Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 1825
Печат

 

soglik 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жорий йил Билимлар кунида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳида ўтказган Тинчлик дарсида соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор бериб, мамлакат келажаги аҳоли саломатлигига боғлиқ эканлигини уқтириб ўтди. У киши, асосан, бугунги кунда сартарошхона, гўзаллик салонлари, стоматологлар ва бошқалар орқали юқаётган

юқумли касалликлар – ОИТС-ВИЧ/СПИД, гепатитнинг ҳар хил турлари кўринишлари кенг тарқалиши олдини олиш борасида лозим ўлароқ қимматли маслаҳатлар бериб, соғлиқни сақлаш йўналишида юз бераётган баъзи негатив ҳолатларга чек қўйиш, халқ саломатлигини юқори даражага кўтариш, турли касалликларга қарши биргаликда курашиш борасида алоҳида тўхталиб ўтиб:

- «Давлат ва Ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик мақсади – бу соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали аҳоли саломатлигини таъминлаш, узоқ яшаш кўрсаткичини яхшилаш, касаллик, ногиронлик, она ва бола ўлими даражасини пасайтириш, турли юқумли касалликлар олдини олиш, тиббий ва санитария ёрдами сифатини юксалтириш, дори-дармон воситалари хавфсизлигини назорат қилиш ва соҳанинг юқори малакали кадрларини тарбиялашдан иборат», - деган эди муҳтарам Президентимиз.

Шу боис, биз – Рўдакий ноҳияси марказий беморхонаси мутахассис-врачлари муҳтарам Президентимиз дастурларига лаббай, дея жавоб бериб, ҳозирги даврда дунёда кўп тарқалган эндокрин хасталикларидан ҳисобланган қандли диабет касаллиги ҳақида муштарийларга маълумот беришни ният қилдик.

Хўш, қандли диабет қандай касаллик? У шундай касалликки, агар бемор яхшилаб даволанмаса, оғир асоратлар қолдириши мумкин. Қандли диабет меъда ости бези ишлаб чиқарадиган инсулин гормони бироз ёки мутлақо етишмаслиги натижасида келиб чиқади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро диабетология федерацияси уни оғир асоратлари бўйича юрак-қон томир касалликлари ва хавфли ўсимталардан кейин учинчи ўринга қўядилар.

Олимларнинг таъкидлашларича, қонда қанд миқдорининг доимий равишда меъёридан ошиқ ҳолда бўлиши йирик ва майда қон томирларига зарарли таъсир кўрсатиб, уларни шикастлайди. Натижада, қон томирлари торайиб, қон босими кўтарилади. Қоннинг қуйилиш хусусияти ортиб, томир деворларига турли хил фойдасиз ёғлар йиғилади, организмнинг тўқима ҳамда аъзоларига кислород ва озиқ моддаларнинг келиши қийинлашади. Юрак ва мияда йирик қон томирларининг шикастланиши жуда ҳам оғир ва хавфли асоратлар, жумладан, юракнинг ишемик касали, мияда қон қуйилиши (инсульт), жигарнинг ишдан чиқиши, кўр бўлиб қолиш, буйрак етишмовчилиги, қорасон (гангрена), оёқда тузалмас яраларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Қандли диабетнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиб, улардан энг асосийси ирсий омилдир. Шунингдек, меъёридан ортиқча овқатланиш (ўта ёғли, калорияли, ширин, шўр, аччиқ таом ва ичимликларни истеъмол қилиш), семизлик, болалар ва ўсмирларда ўткир вирусли касалликлар бўлгани (сувчечак, қизилча, эпидемик паротит ва бошқалар), баъзи дориларни узоқ вақт қабул қилиш, оғир асабий-руҳий кечинмалар (тушкунлик, қаттиқ қўрқиш, мусибат), кишиларда атеросклероз хасталиги, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, тамаки, нос чекиш, ички секреция безлари фаолиятининг издан чиқиши касалликни келтириб чиқарувчи сабабларга киради.

Россиялик олим, профессор М.Певзнер хулосасига кўра, қанд касаллигига йўлиққан беморлар 2 гуруҳга ажратилади: биринчи гуруҳдаги беморлар, асосан, 40 ёшгача бўлиб, хасталик тез бошланиб, тез кечади, бемор озиб кетади, иштаҳаси ортганига қарамай, умумий қувватсизликдан, иш қобилиятининг пасайганидан нолийди. Қон ва пешобда қанд миқдори ортади, бундай беморлар меъёрий таомнома устида инсулин олиб даволанадилар. Иккинчи гуруҳ беморлари тўладан келган, 40 ёшдан ошган бўлиб, дарди секинлик билан бошланади ва давом этади, уларда юқорида келтирилган хасталик белгилари бўлмаслиги мумкин, лекин қанд миқдори қонда ҳам, пешобда ҳам баланд даражада бўлади. Аммо шунга қарамай, бундай беморларда хасталик нисбатан "юмшоқ" кечади, айрим ҳолларда бетоблик белгилари ҳам кўзга ташланиши мумкин, булар – оғиз қуриш, кўп овқат ейиш, очиқиш, таносил аъзолари атрофининг қичиши… Уларда кўпинча буйрак етишмовчилиги учраб туради.

Бемор ва унинг яқинлари англайдиган ягона нарса бу ҳаётда умрбод инсулин инъекциялари ва таблеткалари қабул қилиш зарурати, парҳезли таомлар истеъмол қилиш билан қўшимча чекловлар пайдо бўлишидир.

Беморлар руҳий ва жисмоний зўриқишга олиб келадиган оғир меҳнат билан шуғулланмасликлари керак. Инсулин оладиган беморларнинг транспорт ҳайдовчиси бўлиши, баландликда ҳаракатланувчи механизмлар олдида ишлашлари мумкин эмас. Қанд хасталигига йўлиққан беморларнинг ҳаммаси учун (қайси гуруҳга киришидан қатъий назар) ёғли маҳсулотлардан ўзини тийиши, чегараланмоғи лозим.

Кўпроқ мева-сабзавот, ёғсиз творог ва қатиқ, кефир каби маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Қанд, ширинликлар, пишириқлар, нон, макарон ва бошқа хамирли таомлар эса, шифокор рухсати билан истеъмол қилиниши керак.

Бизнинг азиз Тожикистонимизда ҳам ушбу касалликка қарши кураш Ҳукумат даражасида олиб борилаётганлиги, айниқса, муҳтарам Президентимиз халқ саломатлиги борасида қайғуриб, бу ҳақда амалий ёрдамлару қимматли маслаҳатлар бериб бориши қувонарли ҳолдир, албатта. Бу эса, ҳаётимизда учраб турадиган турли иллату беморликларга қарши барчамиз баҳамжиҳат – биргаликда курашишимизни тақозо этади. Шундай қилсаккина, табобат ўз ижобий натижасини беради. Модомики шундай экан, ўз саломатлигимизга бефарқ бўлмайлик, азизлар!

 

Маҳмадсаид ТЎЙЧИЕВ,

Сиддиқжон МАМАДАЛИЕВ, Фотимахон АБДИЕВА, Рўдакий ноҳияси марказий беморхонаси олий тоифали шифокорлари.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб Тожикистон Республикаси Президентининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990865

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478169
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4097
4027
21782
7426653
99813
114875
7478169

Сизнинг IPнгиз: 3.142.255.23
Бугун: 23-11-2024 17:25:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015