Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1764
Печат

 

ezoz 20181938 йил…

Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.

Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…

Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару

қишлоқдошлар севинишди. Унга яхши ниятлар билан Мирзобаҳром, дея ном қўйишди. Лекин туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш вақтида қаҳрамонимиз номи Мирзобаҳром Мирзамаҳмудов эмас, балки Баҳром Маҳмудов, дея қайдга олинди.

Баҳром ака оиланинг кенжа фарзанди бўлди. Унгача икки ўғил, икки қиз бор эди.

Бу оила аъзолари асли деҳқончилик қилишса-да, китобу китобхонликка ўзгача меҳр қўйишганди. Ота-боболарининг хат-саводи чиққан, араб матнларини ўқиб, таржима қилар, кейинчалик эса, лотин алифбосини ҳам ўзлаштирган эдилар. Мана шундай ўқиш ва билим олишга интилиш кучли бўлган оилавий муҳитда Мирзамаҳмуд ота фарзандларининг тарбиясига биринчи даражали эътибор қаратар, уларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб вояга етишига тинимсиз ҳаракат қиларди.

Шу сабабдан бўлса керак, оиланинг катта фарзандлари бирин-кетин мактабни тамомлаб, олийгоҳларга ўқишга киришди. Олий маълумотли бўлишиб, халққа хизмат қилиб, обрў топишди.

Баҳром ака Маҳмудов бошланғич таълимни қишлоғидаги мактабда олди. 5-синфдан Калинин номли мактабга қатнаб, ўрта маълумот соҳиби бўлди.

- Мактабда ўқиб юрган кезларим мактаб ва қишлоғимиз кутубхоналарининг доимий аъзоси эдим. Бадиий китоблар қаторида, тиббиётга оид адабиётларни ҳам қизиқиш билан мутолаа қилардим. Шу сабабданми, кўнглимда шифокор бўлиш истаги уйғонди, - дейди Баҳром ака беғубор болалик йилларини ёдга олар экан.

У киши 1956 йил июл ойида пойтахт - Душанбе томон йўл олди. Тиббиёт институти қабул комиссиясига ҳужжат топширди. Икки ой давомида пухта тайёргарлик кўрди. Ва ниҳоят, нафақат, Ғўлакандоз қишлоғи, балки Жаббор Расулов ноҳиясидан Тиббиёт институтига қабул қилинган илк талаба бўлди.

Талабалик даври ҳам кўз очиб-юмгунчалик тез ўтиб кетди. 1962 йили ноҳия шифохонасида жарроҳ сифатида фаолият бошлади. Ишга жойлашгандан сўнг, оила қуриш масаласига навбат етди. Кейинги ҳаётини Раҳобат опа Аҳмаджонова билан боғлади.

Меҳнат фаолиятини оддий врачликдан бошлаган қаҳрамонимиз, кейинчалик жарроҳлик бўлими бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ва ниҳоят, ноҳия марказий касалхонаси Бош шифокори даражасига етишди.

Бош шифокорлик вақтида беморларни даволаш билан бирга, ноҳия соғлиқни сақлаш соҳаси ҳолатини яхшилашда ҳам қатор ташаббусларни илгари суриб, касалхона ва саломатлик марказлари қурилишига бош-қош бўлди. 1972-1976 йилларда 135 ўринли касалхона ва саломатлик маркази қурдирди. Ноҳиядаги барча касалхоналарни қайтадан таъмирлади, зарур тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлади, улардаги бемор қабул қилиш ўринларини кўпайтирди, шифокорлар учун 32 хонали турар жой биноси бунёд этди, ёш ва малакали кадрларни ишга қабул қилди…

- Раҳбарлик давримда тез ёрдам хизмати фаолиятини жонлантирдим. Машиналар сонини 5тага етказдик. Натижада, оғир касалларга тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилиши яхшиланди, туғруқ жараёнидаги оналар ва болалар ўлими ҳолати деярли йўқ бўлди, - дейди Баҳром ака.

Амалий фаолият баробарида, давр билан ҳамнафас бўлиш ниятида, тиббиёт илмининг янгиликларидан доимий огоҳ бўлиб борган қаҳрамонимиз Москва, Киев, Ереван, Тошкент ва дунёнинг бошқа йирик шаҳарларидаги марказий клиникаларда малака ошириб қайтди, олий тоифали жарроҳ даражасига эришди.

1980 йили Ғўлакандоз қишлоғида вилоят физиотерапия шифохонаси очилиши муносабати билан у ерда республика, вилоят раҳбарлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони А.Саматов ташаббуси билан оналар ва болалар бўлими касалхонаси ҳам иш бошлади. Ушбу касалхоналарни ташкил этиш ва ишга туширишда Баҳром ака Маҳмудовнинг хизматлари чексиз бўлди.

1998 йилда нафақага чиққан Баҳром ака тиббиёт соҳасидан буткул узоқлашиб кетмади. 2001 йилда ноҳияда Соғлом турмуш тарзини шакллантириш маркази таъсис этиладиган бўлди. Албатта, янги ташкил этиладиган марказга малакали, ташкилотчи, бой тажрибага эга, ишнинг кўзини биладиган кишини раҳбар этиб тайинлаш лозим эди. Бундай масъулиятли вазифага Баҳром ака Маҳмудовдан муносиб номзод топилмади. У киши бу марказ фаолиятини ҳам нолдан бошлади ва бугун унда барча шароитлар муҳайё этилган.

- Қаерда ва қайси лавозимда фаолият юритмайин, энг аввало, давлат ва халқ манфаатини барча нарсадан устун қўйиб, ҳақиқатгўйлик ва ҳалолликни ўзимга шиор қилиб олгандим. Ва ҳозиргача халққа садоқат билан хизмат қилиб келаяпман, - дейди саксон ёшни қоралаб қолган, кексалик гаштини суриш баробарида, ҳозир ҳам халқ хизматига камарбаста бўлган олий тоифали шифокор.

Баҳром аканинг йиллар давомида қилган машаққатли меҳнатлари республика ва вилоят раҳбарлари томонидан қатор ифтихорномалару унвонлар билан тақдирланган. У киши - Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси.

Оилавий ҳаёти ҳам ҳавас қилса арзигулик. Турмуш ўртоғи Раҳобат опа Аҳмаджонова билан беш нафар фарзанд - икки қиз, уч ўғилни вояга етказишди. Фарзандларнинг барчаси ота изидан бориб, шифокорлик касбини танлашган. Ўн саккиз нафар невара, ўн беш нафар эваранинг суюкли бобоси. Айни пайтда, невараларининг кўпчилиги хорижий мамлакатлар олийгоҳларида таҳсил олишмоқда.

- Мустақиллик туфайли яратиб берилган имкониятларнинг чеки йўқ, -дейди Баҳром ака ва сўзида давом этар экан. - Қайси соҳага қараманг, ўзгаришларни кўрасиз. Буларнинг барчаси, аввало, юртимиздаги тинчлигу осойишталик, қолаверса, муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсати самарасидир.

Отаси каби ишдаги ҳалоллик, халққа садоқатлиликни ўз умри азизининг бош мезонига айлантирган, фарзанд ва неваралар тарбиясига жиддий эътибор берган қаҳрамонимиз бугун ҳам халқ ва ҳам фарзандлар эҳтиромида. Албатта, инсон учун қилган меҳнатлари, чеккан заҳматлари эвазига эъзозда бўлишдан юксак бахт бўлмайди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эр-хотин

 

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман, қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда, қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…

Яхши шоир - Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди.

Муфассал...

МАҚСАДИМИЗ – ЁШ СОҲИБКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

 

Тожикистон Республикаси Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қаҳҳорзода Файзиддин Саттор 2017 йилнинг биринчи ярмида комитет фаолияти ҳақида ахборот бериб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президенти  ижроия аппаратининг қарор ва топшириқлари асосида  мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий тараққиётини таъминлаш мақсадида, ташқи ва ички сармоядорликни,  шунингдек,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990657

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477886
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3814
4027
21499
7426653
99530
114875
7477886

Сизнинг IPнгиз: 18.117.12.181
Бугун: 23-11-2024 17:05:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015