Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2892
Печат

 

vatan himoyasi 2018Ўз ихтиёри билан ҳарбий хизматга отланган йигитлар сафининг йилдан-йилга кенгаяётгани ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ҳисси юксалиб, уларда армияга нисбатан янгича қараш шаклланаётганидан дарак беради. Қолаверса, ҳарбий қисмлардаги шароитнинг тубдан яхшиланиши, давлат томонидан аскар ва зобитларга қаратилаётган алоҳида эътибор, аҳоли орасида бу борада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ёшларни руҳлантирмоқда.

Яқинда Суғд вилоятидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафига йўл олган кўнгилли чақирилувчилар орасида Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоғида яшовчи Мирбек Ғафуров ҳам бор эди. 23 ёшга тўлган Мирбек Тожикистон Давлат тижорат университетининг Хўжанд шаҳридаги Иқтисод ва савдо институтини тамомлаган. У мутахассислиги бўйича солиқ тизимида иш бошлашидан олдин асосий бурчини ўтаб келишни лозим топди. Мирбекнинг бу қароридан онаси ҳам севинди. Ватан олдидаги қарзини адо этишга бел боғлаган ўғлига оқ фотиҳа берди.      

Куни кеча Ғафуровлар хонадонида бўлиб, ўғлига ҳамма оналарда ҳам кузатилмайдиган, айрича бир меҳр кўрсатган Гулшан опа Алибоеванинг фикрлари билан қизиқдик.

-Мирбек кенжам бўлгани учунми, бошқача кўраман-да, уни. Кузатиш маросимида ўзимни зўрға тутиб турдим. Буни сезган ўғлим: -Нега ғамгинсиз, ойижон? Ана-мана дегунча бир йил ҳам ўтиб кетади. Яна бағрингизга қайтаман. Бўлди энди, кўз ёши қилманг, - деди мени юпатган бўлиб.

-Болам, нима қилай, ҳозирданоқ сени соғина бошладим. Бу соғинч ёшлари, - дедим унга жавобан. Ҳа, ўғлимни кўзда соғинч ёшлари билан кузатиб қолдим, илоҳим, кўзимдан севинч ёшларини тўкиб қарши олай, - дейди суҳбатдошим энтикиб. Гулшан опа сўзининг давомида катта ўғли Дониёр ҳам 2006 йили ўз ихтиёри билан ҳарбий хизматга бориб, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясидаги ҳарбий қисмлардан бирида жасорат мактабини ўтаб келганини, элу юрт олдида юзини ёруғ қилгани учун ўғилларидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Исфисор қишлоқ жамоатида ўғлини кўнгиллилар қаторида она-Ватан хизматига жўнатиб, кўкси ифтихорга тўлган ота-оналар кўп топилади. Масалан, Абдураҳим Эргашев садоқат ва матонат билан йигитлик бурчини ўтаётган ўғли Абдукарим билан фахрланади.

-Ўғлим ҳозирда Исфара шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилмоқда. Оилали бўлгани учун белгиланган муддатда командирларининг рухсати билан уйга келиб туради. Ҳарбий қисмдаги шароитдан нолиганини ҳеч эшитмадим. Шунинг учун, ундан кўнглим тўқ, -дейди ота хотиржам бўлиб. Абдураҳим Эргашевнинг яна бир ўғли Акмал икки йил олдин мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳрида хизмат қилиб келган.

-Эргашевлар оиласи - маҳалламиздаги намунали оилалардан бири. Ўз фарзандларини кўнгиллилар қаторида ҳарбий хизматга жўнатиш борасида ҳам бу оила маҳалладагиларга ўрнак бўлмоқда, - дейди бизга ҳамроҳлик қилган маҳалла раиси Шарофат Ҳатамова.    

9-синфда ўқиётган оила кенжатойи Ойбек ҳам ҳозироқ имкон туғилса-ю, армияга борса. Акалари каби аскар бўлишга аҳд қилган ва ўша кунни сабрсизлик билан кутаётган Ойбекнинг дадил сўзларини тингларканман, ундаги иштиёқни кўриб, беихтиёр қалбимдан она-Ватанга хизмат қилишни олий саодат, деб биладиган марди майдон йигитларимиз бор экан, жонажон юртимизда тинчлик-осойишталик бундан кейин ҳам, ҳукмрон бўлиб қолаверади, деган ишонч уйғотди.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ, Бобожон Ғафуров ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳунардан шуҳрат топиб…

Моҳир чолғучи бағри ўйиқ тор симларини чертганда, ундан таралаётган ўтлуғ куй, дардчил оҳанг учқун каби ногаҳон қалбингизга тушиб, аста-секин уни қиздира бошлайди. Ҳали ўзингизни ўнглаб улгурмасингиздан, тобора авж пардаларга ўрлаётган оташин наво шафқатсизларча сиз томон олов пуркайди. Қайноқ ҳовур исканжасида қолган вужудингиз аланга олади, ёниб-куйиб, адойи тамом бўлади... Ҳар гал миллий чолғу асбобида чалинган бирор мумтоз куйни

Муфассал...

ОНА – МЎЪЖИЗАВИЙ ХИЛҚАТ, ОНА МУҚАДДАС ЗОТ…

 

Тожикистон Халқ шоири Камол Насрулло ёш ижодкорлар билан бир учрашувида жуда ажойиб гап айтганди: - "Она, Ватан ҳақида шеър ёзиш - жуда қийин. Чунки қалам яралибдики, шоирлар Онани куйлайди, Ватанни мадҳ этишади…"

Таниқли шоирнинг фикрига қўшилган ҳолда Она ҳақида ёзиш учун, Онадек муқаддас инсонни тараннум этмоққа, Она сингари буюк шахсни алқамоққа кишининг кўксида меҳр-мурувватга лиммо-лим юрак уриб турмоғи лозим бўлса керак дейман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2414922

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9641019
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1957
3184
8102
9612376
8102
132053
9641019

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 03-06-2026 15:32:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015