Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 2320
Печат

 

m isoeva 2018Ёшлик йилларидан табиб бўлишни, эл-юрт саломатлиги йўлида ҳалол хизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган Мавжуда Исоева Хатлон вилоятидаги Колхозобод (Ж. Балхий) ноҳиясида ўрта мактабни битиргач, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт институти (университети)га ўқишга кирди.

Олий мактабни муваффақиятли тугатгач, Конибодом шаҳрига дерматолог (тери касалликларини даволовчи врач) сифатида ишга юборилди.

Ўша пайтлар шаҳар поликлиникаси қошида фақатгина дерматология кабинети фаолият юритарди, холос. Шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимининг қўллаб-қувватлаши билан Мавжуда Исоева 1968 йили 25 ўринга мўлжалланган Конибодом шаҳар тери-венерология касалликлари диспансерини ташкил этди ва у ерда то 1969 йилгача бош врач сифатида фаолият юритди. Мазкур диспансер ҳозиргача халқ хизматида.

Мавжуда Исоева – тиббиёт фанлари доктори, профессор, олий тоифадаги врач, «Шараф» ордени (2002), «Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим» (2009) медали ва «СССР соғлиқни сақлаш аълочиси» (1989) нишони билан тақдирланган.

Илмга ташналик, касбга меҳр уни янада чуқурроқ ўрганишга чорлади ва 1969 йилдан Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт олийгоҳининг дерматовенерология кафедрасининг, аввалига, клиника ординатурасида, кейинчалик, аспирантурада ўқиди. 1974 йил ёш табиб учун омадли келди – у таниқли олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор Б.Р.Раҳматов раҳбарлигида номзодлик рисоласини муваффақиятли ёқлади.

М.Исоева педагогик фаолиятини 1974 йили Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон тиббиёт институтининг дерматовенерология кафедраси ассистенти, кейинчалик эса, доценти сифатида бошлади. Ўтган давр орасида у педагогик маҳоратини ошириш мақсадида, Н.И. Пирогов номидаги 2-Москва тиббиёт институтининг дерматовенерология кафедрасида ва Ленинград педиатрия тиббиёт олийгоҳининг дерматовенерология кафедрасида малака ошириб, тиб илми янгиликлари билан яқиндан танишди, устозлар маслаҳатларидан баҳраманд бўлди.

Олиманинг йиллар давомида олиб борган изланишлари, чексиз заҳматлари бесамар кетмади. Умиду орзулар амалга ошди – 1999 йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Орадан бир йил ўтгач, олимага профессор унвони берилди.

М.С.Исоева врач ва олима сифатида ўз фаолиятини тиббиётнинг дерматология ва венерология соҳалари билан узвий боғлаган ҳолда, олиб бормоқда. У клиника амалиётида тери-таносил касаллигининг бошланғич формаси билан касалланган беморларни даволашда, антибиотикларни қўллашда лимфатрон методини муваффақиятли равишда татбиқ этди. Иқтидорли тожик олимаси томонидан амалга оширилган мазкур метод халқаро «ЭКО» мукофотига муносиб, деб танилди.

Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳидаги ярим асрлик иш фаолияти давомида Мавжуда Исоева фақат таниқли олимгина эмас, балки истеъдодли педагог, ўткир билимли мутахассис сифатида ҳурмат-эътиборга эришди. Бугунги кунда у киши қўлида таълим олган шогирдлар Тожикистон Республикаси, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг тиббиёт муассасаларида муваффақият билан иш олиб боришмоқда.

Профессор М.С.Исоева студентлар, клиника ординатор ва магистрларига юқори савиядаги лекциялар ўқийди. У махсус, шунингдек, дерматовенерологиянинг умумий саволларига ўзига хос, аниқ ва равшан жавоб бериши билан ажралиб туради.

Шу кунгача олима мутахассислигининг турли аспектларга бағишланган 300дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилди. Шунингдек, тиббиёт олийгоҳи талабалари учун дарслик китоблар, 2та монография, бўлажак тиб ходимлари учун 20та методик қўлланма ва тавсиялар яратди. Шу билан бирга, олима ихтиролари учун иккита патент соҳиби ва 6та ихтирочилик таклифлари муаллифи ҳамдир.

Профессор М.Исоева раҳбарлигида 5та номзодлик рисоласи ҳимоя қилинди. Яна иккитаси тугалланиш арафасида. Илмий тадқиқотлар натижалари Тожикистон Республикаси, Россия ва хорижий мамлакатлар (Канада, Германия)да ўтказилган конференция ва симпозиумларга тақдим этилган.

Кафедра ишларидан ташқари М.Исоева академик М.М.Ёқубова раислик қилаётган Тожикистон фаол хотин-қизлари ассоциациясида ҳам иш олиб бормоқда. Бу иш аёлларнинг тенг ҳуқуқлилик илмий программаси, жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар профилактикасини реализация қилиш воситасида амалга оширилмоқда.

М.Исоева қатор йиллар давомида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳи педиатрия факултети хотин-қизлар кенгаши раиси ва Душанбе шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг штатсиз бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Ҳозирги пайтда профессор М.Исоева ТДТУнинг катта илмий кенгаши фахрий, шунингдек, диссертацион кенгаш аъзолари, факултет илмий кенгаши, кафедралараро эксперт муаммолари комиссияси, Тожикистон фаол хотин-қизлари ва дерматовенерологлар ассоциациялари аъзоси ҳамдир.

Профессор М.Исоева – юксак маданиятли инсон. У - камтарин, ўқимишли, хайрихоҳ, ўзига ва атрофдагиларга нисбатан талабчан устоз.

 

К. М. Муҳаммадиева,

Абу Али ибн Сино номидаги ТДТУ дерматовенерология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.       

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

Наврўз – мафтункор баҳорий байрам

 

Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2420959

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9666906
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
668
3969
12297
9632917
33989
132053
9666906

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.102
Бугун: 11-06-2026 06:24:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015