Тожикистон йилдан-йилга дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторидан илдамлик билан ӯрин олаётир.
Бунга сабаб мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда тараққиёт ва ривожланиш суръатининг баландлигидир.
Собиқ Иттифоқнинг тарқалиши, унинг таркибидаги республикалар иқтисодий ҳаётига салбий таъсир қилди.
Чириб бораётган Иттифоқ тизими, марказга яъни Москвага ҳамма томонлама қарам бӯлган республикаларни афтода аҳволга тушириб қӯйганди ӯшанда.
Иттифоқ ӯз таркибидаги республикалар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига фалажликни мерос қолдирди.
Барча иттифоқдош республикаларда одамлар ӯша давр раҳбарларидан норози бӯла бошладилар. Баъзи ҳолларда мамлакатлар осмонида урушлар шарпаси кезина бошлади. Демократия ва плюрализм ниқоблари остида бесарусомонликлар рӯй берди.
ӯша даврда бизда ҳам, ички ва ташқи факторлар таъсири натижасида фуқаролик уруши аланга олди. Шундай ҳам боши берк кӯчага кириб қолган иқтисодиётнинг асосий омилларидан ҳисобланган саноат соҳаси издан чиқди.
«Нима қилмоқ керак?»- деган сӯроқ кӯндаланг бӯлиб турарди…
Фуқаролик жамиятида ҳар бир сония, лаҳзалар ҳам тарих саҳифасидан ӯрин олади, муҳрланиб қолади. Демак, ҳамма вақт ҳар бир давр ӯз қаҳрамонини яратади.
Яратувчининг қудрати ила ӯша қаҳрамон ижтимоий ҳаёт тараққиётида ӯзгартириш киритиб юборади. Тарих ва зарурат тушунчаси шундан келиб чиққандир эҳтимол.
Мамлакатимиз ҳаётига назар ташлаётган бӯлсак, йигирманчи асрнинг 90 йилларида бир тӯда мансабпарастлар демократия, плюрализмни байроқ қилишиб, республика ҳаётини тӯлалигича издан чиқариб юборишди.
Тинч-осойишта умргузаронлик қилиб келаётган одамларни гуруҳларга бӯлишиб, бир-бирига душман қилиб қӯйишди. Бир кун уруш бӯлган жойдан қирқ йил барака кӯтарилади, деган нақлнинг нақадар ҳақлигини кӯрдик, бошдан кечирдик.
Йиллар мобайнида ҳар жиҳатдан пастга шӯнғиган иқтисодиётни тӯхтатиш, алалхусус, халқаро тараққиёт даражасига кӯтариш осон бӯлмади. Хайриятки, аламзада шу халқ орасидан етишиб чиққан ва бу қийинчиликлар жабрини ӯз танасида татиб кӯрган халқ фарзанди Эмомали Раҳмон давлат бошига келди.
Тан олиш керак, у давлат бошига келган замонлар давлатнинг ташқи ва ички тизимлари валангор ҳолатда эди. Неча-неча уйқусиз тунлар, тинмай изланишлар, хатарли нуқталарга бориш, қарама-қарши кучларни муросага келтириш ва бунинг учун эса ӯз ҳаётини хавф остига қӯйиш шартлари рӯбарӯ турарди.
ӯз халқи тинч ва фаровонлигини ӯйлаган ёш ва навқирон Эмомали Раҳмон ҳаётнинг бу чиғириғидан Парвардигор берган мадад билан ӯтди. Тожикистонликларнинг тинч ва осойишта яшашлари бу Худонинг хоҳиши эди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ва у бошчилигидаги ҳукумат таназзулга юз тутган иқтисодиётни изга солиш учун ҳаракат қилаётганларида бузғунчилар, аллақачон, жуфтакни ростлашган ва чет эллик ҳомийлари билан мамлакатдан ташқарида Тожикистондан ӯмариб кетилган бойликлар эвазига кайфу сафо қилиб юришарди. Аҳён-аҳёнда кундан-кун ривожланиб, тараққиётга юз бура бошлаган, дунёнинг ривожланган давлатлар халқлари қаторида яшай бошлаган халқ ва ватан шаънига тош ота бошладилар.
Мамлакат шарафли халқи бир нарсани ҳеч қачон унутмайди. ӯша даврларда «Оққуш, чӯртан балиқ ва қисқичбақа» масалига ӯхшаб, Тожикистон уч томонга тортқиланганди. Халқ турмуш тарзи, дунёнинг бошқа давлатларига нисбатан жуда ҳам ночор аҳволга тушиб қолганди. Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон илк фаолиятининг ёрқин томонларидан бири, у республика халқини ночорликдан чиқариш мақсадида 75 минг гектар ерни фақат деҳқончилик қилиш, мамлакатнинг ҳувиллаб қолган бозорларини қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари билан тӯлдириш, умуман, яшаш сатҳини кӯтариш мақсадида ҳукумат қарори билан халққа тақсимлаб берди.
Бу эса халқ орасида «Президент ери» номи билан машҳур бӯлди. Халқ ӯзининг яшаш шароитини яхшилаб олди. Қаддини кӯтарди. Президентни алқади, ҳақига дуолар қилди. Бу – халқнинг Эмомали Раҳмонга нисбатан эҳтироми эди. Мустақиллик йиллари мобайнида, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг бошқа соҳалари ҳам ривожлана борди.
Маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ислоҳотлар ӯтказилди. Минг-минглаб саломатлик марказлари, умумтаълим муассасалари бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қишлоқ хӯжалиги соҳаси қайтадан кӯриб чиқилди. Янги концепциялар асосида ер ислоҳотлари бошланди, эски бошқариш усули, иш бермай қолган колхоз системалари парчаланиб, ер ӯзининг ҳақиқий эгаларига деҳқон-фермер хӯжаликлари сифатида бӯлиб берилди. ӯз улушига эга бӯлган деҳқонлар ҳақиқий хӯжайинлик туйғусини ҳис эта бошлашди. Деҳқончилик ривожланди. Бозор расталари маҳаллий маҳсулотлар билан тӯлди. Деҳқоннинг косаси оқарди. Маҳаллий бозордан ортгани эса хориж мамлакатларига экспорт қилина бошланди. Экологик жиҳатдан тоза бӯлган Тожикистон ерида ва унинг фусункор боғларида етиштирилган мевалар дунё аҳли ҳайратига сабаб бӯлди.
Энергетик мустақиллик мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқишини республика ҳукумати раҳбарияти аллақачон англаб етгани боис, бу борада изчил қарорлар қабул қилинди. «Сангтӯда-1», «Сангтӯда-2» ГЭСлари қуриб, ишга туширилди.
Тожикистон Марказий Осиё минтақаси, қолаверса, дунёда гидроэнергетик захираларга бой давлат ҳисобланади. Республикада энергетик соҳани ривожлантириш мақсадида жуда катта ишлар амалга оширилди. Маҳаллий кӯмирдан фойдаланган ҳолда, «Душанбе-2» иссиқлик ва энергия узатиш маркази биринчи босқичи ишга туширилди. Ҳукумат томонидан қабул қилинган дастурлар доирасида 2013 йил охиригача 29 минг киловаттга эга 310 та кичик ГЭСлар қурилди. Мамлакат энергетика соҳасини ривожлантириш учун мустақиллик йиллари, хусусан, кейинги 10 йил давомида 13 миллиарддан ортиқ сомоний сарфланган ва келажак етти йил давомида давлат хазинаси ва маблағлаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобидан энергетика инфраструктурасининг аъло даражада фаолият кӯрсатиши, ушбу соҳа тараққиёт ва мамлакат энергетика мустақиллигини қӯлга киритиш учун 22 миллиард сомоний сафарбар этилиши бу соҳанинг жуда муҳимлигидан дарак беради.
Гидроэлектр станцияларининг баъзи хусусиятлари борки, у қиш фаслида сувнинг камайиши ва музлаши натижасида электр энергияси танқислиги яққол кӯзга ташланади. Тожикистон мустақил электр энергиясига эгалик қилиш ва халқни қиш фаслида ҳам электр энергияси билан тӯлиқ таъминлаш мақсадида бир нечта ӯрта ва кичик ГЭСларни ишга туширди. Жануб ва шимол 500 киловолтли электр линиялари ишга туширилиб, мамлакат шимолини арзон электр энергияси билан таъминлай бошлади. Хитой ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматлари ҳамкорлиги туфайли иссиқлик ва энергия марказининг биринчи блоки ишга туширилиши натижасида, айни замонда Душанбе шаҳрининг каттагина қисми электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминланди.
Йилдан-йилга инфратузилмалар изга тушаётган Тожикистон Буюк ипак йӯли харитаси ӯлароқ, ички йӯлларни тӯлалигича таъмирдан чиқарди.
Айни замонда Тожикистон Республикаси дунёнинг 98 мамлакати билан иқтисодий алоқалар ӯрнатган бӯлиб, булар Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлигининг ӯнта мамлакати ва 88 та узоқ хорижий давлатлардир.
Кейинги йиллар таҳлиллари шуни кӯрсатмоқдаки, республикамиз ӯз потенциали ва ички қудрати, табиий бойликлари билан мисли кӯрилмаган тараққиёт зиналарига кӯтарилиши мумкин.
2014 йилнинг январ-ноябр ойлари мобайнида ташқи савдо айланиши 4,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу кӯрсаткич 2013 йилнинг шу вақтига нисбатан 7,5 фоизга ошганлигидан далолат беради.
Озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим стратегик аҳамиятга эга бӯлиб, у мамлакат иқтисодиёти юксалишида асосий рол ӯйновчи факторлардан ҳисобланади.
ӯтаётган йилнинг тӯққиз ойида республика қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари барча турлари бӯйича ҳажми 19 миллиард сомонийни ташкил қилган бӯлиб, статистик маълумотларга кӯра, 3,3 фоиз ортганлигининг гувоҳи бӯламиз.
Бу соҳадаги юқори кӯрсаткичлар қишлоқ хӯжалиги ислоҳотларининг ижобий натижалари ӯлароқ кӯзга ташланади.
Тожикистоннинг асосий савдо шериклари Россия, Хитой, Эрон, Афғонистон, Туркия ва Қозоғистон саналади. Бу тилга олинган давлатларга Тожикистондан рангли металл, жумладан, алюминий ҳамда пахта хом ашёлари экспорт қилинади.
Россия Федерацияси билан товар айирбошлаш бошқа хорижий мамлакатлар рӯйхатидан аввалги ӯринларни эгаллайди.
Хусусан, Россия ва Тожикистон ӯртасидаги товар айирбошлаш ӯтган йилнинг олти ойлиги ҳисоботига қараганда, 366 миллион 300 минг долларни ташкил қилган. Бу эса Тожикистон Республикасининг дунё ҳамжамиятида тараққий этиб бораётган давлатлар қаторидан ӯрин олаётганлиги намунаси сифатида намоён бӯлаётир.
Саноат кӯрсаткичлари зинама-зина ӯсиб бораётган Тожикистон Республикасига бир пайтлари ташқаридан олиб кирилаётган цемент маҳсулоти тақчиллиги кӯзга ташланар ва унинг нархи баландлиги билан кишилар норозилигига сабаб бӯларди.
Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ҳисоботига кӯра, 2014 йилнинг тӯққиз ойи бадалида республикамизда ишлаб чиқарилган цемент 864 минг 300 тоннани ташкил этибди. Қисқа вақт мобайнида бу кӯрсаткич ажойиб ва мақтовга арзигулик кӯрсаткичдир. Шундай эмасми?
Айни пайтда Тожикистонда 10 та цемент заводи фаолият юритмоқда. Республикада ишлаб чиқарилаётган цемент маҳсулотининг асосий қисми «Хуаксин Ғаюр Цемент» корхонаси улушига тегишлидир. Бир йилда бу корхона 652,4 минг тонна цемент ишлаб чиқариши таҳсинга сазовор.
Соҳа мутахассисларининг айтишларича, ӯтган йил охиригача бир миллион тонна цемент ишлаб чиқариш назарда тутилган бӯлиб, корхона ишчиларининг фидокорона меҳнатлари туфайли бу кӯрсаткич ӯз маррасига етди.
Республика ижтимоий ва иқтисодий соҳалар тараққиёти йилдан-йил юқориламоқда. Биргина 2014 йил якунилари ватанда буюк ӯзгаришлар юз бераётганини кӯрсатади.
Юртда тинчлик, осойишталик ҳукм сураркан, табиат уйғонишига сабаб бӯлгувчи кӯкламнинг ёқимли эпкинлари каби сурурли ҳаёт бахшида этилишига шубҳа йӯқ.
Эркин Шукур,
«Халқ овози».
«Ўзингизни ўз қўлларингиз ила ҳалокат жарига улоқтирманг!»
Қуръони Каримдан.
Курсдошлар билан учрашувимиз куни белгилангач, Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода билан сафарга отландик. Олдиндан келишилган кун – 2013 йилнинг 30 июнида факултет ҳовлисида йиғила бошладик. Учрашувга Суғд вилоятининг турли ноҳиялари ва биз жанубликлар – бир-бирларини қарийб 20 йил
Муфассал...
«Халқ овози»нинг собиқ Бош муҳаррири Абдусаттор Аҳмадалиевни хотирлаб...
Кошки...
Одамлар орасида мунофиқлик, иғво-ю низо бўлмаса эди. Худди мансабпарастлик каби, маҳаллийчилик сингари.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015