-Балоғатга етмаган қизчасини бир қоп унга алмаштирмоқ ниятида уйимнинг остонасига қадам ранжида қилган бу одам таклифини қабул қилмадим, аммо иложини топиб камбағал қўшнимнинг оиласи эҳтиёжи учун ёрдам сифатида тез-тез ун бериб турар эдик,-деди бир танишим. -Ана шундай замонлар ўтди… Шу воқеани эсласам, қўшнимнинг озғин қизчаси, совуқда қорайиб кетган томирлари кўриниб, терисига ёпишиб қолган ғадир-будур қўлли бу аёл кўз ўнгимда гавдаланади. Нон учун яшаётганимизни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, дегим келади…
Ҳар бир авлод ўз умри давомида ҳаётий алғов-далғовликларни бошидан кечиради. Биз гувоҳ бўлган фожиа – биродаркушлик уруши асоратлари ҳали йўқолиб кетган эмас. Хайрият, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу мудҳиш давр тинч-осойишта замонлар сари бурилди, ёмон ниятлар барҳам топди, инсон ақли яхшиликларга ошно бўлди. Юртимиз тинчлигини ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди. Ҳалол меҳнат қилсанг, тўкин-сочин яшайсан! Юрт тинчлигини бузмасдан, бахтли умрни яшаб ўтказмоққа нима етсин!
Шулар ҳақида ўйлар эканмиз, аввало, дастурхонимиз файз-баракаси ҳисобланган нон сероблигига шукроналар айтамиз.
-Улуғ Ватан уруши пайтида ҳаёт-мамот учун кураш лаҳзаларида ўқотар қурол қанчалар муҳим бўлса, нон ҳам шундай керак эди,-деб ўз бошидан кечирганларини мароқ билан ҳикоя қилар эди Улуғ Ватан уруши фахрийси, амаким раҳматли Сайдулло ака.
Ана шундай қалтис вазиятларда солдатларимизни, босқин ҳамда қамалда қолиб кетган барча аҳолини озиқ-овқат, биринчи навбатда нон ва қуритилган нон (сухари) билан таъминлашда қаҳрамонлик кўрсатган инсонларга мақтовлар бўлсин, дегимиз келади. Нонни оч қолганидан шошилиб еяётган солдатларни ҳужжатли киноленталарнинг кадрлари орқали томоша қилгандирсиз? Қор, лой, совуқ, портлашлар, ўқ отишлар, йиғи-сиғи, ярадор бўлиб, қийин ҳаёт хуружига тушиб қолиш, кўз ёши, ёлғизлик азоби – буларнинг барчаси ҳақиқат. Бундан кўз юмиб бўладими? Асло, йўқ!
Урушда нон асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлган. Жангда иштирок этганлар ўзлари жойлашган ҳудудларда нон етишмаётганлигини кузатишган. Маҳаллий ресурсларнинг етишмаётганлиги, фронт орқасидан нон ўз вақтида етиб келмаётганлиги фактларига бефарқ бўлмаган халқ шу қалтис вазиятларда ота-боболардан мерос қолган тажрибаларни такрорладилар. Поллар устига ғишт ҳамда лойдан қиздирилган печлар тайёрланиб, махсус нон пишириладиган жиҳозлар ўрнатишган. Бундай нон пишириладиган анъанавий печлар саккиз соатда қурилиб, тайёрланган. Саккиз ёки ўн соат вақт давомида бу печлар бир йўла қиздирилган ҳамда уларда бир вақтнинг ўзида 240 килограмм унни хамир қилиб нон тайёрланган. Катта фронт учун улкан хизмат қилган бу кичкина нонвойхоналар фаолиятида бир қиздиришида беш марта нон пишириб олинган.
«Ертўла ошхонаси» деб ном олган нонпазлик печлари ҳам иш берган. Уларда хлеб ишлаб чиқарилган. Бу нон маҳсулотлари ҳарбий бўлинмаларга ўз вақтида етказиб берилган. Ҳарбийларимиз нонсиз қийин аҳволда қолиб кетмасликлари учун туну кун нон тайёрланган. Катта шаҳарлардаги стационар нонпазлик корхоналари фаолияти таърифу таҳсинга лойиқ эди. Айниқса, қишлоқ ва посёлкаларнинг аҳолиси ҳарбийларимизга нон тайёрлашда инсонпарварлигу, ватанпарварликнинг юксак намуналарини кўрсатганлар. Улар нон учун ҳозирланаётган хамирларига картошканинг қайнатилганини эзиб, унга яна бошқа қўшимча сервитамин маҳсулотларни қўшиб йўғиришган ва фронт линияларига етказганлар. Аёлларнинг бу матонатини унутиб бўлмайди. 1941 йил Ладога кўли ҳамда Ленинградни қуршаб олган немис-фашист босқинчилари бу ердаги аҳолини қамалга олиб, азоб-уқубатга дучор этганлар. Аммо «Буюк ҳаёт йўли» деб ном олган муз узра ҳаёт-мамот йўли бор эди. Бир юзу йигирма беш грамм қоп-қора, аммо муқаддас ва топилмас блокада нонини тишлаётган одамларнинг кўриниши аянчли эди. Инсон бу манзарани кўзда ёши билан эслайди. Ахир, фашистлар бу бечора халқнинг захирадаги озиқ-овқат маҳсулотларини, мол-ҳолини эшелон-платформаларга жойлаштириб, Германияга олиб кетишган. Музлаб ўлган қариялар, хотин-қизлар, болалар тақдири ана шундай оғир ва аламли бўлганлигини биламиз.
Немис-фашистлар босқинидаги шаҳар ва қишлоқлардаги госпиталларда ярадор ҳамшаҳарларимизга эса нон умуман берилмаган. Улар 2 қошиқ бўтқа билангина озиқланишган, холос. Нон ана шундай топилмас неъмат бўлган! Буни эслаб турсак ёмон бўлмайди. Фронт жабҳаларида нон ҳамиша бўлмаган. Оч қолиш ҳолатлари кўп кузатилган.
Оддий табиий шароитларда жанг қилаётган аскарларимиз нондан қийналаётган экан, асир тушган ватандошларимиз, концентрацион фашистлик лагерларида тутқунликда турган шахсларнинг нонлари масаласи қандай кечган экан? Бу саволга тарихий фактлар орқали жавоб топишимиз мумкин. Аввало, шуни айтиш лозимки, фашистлар инсонларни жуда ҳам қийин аҳволда қолдиришган. Асирлар сон-саноқсиз: уларни боқиш, ишлатиш – бир томон, уларнинг миллати ва саломатлигига кўра йўқотиб юбориш – иккинчи томон; тутқундаги инсонлар учун Германия империясининг озиқ-овқат таъминоти министрлиги «Остен-брот» рецептини белгилаган экан. Шунга кўра, агар шуни нон деб аташ тўғри бўлса, рецептни ўқинг: қанд лавлаги эзилиб, сиқилиши натижасида олинган хом бўтқа 40 фоиз, тахта ва дарахтларнинг майдаланган қириндилари 20 фоиз, ҳар хил дарахтларнинг барглари ва сомонларнинг майдаланиб ун талқони ҳолатига келтирилган 40 фоиз номаълум таркибли аралашмалардан қўшиб, «нон» тайёрлаб беришган экан. Мана, инсоннинг таоми: буни тановул қилган одам ё шишиб ўлади ё азоб билан маълум пайтгача туриб, сўнг дунё билан видолашади. Айтиш жоизки, концлагерларда тутқунда турган инсонларнинг кўпчилигига бу «нон» ҳатто, насиб этмаган: уларни текинга ким ҳам боқади?
Камина Душанбе олий ўқув юртида ўқиб юрган кезларимда немис-фашистлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи қиссаларни немис тилида ўқиганман. Уларда келтирилишича, инсон асирга тушгач, уни фашистлар дарҳол кузатишган ҳамда алоҳида манзилларга олиб кетганлар. Бу ерда улар қийноқ нималигини таналарида ҳис этганлар. Улар ўлдирилиб, терилари шилиб олинган ва фашист аскарлари учун бу терилар ошланиб, этик, қўлқоп, бошқа чидамли кийим-кечаклар тайёрланган. Мусулмон фарзанди, «тавба»,-дея ёқа ушлайди.
Бугун урушдан кейинги чиройли шиорни яна такрорлашимизга тўғри келяпти: «Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди!» Нонга зор ўтган дамлар бошқа қайтмасин, дегимиз келади. Ўтаётган ҳар бир ширин дамларимизга шукроналар бўлсин деймиз. Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаётни қаранг, ҳамма нарса етарли, уст-бошимиз бутун, юрт обод, дастурхонларимиз фаровон. Шундай олижаноб шароитларни яратиб бераётган республикамиз Ҳукумати, шахсан муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда иқтисодиёт юксалмоқда, социал-маиший тармоқлар янада ривож топаяпти, фан ва маданият ривожланмоқда. Эртанги кунга ишонч билан боқаётган ҳамюртларимиз юзидаги нур, гуллаётган Ватан ишқи, ҳапқирган юраклар азми порлоқ келажакдан даракдир. Ҳалол ва самарали меҳнат дастурхонимиз қут-баракатини белгилаб бермоқда. Шу Ватаннинг фарзандларимиз, шу юрт учун фаровон ҳаёт базасини яратамиз. Дўстлик ва ҳамжиҳатлик шиоримиз бўлиб қолаверади. Тинч ва беғубор осмон остида топаётган нонимизнинг қадрига етайлик. Яратувчанлик ва эзгу ишлар ҳамиша яхши инсонлар учун қанотдир, янги ва залворли қадамларимиз дебочасидир.
Толмас Бўриев,
«Халқ овози».
Тун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики, сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.
Муфассал...
Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.
- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд топган кун кенг нишонланади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015