Ёхуд полиомиелитнинг олдини олиш хусусида
Ота-оналар учун фарзандларининг саломатлиги биринчи ўринда туради. Зеро, соғлом бола миллатнинг келажаги, соғлом жамият пойдеворидир. Бу тўғрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий мажлисига йўллаган Паёмида ҳам алоҳида таъкидланган.
Мамлакатимизда ҳам болалар соғлиғини сақлаш йўлида бир талай ишлар
амалга ошириб келинмоқда. Лекин соппа-соғ туғилган боланинг саломатлигига хавф солувчи касалликлар ҳам талайгина. Полиомиелит (фалаж) ана шундай касалликлар сирасига киради. Агар бола ўз вақтида эмланмаса, унда бу касаллик ривожланиши эҳтимоли ошиб боради.
Полиомиелит – бу марказий асаб тизими, биринчи навбатда, орқа мияга зарар етказувчи вирусли касаллик бўлиб, фалажни келтириб чиқариши мумкин. Бемор киши билан бир жойда туриш (бошқаларга қўл, рўмолча, кийим-кечаклар) орқали юқиши мумкин. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва ҳаводан ҳам тарқалади.
Фалаж касаллиги олдини олишнинг энг самарали усули – бу ОПВ (оғизга томизиладиган полиовакцина) ва ИПВ (инактивлаштирилган - ҳаракатсизлантирилган полиовацина) вакциналари билан ўз вақтида эмлаш ҳисобланади.
Тожикистон Республикаси Миллий иммунизация тақвимига янги вакцина тури киритилди. Полиомиелитга қарши ИПВ билан эмлаш юртимизда 2018 йилнинг 4 июнидан жорий этилди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги қошидаги «Республика иммунопрофилактика маркази» давлат муассасасида бўлиб ўтган матбуот конференциясида вазир ўринбосари Мирҳамуддин Камолзоданинг таъкидлашича, янги вакцинани қўллаш полиомиелит тарқалиши олдини олиш йўлида муҳим қадам ҳисобланиб, минглаб болаларни ногиронликдан қутқаришга ёрдам беради.
Қайд қилиш жоизки, миллий тақвимга биноан, бола туғилганидан кейин 24 соат мобайнида полиомиелитга қарши ОПВ вакцинасини олади. Инактивлаштирилган полиовакцина болаларга тўрт ойлигида жўнатилади. ИПВ ва ОПВ биргаликда полиомиелитдан анча ишончли ҳимоя қилиб, уларнинг ҳар бири бола иммунитети мустаҳкамланишида турли хил рол ўйнайди. ИПВ қондаги иммунитетни мустаҳкамласа, ОПВ ичакдаги иммунитетни кучайтиради. Иккала вакцинадан бир вақтда фойдаланиш полиомиелитдан ҳимоялашнинг энг яхши шаклини таъминлайди.
Инактивлаштирилган полиовакцина – бу суюқ суспензия бўлиб, таркибида ўлдирилган полиовирус мавжуд. У барча уч турдаги полиовирусдан ҳимояланишни таъминлайди.
Аёллар орасида: - Боламни эмлатишдан воз кечдим. Бу вакциналар баъзида боланинг соғлиғига зарар етказар экан. Бола эмланганидан кейин иситмаси кўтарилиб кетганининг кўплаб гувоҳи бўлганмиз. Мана, боламни эмлатганим йўқ. Ҳеч қандай муаммоси йўқ, катта бўлаяпти,- деган гаплар ҳам қулоққа чалиниб туради.
Матбуот анжуманида шу масала кўтарилганида, қуйидагича жавоб берилди:
-Биз бола организми полиомиелитга қарши иммунитет ишлаб чиқиши учун бу вирусни жўнатамиз. Бунда боланинг иситмаси кўтарилиши табиий ҳол. Бу вакцина ўз таъсирини ўтказганидан дарак беради. Шу йўл орқали бола организмида ушбу касалликка қарши иммунитет ишлаб чиқилади. Саломатлигига салбий таъсир кўрсатаркан, дея эмлашдан воз кечиш эса нотўғридир. Бу билан боланинг саломатлиги сақланмайди, балки полиомиелитга чалиниш хавфи остида қолади.
Республика барча тиббий муассасаларида эмлаш тажрибали дўхтирлар томонидан бепул ўтказилади. Даволаниши фақат қайта тиклашга йўналтирилган фалаж касали табобати маблағига келадиган бўлсак, у қарийб 8025 Америка долларига тенг бўларкан. Тарозининг бир палласида бепул эмлаш ва иккинчи палласида 8025 доллар сарфлаган ҳолда ҳам, боланинг тўлиқ саломатлигини тиклашга эриша олмаслик турибди. Тарозининг қайси палласини танлаш эса, ота-оналарнинг ўзларига ҳавола.
Г. Аюпова,
«Халқ овози».
Табаррук газетамиз "Халқ овози" 90 ёшга тўлибди. Газета тарихи ҳақида сўзлар эканмиз, устоз Ҳожи Содиқни эсламай бўлмайди…
Сўз устоз ҳақида борар экан, мураббий, тарбиячи деб ифтихор-ла тилга олинадиган саховатпеша, бепоён меҳру мурувват, одамий фазилатлар соҳиби бўлган бу заҳматкаш инсоннинг нурли сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, хотирангиз гўшаларида қад ростлаб, сизга меҳрибон кўзлари-ла нигоҳ ташлаб
Муфассал...
Ўлкамиз - тарихий ёдгорликларга бой диёр. Уларнинг ҳар бири аждодларимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этганлиги билан қадрлидир. Мозий сирлари яширинган тарихий обидалар бизни аждодларимиз тарихига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, келажагимизга теран нигоҳ ташлашга ундайди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015