Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 2068
Печат

 

tarixiy uchrashuv 20181. Ёмғир шивалаган кунда

Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!

Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила

аъзоларидан кўнгил сўраш учун боришим шарт.

Йўлдош Ўзбекистондаги таниқли журналистлардан бири эди. Узоқ йиллар «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистондаги асосий нашр – «Халқ сўзи»да фаолият юритган. Унинг таклифи билан мен ҳам 1991 йилнинг бошидан янги нашр этилаётган «Халқ сўзи»га ишга ўтгандим. Тожикистон бўйича ўз мухбир бўлиб ишладим. Йўлдош ўша январ ойида «Халқ сўзи» бош муҳаррири Аҳмаджон Мухторовнинг (жойлари жаннатдан бўлсин, маҳоратли журналист, оқил ва ўта жасур инсон эди) газетада босилган биринчи мақоламни таърифлаганини хурсанд бўлганича айтди. Бу мақолани эсимдан чиқармайман – у «Хўжанд – қуёш шаҳри», деб аталганди. Кейинчалик ҳам Йўлдош билан телефонда гаплашганимизда ё Тошкентга борганимда, у «летучка»да сенинг материалингни мақташди, ўша сондаги энг яхши мақола, деб топишди», дея худди ўз ютуғи каби қувониб гапирарди… «Халқ сўзи»дан сўнг, Йўлдош Тошкент телевидениесида, биринчи каналда, иқтисодиёт бўлимида ишлади. Иқтисод масалаларини жуда яхши биларди. Бирон кўрсатув тайёрлаш учун узоқ вақт ҳозирлик кўрарди. Эсимда, у Тошкент шаҳри аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш масаласи ҳақида кўрсатув тайёрлаётганида, режалари билан ўртоқлашиб, менинг фикримни сўраганди. Мулоҳазаларимни эшитгач, худди шулар етишмай турганди, энди кўрсатув зўр чиқади, деб яйраганди…

Энди ана шу самимий, ўта очиқкўнгил, меҳмоннавоз дўстим йўқ. Буни ўйлашнинг ўзиёқ қанчалик азоб. Шу лаҳза негадир, бошқа бир курсдошим Карим ака Бўронов ҳақида ўйлардим. Раҳматли Карим ака бундан уч йил олдин боқий дунёга рихлат қилганди. Афсус, қанчалик истамайин, у кишининг руҳларига уйимда фотиҳа ўқишга мажбур бўлдим. У пайтлар Ўзбекистонга бориш учун виза талаб қилинар, виза олиш учун Душанбега бориш, Ўзбекистон консуллигида навбатда туриш зарур эди. Шунда ҳам қўлингда асос бўлмаса, яъни марҳумнинг ўлими ҳақида шошилинчнома бўлмаса, виза берилмасди. Бир мен эмас, қанча-қанча одамлар худди ана шу виза боис яқин қариндошлари, дўстларининг жанозасига, фотиҳасига бора олишмаган!

Шукр, икки қўшни мамлакатнинг икки оқил раҳбарининг Душанбедаги тарихий учрашувларидан сўнг, кўпларни қийнаган, алам-армонга қўйган виза тартиби ўртадан кўтарилди. Энди мен Йўлдош дўстимнинг фотиҳасига бемалол бориб-келишим мумкин. Энди мен ёшлигимнинг энг қайноқ дамлари ўтган қадрдон шаҳарга бемалол бориб-келишим мумкин. Энди мен истаган пайтимда курсдош дўстларим ҳолидан хабар олишим, улар билан суҳбатлашиб қайтишим мумкин.

Тошкентга етиб бориб, тўғри Хуршид дўстимнинг уйига қараб жўнадим. Дўстимнинг аёли Феруза илиқ кутиб олди. Уйга бошлаб кириб, дуога қўл очганимиздан кейин, Хуршидга қўнғироқ қила бошлади: «Адаси, тез етиб келинг, ўртоғингиз келдилар…»

Одамнинг танишлари, улфатлари, ошналари, ўртоқлари, дўстлари кўп бўлади. Лекин ҳар сўзингни яхши тушунадиган қадрдон дўст топиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Хуршид – менинг ана шундай қиёслаб бўлмас дўстларимдан бири. У – фақат Ўзбекистонда эмас, ундан ташқаридаги энг машҳур ёзувчилардан бири. «Бозор», «Донишманд Сизиф» романлари, «Паноҳ», «Ҳижроним мингдир менинг» каби қиссалар, «Жажман», «Қичқириқ». «Жим ўтирган одам» каби ўнлаб ҳикоялар муаллифи. «Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Бозор» романини «Ўткан кунлар» билан бошланган ўзбек романчилигининг муносиб якуни дегим келади. Асрнинг илк романи билан сўнгги романи «Бозор» орасида муайян муштараклик бор. «Бозор» қаҳрамони «Ўткан кунлар» қаҳрамони Отабек номига оҳангдош тарзида Фозилбек, деб аталган», - деб ёзганди таниқли ўзбек адабиётшуноси Умарали Норматов. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши эса, «Донишманд Сизиф»га шундай баҳо берганди: «Хуршид Дўстмуҳаммад яратган Сизиф бежиз донишмандга айланмаган. У ўзига ўқилган ҳукмнинг мантиқий интиҳосини топа бошлади. Думалоқ харсангчўққига чиқа олмаса, демак, у емирилиб, адо бўлиши керак! Аслида, Сизиф ким ўзи? Ёзувчи қўйган савол шундан иборат». Хуршид дўстим яна филология фанлари доктори, профессор, адабиётшунос олим, журналистика назариясидан ҳам қатор рисолалар яратган…

Ана шу дўстимга камтарлик бобида камдан-кам одам тенг келади. Камдан-кам одам!

Хуршид менга қучоқ очар экан, унинг самимий кулиб турган кўзлари қувончга тўлганди… Ярим кечадан ўтганди. Иккаламизнинг суҳбатимиз тугамасди. Асосий мавзу ижод, адабиёт эди…

Эртасига Хуршид билан Йўлдошнинг уйига бордик. Хуршиднинг уйи Талабалар шаҳарчасига яқин жойлашган. Ўша шаҳарчадаги ётоқхоналарда яшаганман. Хуршид олдимизга тез-тез келиб турарди.

Йўлдош эса, Тошкентнинг бошқа бир четида – «Алгоритм» мавзеида яшарди. Хуршиднинг машинасида ўша томон йўлга тушдик. Тошкент – катта шаҳар. Анча йўл юрдик. Йўлда борар эканмиз, ёмғир шивалай бошлади. Йўлдошнинг уйига етганимизда, ёмғир тезлашди.

… Йўлдошнинг бу ҳаётда энди йўқлигини биламан. Лекин негадир, у менга эшик очиб, ўзига ярашган жилмайиши билан қучоқ очиб кутиб олаётгандек бўлаверди. Фақат унинг қора кийинган аёли Ўғилой, қизи Зуҳрадан кўнгил сўрар эканман, ўйларим алдоқчи эканлигини, ўзимга таскин излаётганимни алам билан тан олардим… Хуршиднинг кўзлари ёшга тўлди. Менинг кўзимга эса, ёш келмасди. Юрагим санчиб оғрирди. Бу дунёда яқин дўстни йўқотиш алами ота ё онангни йўқотиш аламидан асло кам эмас!

 

2. Ярим аср ўтибди-я!

Ҳали Хўжанддалигимда Хуршид билан телефонда гаплашганимизда, у марғилонлик курсдошимиз Муҳаммаджон Обидовнинг мени қидирганини айтганди. У Хуршиддан олган рақами бўйича қўнғироқ қилиб, мени тополмабди.

Асосан, Тошкентда қолган курсдошларимнинг учрашувига Муҳаммаджоннинг ҳам келмоқчи бўлганлигини эшитиб, хурсанд бўлдим. Курсдошлар ойига бир марта учрашиб туришади. Олдинлари имкон топилганда, мен ҳам келиб турардим. Хуршид билан учрашув-суҳбат бўладиган сўлим чойхонага кириб бордик. Асли Чустнинг Олмос қишлоғидан бўлган Комилжон ва бекободлик Фурқат бизни кўриб, пешвоз чиқишди. Аста-секин бошқа курсдошлар кириб кела бошлашди: оққўрғонлик Холмурод ва Ўктам, Қозоғистондан ўқишга келиб, Тошкентда қолиб кетган, таниқли уйғур ёзувчиси Султон ака… Назаримда ҳозир Ўрол, Карим ака, Йўлдош кириб келаётгандайин… Лекин улар келишмади. Шунда болалигимдан қулоғимга қуйилиб қолган дуони эсладим: «Қаторларинг кам бўлмасин!» Энди бу уч ажойиб курсдошимиз… Шунда Ёрқул Умаров кириб келди. Навоийдан келибди. Икки йилдан буён курсдошлар даврасига қўшилибди, атайлаб узоқ вилоятдан дўстлар билан учрашиш учун келар экан…

Мен уни ўқишни битирганимиздан кейин кўрмагандим. Шунча йилдан кейинги учрашув қувончига нима етсин! Сал ўтмай, очилиб-сочилиб Муҳаммаджон кириб келди. Муҳаммаджон ва Комилжон узоқ йиллар Тошкент телевидениесида ишлашган. «Ахборот»ни гуллатишган. Нафақага чиққанлигига қарамай, Муҳаммаджон ҳали ҳам ишлайди. У - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси. Айни шу вазифаси сабабли, мени қидирган экан. У камида ўттиз нафар суғдлик журналистни Фарғонага тиклиф қилиш ниятини айтди. У режалари ҳақида гапирар экан, мен «Ҳақиқати Ленинобод» (ҳозирги «Ҳақиқати Суғд») вилоят газетасида ишлаб юрганимда, Фарғона, Самарқанд, Қирғизистоннинг Ўш вилоятларига борганим, газеталаримиз орасида саҳифалар алмашганимизни эсладим. Бундай саҳифа алмашишлар қўшни вилоятлар ҳаёти билан танишишда, дўстлик муносабатларини янада яхшилашга хизмат қиларди. Энди яна ана шундай ўзаро саҳифа алмашишларни йўлга қўйиш вақти етди, деб ўйлардим.

Журналистлар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими янги журнал чиқара бошлабди. Муҳаммаджон ўша журналдан ва ўзининг китобларидан ҳаммамизга тақдим этди. Мен шу пайт ўзимнинг китобларимдан олиб келмаганимдан афсусланардим…

Жорий йил сентябрида бизнинг Тошкент Давлат университети журналистика факултетига ўқишга кирганимизга ярим аср, уни тугатганимизга 45 йил тўлади. Шу муносабат билан курсдошлар ҳақида, уларнинг ижодидан намуналар киритилган каттагина китоб тайёрланяпти. Китобни нашрга тайёрлаш масъули Холмурод Алланазаров қилинган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Ўртоқлардан фикр-мулоҳазаларини сўради…

Умр – оқар дарё, дейдилар. Йилларнинг қувалашиб ўтишини қаранг. Журналист бўламан, деб Тожикистондан Тошкентга келиб, ўқишга кирганимга 50 йил – ярим аср ўтибди-я!

Суҳбатимиз қизирди. Лекин биз Хуршид билан бир адабий тадбирга боришимиз зарур эди – истеъдодли адиб, шоир ва олим Улуғбек Ҳамдамнинг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган адабий кечага! Улуғбек бир неча йил давомида «Шарқ Юлдузи»нинг бош муҳаррири эди. Филология фанлари доктори бўлди.

Курсдошларга узримизни, тез қайтиб келишимизни айтиб, йўлга чиқдик. Адабий кеча ўтказилаётган Алишер Навоий номли Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томон йўл олдик. Айтгандай, Улуғбек ҳозир ана шу олий ўқув юртида дарс беради.

 

Ўринбой УСМОН,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи ва Тожикистон Журналистлар

иттифоқи аъзоси.

Хўжанд-Тошкент-Хўжанд.

(Давоми бор).

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН – ОНА ЮРТИМ, КЎКСИМДАДИР НОМИНГ СЕНИНГ…

 

АЗИЗ ТОЖИКИСТОН

Тожикистон – она юртим, кўксимдадир номинг сенинг,

Эзгу ният, меҳру – шафқат тонг ила шоминг сенинг.

 Қайда бўлсам сен билан мен, сен билан умрим обод,

Қайда бўлсам мен биландир пайку пайғоминг сенинг.

Муфассал...

Cайёҳлик масканлари: Саразм

 

Мен Саразмда биринчи марта бундан йигирма йилларча олдин бўлганман. Ўшанда турли сопол буюмлар тайёрланган хумдонларни, қадимий иморатлар қолдиқларини кўриб, ҳайратга тушгандим. Бу мислсиз тарихий ёдгорликнинг очилишига сабаб бўлган оддий инсон Ашур бобо Тайлонов билан суҳбатлашгандим.

- Мен тарихга қизиқаман. Саразмдан ҳамқишлоқларим жуда кўп буюмлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990610

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477828
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3756
4027
21441
7426653
99472
114875
7477828

Сизнинг IPнгиз: 3.21.12.88
Бугун: 23-11-2024 17:00:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015