Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 2295
Печат

 

zarnisor 2018Биз номини тилга олмоқчи бўлган инсон оламдан ўтганига қарийб чорак аср бўлибди. Лекин кекса ва ўрта авлод вакиллари яхши билишади, ҳурмат билан тилга олишади, баъзан: -Эсиз одам, ёш кетди-да… Юзлаб дардмандларга даво топди-ю ўзига келганда…,- деб қўйишади. Эсладингизми?.. Ҳа,  ҳар гал эсланганда, Исматулло Юлдошев хотираларда буюк инсон сифатида гавдаланади. Бу инсон Зарнисорда туғилган, шу қишлоқнинг тупроқ кўчаларида болаликнинг

шўх-ўйинқароқлиги, шўхчан оқаётган анҳорда оқизоқ ўйнаган лаҳзалари қолган… Вақти келиб, тиббиёт фани доктори, профессор бўлишини ўша вақтларда кўпчилик тасаввур ҳам қилолмаган бўлса, ажаб эмас. Лекин оддий деҳқон ўғли шу даражага эришди… Тиббиёт мутафаккири Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Ўқишни аъло баҳоларга битириб, устозлари маслаҳати билан илмий ишини давом эттирди. 1963 йили И.М.Сеченов номидаги  Москва  Давлат тиббиёт олийгоҳининг «Одам анатомияси» кафедрасида, дунё тан олган соҳа олимлари қаршисида оддий деҳқон боласи илмий рисоласини муваффақиятли ҳимоя қилди. Фан номзоди, доцент бўлди. 1973 йилда эса, «Функционал  анатомия» мавзусида докторлик унвонига эришди. 60та илмий-методик қўлланмаларини нашрдан чиқарди. Изланишдан тинмади. 1977, 1983, 1988 йилларда Москвада «Доришунослик ва педиатрия» курсларида малака оширди. Юзлаб шогирдлар етиштирди. Тиббиёт соҳасида қилган хизматлари ўз вақтида  қадрланди. Тожикистон Коммунистик партиясининг 50 йиллиги муносабати билан Фахрий ёрлиқ, «СССР соғлиқни  сақлаш  аълочиси» нишонини  олди, икки марта «Социалистик мусобақа ғолиби», бир неча юбилей медаллари, СССР Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг «Меҳнат қаҳрамони» унвони, ўнлаб ифтихорнома билан тақдирланди… Ана шундай улуғ инсон 1993 йили оламдан ўтди. У шам эди, ўзгалар  қалбига нур бағишлади, лекин ўзи ёниб тугади. Олтмишга ҳам бормади. Қишлоғи анҳор бўйлари ва қирларида ялпизлару чучмомалар қалбларга завқ бағишлаб, бободеҳқон умид билан ерга барака уруғи қадаётган март ойининг сўнгги кунларида  уни киндик қони тўкилган тупроққа ўксиб-ўксиб топширдилар…

zarnisor 2018 1Бугунги кунда И.Юлдошев илк  бор ҳарф таниган 13-ўрта умумтаълим мактаби унинг номида. Ноҳия марказий касалхонаси И.Юлдошев номи билан юритилади ва шифохона саҳнида бюсти ўрнатилган… Ҳар гал байрам, тарихий кунларда  гуллар қўйилади, тиббиётнинг забардаст дарғаси шогирдлари томонидан эсланади…

***

Республика миқёсида таниқли бўлган билимдон, таниқли шифокор Исматулло Юлдошев агар ҳаёт бўлганида, саксон ёшга кирар эди… Лекин шу кунларда ҳамдиёрлари ва шогирдлари   томонидан устоз сиймоси қалбларда яна бир марта гавдаланди.  Тахмина Абдуллоева етакчилик қилаётган қишлоқ мактабида  уюштирилган хотира тадбирига устозни таниган-билган  инсонлар, шифокорлар ташриф буюрдилар.

-Искандардан сўрабдилар:                                                        

-Сен учун ота азизми ё устоз?                                                    

-Мен учун отамдан ҳам  устоз улуғ ҳисобланади….

-Нега?

-Чунки отам мени дунёга келтирди, устоз эса, мени дунёга танитди, қисқа қилиб айтганда, комил инсон қилди…

Ноҳия маразий касалхонаси бош врачи Насимжон Маҳмадалиев тадбирда сўзга чиқар экан, ана шу ривоятни  тилга олди ва қўшимча қилди:

-Биз бир гуруҳ бўлажак шифокорлар устознинг тажрибаларигина эмас, балки у кишидан одамгарчилик,  меҳр-муҳаббатни ҳам ўргандик. Бир куни устоз биз ўқийдиган корпусга қидириб бориб: -Ҳамдиёрларим, эртага якшанба, уйга ўтинглар, гап бор,- деб қайта-қайта тайинладилар. Биз белгиланган вақтда, ҳойнаҳой, бирор иш бўлса керак, деган ўй билан устоз ҳовлисига кириб бордик.    Уйга киришимиз билан устознинг оғзига қарадик.

-Болаларим, аниқроғи, ҳамдиёрларим, сизлар эрта-индин беморлар билан ишлайсизлар, барчанинг нигоҳи умид билан сизларга қадалади. Шундай экан, кинога, боққа боришни камроқ қилиб, кўпроқ жойларинг кутубхонада бўлсин… Ўқинг… Чақиришдан мақсадим шу эди. Қани дастурхонга марҳамат…

Бу гаплардан биз талабалар лол қолдик. Ахир, бундай лаҳзаларни унутиб бўладими?!.

Кеча ташкилотчиларига ўз китобини тақдим этаркан, таниқли олим, академик Муним Абдусамадов шундай деди:

-Тақдир тақозоси билан олийгоҳни битиргач, пойтахтда яшаб қолдим. Биз ғончиликлар ўзаро тез-тез учрашиб турардик. Исматулло Юлдошев ҳам сафимизда бўлиб, ширин суҳбатларидан баҳраманд қиларди. Гарчи биздан уч-тўрт ёш катта бўлса-да, ака-укадек бўлиб кетгандик. У киши дунёқараши кенг инсон эди. Ўз фанини чуқур ўзлаштирган, ҳар бир беморни худди ўзининг жигарбандидай кўрарди…

Шунингдек, марказий поликлиника раҳбари Гулрў Баротова,  меҳнат фахрийси Наби Жўраев, кекса ўқитувчи Аъзамқул Исломқулов, тажрибали шифокор Назирқул Маҳмадқулов, Исматулло Юлдошевнинг синфдоши Хонимқул Ирисқулов ва бошқалар сўзга чиқиб, И.Юлдошев ҳаётидаги ёрқин хотиралардан сўзладилар.

Тадбир сўнгида И. Юлдошевнинг фарзанди, отанинг издоши Шуҳратжон Юлдошев мактаб жамоасига, барча ҳозир бўлганларга миннатдорчилик изҳор этди.

***

Зарнисорда туғилиб ўсган, мансабнинг баланд пиллапояларигача етиб борган, барча мукофоту вазифалардан касалхона эшигидан чиққан инсонларнинг қувончи-ю шифокорга бўлган меҳр-муҳаббатини юқори қўйган тиббиёт фанлари доктори, профессор, камтарин инсон Исматулло Юлдошев  гўё қайта дунёга келгандай бўлди… Ҳа, яхшилар ҳар қайси  замонда ҳам тиллардан дилларга кўчаверади, янги-янги қирралари нур бўлиб янада атрофни ёритаверади…

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Деваштич ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Маҳбуба Камолова: -Миллийлик тарғиботида эркаклар ҳам масъул

 

Миллий либос тожиклар маданиятининг ажралмас қисми бўлиб, у бизга аждодларимиздан мерос қолган ва асрлар давомида шаклини ўзгартирган бўлса-да, ўзининг чиройлилиги ва кўркамлилигини сақлаб қолган. Афсуслар бўлсинким, бугун баъзи ёшлар, хусусан, хотин-қизлар миллий либослар ўрнини бошқа халқларга хос бўлган кийимларга алмаштириб, ёт маданиятга юз тутмоқдалар.

Муфассал...

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2504321

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9937169
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6509
3049
20931
9895679
73730
107749
9937169

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.78
Бугун: 22-08-2026 20:55:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015