Унинг номи она юрти билан чамбарчас боғлиқ. Мустақил ва суверен Озарбайжон гуллаб - яшнашида, сиёсий - ижтимоий барқарорлик ӯрнатилишида, мамлакатнинг оламшумул ортиб бораётган нуфузи - барча-барчасида Ҳайдар Алиризо ӯғли хизматлари беқиёсдир. Унинг етакчи раҳбар сифатидаги фаолияти, хизматлари, хотираси халқ қалбида мангу қолажак.
Эмомали РАҲМОН
Тарих гувоҳ:1918 йилнинг 28 майида барпо этилган Озарбайжон Республикаси Шарқ мамлакатлари орасидаги илк демократик, мустақил давлат эди. Аммо бу давлат узоққа чӯзилмади. Бор-йӯғи 23 ой умр кӯрди…
Кейинчалик Озарбайжон ҳам бошқа қардош халқлар қаторида 70 йил Совет Озарбайжони номи билан мавжуд бӯлди. Аммо, 1991 йили СССР давлатининг тугаши муносабати билан унинг таркибида бӯлган барча республикалар каби Озарбайжон иккинчи марта ӯз мустақиллигини қӯлга киритди.
Мустақиллик - нақадар гӯзал неъмат. Аммо бу неъмат қадрига етганлар, етмаганлар бӯлди. Озарбайжон ҳам истиқлолияти ибтидосида турли кучлар ҳалқасида қолиб, фуқаролар қарама-қаршилиги авж ола бошлади. Озар халқи бошида пароканда бӯлиш хавфи юзага чиққан бу оғир йилларда халқнинг бошини бириктира оладиган, жинояткорлар илдизига болта уриб қӯпориб ташлайдиган, мамлакатда тинчлик ӯрнатишга қодир инсон лозим эди. Ҳайдар Алиев ана шундай кишилар сирасидан бӯлганлиги учун ҳам у Нахичевандан чақирилиб, ҳокимиятга келди. Унинг доно сиёсати натижасида озар халқи фуқаролар уруши хавфидан қутулиб қолди.
Ҳайдар Алиев ҳаётини нафақат озар халқи, балки бутун собиқ Совет Иттифоқи халқлари учун фидо қилган киши эди. У 1923 йилнинг 10 майида Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида таваллуд топиб, вояга етган. 1939 йили Нахичевандаги педагогика техникумини битиргач, Озарбайжон индустриал институтининг архитекторлик бӯлимида таҳсилни давом эттиради. Бироқ, мамлакатда бошланган уруш сабабли олийгоҳни тугатиш имкони бӯлмай қолади.
Бӯладиган бола бошидан билинади деганларидек, унга ёш бӯлишига қарамай, масъул ишлар топширилган - 1941 йили Нахичеван Ички ишлар халқ комиссарлигида бӯлим бошлиғи, 1944 йил Давлат хавфсизлиги комитети ходими. Бу соҳада узоқ йиллар турли вазифаларда ишлаб келган Алиевни 1967 йили Озарбайжон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Давлат хавфсизлик комитетига раис этиб тайинлашади ва генерал-майор ҳарбий унвони берилади. Бу йиллар мобайнида у Озарбайжон Давлат университетининг тарих факултети, кейинчалик Ленинграддаги КГБ махсус олий мактабини битиришга муваффақ бӯлади.
1969 йилда Озарбайжон Совет Социалистик Республикаси Марказий комитети биринчи секретари этиб тайинланган Ҳайдар Алиев Совет Иттифоқи миқёсида юқори мансабга кӯтарилган - 1982 йили СССР Коммунистик партияси Марказий Комитети Сиёсий бюроси (Политбюро) аъзоси этиб сайланади, СССР Министрлар Совети Раиси биринчи ӯринбосари вазифаларида фаолият юритади. Беш йил давомида СССР Олий Совети депутати бӯлган ва Олий Совет Раисининг биринчи ӯринбосари вазифасида ишлаб, Совет Иттифоқи раҳбарларидан бирига айланади.
Қайта қуриш даври раҳбарлари олиб бораётган сиёсат халқни боши берк кӯчага бошлаётганлигини англаб етган Алиев ӯз фикрини бир неча маротаба мамлакат олий раҳбарларига бу сиёсатлари мамлакатнинг парчаланиб кетишига олиб бориши мумкинлигини айтади. Аммо ӯша пайтдаги раҳбарлар ӯзлари йӯл қӯяётган хатоларини англаб етишни истамасдилар. Натижада, 1987 йили Ҳайдар Алиев мазкур сиёсатдан норози шахс сифатида эгаллаб турган вазифасидан истеъфо беради.
Орадан кӯп ӯтмай, ниҳоятда улкан ва қудратли Советлар мамлакати парчаланиб кетади. Шунда кӯп кишилар Ҳ. Алиевнинг узоқни кӯра биладиган, оқил, доно сиёсатчи эканлигига яна бир карра амин бӯлишади.
1990 йили Озарбайжонга қайтган Алиев Нахичеван мухтор вилояти Олий Совети депутати ва Мухтор вилоят Олий Совети Раиси сифатида фаолият юритади ҳамда 1992 йили «Янги Озарбайжон» таъсис съездида партия раислигига сайланади.
1993-2003 йиллар давомида мустақил Озарбайжон Президенти сифатида Ҳайдар Алиризо ӯғли Алиев жуда кӯплаб ишларни амалга ошириб, тарқалиб кетиш арафасида турган халқни бириктирди. Одилона ва оқилона сиёсатни йӯлга қӯя олди.
Умри азизини халқ учун, халқ осойишталиги, ривожу равнақи йӯлида фидо қилган инсон Ҳайдар Алиризо ӯғли Алиев том маънодаги етук сиёсатчи, давлат арбоби нафақат озар халқи, балки собиқ Совет Иттифоқи эллари хотирасида илиқ-иссиқ таассурот уйғотган шахс сифатида кишилар онгида қолажак.
Ҳайдар Алиев ҳокимияти даврида нефтдан оқилона фойдаланилиб, мамлакатга ташқи инвесторлар жалб қилинди. Бу ишга ҳам қаршилар бор эди ӯша пайтда. Улар «Каспий денгизи ҳудуди аниқланмагунча, Озарбайжон бир баррел ҳам нефт сотмаслиги лозим»,-деб ишга халақит бериш ниятида баҳона излардилар. Ваҳоланки, СССР Министрлар Советининг 1972 йилги «Каспий денгизини РСФСР, Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбайжон республикалари орасида тақсимлаш» ҳақидаги қарори асосида Каспий денгизи ҳудуди аллақачонлар аниқланган ва мазкур 4 давлат орасида тақсимлаб бӯлинганди. Шу боис, баъзи давлатларнинг Каспий денгизининг тақсимланиши борасидаги даъволари асоссиз эди, шу тобда.
Шундай қилиб, озар халқи аста-секинлик билан тинчлик, осойишталикда яшай бошлади. Бу орада, аниқроғи, 1994 йилнинг 20 сентябрида Боку шаҳрининг «Гулистон» қасрида «Аср шартномаси» номини олган жаҳон нефт компаниялари билан битим имзоланганди. Ушбу битим Озарбайжон нефтининг экспорт қилинишига, хорижий инвестициянинг Озарбайжонга киритилишига кенг йӯл очди!..
Америка Қӯшма Штатлари, Канада, Саудия Арабистони, Франция, Туркия Озарбайжонга сармоя киритган илк мамлакатлар саналади. Ва 1996 йили Озарбайжон илк бор ӯз нефтини четга экспорт қилди. Айни замонда Озарбайжон йилига камида 50 миллион метр куб нефт, 26 миллион куб газ экспорт қилмоқда.
Озарбайжон халқининг яшаш шароити яхшиланди. Бугунги кунда Озарбайжоннинг 9 миллиондан ортиқроқ аҳолиси бошига ички ялпи маҳсулот оборотидан тушган фойда қарийб 2 минг Америка долларини ташкил этиб, аҳоли минимал ойлиги 500-560 долларни ташкил қилмоқда.
Ушбу муваффақиятлар Ҳайдар Алиевнинг олиб борган доно сиёсати самараси эканлигини халқ яхши англайди. Айтиш мумкинки, Озарбайжон Кавказ минтақасида етакчи давлатга айланган. Бу минтақанинг 85 фоиз ички ялпи маҳсулотлари Озарбайжон чекига тушаётганлиги ҳам кӯп нарсани англатади.
Айни пайтда унинг издоши, Озарбайжоннинг амалдаги Президенти Илҳом Алиев ҳам мамлакат ички ва ташқи сиёсатини тӯғри йӯлга қӯйган.
Озарбайжоннинг Тожикистон билан кейинги йиллардаги самарали ҳамкорликлари ва бу ҳамкорликларнинг келажакда ҳам кенг кӯламда ривожланишига ишонч тобора ортиб бормоқда. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Озарбайжонга расмий сафарлари ва бу сафарлар натижасида муҳим ҳужжатлар имзоланиши иккала томоннинг яхши ҳамкорлик тарафдори эканлигига ёрқин мисол бӯла олади.
Бугунги кунда Озарбайжон Кавказ минтақасида етакчи давлатлардан бири саналади. Унинг бундай мақомга эришишига тӯқсонинчи йилларда парокандаликка юз бурган озар халқи бошини бирлаштира олган, мамлакатда юз бериши эҳтимоли бӯлган уруш олдини ололган улуғ инсон Ҳайдар Алиризо ӯғли Алиевнинг роли беқиёсдир.
У бугун орамизда йӯқ. Бироқ, Озарбайжон осмонида йӯлчи юлдуз каби порлаб, халқни ёруғ кунлар сари етаклаган Ҳайдар Алиев порлоқ хотираси миллионлар қалбида яшайверади!..
Абдулло Саидов, «Халқ овози»
2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви
Муфассал...
Археологик қидирувлар шуни кўрсатадики, Марказий Осиёдаги энг қадимги ёғоч ўймакорлиги усули билан ясалган устун қадимий Панжакент шаҳри ёдгорликларидан топилган. Мазкур топилма эса, ушбу қадимий ҳунармандчилик тури азалдан аждодларимиз орасида ривожланиб келганлигидан гувоҳлик беради. Бу шаҳар V-VIII асрларда улкан маданий марказлардан бири саналарди. Қадимий Панжакент шаҳри Шарқ меъморчилигининг ўзига хос услуби билан бунёд этилган
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015