Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 1890
Печат

 

abdulqodiri rahimБу саволга жавоб топиш жуда қийин. Чунки айримларимиз бу борада тўғри сўзлашни истамаймиз.Ростни айтсанг кимдир бизни таъқиб қилади ва тўғри  сўзлаганимиз учун жазолайди. Шунчалик ёлғонга ўрганиб қолганмизки, тўғри сўз ғалати туюлади назаримизда. Жамиятни ёлғонларга тўлдириб ташлаганимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Агар тўғри сўзласак, қабул қилишолмайди. Қулоқларимиз ёлғон сўзни тинглаганда, кўнглимиз таскин топади. Заҳарланган вужуд бошқа нимани ҳам қабул қила оларди?! Диллар тиллар билан бир эмас. 

 

 

Ишлар ёлғонсиз олға юрмайди, ривож топмайди. Ёлғон билан ўралган сўз ширинроқ, таъсирлироқ. Тўғрилигу содиқлик пайғамбар сифати эканлигини эсдан чиқардик. Олдинги қавмлар пайғамбарлар ҳаётини куфр дерди, Худонинг элчиларини ранжитардилар, уларга азоб берардилар, лекин ёлғон сўзламасдилар. Ёлғон учун қатл ҳукми бор эди. Нима учун пайғамбарлар ёлғондан йироқ эдилар? Чунки бирор лаҳза одамлар уларга шак келтирмасликлари учун. Бугун-чи? Айрим руҳонийлар ёлғон сўзлашади ва бу сифатни ўзларига касб қилиб, ундан фахрланишади ҳам. Гўёки ақлу хирад ҳамиша қўлларидан тутиб туради. Лекин, аслида ақлу хирад ёлғон ясамайди, ундан юзлаб чақиримлар узоқларда. Ёлғон тўғрилик ва ҳақиқат юзига қора парда тортган. Ўтган замонларда, агар бир пайғамбардан ёлғон эшитишса, унга ҳеч қачон ишонмасдилар, агар бу Худонинг сўзи деса ҳам. Агар пайғамбаримиз (с.а.в.) дўстлари ҳаётига разм соладиган бўлсак, улар ҳеч қачон  ёлғон ва  ёлғон сўзловчи кишилар билан муроса қилишмаган. Бир кишининг у ҳаётида  ёлғон гапирган, деб берган шоҳидлиги кифоя эди. Борди-ю, у бирор ҳадис ривоят қилса ҳам, унга ишонмасдилар ва уни бажармасдилару эшитмасдилар ҳам. Имоми Аъзам (р.а.) фарзандлари-ю, шогирдларига насиҳат қилардики, ёзувчилик ва қисса ёзишга юзланманглар, чунки унда ёлғонга тортадиган хатар бор. Биз фақат шоирона ёлғонни айтмаймиз, балки унданда даҳшатлироғини тилга оламизу қоғозга кўчирамиз. Раҳбарга ёлғон сўзлаймиз, устозу ота-она, акалару сингилга ҳам. Кўпгина ёлғонларимиз фош бўлиб қолади ва уларни беркитишу яшириш учун яна ёлғон тўқиймиз,  ёлғон ижод қиламиз.

***

tugrilikБир кишини анчадан бери танийман,  у ўзини замон алломаси дейишларини жуда-жуда истайди, чунки бу борада бир неча китоблар ҳам   яратган эди. Ногиронлар аравачасида узоқ йўл босиб келган   афтодаҳол кекса кишига ёлғон сўзларди. Ҳеч қанча маблағни дариғ тутмасликка, чет элда уни даволашларига ишонтирарди.  Унинг ёлғонларига ишонган бу соддагина ва бечора киши бир неча марта унинг уйига келди, барча буюрган ҳужжатларини олиб келди… «Аллома»нинг сўзи билан айтганда, бир яхши кун келишини кутиб юрди. «Аллома» бу қабиҳ амали юзасидан берилган саволга шундай жавоб берди: «бир неча кун, ҳафта, ой сўзларимга умид қилиб яшайди ва …»

-Бу нарсанинг оқибатини ўйладинг-ми?- дедим мен.

-Қанақа оқибатини? Мумкин яшаб кетар. У менинг ёлғонимдан нима йўқотади? - деди у.

-Ишончини, эътиқодини қўлдан берди, ютқазди. Бунинг эвазига сендан бирор нарса олмади,- дедим мен.

- Бунақа  соддалик, кўнгилчанлик билан узоққа бормайсан, ҳаётда кўп ранжиб, азобланасан. Бу дунёда ёлғонсиз яшаб бўлмайди,- деди у.

Юзлаб кишини алдашини кўрардим, ажабланардим, лекин шунга қарамай, унга ишонишарди, ҳурмату иззат қилишарди. Сочлари оқарган бўлсада, кўнгли шунчалик қора эдики, ёлғон устига ёлғон сўзларди. Сеҳр билан қоришган ёлғонлар...  Сеҳр дейишимизга сабаб одамларни шу йўл билан ўзига жалб қиларди. Садоқатдан нишон ҳам йўқ, лекин беақллилик у билан бирга эди.  У пайғамбаримизнинг(с.а.в.) мана бу ҳадисларини биларди ва шарҳу изоҳ берарди: «Дўстингга сўзлаётган бўлсанг ва у сўзларингга ишонса, аммо сен унга ёлғон гапираётган бўлсанг, бу улкан хиёнатдир».

Иблис жаннатдан қувилган бўлса-да, қабиҳ амалдан қўрқади, лекин «аллома» учун бу бир оддий иш эди. Унда на қўрқув бор, на уят.  Агар истаса ҳар қандай   яхши кишини биргина ёлғон ва туҳмат сўзлари билан  обрўсиз қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизга айтганларидек: « Ростлик қалбга сокинлик бағишлайди, ёлғон – шак ва безовталик».  Нима учун қулоқлардан ғафлат пахтасини олмаймиз? Нега ўзимизни шу нарсани эшитишга ва тасдиқлашга тайёрлаймиз? Тинчлигу осойишталигимиз қаердан  ва нима эвазига эканлигини ўйлаб кўрмаймиз? Бирор марта ўзимизга «нега бу ганжни йўқотдик?» дея савол берганмизми?  Агар ёлғон гапирсак, мағлубият биздан минг чақиримлар қочадими? Агар ўн, юз, минг бор ёлғон сўзласак-чи? Инсонийлик ҳусну камолидан узоқлашамиз, узоқлашаверамиз. Бир неча марта айтганимиз, ёлғонимиз, ёлғон зулмат эмасми?  Хўш, нега зулматга кўнгил қўйганмиз?  Нега ўзимиз айтгану ёзганимизга ишонмаймиз ва залолатни истаймиз?  Қоронғуликка сафар қилмоқ нима учун керак? Жамиятга ёлғон ҳоким бўлса-ю, жимлик, тарафсизлик шарафсизлик билан биз бетараф турибмиз? Нега ёлғон кўчатини вужудимизда кўкартирамизу унинг мева беришига умид қиламиз? Албатта, мева беради, лекин қанақа мева? Аччиқдан-да аччиқ… заҳар....

Бундан бир неча йил олдин, икки шотландиялик киши бир неча ойга юртимизга келганди. Бизнинг халқимизнинг макру фириб ва ёлғонларидан даҳшатга тушиб, сизлар бу ҳол билан ривожланмайсизлар, олға юрмайсизлар, барака топмайсизлар, -деган эди. Бизнинг ўзимиз бирор марта ғайримусулмон кишилар ҳақида «улар ҳаром ейишади-ю, ҳалол ишлашади, биз ҳалол еймизу ҳаром ишлаймиз»- деганмизми? Бунақа эътироф бир томонлама кўзга ташланади. Аслида ҳалол ҳам емаймиз. Магар ҳаром ишлайдиган киши ҳаром ейдими? Ўғирлигу ғорат қилиш, гиёҳванд моддалар сотувидан келаётган пулларни ҳалол деб бўладими?  Бу борада барча жим, оғиз очмайди. Нега? Чунки, бизнинг насибамизни ҳам ундан деб билишмасин дейишларидан қўрқамиз. Агар бизни мунофиқ десалар, қаттиқ ранжиймиз, ёнамиз ва айтган одам оғзига ургимиз келади. Лекин, келинг бир ойнага қарайлик.  Худонинг Пайғамбари (с.) сўзлари ҳақиқий ойнадир: «Мунофиқнинг уч белги-нишонаси бор: сўзласа, ёлғон сўзлайди, ваъда берса, ваъдага вафоси бўлмайди, омонатга хиёнат қилади».

***

Ойнада ўзингизни кўрдингизми? Қанақа одам бўлишингизни ва қайси куйга тушганингизга энди ишондингизми? Ҳозирча сўз фақат ёлғондан. Агар тўғри сўзласак, ваъдага хилоф қиламиз. Магар, бирор марта тўғри сўзлайман,тўғри яшайман, деб ваъда берганмизми? Биламан, қалбингиз билан тасдиқлайсиз, лекин  бу гапнинг тўғрилигига шоҳидлик беришга  ҳали ҳам тилингиз айланмайди. Омонатга ҳам хиёнат қилдик. Инкор қилманг, яхши эмас, чунки ҳақиқат қуёшдек ёруғ, уни этак билан ёпиб бўлмайди. Ёлғон тезда фош бўлади. Юрак, тил, кўз, қўлу оёқлар бизга омонатга берилган. Тирикликнинг ўзи  бизга омонат берилмаганми? Магар, биз уларга хиёнат қилмаяпмизми? Биламан, қарашларингиз, ўйлашларингиз ҳали ҳам тор…жуда тор доирада. «Омонат»ни кенг тушунмадингиз. Агар сиз ўйлагандек оладиган бўлсак, вазифа бизга омонат эмасми? Иш  омонат эмасми? Илм ўрганиш, саломатлик, ёшлик даври бизга омонат эмасми? Барча қилганларимиз, хиёнат эмасми? Кипригимиз устига гард қўнса, олиб ташлаймиз.  Либосимиз устида доғ пайдо бўлса, уни тозалаб оламиз. Нега? Чунки биридан оғринсак, бошқасидан уяламиз. Ёлғон ҳам шу доғ ва гардга ўхшайди. Хўш, нега ундан оғринмаймиз, уялмаймиз?  Вақти келиб унинг зарарини бизга кўрсатишганда, қўлимиздан бирор иш келмайди, узримизни қабул қилишмайди. Ахир, кўз берилди, ақл берилди ва тўғри йўлга ҳидоят қилиндик, лекин ёлғон… ўртасидамиз, кўрмадик, тушунмадик ва ўйлаб деймизки, бизга ёлғон сўзлашади, бизни яна алдашади. Қора кўзойнак ортидан дунё қоронғу кўринади. Эшитгувчи қулоқларингиз борми? Худо Расулининг (с.а.в.)  бир ҳадисларини сизларга эслатсам. У ёлғоннинг зарари ҳақида: «Банда ёлғон сўзлаган вақт ёлғонининг сассиқ исидан ҳафиза (қўриқловчи) фариштаси ундан бир мойил (4 километр) узоқлашади». Эътибор бердингизми, ўйлаб кўрдингизми?!  Ёлғоннинг ёмон ҳиди бор ва ундан инсоннинг қўриқловчи фариштаси қочади. Тасаввур қилинг, агар қўриқловчи  фариштамиз кетса, биз ким билан қоламиз,  кимлар бизни қўлида қўғирчоқ қилмайди, қаерларга  бошламайди? Ёмон оқибати бор, бу бизнинг фойдамизга тугамайди. Расули акрам (с.а.в.)нинг  қадрдон ёронлари дердилар: «Расулуллоҳ(с.а.в.)  ҳеч бир хислатни ёлғончалик ёмон кўрмасдилар.»

Айтдим,  яна айтаман, биз ёлғонга ўрганиб қолдик. Усиз яшай олмаймиз. Шунчалик ўрганиб қолдикки, ёлғон  гапирсак ҳам, ёлғонлар сонига қўшмаймиз. Тўғри, деб ўйлаймиз. Агар бизга ёлғон гапираяпсан дейишса, ундан қаттиқ ранжиймиз, ишонмаймиз ва уни ёлғончи деймиз. Қайси бир кишини қабиҳ амали устида қўлга олсак, у бизни алдаш, ўзини қутқариш учун бизга ёлғон гапиради. Баъзи ёлғонларини олдиндан ўйлаб қўйган, баъзиларини эса шу лаҳзада тўқийди. Лекин, магар бу нажот йўли, қутулиш йўлими? Йўқ! Ҳеч қачон! Қутулиш ва нажот йўли ёлғондан узоқлашишдадир. Қийин албатта, лекин истак ирода билан устун келамиз. Жиҳод шу ерда. Ўзимиз билан жиҳод қилмоғимиз керак. Бошқа бир мусулмонни ўлдириш учун қаерга борасан? Кўрдингми, шаҳид бўламан, деб ўзингни алдадинг?! Агар кучли бўлсанг, ўзинг, нафсинг билан, ёлғонга қарши жиҳод қил. Кураш у билан. Мен сенга айтаман, бу урушда ҳеч мағлуб бўлмайсан, албатта, ғалаба сеники бўлади. Ва шаҳид бўлишдан кўра олий мартабага эришасан. Худо ва пайғамбар (с.а.в.) олдида табаррук инсонлардан бири бўлишни хоҳлайсанми? Бу ерда гап бир киши эмас, балки аксарият одамлар ва ўзимга ҳам тааллуқли. Келинглар, бу йилни, янги йилни ёлғонларни йўқотиш,  ростгўйлик ва содиқликка бағишлайлик. Тўғриликдан ҳазар қилмайлик. Ишончим қомилки, бу йил, янги йил  бизнинг ҳаётимиздаги энг яхши йиллардан бири бўлади. Бунинг замирида ободончилик, меҳру муҳаббат, садоқат ва бахт бардавомдир.

 

Абдулқодир  РАҲИМ,

журналист.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Пекан ёнғоғи – табиат эҳсони

 

Ҳар бир минтақанинг ўзига хос иқлими бўлиб, у ерда етиштирилаётган нозу неъматлар ҳам ўша иқлимга мослашиши табиий ҳолдир. Мисол тариқасида шифобахшлиги ва тўйимлилиги билан донг таратган Исфара қандаклари, Панж ноҳияси худудидаги Шакардаштнинг хандон пистаси, «Дўстий»нинг ширин-шакар анорлари ва Қабодиён ноҳияси ҳудудидаги Кофарниҳон дарёси айланма соҳилида, айнан, Жангал қишлоғи иқлимига мослашган пекан ёнғоғини кўпчилик

Муфассал...

ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ СЎНГГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

 

Илгари хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1-11 феврал кунлари Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича "Осиё чемпионати-2018" турнири бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилигининг финал қисмида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббий Ҳусейн Шодиев раҳбарлигида тайёргарликнинг сўнгги босқичи - ўқув машғулотларини бошлаб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990884

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478196
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4124
4027
21809
7426653
99840
114875
7478196

Сизнинг IPнгиз: 18.226.226.151
Бугун: 23-11-2024 17:27:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015