Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Феврал 2018 Кӯришлар: 2027
Печат

 

e r va m n sh 2018 (Охири. Бошланиши ўтган сонларда)

Бу музокаралар натижалари ўзаро дўст мамлакатларнинг савдо, иқтисодиёт, илму техника ва маданият соҳаларидаги икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаб, келажакда Тожикистон ва Покистон ҳамкорликлари мажмуини мустаҳкамлашнинг муҳим воситасига айланишини ишонч билан айта оламиз.

Икки томонлама мулоқот натижасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф иштироки ва ҳузурида Тожикистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида "Минтақавий ўзаро алоқалар учун стратегик шерикликка йўл" муштарак изҳороти қабул қилиниб, ҳамкорлик тўғрисида бир қатор янги ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача ҳамкорлик муносабатларининг меъёрий-ҳуқуқий базаси 50та муҳим ҳужжатдан иборат эди.

2017 йилнинг 2 ноябрида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Тожикистонга расмий сафар билан келди.

Икки мамлакат дўстона муносабатлари тараққиёти ва кўп қиррали ҳамкорликларини кенгайтириш масалалари давлатлар бошлиқлари ва расмий ҳайъатлар алоҳида мулоқотларида кўриб чиқилиб, унинг натижалари юзасидан Тожикистону Туркманистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 13та янги ҳужжат имзоланди.

Зикр этиш жоизки, шу кунгача Тожикистону Туркманистон муносабатларининг шартнома-ҳуқуқий базаси 60дан зиёд ҳужжатни ташкил қиларди. Энди савдо, иқтисодиёт, қурилишу саноат, фуқаролик мудофааси, қишлоқ хўжалиги, илм, техника, маданият ва сармоя ўтказиш соҳаларида янги ҳужжатлар имзоланиши билан уларнинг сони 70дан зиёдга етди.

Ҳужжатларнинг самарали татбиқи Тожикистону Туркманистон учун манфаатли ва фойдали бўлади ҳамда азалий дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашу кенгайтиришга ишончли пойдевор яратади.

Давлатчиликнинг илк кунлариданоқ дунёнинг 190дан зиёд давлати Тожикистон мустақиллигини эътироф этиб, мамлакатимиз билан дипломатик муносабатларни ўрнатди. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти дўстлигу ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида Душанбе шаҳрида ўз элчихоналарини очишди.

2017 йили очиқ эшиклар сиёсати доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 20 нафар янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Қайд қилиш жоизки, Тожикистон Республикаси  мустақиллик йиллари давомида очиқ эшиклар сиёсати доирасида  жаҳон ҳамжамиятининг кенг доираси билан диққат эътиборга молик бўлган барча соҳаларда фойдали ва тенгҳуқуқли ҳамкорликларни йўлга қўйиб, кенгайтириб келаяпти.

Элчилар самарали дипломатик фаолиятлари билан Тожикистон Республикаси ва ўз мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ривожланиши-ю кенгайишига жиддий ҳисса қўша олишлари мумкинлигини ишонч билан айта оламиз.

2017 йил давомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ҳукуматлар бошлиқлари, хорижий мамлакатлар вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва парламентлар ҳайъатлари билан 44та фойдали мулоқот ўтказиб, учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорликлар ҳозирги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқишди.

Жумладан, томонлар учун манфаатли бўлган бундай учрашувлар 10 январ куни Халқаро валюта фондининг Тожикистон бўйича миссияси раҳбари Пол Росс, 18 январ куни Бутунжаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасига доир президенти ўринбосари Сирил Мюллер, 24 январ куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга доир махсус намояндаси Питер Буриан, 27 январ куни Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игор Шувалов, 10 феврал куни Чехия Республикаси парламенти Депутатлар палатаси раиси Ян Ҳамачек, 18 феврал куни Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний, 17 март куни Покистон Ислом Республикаси Сув, энергетика ва мудофаа федерал вазири Хожа Муҳаммад Асиф, 28 март куни Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки президентининг биринчи ўринбосари Филипп Беннетт, 11 апрел куни БМТ Доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Тожикистондаги янги раҳбари Пратибҳа Меҳта хоним, 10 май куни Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси раҳбари Рамазон Абдулатипов, 17 май куни Бутунжаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук хоним, 25 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ва халқаро ҳамкорликлар вазири Шайх Абдулло бин Зойид Оли Наҳён, 11 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, 6 июл куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, 14 июл куни Туркманистон Вазирлар девони раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, 12 сентябр куни Ислом Тараққиёт банки президенти Бандар Ҳамза Ҳажжар, 26 октябр куни Осиё Тараққиёт Банки президенти Такехико Накао ва 30 октябр куни Арманистон Республикаси Миллий мажлиси раиси Ара Баблоян билан бўлиб ўтди.

2017 йилда Тожикистонда турли тадбирлар ўтказилган бўлиб, Миллат пешвоси, мамлакат Президенти  Эмомали Раҳмон уларда ташаббусчи раҳбар сифатида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бундай тадбирлар ўтказилиши Тожикистон нуфузини жаҳон ҳамжамиятида ташаббусчи мамлакат ва Марказий Осиёда муҳим давлат сифатида яна бир марта юксалтирди.

6 июл куни Варзоб ноҳиясида CASA - 1000 лойиҳаси иштирокчи давлатлари ва ҳукуматлари бошлиқларининг мулоқоти ўтказилган бўлиб, унинг ишида CASA - 1000 лойиҳаси иштирокчи давлатлари ва ҳукуматлари бошлиқлари, жумладан, Тожикистон, Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ҳайъатлари мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикасининг собиқ Бош вазири Сооронбай Жээнбеков, бир қатор халқаро ташкилотлар намояндалари, шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани иштирок этди.

CASA - 1000 лойиҳаси минтақавий энергетика катта лойиҳалари жумласига кириб, Тожикистон унинг ўз вақтидаги татбиқида лойиҳанинг бошқа иштирокчи мамлакатлари каби манфаатдордир.

Саммит иши охирида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари учрашуви якуни бўйича муштарак декларация қабул қилинган бўлиб, бу ушбу минтақавий даражадаги тадбирга муваффақиятли якун ясалганидан дарак беради.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 12 май куни Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия раиси Абдулло Абдулло, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси собиқ Бош вазири Сооронбай Жээнбеков иштироки билан CASA-1000 электр узатиш линияси минтақавий лойиҳаси татбиқи бошланган эди.

16 октябр куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилиги ва иштирокида Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон билан Араб иқтисодий ва ҳамкорлик форумининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, форум таъсис этилишидан мақсад ҳамкорликнинг муҳим воситаси, алоқаларни жонлантириш, турли соҳаларда муносабатлар ва ҳамкорликларни кенгайтиришдан иборатдир.

Ушбу форум  янги фикру андишалар ва мамлакатлар халқлари манфаати йўлида ҳамкорликларни келгусида кенгайтириш йўналишида янги лойиҳалар амалга татбиқ этилишини бошлаб беради.

Форум ишида Араб Лигаси Давлатлари Бош котиби Аҳмад Абдулғайт ва Жибути Республикаси Ташқи ишлар вазири - Араб Лигаси Давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши раиси Маҳмуд Али Юсуф чиқиш қилишиб, энг аввало, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматига очиқ эшиклар сиёсати, сармоя ўтказиш соҳасида ҳамкорликнинг қулай муҳити, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган фойдали муносабатлар тараққиёти учун миннатдорчилик билдирдилар.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон билан Араб иқтисодий ва ҳамкорлик форумининг иккинчи мажлиси иши охирида Душанбе декларацияси қабул қилинди.

2017 йилни, умуман, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг муваффақиятли, яратувчан сиёсати туфайли миллий иқтисодиёт барча соҳалари устувор тараққиётини таъминлаш, Тожикистоннинг халқаро майдонда мавқеини мустаҳкамлаш, давлат дастурлари ва миллий тараққиёт стратегияларининг амалга татбиқ этилиши, йирик саноат корхоналарини ташкил этиш, минглаб янги иш ўринлари яратиш, халқ турмуш даражасини юксалтириш ва муҳим сиёсий саналарни нишонлаш ишида тарихий йил, деб баҳолаш мумкин.

Ушбу даврда мамлакатнинг шарафли халқи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида муносиб ҳаётни таъминлаш учун муҳим ва аниқ тадбирларни амалга оширди.

2017 йил ютуқларини яна бир марта эслашга арзийди. Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мунтазам саъй-ҳаракатлари билан мамлакат халқи мамлакатни саноатлаштириш ва энергетик мустақилликка эришиш йўлида катта ютуқларга эришди.

2017 йил мамлакатни саноатлаштириш учун Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳрида Тожикистон ва Хитойнинг тоғ-кон саноат компанияси металлургия корхонаси қурилган бўлиб, бу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Энергетик мустақилликка эришиш йўлида республика гидроэнергетик барча имконияту захираларидан фойдаланган ҳолда, Миллат пешвосининг бевосита кўрсатмаси билан 2017 йил бошидан мамлакат ҳудудида электр энергияси таъминотига чеклов тўлиқ олиб ташланди.

2017 йил мамлакат Президенти ташаббуси билан Ёшлар йили, деб эълон қилинди ҳамда бу тадбирга боғлиқ ҳолда, мамлакат ҳудудида сиёсий, маданий ва спорт соҳасида муҳим тадбирлар ўтказилди. Тожик спортчиси Беҳрўз Хожазода 11 ноябр куни Сочи шаҳрида самбо бўйича халқаро мусобақаларда ғалаба  қозониб, чемпион унвонини олганини Ёшлар йилининг катта ютуғи, деб ҳисоблаш мумкин. Бу тожик паҳлавони жаҳон чемпионатида биринчи ўрин ва олтин медални олиш орқали Саидмумин Раҳимовнинг қаҳрамонлигини 42 йилдан кейин такрорлади.

2018 йил шарафли тожик халқи учун ҳам тарихий ҳисобланади. Зеро, ушбу йилда ҳам Тожикистон халқаро даражадаги ташаббусчи сифатида бир қатор минтақавий ва халқаро тадбирлар мезбонига айланди.

2018 йил халқаро Наврўз байрами ва 22 март - Халқаро сув кунини нишонлаш айёмида республикамизнинг янги ташаббуси - 2018-2028  йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланади.

Шу билан боғлиқ ҳолда, 2018-2028  йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқига доир юқори даражадаги халқаро конференция ўтказилиши назарда тутилган.

Шунингдек, 2018 йилнинг май ойида Душанбе шаҳрида терроризму экстремизм ва жаҳолатпарастликка қарши муштарак кураш мавзусида олий даражадаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

2018 йили Тожикистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раислигини зиммасига олган. 2018 йили давлатлар ва аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари мулоқоти  Тожикистонда давлатимиз раислигининг энг муҳим чора-тадбирларидан ҳисобланади.

Тожикистонда, шунингдек, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари мажлиси бўлиб ўтиб, у ҳам муҳим мақомга эгадир. Бу халқаро  миқёсидаги тадбирларнинг олий даражада ўтказилиши халқаро майдонда Тожикистон нуфузининг янада юксалиши боисига айланади.

2018 йилда аввалги йиллардаги каби Тожикистоннинг шарафли халқи Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Паёмидаги кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш йўлида республика Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳар доимгидан кўпроқ саъй-ҳаракат қилишлари ҳамда Тожикистонни ҳар томонлама ривожланган давлатга айлантиришларига умид қиламиз.

Абдуфаттоҳ Шарифзода, Самариддин Айниддин.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

СМС-ТАЛОҚЛАР ИНОБАТЛИМИ?

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода бошчилигида ўтказилган матбуот йиғинида журналистларга комитетнинг олти ойлик фаолиятига доир ҳисобот берилди.

- Тожикистон Республиксининг анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қонуни афзалликлари Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990607

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477825
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3753
4027
21438
7426653
99469
114875
7477825

Сизнинг IPнгиз: 18.216.42.225
Бугун: 23-11-2024 17:00:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015