Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Июл 2018 Кӯришлар: 2570
Печат

sugd 2018

2018 йилнинг 24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни очиш, аҳоли турмуш шароити билан танишиш ва Миллий бирликнинг 21 йиллиги байрами шарафига тантаналарда иштирок этиш мақсадида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига сафар қилди.

Миллат пешвосининг иш сафари Айний ноҳиясидан бошланди. Давлат бошлиғини ноҳия аҳолиси, турли касб намояндалари хушманзара Кончоч мавзесида илиқ ва самимий кутиб олишди.

Давлат бошлиғи дастлаб ушбу тоғли ноҳия аҳолиси ютуқлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага деҳқончилик ва бошқа соҳалар меҳнат самараси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, халқ ҳунармандчилиги намуналари чиқарилганди.

Бу ерда Давлат бошлиғига Тожикистон алюминий компаниясининг Ёвон ноҳиясида 50 минг тонна каустик содаси ва 50 минг тонна поливинилхлорид ишлаб чиқариш иқтидорига эга бўлган каустик содаси ва поливинилхлорид ишлаб чиқарувчи, Турсунзода шаҳрида 10 минг тонна иқтидорга эга бўлган алюминий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Айний ноҳиясининг Қазнок кони асосида бойитиш бўйича корхона қурилиши каби сармоявий лойиҳалари тақдим этилди. Шунингдек, бу ерда Ёвон ноҳиясининг криолит, фторид, алюминий, коагулянт ва олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «ТАЛКО Кемикал» давлат унитар корхонаси ютуқлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Сўнгра Миллат пешвоси мутахассислар томонидан кўрсатилган видеоролик орқали «ТАЛКО Голд» ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг келгусидаги фаолияти билан танишди.

Ушбу йирик саноат корхонаси Кончоч конининг учта – Чулбои, Кончоч ва Шахкон участкалари минераллари асосида қурилади ва фойдаланишга топширилади.

Ушбу конда бешта химиявий элемент, жумладан, олтин ва сурма асосий сифатида, шунингдек, кумуш, симоб ва флюорит қўшимча элементлар сифатида аниқланиб, давлат захиралари балансига қўйилган.

Барча зикр этилган химиявий элементлар мамлакатимизда қазиб олинади ва қайта ишланади. Олтин, кумуш ва сурма эса, якуний маҳсулот сифатида, яъни металл кўринишида ишлаб чиқарилади.

Халқаро ОАВ маълумотига кўра, икки-уч йил илгари Тожикистон сурма қазиб олиш бўйича Хитой, Россия ва Боливиядан кейин дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Сўнгги йилларда сурма қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми янада ошди.

Сурманинг умумий захиралари бўйича Тожикистон Осиё ва дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Ушбу корхона фойдаланишга топширилиши билан Тожикистон сурмани қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясидан кейин дунёда учинчи ўринга чиқиши ҳамда мамлакатни индустриялаштириш йўлида яна битта устувор қадам ташлаши мумкин.

Саноат ва носаноат сурманинг умумий захираси 265 минг тонна ва олтин 50 тоннани ташкил қилади.

Геологик қидирув ишлари натижасида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин.

Шунинг учун, корхона раҳбарияти, айниқса, лойиҳалаштириш ва технологияларни келтиришга масъул бўлган Хитой томони технология линияларининг нафақат асосий элементлар, яъни олтин ва сурма, балки кумуш, симоб ва флюорит учун ҳам мослаштирилган бўлиши зарурлигини назарда тутишлари керак.

«ТАЛКО Голд» ЁҲЖ лойиҳаси билан танишувдан сўнг мамлакат Президенти ушбу йирик саноат корхонаси қурилишига тамал тошини қўйди. Ишлаб чиқилган лойиҳа асосида ушбу корхонада 2020 йил бошида 1,5 тонна олтин ва 16 тонна сурма ишлаб чиқариш назарда тутилган. Ушбу йирик корхона қурилиши асосида Тожикистоннинг 1000дан 1500 нафаргача фуқароси бочқичма-босқич доимий иш ўринлари ва яхши маош билан таъминланади.

Мамлакат Президенти компания масъул шахслари билан суҳбат чоғида ушбу мавзедаги табиий захираларни самарали ва унумли қазиб олишга биринчи даражали аҳамият беришни топширди. Давлат бошлиғи бундай йирик саноат корхонаси қурилиши мамлакат иқтисодий тараққиёти учун катта аҳамиятга эга эканлиги, чунки бу саноат маҳсулотлари ҳажми ошишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

 

ШАҲРИСТОН ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ МАВЗЕЛАРИДАН ҲИСОБЛАНАДИ

Суғд вилоятига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шаҳристон ноҳиясига ташриф буюрди.

Давлат бошлиғини ноҳия аҳолиси ва жамоатчилик намояндалари самимий, илиқ ва чексиз муҳаббат билан кутиб олишди.

Бу ерда мамлакат Президенти Шаҳристон ноҳияси марказий касалхонаси янги жарроҳлик ва реанимацион бўлими очилиши маросимида қатнашди.

Давлат бошлиғи қўшимча бино шароитлари, ташхис ва табобат имкониятлари билан танишиб, шу ерда тиббий ходимлар билан суҳбат ўтказди.

Мазкур бино икки қават ва ертўладан иборат. Биринчи қаватда 6 ўринли реанимацион бўлим, жарроҳлик хонаси ва анестезия кабинети жойлашган. Иккинчи қаватда анестезия кабинетлари ва 34 ўринли алоҳида табобат палаталари ўрин олган.

Миллат пешвосига янги қўшимча бинода 46та ўрин мавжудлиги, соҳа кабинетлари ва лабораториялар билан бир қаторда, беморлар ва улар аҳволидан хабар олувчилар учун замонавий ошхона мавжудлиги маълум қилинди. Ушбу иншоот қурилиши 2016 йилда бошланиб, маҳаллий мутахассисларни жалб этиш орқали замонавий стандартларга биноан амалга татбиқ этилган.

Замонавий тиббий ускуналар дунёнинг етакчи компанияларидан харид қилинган. Тиббий ускуналар харид қилиш ва ўрнатишга давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ҳамда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳисобидан 800 минг сомоний йўналтирилган. Ушбу замонавий соғлиқни сақлаш муассасаси қурилиши ноҳия аҳолисига ўз жойида тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини беради.

Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан танишув ва суҳбат чоғида Миллат пешвоси уларни яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, беморларга яхши муомалада бўлиш ва зиммаларига юкланган вазифаларни фидокорлик билан ижро этишга ҳидоят қилди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриб, шу ерда «Шаҳристон» савдо кооперативи деҳқонлари фаолияти, хўжаликдаги интенсив боғ барпо этилиши билан танишиб, соҳа мутахассислари ва масъул шахслари, деҳқонлар, боғбонлар, олимлар, ижарачилар ва ҳиссадорлар билан суҳбатлашди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишидаги сиёсати татбиқи йўлида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича стратегик мақсадларга эришишда катта ишлар амалга оширилиб, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми бир неча баравар ошди.

Боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш, мевалар етиштириш ҳажмини ошириш қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, унинг асосини Тожикистон Республикаси Президентининг «2010-2014 йилларда боғдорчилик ва токпарварлик соҳаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ташкил қилади ҳамда ушбу даврда 50 минг гектар майдонда боғлар ва токзорлар барпо этилди.

Мазкур жараённи давом эттириш мақсадида республика Ҳукумати томонидан 2016-2020 йилларда боғдорчилик ва токпарварлик соҳасини ривожлантириш янги дастури қабул қилинган бўлиб, унга биноан, 20 минг гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этиш кўзда тутилган.

Миллат пешвосининг кўрсатмасига биноан, илғор усуллар, интенсив боғлар барпо этиш янги технологияларини жорий қилиш боғдорлару токпарварлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган бўлиб, улар мевалар ва узум кўпайиши омили ҳисобланади.

Суғд вилоятида бу йўналишда салмоқли ишлар бошланган бўлиб, «Шаҳристон» савдо кооперативи жамоаси томонидан олиб борилаётган ишлар муносиб баҳоланди.

Давлат бошлиғи хўжалик жамоасининг бу ишлари мамлакат Ҳукуматининг сув ва ердан унумли фойдаланиш соҳасидаги сиёсати татбиқи, замонавий усуллар ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт иқтидорини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ҳисобланишини қайд қилди.

Интенсив боғ кўп йиллик дарахтлар боғи жойида бунёд этилган. Миллат пешвоси Шаҳристон ноҳияси деҳқонлари ва боғбонларини шундай усул ёрдамида интенсив боғлар, айниқса, олма ва нок боғлари майдонини оширишга ҳидоят этди. Чунки минтақа иқлими мевали боғлар барпо этишга қулай бўлиб, ноҳия аҳолиси мазкур соҳада катта тажрибага эга. Келажакда ер ва сувдан унумли фойдаланиш мақсадида даромадларни ошириш ва ички бозор талаботини таъминлаш, халқаро стандартларга жавоб берувчи ва экспортбоп экологик тоза мевалар етиштириш учун интенсив боғлар барпо этиш режалаштирилган.

Давлат бошлиғи хўжалик боғбонларига белгиланган меъёрларга биноан, мавжуд тажриба, олимлар маслаҳати ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, барча агротехник талабларни ўз вақтида ижро этиш ҳамда риоя қилишни тавсия этди.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шаҳристон ноҳиясида Додожон Бойматов номли мактаб қошидаги интернат ётоқхона биносини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

Ноҳия ўқувчилари, педагоглари ва маориф соҳаси намояндалари Миллат пешвосини ётоқхона саҳнида илиқ ва бунёдкорона руҳда кутиб олишди.

Мактаб қошидаги янги икки қаватли бино 26та кабинет, жумладан, 20 ётоқ хона, муассаса раҳбари кабинети, бош ҳосибчи, қоровул ҳужраси, тиббий кабинет, кутубхона ва ошхонадан иборат. Ётоқхона биноси 1 миллион 200 минг сомонийга бунёд этилган бўлиб, унинг ёнида ёзги ошхона ва футбол учун спорт майдони қурилган. Интернатда 50 нафар тарбияланувчи, жумладан, 13 нафар етим ва узоқ қишлоқлардан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳар томонлама таълим-тарбия билан қамраб олинган.

Ётоқхона икки гектар майдонда жойлашган. Бу ерда ёш авлод истироҳати, таълим ва тарбияси учун барча замонавий шароитлар мавжуд.

Миллат пешвоси ўқувчилар билан самимий учрашув чоғида уларни яхши ўқиш, хорижий тилларни ўрганиш, давлат ва миллат манфаатлари йўлида хизмат қилишга ҳидоят этди.

Интернат тарбияланувчилари, ўз навбатида, Давлат бошлиғига таълим ва тарбия учун муносиб шароитларни яратгани учун миннатдорчилик билдиришди. Мамлакатда етимлар ва қаровчисиз қолганлар учун таълим муассасалари фаолиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаш улар таълим-тарбияси сифатини юксалтириш имкониятини берган бўлиб, тақдир тақозоси билан қаровчисиз қолган болалар ва ўсмирлар давлату Ҳукуматнинг доимий ғамхўрлиги остида туришибди.

Миллат пешвоси ётоқхона фойдаланишга топширилиши ва замонавий шароитлар билан ҳар томонлама танишувдан сўнг, 50 нафар етим болаларга моддий ёрдам кўрсатиб, шу билан бирга, улар учун байрамона дастурхон ташкил қилди.

Шунингдек, Давлат бошлиғи номидан тарбияланувчилар учун 20та компютер совға қилинди. Давлат бошлиғи совғалар топшириш чоғида Тожикистон Республикаси давлати ва Ҳукумати ёш авлод, айниқса, етимлар, қаровчисиз қолганлар ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиши, ҳар йили улар таълими, ишлашлари, фаолият ва мустақил ҳаётлари учун қулай шароит яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни татбиқ этишини қайд қилди.

***

Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Шаҳристон ноҳиясида Адлия маркази маъмурий биноси очилиши маросимида қатнашди.

Ушбу бинода ишлаш шароити билан танишув чоғида Давлат бошлиғи қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди.

Адлия маркази янги биноси замонавий ускуналар ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган.

Ушбу бинодан, шунингдек, Суд ижрочилар, ЗАГС ходимлари ва Давлат нотариал идораси кабинетлари ўрин олган.

Янги бино шароитлари билан танишув чоғида Давлат бошлиғи ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимларига аҳолига Тожикистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида хизмат кўрсатиш борасида кўрсатма берди.

Шаҳристон ноҳияси Адлия маркази янги биноси фойдаланишга топширилганидан кейин мамлакат Президенти шу ернинг ўзида 6та ёш оилага никоҳ қайди тўғрисидаги гувоҳномани топшириб, ёш оилаларга телевизор, музлаткич ва кир ювиш машинаси совға қилар экан, уларга бахтли ҳаёт тилади.

Давлат бошлиғи Тожикистон давлати ва Ҳукумати етимлару эҳтиёжманд оилалар фарзандларига доимий эътибор қаратиши, улар таълим олишлари, ишлашлари ва мустақил ҳаётлари учун зарур чора-тадбирлар қабул қилинаётганини таъкидлади.

***

Шаҳристон ноҳиясига иш сафари чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлатнинг муҳим байрами – Миллий бирликнинг 21 йиллиги арафасида рамзий лентани кесиш орқали маданият қасрини очди.

Маданият қасри икки қаватдан иборат бўлиб, 600 ўринга мўлжалланган.

Янги маданий иншоот билан танишув чоғида мамлакат Президенти қурилиш ишларига юқори баҳо берди ва соҳа ходимларини самарали фаолият юритишга ҳидоят қилди.

Масъул шахслар маълумотига кўра, ушбу маданият қасрида 40 нафардан зиёд соҳа мутахассислари, жумладан, ёшлар доимий иш ўринлари билан таъминланадилар.

Маданият қасри зал ва кабинетларида иш шароитлари билан танишувдан кейин, Давлат бошлиғи ўз чиқишида маданият ва санъат арбобларини Миллий бирлик байрами билан табриклади. Миллат пешвоси Шаҳристон ноҳияси аҳолиси ва маданият арбобларининг келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

Сўнгра санъат намояндалари тантанали маданий дастурлари билан чиқиш қилишди. Ўз чиқишларида концерт дастури иштирокчилари Тожикистон, мустақиллик, бирлик ва бошқа миллий қадриятларини васф этишди.

Маданий дастур охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан Шаҳристон ноҳияси маданият соҳаси ходимларига 20та мусиқий асбоб совға сифатида топширилди.

***

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ИСТАРАВШАН ШАҲРИДА

25 июн куни эрталаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ижтимоий, иқтисодий, маданий вазият билан танишиш, бир қатор иншоотларни очиш, миллий байрам – Миллий бирлик кунига бағишланган тантаналарда иштирок этиш мақсадида, Истаравшан шаҳрига сафар қилди.

Миллат пешвосини Суғд вилояти ҳамда Истаравшан шаҳри раҳбарияти ва жамоатчилик вакиллари тантанали вазиятда кутиб олишди.

Миллат пешвосини кутиб олишда самимият ва хурсандчилик фазоси халқнинг миллат буюк фидокор ўғлони, тинчлик ва миллий бирлик меъморига нисбатан садоқати ҳамда чексиз муҳаббатидан дарак беради.

Айнан, Ватаннинг содиқ ўғлони, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинимсиз курашу жонбозликлари туфайли 1997 йилнинг 27 июнида тинчлик ва миллий келишув ўрнатиш тўғрисида Умумий келишув имзоланиб, Тожикистон ҳалокат жари ёқасидан қайтарилди.

Мураккаб сиёсий вазият ва фуқаролик уруши даврида Миллат пешвоси халқ донишмандлигига таянган ҳолда, ўзини жасур ва қудратли сиёсатчи сифатида кўрсатиб, тинчлик, миллий бирликка эришиш ва фалажланган давлат ҳокимиятини қайта тиклаш учун қўлидан келган барча ишни қилди.

Тинчлик ва миллий бирликни ўрнатиш, мустақил Тожикистонни келгусида ривожлантириш миллатнинг бу шарафли ўғлонининг номи ва кўп қиррали фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истаравшан шаҳрига иш сафари доирасида Исмоил Сомоний хиёбонида Тожикистон Республикаси Давлат нишони ўрнатилган мажмуани расман очди.

Давлат нишони шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан 1,5 миллион сомонийга бунёд этилиб, баландлиги 24 метрни ташкил қилади.

Истаравшан шаҳрида Давлат нишони ёнида фавворалар бунёди, гулу буталар ўтқазилиши ва ёритиш орқали кўркамлаштирилган бўлиб, аҳолининг сайр қилиши учун истироҳатнинг энг яхши мавзеси бўлади.

Давлат нишони Истаравшан шаҳри марказида миллий меъморчиликнинг ўзига хос усули билан бунёд этилган бўлиб, қад ростлаган бошқа иншоотлар қаторида шаҳар сиймосига ўзгача тароват бағишлаган.

Давлатнинг бу рамзи саҳни меъморчилигу шаҳарсозлик талаботига биноан қайта тикланиб, йўлаклар ва бу мавзу ҳудуди бунёдида сифатли материаллардан фойдаланилган.

Истаравшан шаҳри марказида давлат нишонининг қомат ростлаши миллий рамзларга эҳтиромнинг аниқ нишонаси бўлиб, бу бугунги ва келгуси авлод қалбида ватанпарварлигу миллий ифтихор туйғусини юксалтиради.

***

Истаравшан шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Давлат байроғи устуни очилишида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Давлат байроғи шаҳарнинг аввал обод бўлмаган мавзесидаги Ёшлар ва ўсмирлар маркази биноси ёнида ўрнатилган.

Унинг устуни баландлиги 52,4 метрни, боғ майдони эса, 3989,0 квадрат метрни ташкил этиши хабар қилинди.

Давлат байроғи атрофи фавворалару йўлаклар янги ва замонавий иншоотни чиройли кўрсатади ва бу ер манзарали гулу буталар ва ҳамишабаҳор дарахтлар кўчатлари ўтқазилиши билан кўркам мавзега айлантирилган.

Мамлакат Президенти қурилиш ишларига юқори баҳо берар экан, барча масъул шахсларни келгусида ҳам шаҳар ва унинг атрофида бундан кейинги ободончилигу кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишга ҳидоят қилди.

Бу давлат рамзи саҳни турли тадбирлар ўтказиш учун мувофиқ бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар ҳиссаси билан Байроқ боғи ҳудудида қаҳвахона, болалар ўйинлари зали, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш иншоотлари бунёд этилган.

Байроқ майдони қошида бир тадбиркор ҳиссаси билан қурилган болалар ўйин мажмуасида болалар кўнгилхушлиги учун замонавий ускуналару жиҳозлар мавжуддир.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истаравшан шаҳрининг Исмоил Сомоний хиёбонида рамзий лентани кесиш билан «Фаровон» савдо ва хизмат кўрсатиш маркази фаолиятини бошлаб берди.

Ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш маркази маҳаллий тадбиркор Шукрулло Ашуров томонидан 2 миллион 400 минг сомоний маблағ эвазига қурилган бўлиб, тўрт қаватдан иборатдир.

Ушбу хизмат кўрсатиш марказида миллий ва европача таомларни тайёрлаш учун миллий ошхона, 20та янги иш ўрни ва тикувчилик цехи таъсис этилган.

Шу ерда мамлакат Президенти Истаравшан шаҳри, Спитамен, Жаббор Расулов ва Деваштич ноҳияларидан ташриф буюрган 150 нафар етим болаларга эсдалик совғалари топширди.

Миллат пешвоси болалар билан озоду самимий суҳбат ўтказиб, мустақилликни қўлга киритган илк кунларданоқ етимлар, қаровчисиз қолганлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларига нисбатан эътибор Тожикистон Республикаси давлати ва Ҳукумати диққат марказида бўлиб, яшаш, таҳсил ва фаолиятлари учун муносиб шароит яратиш йўлида зарурий тадбирлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Ушбу кунда болалар хурсандчилигининг чеки йўқ эди. Чунки улар шахсан Давлат бошлиғининг қўлидан кийим-кечак, пойабзал, бир марталик моддий ёрдам ва бошқа қимматбаҳо совғаларни олишди.

Ушбу хизмат кўрсатиш марказининг иккинчи қаватида «Ноҳид» МЧЖ ишлаб чиқариш компанияси ва «Фонди Рушди Жомеа» ташкилоти томонидан тикувчилик цехи таъсис этилган бўлиб, у ерда 70 нафар қишлоқ хотин-қизлари ишга жалб этилган.

Зикр этиш жоизки, бу цехда, асосан, гапириш ва эшитиш қобилиятлари чекланган ногирон шахслар учун иш ўринлари ва фаолият учун қулай шароит яратилган.

Миллат пешвоси қулай иш шароитини яратиш ва аҳоли, хусусан, имконияти чекланган шахсларни жалб этиш йўлида босқичма-босқич доимий бандлик учун мамлакат шаҳру ноҳияларида зарурий тадбирлар амалга оширилаётганини айтди.

Цех замонавий тикувчилик ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, ходимларнинг ўртача ойлик маоши 800-1000 сомонийни ташкил қилади.

«Ноҳид» МЧЖ замонавий технологиялар асосида қарийб 70 хил болалар, аёллар ва эркаклар либосларини ишлаб чиқаради.

Янги таъсис этилган цех ишлаб чиқариш иқтидори бир ойда 10 минг дона трикотаж маҳсулот, жумладан, 3 мингта эркаклар ич кийими, 3 мингта ёзги енгил кийим (футболка), бир ярим минг дона янги туғилган болалар учун либослар ва 2,5 минг дона аёллар ич кийими ишлаб чиқаришга тенг.

Ушбу цехда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар 100 фоиз пахтадан бўлиб, республика ҳудудида сотувга чиқарилади.

Истаравшан шаҳрида янги хизмат кўрсатиш маркази очилиши ишсизларни ишга жалб этиш йўлида қулай шароит яратди.

***

Истаравшан шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Ипак йўли» миллий тадбиркорлик мажмуаси қурилишига тамал тошини қўйди.

Иншоот маҳаллий тадбиркор Мазбут Бойжонов томонидан 60 миллион сомоний маблағга қурилади.

Қурилиш жойида Давлат бошлиғи замонавий миллий тижорат иншооти бунёд этилиши лойиҳаси билан таништирилди.

Мажмуа 16 қаватдан иборат бўлиб, ундан савдо маркази, маъмурият, иш кабинетлари ва тижорат тадбирлари ўтказиш учун конференция заллари ўрин олади. Мажмуа тўлиқ фойдаланишга топширилганидан кейин, 150дан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлади.

Шунингдек, мажмуада меҳмонхона, 92та автомобил учун тураргоҳ, 30 киши учун соғломлаштириш марказига эга ва халқаро стандартларга жавоб берувчи спа-салон ҳамда сузиш ҳавзаси бунёд этилади.

Мамлакат Президенти маҳаллий тадбиркорларга республика Ҳукуматининг бунёдкорона сиёсатини қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдириб, уларни Ватанни севиш ва яратувчанлик фаолиятини давом эттиришга ҳидоят қилди.

***

Истаравшан шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истиқлол хиёбонида «Киропол» замонавий меҳмонхонасини тантанали равишда очди.

Меҳмонхона маҳаллий тадбиркор Бурҳон Эргашевнинг 2 миллион 400 минг сомоний маблағи эвазига қурилган.

Меҳмонхона қарийб 1 гектар умумий майдонда жойлашган бўлиб, 5 қаватдан иборат. Биринчи қаватда иш кабинетлари, ресторан, хизмат кўрсатиш зали ва конференция зали жойлашган. Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватлардан бир вақтнинг ўзида 40 нафаргача мижозни қабул қила оладиган 20та ҳужра ўрин олган.

Меҳмонхона ҳужраларининг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг ҳар бири миллий нақшлар ва декоратив элементлардан фойдаланган ҳолда, алоҳида меъморчилик услубида ясатилган.

Меҳмонхона фойдаланишга топширилиши билан 25 киши доимий иш ўрни билан таъминланди. Бу аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва мамлакат Ҳукумати ижтимоий сиёсатини қўллаб-қувватлаш йўлида қўйилган яна бир қадамдир.

Замонавий меҳмонхонада хизмат кўрсатиш шароитлари билан танишувдан кейин, Давлат бошлиғи маҳаллий тадбиркорлар ташаббусига юқори баҳо берди ва уларни тожик халқининг яхши анъаналари – меҳмондўстликни юқори даражада давом эттиришга ҳидоят қилди.

***

25 июн, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истаравшан шаҳрида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан қайта тикланган «Муғ қалъаси» тарихий-маданий мажмуасини очиб, Миллий бирлик кунига бағишланган тантанали тадбирда қатнашди ва нутқ сўзлади.

«Муғ қалъаси» қадимий тарихга эга бўлиб, фақат мустақиллик йилларида Давлат бошлиғининг бевосита ташаббуси билан тожик халқининг бой ва қадимий тариху маданиятига эҳтиром рамзи сифатида қайта тикланди. Ушбу иншоотда қурилиш ишлари 2017 йилда бошланиб, Миллий бирлик байрами кунларида мамлакат Президентининг шаҳар аҳолиси ва сайёҳларга муносиб совғаси сифатида очилди.

Тарихий-маданий иншоотда халқ ҳунармандчилиги намуналари, ёдгорликларни жойлаштириш учун 70та ҳужра, ҳунармандлар учун ёрдамчи хоналар назарда тутилган.

Шукуҳли байрамона йиғилишда иштирок этишдан аввал Давлат бошлиғи шаҳар ҳунармандлари ютуқлари кўргазмасини томоша қилди.

Мамлакат Президенти қадимий Истаравшан шаҳри меҳнаткашлари иши натижасига юқори баҳо бериб, 2018 – «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да ҳунарларни қайта тиклаш ва ривожлантиришни энг яхши ташаббус, дея эътироф этди.

Эслатиб ўтиш ўринлики, шаҳар халқи мамлакат ташқарисида ўз қўл ҳунарлари билан маълуму машҳур бўлиб, тожик миллатининг бой ва қадимий тариху маданиятини жаҳонга танитишади.

«Муғ қалъаси» тарихий-маданий мажмуаси очилиши ва халқ ҳунармандчилиги намуналари томошасидан кейин мамлакат Президенти Истаравшан шаҳрининг кўп сонли фаоллари олдида нутқ сўзлаб, қадимий шаҳарнинг шарафли аҳолиси, бутун Тожикистон халқи ва хориждаги ватандошларни Миллий бирлик байрами билан самимий табриклади.

Байрамона йиғилиш Миллий бирлик байрами муносабати билан санъат усталари ва мамлакат ҳунармандларининг шукуҳли концерт дастури билан давом этди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

Шифо ёғдуси-ла нурафшон маскан…

 

Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991081

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478659
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4587
4027
22272
7426653
100303
114875
7478659

Сизнинг IPнгиз: 3.145.9.200
Бугун: 23-11-2024 17:47:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015