан чиқиб келяпмиз. Сайловларнинг барча ерда ҳақиқий демократик руҳда ўтаётганлиги гувоҳи бўлдик, -дейди Т. Филиппова.

Жалақудуқ район 22-округ раиси Муборакхон Исмоилова билан ҳам суҳбатимиз сайловнинг қай тарзда ўтаётганлиги ҳақда бўлиб ўтди:

- Округимизга 58та сайлов участкаси бириктирилган. 111 971 сайловчиларимиздан шу пайтгача 89 387 нафари ўз овозларини беришди. Сайловчиларимиз бу сафарги сайловда анча фаолдирлар. Буни уларнинг тушгача берган овозлари сонидан ҳам билиб олса бўлади, - дейди Муборакхон Исмоилова.

Жалақудуқдаги яна бир - 789-сайлов участкаси (комиссия раиси Қаҳрамонжон Эргашев)да ҳам сайловчилар фаоллиги кўзга ташланарди.

Шом аралаш Андижонга қайтдик. Ҳайдовчимиз Рашидхон Исмоилов ҳам тезроқ шаҳарга қайтиш истагимизни сезди чоғи, газни босди.

Андижон «Vella Elegant Hotel» меҳмонхонасига қайтгач, бу ерда ҳам бир талай халқаро кузатувчилар билан суҳбатлашиб, улардан сайлов жараёни ҳақидаги таассуротларини сўрадик. Улардан бири Ҳиндистондан ташриф буюрган халқаро кузатувчи Прадеп Кумар Гупта бугунги кузатишларини қуйидагича баён этди:

- Вилоятнинг турли сайлов участкаларида бўлиб, жараённи яқиндан кузатдим. Каминанинг қизиқиши ортишига катта ёшдаги сайловчиларнинг сайлов участкаларига ёш болаларини ҳам бирга олиб келишлари бўлди. Бунинг жуда катта маърифий жиҳатлари бор, назаримда. Бугунги болакай 3-4 йилда балоғат ёшига етиб, овоз берадиган бўлиб қолганида, сайлов жараёнлари унинг учун танишлиги боис, ҳеч иккиланмай ўзи ёқтирган депутатга овоз бера олади. Назаримда, бу болалар сайловдан сўнг ота-оналари билан биргаликда сайр ҳам қилишади. Ушбу жиҳатлари билан ҳам улар хотираларида хуш таассурот қолдиради. Мен кузатган сайлов участкаларида бирон қонун бузилиш ҳолатлари юз бергани йўқ. Ўзбекистон халқига янада ободончилигу муваффақиятлар тилайман.

 

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Эртасига саҳарлаб поездда Тошкент сари равона бўлдим. Айни туш чоғида етиб келдим. Вокзалда тошкентлик ҳамроҳларим Барҳаёт ва Азизахон кутиб олишди. Улар менга бугун қатор тадбирларга бой эканлигини айтишди. Бу тадбирларнинг энг муҳими Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ва сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтишини айтди. Белгиланган соатда етиб бордик. Тумонат одам. Барчанинг кўзи ва журналистлар фото-камера объективлари Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга қаратилган. Барча ўзлари учун муҳим хабарни кутишмоқда. Шу пайт Сайлов комиссияси раиси 22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва район (шаҳар) кенгашларига бўлиб ўтган Сайлов натижаларини эълон қилди. У киши берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128тасида депутатлар сайланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритган. Ва бу қуйидагича ифодаланди: Ўзбекистон Либерал демократик партияси - 43 нафар, «Миллий тикланиш» демократик партияси - 35 нафар, "Адолат" социал-демократик партияси - 21 нафар, Халқ демократик партияси - 18 нафар, Экологик партия - 11 нафар.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22та округда номзодларнинг бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли, мазкур округлардан депутат сайланмади. Бу округларда икки ҳафтадан кейин такрорий овоз бериш ўтказилади.

Сайлов комиссияси раиси бир қатор журналистлар саволларига жавоб бераркан, баъзи сайлов участкаларида юз берган қонунбузарликлар юзасидан тушган аризалар Бош прокуратура ва Олий Судга тавсия этилганини ҳам таъкидлаб ўтди.

 

ХОТИМА

Сафар асносида олган таассуротларим шу бўлдики, мазкур сайлов "Янги Ўзбекистон-янги сайловлар" шиорига жуда мос эди. Зеро, сайлов ҳақидаги қонунга киритилган қатор ўзгаришлар, электрон кузатувлар, 600 нафардан ошиқ халқаро кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа бир қатор халқаро миқёсдаги ташкилотлар вакиллари қатнашиши ва уларнинг бўлиб ўтган сайловни эътироф этишлари тобора шиддат билан ўзгариб бораётган ушбу мамлакат учун улкан ютуқдир.

Эҳтимол, қайсидир участкаларда қандайдир қонун бузилишларига йўл қўйилгандир. Аммо мен бундай ҳолга дуч келмадим. Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон халқининг ўз келажаклари учун овоз берганларига гувоҳ бўлдим.

 

Абдулло САИДОВ,

Душанбе-Тошкент-Андижон-Тошкент-Душанбе.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ САФАРИ

 

Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига расмий сафар билан келди.

Олиймақом меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида Покистон Ислом Республикаси Президентини расмий кутиб олиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991135

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478778
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4706
4027
22391
7426653
100422
114875
7478778

Сизнинг IPнгиз: 18.188.227.64
Бугун: 23-11-2024 17:52:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015