2015 йил – мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йил – Оила йили, дея эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида Махфират Хидирзода раҳбарлик қилиб келаётган Хотин-қизлар ва оила ишлари комитетига катта масъулият юклайди.
Давлатимиз бошлиғи ва мамлакат Ҳукумати аёлларнинг жамиятдаги ролига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани барчага аён. Бунинг учун бир талай ишлар амалга оширилди ва яна давом эттирилмоқда.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2014 йил, 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ, марказий аппаратда аёл кадрлар ҳайъати 7 кишига, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар бўлимлари ва тузилмаларида 105 нафарга оширилди.
Комитет иш режасига мувофиқ, ҳуқуқ ҳимояси органларида Тожикистон Республикасининг «Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлиликлари ва имкониятлари давлат кафолати тўғрисида»ги қонуни мониторинги ўтказилиб, унинг натижаси мамлакат Ҳукуматига тавсия қилинди.
Шунингдек, ўтган йили Тожикистон БМТнинг аёллар мақоми бўйича комиссияси аъзосига айланди. Шу йўналишдаги ишларни ривожлантириш учун иш гуруҳи ташкил қилинди.
Комитет қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий актларни муваффақиятли амалга татбиқ этиш соҳасида бир талай ишлар бажарилди. Чунончи, «2007-2016 йиллар Тожикистон Республикасида лаёқатли аёллар ва қизлардан бошқарувчи кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш» давлат дастури ижроси комитет фаолияти асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мазкур дастурни амалга татбиқ этиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Режага мувофиқ, иккита ўргатиш курси – «Аёл бошқарувчи» ва «Давлат янги менежменти», семинару тренинглар ўтказилди.
Айни пайтда, аёлларнинг марказий ва маҳаллий органлардаги фаол иштироклари таъминланган. Таҳлилларга кўра, ўтган йили давлат хизматчилари бўлган аёллар сони 4276 кишини ташкил қилди.
Қизларнинг жамиятдаги ролини фаоллаштириш, етакчи қизларни тайёрлаш, лаёқатли кадрларни тарбиялаш, талаба қизлар орасидан ёш истеъдодларни аниқлаш ва сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети қошида Талаба қизлар кенгаши ташкил этилган бўлиб, 7 та секцияда фаолият юритмоқда.
«2012-2015 йиллар аёллар орасидан мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг иш билан таъминланишларига ёрдам бериш давлат дастури» аёлларга касб-ҳунар ўргатиш, иш билан таъминлашда муҳим ролни ўйнабгина қолмасдан, балки уларнинг иқтисодий захиралардан эркин фойдаланишлари ва турмуш тарзларини яхшилашларига ҳам ҳисса қўшади.
Дастурнинг 14-пунктидан маълум бўлишича, 2012-2015 йиллар 38 минг 783 аёлни касб-ҳунарли қилиш режалаштирилган. Бугун касб-ҳунар ўрганишни истаган аёллар сонини янада ошириш учун имконият катта.
Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги маълумотига биноан, ўтган йили 33 минг 979 аёл доимий иш жойига эга бўлиш учун мурожаат қилган. Шундан 24 минг 288 ишсизлик мақомини олди. 18 минг 462 аёл доимий иш жойларига эга бўлди. 2 минг 127 аёл индивиуал иш, 1957 жамоат ишларига жалб қилинди. 1198 аёл квота бўйича ишга жойлаштирилиб, 13 минг 642 нафари касб ўргатиш машғулотлари билан таъминланди.
Шунингдек, ўтган йили аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилди. 80 нафар тадбиркор аёл Президент гранти томонидан қўллаб-қувватланди. Комитет томонидан ўтказилган мониторингдан маълум бўлишича, амалга оширилган лойиҳалар натижасида 491 иш жойи ташкил қилиниб, 915 нафар аёллару қизлар касб ўрганишга йўналтирилди.
Чунончи, Суғд вилояти, Ёвон, Спитамен ва Ашт ноҳиялари раислари томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун грант ажратилди.
Аёлларнинг молиявий захиралар, жумладан, кичик қарзлар олишлари осонлаштирилиб, 163 минг 179 аёл кредит олишга муваффақ бўлди. Бу эса аввалги йилга нисбатан 7201 нафарга зиёддир.
Комитет фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Мамлакат Президенти ва мамлакат Ҳукуматининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёллар ва оила ҳуқуқу манфаатларини ҳимоялаш тўғрисидаги амр, топшириқ ва қарорларига риоя этишдан иборат бўлиб, бу Тожикистон Республикасининг «Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида»ги қонунида ўз аксини топган.
Ўтган йили ушбу қонун юзасидан комитетга 122 та ёзма, 1150 оғзаки, жумладан, 56 нафар эркак мурожаат қилди.
Бу мурожаатлар турли масалалар, жумладан, ҳуқуқий маслаҳат, моддий ёрдам олиш, оиладаги зўравонлик, оилавий жанжаллар ва мол-мулк тақсимланиши, ажралиш, иш, турар жой излаш, кредит олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва ҳоказолар.
Ўтган йили ноҳиялар ахборот-консултатив марказларига 8468 киши мурожаат қилган бўлиб, шундан 1600 нафари эркаклардир.
Ортда қолган йилда аёллар орасидаги жиноятчилик 2013 йилга қараганда 350 ҳолатга, ўз жонига қасд қилиш 49, аёлларга нисбатан жиноят 918, оиладаги зўравонлик 217 ҳолатга камайди.
Оилаларнинг бузилиб кетаётгани бугун жамиятдаги энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Минтақаларда ўтказилган учрашувлар ва тушунтириш ишларига қарамасдан, ҳисобот даврида республика Адлия вазирлиги фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси томонидан рўйхатга олинган 95 минг 478 оиладан 9 минг 132 таси никоҳи бекор қилинди. Бу эса аввалги йилдан 938 тага кўпдир. Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йили Аёллар ва оила комитети томонидан оилаларнинг бузилиши сабаблари ва омиллари тўғрисида ижтимоий сўров ўтказилган бўлиб, унинг натижасига биноан, аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2014 йили Суғд вилоятининг Панжакент, Қайроққум шаҳарлари, Хатлон вилоятининг Қабодиён, Бохтар, Сарбанд, Хуросон, Қумсангир, Темурмалик, Шўрообод, Ховалинг ноҳиялари, шунингдек, Файзобод ва Тавилдарада ажралишлар сони камайган.
Оила йилида комитет томонидан хотин-қизлар ва оила муаммолари ечимига кўпроқ эътибор қаратилиб, мамлакат барча минтақаларида мустаҳкам оилалар сони ошишига умид қилиб қоламиз.
Умуман олганда, матбуот анжумани чоғида журналистлар ўз саволларига аниқ жавоб ололмадилар. Ажратилган бир соатлик вақт тугамасдан, ҳамма ўрнидан қўзғалди.
Г. Аюпова,
«Халқ овози».
Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди: «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима
Муфассал...
Куз...
Ташқарида ёмғир ёғади майин,
Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.
Йўлларга термулиб кун давомида,
Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015