Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 1760
Печат

 

vaz mehnatМатбуот – ҳаёт кўзгуси. Бу кўзгунинг шаффофлиги турмушимиздаги ютуқлар, қора доғлар янада яққол кўзга ташланишига имконият туғдиради. 

Мамлакат Президенти амри билан вазирликлар, идоралар, масъул шахслар олти ойда бир марта журналистлар билан учрашиб, бажарилган ишлар, мавжуд камчиликлар, эришилган ютуқлар юзасидан ҳисобот беради.

Аммо матбуот конференцияларининг ўтказилишидаги айрим жиҳатлар кишини диққат қилмай қолмайди. Айрим вазирлик ва идоралар бу анжуманларни фақатгина қайддан ўтиш учун ўтказаётганликлари яққол сезилиб туради. Бундай йиғилишларда журналистлар ўртага ташлаган саволларига нафақат аниқ жавоб ололмайдилар, балки масъул кишилар саволлар теварак-атрофида айланиб, қалам аҳлига зарур маълумотни бермасликка интиладилар. Бир сўз билан айтганда, маълумот бериш масъулиятидан ўзларини олиб қочадилар.

Яқинда мамлакат Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг йил якунига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода ва вазирликнинг масъул ходимлари ҳам анжуманга ташриф буюрган йигирма бир нашрия вакиллари билан матбуот анжумани уюштирдилар.

Конференция бошланганлигини журналистларга маълум қилган вазирлик ходимининг: «Матбуот конференцияси учун фақатгина бир соат вақт ажратилганлиги, регламентга риоя қилиш зарур», - деб қалам аҳлини огоҳлантирганлиги кўпчилик журналистларнинг эътирозига сабаб бўлди. Бусиз ҳам вақт кам ажратилганлигини жуда яхши тушунган журналистлар матбуот конференциясини савол-жавоб тариқасида ўтказишни таклиф қилдилар. Зеро, масъуллар вазирликнинг йил давомида бажарган ишлари кенг тарзда ёритилган матбуот-варақалари ҳамда «Шуғл ва муҳожират» журналининг янги йил сонини ҳар бир қаламкашга тақдим этишганди. Матбуот-варақасида ҳам, журнал саҳифаларида ҳам вазирлик ходимларининг бажарган ишлари ўз аксини топганди.

Аммо, барибир, вазир яқин ўн дақиқа давомида матбуот-варақаси маълумотларини йиғилганлар диққатига қайта етказиш билан машғул бўлди. Журналистлар варақаларга тикилиб, зерикиб ўтирганликларини кузатиш мумкин эди.

Муҳтарам вазир ниҳоят, журналистларга юзланганида савол берувчилар жуда кўпчиликни ташкил этганлиги маълум бўлди. Бугунги кунда нафақат республикамиз, балки бутун жаҳон учун долзарб ҳисобланган меҳнат муҳожирлиги масаласи матбуот анжуманининг асосий мавзусига айланди.

- Меҳнат муҳожирлиги масаласида муаммолар талайгина, - деди вазир Сумангул Тағойзода. – Вазирлигимиз ходимлари ўз ваколатлари доирасида бу муаммолар ечимини топишга интилиб келаётганлиги туфайли яхши натижаларни қўлга киритмоқдамиз. Бир нарсани қайд этиб ўтишни истардим: меҳнат муҳожирлигига отланган кўпчилик фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимлари саёзлиги қўшни давлатлар ҳуқуқ-ҳимояси ходимлари томонидан хўрланишларига сабаб бўлаётганлиги ҳеч ким учун сир эмас. Шунинг учун, бугунги кун биринчи галдаги вазифамиз – муҳожирларни мамлакатимизда ҳар томонлама тайёрлаш. Барчага маълумки, янги йилдан Россия Федерацияси Федерал миграцион хизмати муҳожирлар учун янги талабларни ишлаб чиқди. Энг асосийси, Россия Федерациясига муҳожиратга отланган фуқаролар рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишлари ҳақидаги сертификатга эга бўлишлари лозим. Акс ҳолда, муҳожир Россияда ишлаш учун патент ололмайди. Айни пайтда мамлакатимизда Москва Давлат университети филиали ва Тожикистон Техника олийгоҳи ана шундай сертификатларни бериш ҳуқуқига эга. Фуқаро маълум маблағ топширгач, бу олийгоҳларда имтиҳон топшира олади. Имтиҳондан ўтолмаган муҳожирга тўлаган маблағи қайтариб берилмайди.

Журналистлар ўзлари учун зарур кўпгина маълумотларни қўлга киритган бўлсалар-да, меҳнат муҳожиратига тегишли саволлар матбуот конференцияси охиригача тугамади.

Суҳбат жараёнида мамлакатимиз 202 минг нафар фуқаросининг Россия Федерацияси ҳудудига киришлари тақиқланганлиги маълум бўлди. Улар Россия Федерацияси суд органлари томонидан мамлакатдан чиқариб юборилганлар, Россия Федерал миграцион хизмати томонидан депортация қилинган ва бу мамлакат ҳудудига киришлари тақиқланган. Ўтган йили вазирлик ходимлари ташаббуси билан 53 нафар фуқаронинг депортацияси бекор қилинганлиги қувонарли ҳолдир. Бундан ташқари, 68 нафар тожикистонликка нисбатан маъмурий-ҳуқуқбузарлик учун очилган ишлар тўхтатилишида ҳам  вазирлик ходимларининг хизматлари катталигини тан олиш керак.

Шунингдек, матбуот конференциясида маълум бўлишича, ўтган йили мамлакатимиздан Россия Федерациясига – 660947, Қозоғистонга – 7429, Қирғизистонга – 1301, умуман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига 669677 нафар фуқаро меҳнат муҳожирлигига борган. Уларнинг 569390 нафари эркаклар бўлса, 106416 нафарини аёллар ташкил этади.

- Кейинги йилларда аёлларимизнинг ҳам эркаклар қаторида муҳожиратга бораётганликлари одат тусига кирмоқда, - деб таъкидлади вазир.

Биргина ўтган йили Россия Федерациясидан 1794 нафар тожикистонлик муҳожир депортация қилинган.

Бундан ташқари, вазирлик мамлакатда соҳибкорликни ривожлантириш, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашиш, ёшларни турли касбларга ўргатиш бўйича талай ишларни бажарганлиги қайд этиб ўтилди.

Матбуот конференцияси охирида кўплаб журналистлар савол беришга улгуролмаганлиги кўриниб турарди. Шунда мен беихтиёр Тожикистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ўтказилган матбуот конференциясини эсладим. Фанлар академияси президенти матбуот конференцияси учун ажратилган вақтни тўлиқ журналистлар саволларига жавоб беришга сарфлаши бошқа идоралар учун ўрнак бўлса арзийди, деган фикр кечди хаёлимда…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бизнинг китобсевар мавлоно…

 

Уни 1994 йили баҳор кунларида танидим. Серҳаракат, чаққон, ҳожатбарор ва энг муҳими, китобсевар экан. Қачон қараманг, қўлида ё китоб ё газета, шошиб қаёққадир кетаётган бўлади. Устозимиз битта бўлгани учун дўстлашиб кетдик. Унинг чапани, жайдари феъли туфайли ўз акам каби менга яқин бўлиб қолди.

Аспирант бўлдим. Илм деган сўқмоқ йўлларда унинг менга қилган яхшилигининг баҳоси йўқ. Хўжанд шаҳрининг "Баҳор" мавзеида ижарада тураман.

Муфассал...

ОНАНГ СЕНГА - КАЪБА, ДЎСТИМ!

 

Фахриддин Маҳмуд 1991 йилнинг 25 февралида Суғд вилоятидаги Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилган. 1998 йили 16-ўрта умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2009 йили тамомлади. Маълумоти ўрта, мактабдан сўнг, 2009-2011 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990678

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477916
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3844
4027
21529
7426653
99560
114875
7477916

Сизнинг IPнгиз: 3.133.123.162
Бугун: 23-11-2024 17:07:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015