Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 2199
Печат

 

ilhom-atoev-alokaЁки телефонлардан сиз нима мақсадда фойдаланаяпсиз?

Жорий йилнинг 25 январ куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизматининг ўтган йил фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани Алоқа хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Атоев иштирокида бўлиб ўтди. Матбуот анжумани аввалида, Алоқа хизматига тегишли барча идоралар бошлиқларига сўз берилиб, уларнинг ҳисоботлари матбуот

анжумани учун ажратилган вақтнинг қарийб ярмини эгаллагани журналистларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Анжуман олдидан тарқатиб берилган қисқача ҳисоботга назар ташлаймиз.

…Ўтган йили алоқа соҳаси корхоналарининг умумий даромади хусусий операторлар ва провайдерлар билан биргаликда 2671,9 миллион сомонийни ташкил қилган. Бу 2016 йил кўрсаткичининг 93,8 фоизини ташкил қилади.

Ҳисобот даврида қайддан ўтган мобил алоқаси муштарийлари сони мамлакатда 6 миллион 625 минг 324 нафарни ташкил қилиб, шундан 3 миллион 967 минг 66 нафари фаолдир.

Маҳаллий алоқа муштарийлари сони 386 минг 64 кишини ташкил қилиб, шундан 134 минг 725 нафари фаол фойдаланувчилар.

2017 йилда почта жўнатиш ҳажми 766 тонна 98 килограммни ташкил қилган. Бу 2016 йилга нисбатан, 23 тонна 62 килограммга зиёддир.

Республика нашрларига обуна 372 минг 195 нусхани ташкил қилган…

Матбуот анжуманида 2017 йилнинг декабр ойида мамлакат ҳудудида фаолияти тўхтатилган «Келажак авлод тармоғи» ё NGN ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Маълум қилинишича, унинг муштарийлари сони мустақил агентликлар хабар берганидек, 1 миллион нафар эмас, балки 34 мингни ташкил қилади. Эндиликда NGN Тожикистонда мавжуд камчиликлар бартараф этилгунга қадар, фаолият юритмайди.

Сим карталарнинг қайта қайдга олингани тўғрисидаги саволга Алоқа хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Атоев шундай жавоб берди:

-Сим картанинг ўзи нима? Бу - муштарийни аниқловчи модули. Яъни мобил алоқадан фойдаланувчи ҳар бир муштарийнинг номи хазинада пайдо бўлиши керак. Уй, машина олсангиз, номингизда бўлади. Сим картанинг ўзи - бир хазина. Агар мобил телефонидан тўғри фойдаланилса, инсон, жамият ва давлат фойдасига ишлайди. Агар ғайрирасмий ёки зарар учун фойдаланилса, бу аслаҳа ва қуролдир. Биз мобил телефонларидан тўғри фойдаланишни йўлга қўйишнинг уддасидан чиқишимиз, унинг назоратини йўлга қўйишимиз керак. Тажрибанинг кўрсатишича, мутахассислар, экспертлар ва ҳуқуқшунослар томонидан амалга оширилган ишлар халқу давлат фойдаси учун бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

***

 

Наркотик моддалар контрабандаси нега камаймаяпти?

Дунё аҳлининг ҳаётига жиддий хавф туғдираётган маҳсулот наркотик моддаларнинг тарқалиши ва истеъмолининг олдини олиш борасида халқаро миқёсда аёвсиз кураш олиб борилишига қарамай, унинг хавф ва зарари йил сайин ошиб бормоқда.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлигининг 2017 йил натижаларига доир ўтказилган  матбуот анжуманида  ҳам наркотик моддаларга оид вазиятнинг республикамиздаги аҳволи ҳақида атрофлича  маълумот берилди. Агентлик раисининг ўринбосари Муртазо Ҳайдарзоданинг қайд этишича, наркотик моддалар  мусодараси  2016 йилга нисбатан бир тонна-ю 22 килограмм ёки 29,8 фоизни ташкил этган. Жумладан, наркотик моддалар контрабандасига доир очилган жиноятлар 2016 йилга нисбатан 100 ҳолат ёки 73 фоиз кўп.

Йил давомида агентлик Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Афғонистон билан ҳамкорликда  ўтказган  амалиётларида 200 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.

2017 йил республика ҳуқуқни ҳимоялаш органлари билан ҳамкорликда 7та уюшган жиноятчи гуруҳ ошкор этилиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу 2016 йилга нисбатан 3та ёки 7,5 фоиз кўп эканлиги таъкидланди.

Агентлик ҳисоботига кўра, йил мобайнида Россия  Федерацияси ҳудудида наркотик моддалар контрабандаси билан 305 нафар Тожикистон фуқораси қўлга олинган бўлиб, шундан 163 нафари Ёвон ноҳиясида яшовчи ёшлар эканлиги айтиб ўтилди.

Агентлик  республикамиздаги бошқа ҳуқуқ ҳимояси органлари  билан ҳамкорликда Тожикистон-Афғонистон чегара ҳудудларида 13та амалиёт ўтказиб, 300 килограммдан ортиқ ҳар турдаги наркотик моддаларни қўлга олган. Шунингдек, кўп миқдордаги қурол-яроқ ва портловчи моддалар мусодара қилинган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳисоботи бўйича, 2017 йил республикамизда гиёҳвандликка ружу қўйган фуқаролар сони 6947 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,7 фоиз кўп демакдир. Агентлик ходимлари томонидан йил давомида 2 тонна-ю 329 килограмм наркотик моддалар йўқ қилинган.

 

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Жамоатчилик вакиллари билан мулоқот

 

12 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.

Муфассал...

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2450651

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9777706
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
292
3644
3936
9749197
22016
122773
9777706

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.86
Бугун: 07-07-2026 02:44:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015