ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари
Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:
- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:
- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…
Мадм Зарафшон водийсининг энг гўзал қишлоқлари сирасига мансуб бўлиб, ўзининг бетакрор манзаралари-ю, зилол сувли чашмалари билан кишини ўзига мафтун этади.
Устозимиз Муҳиддинов Эркин Юлдошевич ана шу гўзал табиатли қишлоқдан. У ўрта мактабни тугатганидан сўнг, бир пайтлар Лойиқ Шерали каби миллатнинг муносиб фарзандларини қучоғига олиб, таълим берган Панжакент шаҳридаги педагогика билим юртига ҳужжатларини топширди. Бу маърифат маскани устозларидан сабоқ олиб, 1961 йили Душанбе Педагогика институти тожик филологияси факултетида таҳсилни давом эттирди. Институтни аъло баҳолар билан битирган ёш Эркин бир муддат турли соҳаларда хизмат қилди. Кейинчалик, аниқроғи, 1971 йили уни собиқ иттифоқнинг КГБ - Давлат хавфсизлик комитетига ишга даъват этишди.
Ботинидаги матонат, устуворлик, мардоналигу поктийнатлик сабаб, кичик оператив ходимдан Тожикистон Хавфсизлик вазирлигининг бошқармаларидан бирига раҳбарлик қилиш ва генерал-майор унвонини олишга мушарраф бўлди.
Эркин Юлдошевич билан танишишимиз 1984 йилга, у кишининг собиқ Кўлоб вилояти Восе ноҳиясида хавфсизлик бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган йилларига тўғри келади. Ўшанда мен Тожикистон давлат педагогика институтидан сўнг, Кўлоб шаҳрида ўқитувчилик қилардим.
Узоқ суҳбатдан сўнг, Эркин Юлдошевичдан сўрадим:
- Устоз, мени сизнинг яқин дўстларингиздан бири - Кўлоб вилояти хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Худойқул Ҳамроқулов ишга даъват этаяпти. Гапнинг рости, нима деб жавоб беришни билмай қолдим…
Эркин Юлдошевич бу хабардан жуда хурсанд бўлиб:
- Жуда юксак ишончга сазовор бўлибсиз, - деганди.
Ва ўзининг хавфсизлик органларидаги ҳаёти, соҳага доир мушкулликлар ҳақида ҳикоя қилиб, қатор фойдали маслаҳатлар ҳам берганди.
Шундай қилиб, бу икки жўмард ва азиз инсонларнинг маслаҳату кўмаклари ила давлат хавфсизлик комитетида ишлай бошладим. Ҳа, устод Эркин Муҳиддинов билан дўстлигу танишлигимиз ўша олис даврларга бориб тақалади. У пайтлар собиқ Совет Иттифоқининг Тошкент шаҳридаги КГБ олий мактабида таржимон сифатида фаолият юритардим. Эркин Юлдошевич эса, Восе ноҳиясида, кейинчалик Қўрғонтепа ва Душанбе шаҳарларида хизмат қилди.
1990 йили Тошкентдан Душанбега қайтганимда, биринчи устозим Эркин Юлдошевич мени биродарларча кутиб олди ва суҳбат асносида танлаган касбим нозикликлари борасида қимматли маслаҳатлар берди.
Ҳа, устозимнинг пок қалби, сўзи-ю ишининг бирлиги, ўзгаларга ғамхўрлигу хайрихоҳлик, одамийлик, ширинсўзлилик хислатлари, нафақат, менинг, балки жуда кўплаб шогирдларининг камолотга эришишларида асқотган.
1992 йилгача Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвозида, сўнгра Ленин (ҳозирги Рўдакий) ноҳиясида хизмат қилардим. Эркин Юлдошевич эса, бу орада республика Хавфсизлик вазирлигининг эътиборли бошқармасига бошлиқ эди. Ўша ташвишли йилларда раҳбарлик қилиш осон иш эмасди. Зеро, соат сайин вазият ўзгарар, жиноятчилар ҳам осонликча тутқич бермас, бироқ уларни енгиш лозим эди. Э. Муҳиддинов бошлиқ бошқарма ва ходимлар саъй-ҳаракатлари билан жиноятчилик, қонун бузилишлар олди олинар, халқ осойишталиги таъминланарди. У бошлиқ бошқарма жиноятчи унсурларга қарши курашар ва музаффариятга эришарди.
Устоз Муҳиддинов шогирдлар ҳалқасида доимо: -Дўстлар, илоҳо, ҳеч бирингизни дўстга зор, душманга хор қилмасин!- дерди. Яна шогирдларга: -Сизлар Ватанимиз, айниқса, Тожикистон хавфсизлик органи келажагисизлар. Қилаётган ҳар бир амалингизни ақл тарозисида тортиб, оқибатда давлату жамиятга манфаати тегадими, йўқми, аниқланг. Чунки хавфсизлик органи хўжакўрсинга ишлайдиган жой эмас…- дея насиҳат қиларди.
1996 йили бевосита у киши раҳбарлигидаги терроризмга қарши кураш - «Т» бошқармасига ишга ўтишим, устозни янада яқиндан танишимга имкон берди. Устознинг шу кунгача менга маълум бўлмаган хислати ҳамидалари янада ёрқинроқ намоён бўла бошлаганди.
Устознинг мамлакат тинчлигу осойишталигига қўшган чексиз улуши ва муносиб хизматлари инобатга олиниб, ўша пайтда кам назарга ташланадиган генераллик унвонига сазовор топилди. Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон йиғилишда у кишининг генераллик унвонига сазовор бўлгани билан табриклаб, миннатдорчилик билдиргани ҳали-ҳануз эсимда.
Ўзининг ўттиз уч йилдан ошиқ умри азизини халқ осойишталиги-ю хавфсизлигига сарфлаган Эркин Муҳиддинов касб нозикликларини ипидан игнасигача яхши ўзлаштирганлар хилидан бўлиб, қўл остидаги ходимлар қобилиятини ҳам яхши англар, шунга қараб вазифа-топшириқлар берарди.
Бир марта устоз билан суҳбатлашаётиб, ўз-ўзидан Сайидонинг бир байти ёдимга келди, қироат қилдим:
-Мураббийсиз, бу оламда эътибор топиб бўлмас,
Янги ойни бора-бора чарх оламгир айлагай…
Сўнг, у кишига қараб: -Устоз, бу байт гўё сиз ҳақингизда айтилгандек, зеро, равишу рафторингиз, самимияту одамийлигингиз бунга далолат қилади,- дедим.
Устоз Эркин Муҳиддинов 2000 йили нафақага чиққанидан сўнг, Президент гвардиясининг разведка бошқармасига ишга даъват этилди. У киши бу ерда ҳам бир неча йил содиқ хизмат қилиб, элу юрт осойишталигига муносиб ҳисса қўшди.
Бугун қатор юксак мукофотлар, ордену медаллар соҳиби устоз Эркин Юлдошевич Муҳиддинов нафақада бўлиб, фарзандлару невара-чеваралар қуршовида кексалик гаштини сурмоқдалар. Ишининг давомчилари - шогирдлари эса, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат комитетининг турли йўналишларида халқимиз тинчлигу осойишталиги йўлида кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, юксак профессионализм ва ватанпарварлик руҳи билан давлату Ҳукуматимиз олдиларига қўйган вазифаларни чин дилдан адо этаётирлар. Ва муносиб фурсатдан фойдаланиб, устоз сиймосида хавфсизлик органининг барча ходимларини касбий байрамлари билан чин дилдан муборакбод этаман.
Абдунаби АМОНОВ,
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат комитетининг собиқ ходими, истеъфодаги полковник.
Азиз Ватанимиз Тожикистонни обод қилишда жуда кўп инсонлар ўз ҳиссаларини қўшишган. Уларнинг бари ягона мақсад – юртни обод қилиш шиори остида самимият билан астойдил меҳнат қилганлар. Шулардан бири, навбатдаги қаҳрамонимиз – Занжир Ҳасанов.
У кишининг ҳаётномасига назар ташлар эканмиз, ўз сўзи устида мардонавор турадиган, берган ваъдасини ўз вақтида бажара олган, халқ
Муфассал...
Ҳаёт ва йўл. Бу икки сўз бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Ҳаёт йўли қийинчиликлардан, пасту баландликлардан иборат ва буларга тоқат қилиш лозим. Ёзувчи Анвар Аҳмаднинг таъбирича, «инсонга нохосдан келган муаммо ёки дард ундан истиғфор талаб қилади, кимки буларга сабр қилса, Аллоҳ таоло ажр мукофот беради».
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015