Қутлуғ Рамазон ойида эзгулик ва ободончилик, аждодлар хотирасини эсга олиб, уларнинг руҳларини шод айлаш ҳам ибодат сирасига киради. Шу боис, "Хотира - умр давоми" рукни остида жаҳон чемпиони Саидмуъмин Раҳимовни эсга олувчи материални эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.
…Саидмуъмин Раҳимов жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик билан борди. У ўз ғалабасига қаттиқ ишонарди. Бироқ рақиблари ҳам бир-биридан кам
эмас, ҳеч кимга ютқазишни истамасдилар. Барча олтин медални олишга интиларди. Юз килограмм вазн тоифасидаги 13 спортчи ўртасида беллашув қизғин бўлиши маълум эди. Саидмуъминнинг бу мусобақада уни, нафақат, устозлари - Яъқуб Яъқубов ва Исматулло Абдуллоев, балки кўплаб мухлислари-ю дўстлари қўллаб-қувватлашаётганлигидан кўнгли тўқ эди. Улар ҳам Саидмуъмин сингари Белорусга ишонч билан азиз Тожикистонга кўнгиллари қувончга тўлиб қайтишни ният қилишган. Фақатгина ғалаба тожик халқи учун шодлигу сурур бахш эта оларди-ю, холос.
1975 йил 15 сентябр. Қуръа ташлаш маросимидан сўнг, биринчи рақиб маълум бўлди - жаҳон чемпионати совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби, мўғулистонлик таниқли полвон Хуланбатор Боямунхи. Мўғулистонлик полвон дастлабки дақиқаларданоқ, устунлик қилиб, илк тўрт дақиқада тўрт очкони қўлга киритди.
Бироқ Саидмуъминнинг хатти-ҳаракатлари бирданига ўзгарди. Рақибига шер мисоли ташланди. Янги усул билан рақибини кўтариб зарб билан шундай урдики, залдагилар ҳайратдан ёқаларини ушлаб қолишди. Олтига беш ҳисоби билан Саидмуъмин фойдасига ҳал бўлди. Шу пайт, ҳакам рақобат тугаганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди.
Кейин, Саидмуъмин болгариялик полвон, Европа чемпионати бронза медали соҳиби Иван Докторев билан майдонга тушди. Саидмуъмин оғритиш усулини қўллаб, уни таслим бўлишга мажбур қилди. Иккинчи куни америкалик мушҳур полвон Уайнер Расселни мағлубиятга учратиб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Энди чемпионлик тақдири ҳал бўладиган пайт етиб келган эди. Юраги ғалабадан дарак берарди. Сўнгги рақиби япониялик полвон Фудзиҳара билан ҳам узоқ олишмади. Тожик полвони уни 28 сонияда мағлубиятга учратиб, ғалабага эгалик қилди. У бу ғалабани йиллаб орзу қилганди. Мухлисларнинг давомли қарсаклари Минск шаҳридаги спорт залини ларзага келтирди. Устозлари Яъқуб Яъқубов ва Исматулло Абдуллоев кўзларида севинч ёшлари қалқиб, тинмасдан қарсак чалишарди. Миллий мадҳия янграб бўлганидан сўнг, дўстлари уни табриклашди. Ўша кечаси бутун Шўролар Иттифоқи, қолаверса, Тожикистон халқи ушбу ёқимли лаҳзаларни Марказий телевидениенинг "Время" дастури орқали томоша қилиб, хурсандчиликларидан ўзларини қўярга жой тополмасдилар. Саидмуъмин Раҳимовнинг чемпион бўлганлиги хабари шамол каби дунёга тарқалди.
Ёшу кекса бир-бирларини бағрига босиб, шодланишарди. Ахир, унинг чемпионлиги бутун тожик халқининг обрўси эди-да! Қолаверса, миллат душманларининг оғзига урилган мушт сингари эди, унинг чемпионлиги.
Ҳа, Саидмуъмин Раҳимов тожик миллати номини дунёга танитди. Қайтаётган пайтида, мактаб ўқувчилари уни аэропортдан пойтахт марказий хиёбонигача гуллар билан қарши олишди. Ўша онларда унинг кўнгли тоғ эди, зеро, Ватан ва миллат олдидаги фарзандлик бурчини ёруғ юз билан адо этганди. Абадий қолажак ишни амалга оширганди. Жаҳон чемпионати мусобақасидан кейин, таниқли мўғул полвони, икки карра жаҳон чемпиони Хуланбатор Боямунхи бир интервюсида шундай деган эди: - "Мен жаҳон чемпионатига ўзимга ишонган ҳолда келгандим. Олтин медални олишимга ишонгандим. Бироқ Саидмуъмин сўнгги дақиқаларда ўзига хос усулларни қўллаб, мени ер тишлатди". Япониялик Фудзиҳара эса, бундай деганди: - "Саидмуъмин Раҳимов шунчалик таз ҳаракатландики, мен ўзимни унинг панжалари орасида бечора ҳол ҳиc қилдим".
Кейинчалик Саидмуъмин Раҳимов бош мураббий сифатида тўнғич фарзандлари Сайидаҳтам, Фахриддин ва шогирдлари Жангихон Давлатов, Хайрулло Назриев, Носир Бозоров, Шамсу Қамар Каримовлар, Расул Боқиев ва бошқалар тарбиясига катта ҳисса қўшди. Ва улар ўз маҳоратлари билан бир неча марта йирик спорт мусобақаларида СССР ва Тожикистон байроғини юқори кўтаришди.
Спорт фидойиси Саидмуъмин Раҳимов шогирдлари ғалабасидан шодланиб, кўкси ғурурга тўларди. Уларнинг ғалабасини ўз ғалабаси сифатида биларди. Бу дунёда шунчаки яшамаганлиги ва умри файзу баракатидан бошқалар ҳам баҳра олганларини сезиб турарди.
Чемпион хокисорликни ҳаётдаги шиори, деб биларди ва барчанинг қадрига етарди. Йиқилганнинг қўлидан тутиб, суянчиқ бўларди. Ҳеч қачон ўзини мақтамасди, чунки ҳақиқий баҳони халқ беришини яхши англаб етарди.
Саидмуъмин Раҳимов 2009 йил 13 февралда 63 ёшида дунёдан кўз юмди. Лучоб қабристони жаҳон чемпионини ўз бағрига олди.
Саидмуъмин Раҳимов қарийб ўн йил (1995-2004) Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт комитетини бошқарди. Бир муддат Тожикистон дзюдо федерациясига ҳам раҳбарлик қилди. Буюк ва самарали хизматлари учун Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим, Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий фахрий унвонлари ва "Шараф" ордени билан тақдирланган.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 28 июлдаги 438-сонли қарори билан Тожикистон Жисмоний тарбия институтига Саидмуъмин Раҳимов номи берилди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2012 йил 11 декабрдаги 723-сонли қарори билан Темурмалик ноҳиясидаги "Ватан" жамоати номи Саидмуъмин Раҳимов номли қишлоқ жамоатига алмаштирилди.
Самариддин АСОЗОДА, Душанбе шаҳри.
Уларнинг бир-бири билан қачон учрашишгани, қандай танишишгани ва қандай қилиб бир-бири билан шунчалик қадрдонлашиб кетишганлигини ҳеч ким билмайди. Уч-тўрт йил олдин бу ғалати дўстлик ҳақида гап кетганда, эрталабдан кечгача чойхонада шаҳмат суриб ўтирадиганлардан бири қўлларини бир-бирига уриб, ишқалаганча «Шоҳ ва мот», деяр экан, «Оббо ғалчалар-ей, шуниям билмайсизларми, жинни жиннини узоқдан танийди. Жинни жиннига дўст
Муфассал...
Юрагимдан ғам, алам қочар,
Кўнглим қуёш каби ёришар,
Гўё олам сирларин очар,
Онажоним дуо қилсалар.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015