Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 1452
Печат

 

yoshlar 2017 07 09 «Инсоннинг ўсмирлик ва ёшлик даври тоғлардан шарқираб оқиб келаётган сойга ўхшайди. Агар сой сувини тўғри ўзанга бурсангиз, атрофидаги ерларни яшнатади, одамлар унинг сувидан ичишганда, яйраб кетишади. Аксинча, сув йўлини топиб олади-да, дебон томошабин бўлиб турилса, қирғоқдан тошиб чиқиб, кўнгилсизликлар келтириб чиқариши мумкин».

Суғд вилояти Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси раҳбари Олимжон Зоҳидзоданинг сўзларини тинглар эканман, яқин танишимнинг ўйноқи сой ҳақидаги гаплари эсимга тушаверди. Олимжоннинг бу вазифага тайинланганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Эндигина тўрт ой бўлди. Бундан олдин вилоятдаги энг йирик – Бобожон Ғафуров ноҳияси ёшларига сарварлик қиларди. Унинг янги вазифага тайинланиши Ҳукуматимизнинг ёшлар учун ғамхўрликни кучайтирган ва айни бир пайтда масъулиятли дамларга тўғри келди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси,  мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2017 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилиниши суғдлик йигит-қизларни руҳлантириш билан бирга, уларни масъулиятга чорлади – ғамхўрликка нисбатан ёшлик шижоати, бунёдкорлик, меҳнат, илм ва спортда юксак чўққиларни эгаллаш учун отландилар.

-Биз ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга киришдик. Аввало, бу йигит-қизларнинг маданий дам олишларига, спорт билан шуғулланиб, жисмонан соғлом бўлишларига имкон беради. Иккинчидан, айрим ёшларнинг вақтини қандай ўтказишни билмай, хатарли йўлларга кириб кетишлари, ёмон ниятли одамлар домига тушиб қолишлари олдини олади, - дейди Олимжон Зоҳидзода.

Хўжанддаги Лойиқ Шерали номли Ёшлар қасри фақат хўжандликлар учун эмас, балки вилоят ёшларининг ҳам севимли масканига айланган. Ҳозирда бу муҳташам қасрни тўлиқ таъмирлаш ишлари боряпти. Бобожон Ғафуров  ноҳиясидаги Ёшлар маркази эса, тўлиқ таъмирдан чиқди. Бунинг учун 200 минг сомоний сарфланди. Ёшлар йилида панжакентлик йигит-қизларни ҳам катта совға кутмоқда. Панжакентда янги «Ёшлар маркази» қурилиши жадал давом этмоқда.

Вилоятда ёшлар учун ўтказилаётган ҳар бир тадбирнинг қизиқарли, мазмунли бўлиши учун атрофлича тайёргарлик кўрилади. «Гулдухтарони Суғд» фестивал-танлови вилоятнинг турли шаҳар ва қишлоқларида яшаётган қизларнинг уй-рўзғор тутиш сирларини қанчалик яхши ўргана олганликларидан тортиб, фан асосларини чуқур эгаллаётганликларини, кийиниш маданиятидан тортиб, дунёқарашлари қанчалик кенглигини, намунали одобдан тортиб, китобга, адабиётга меҳрлари қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. «Ёш ихтирочилар» танлови қатнашчилар орасида илм-фанга янгилик кирита оладиган янги Абу Маҳмуд Хўжандийлар етишиб келаётгани билан ҳакамлар ҳайъатини хурсанд қилди.

Ва айни бир пайтда янги рўдакийлар, лойиқлар, фарзоналар етишиб чиқиши учун ҳам катта ғамхўрлик қилинмоқда. Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзоднинг айтишича, 5 нафар ёш ижодкор ҳар ойда 500 сомонийдан стипендия олмоқда. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирийнинг бу стипендияларини аштлик мактаб ўқувчиси, энг ёш шоира Таиба Қодирова, истеъдодли шоирлар Баҳром Раҳматзод (Бобожон Ғафуров ноҳиясидан), Фарзона Зарафшоний (Гулистон шаҳридан), Насимбек Қурбонзода (Жаббор Расулов ноҳиясидан) ва Бобожон Ғафуров ноҳиясидан яна бир ижодкор – адиба Фарзона Абдураҳмонова олишмоқда. Яқинда Насимбек Қурбонзода ва суғдлик яна бир неча ижодкор Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.

Вилоятда ўсмир ёшларни ҳарбий хизматга – Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташга тайёрлаш учун бир-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда. «Ватан ҳомийси», «Бўлажак аскар», «Сипар» («Қалқон»), «Қани, йигитлар» каби мусобақа ва тадбирларда қатнашган ёшларнинг кўпчилиги кўнгилли равишда ҳарбий хизматга бориш истагини билдиришди. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига йўналтирилган 300тадан ортиқ суҳбат, учрашувлар, танловлар, беллашувлар, ҳарбий-спорт мусобақаларида деярли саксон минг нафарга яқин йигит қатнашди. Бу тадбирларнинг қанчалик мақсадга йўналтира олинаётганини баҳорги чақириқ натижаси кўрсатди. Вилоятда бу чақириқ муддатидан олдин, ортиғи билан бажарилди.

Ёшлар ва спорт комитети вилоят бўлими олдидаги энг муҳим вазифалардан бири ёшларни иш билан таъминлаш масаласи бўлиб қолмоқда. Бу мақсадда хилма-хил тадбирлар ўтказилмоқда. Шаҳар ва ноҳияларда, вилоят марказида ўтказилган 160тага яқин бўш иш жойлари ярмаркасида 25 ярим минг нафардан ортиқ иш излаган инсон қатнашди. Уларнинг 15 минг нафардан кўпроғи ёшлар эди. Ярмаркалар 300дан ортиқ йигит-қизга иш топиш имконини берди. 800 нафардан кўпроқ ёшга касб-ҳунар ўргатила бошланди.

Олимжон Зоҳидзоданинг айтишича, ёшларнинг жиноят кўчасига кириб кетишлари олдини олувчи омиллардан бири спорт эканлигини комитет раҳбарлари жуда яхши ҳис қилишади. Жорий йилнинг ўтган муддатида вилоятда спорт иншоотлари сони деярли қирқтага кўпайди. Бобожон Ғафуров ноҳияси марказида янги спорт мажмуаси барпо этилди.

Суғдлик спортчилар Ёшлар йилида 16та халқаро мусобақада қатнашиб,  74та медал билан қайтишди. Жумладан,  15та олтин медал олишди. Қиёслаш учун бир рақам – ўтган 2016 йилда суғдлик спортчилар 20та халқаро мусобақада қатнашиб, 29та медал олишганди ва бунинг олтитаси олтин эди.  2017 йил эса, тугагани йўқ, ҳали олдинда беш ой ва неча-неча мусобақалар бор.

Халқаро мусобақадан олтин медал билан қайтганлар орасида машҳур курашчи Комроншоҳ Устопириён бор. У май ойининг охирги ҳафтасида Хитой Халқ Республикасининг Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган Осиё биринчилигида Тожикистон шарафини ҳимоя қилди ва мамлакат байроғи баланд кўтарилишига сабаб бўлди. Комроншоҳ 90 килограмм вазнда барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони номига ва олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳозирда Комроншоҳ навбатдаги жаҳон олимпиадасида қатнашиш учун энг муносиб курашчилардан бири. Дзюдо устаси, аллақачон, 2160та олимпия очкоси тўплади. У жаҳондаги ўз вазни бўйича 340 курашчи орасида ҳозирда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Умуман, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадада қатнашиш учун вилоятда тўрт нафар спортчи тайёрланмоқда. Уларни олимпиадага тайёрлаш, халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий томонидан 200 минг сомоний маблағ ажратилган. Фақат Комроншоҳнинг халқаро мусобақаларда қатнашиши учун олти ойда 70 минг сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланди.

Тўрт нафар спортчидан бири - таниқли боксчи Жаҳон Қурбонов жорий йил май ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган Осиё биринчилигида қатнашиб, 29та давлат спортчиси орасида учинчи ўринни олди. Бу ўрин унга жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берди.

Шунингдек, каратэчи Шероз Икромов, курашчи Сухрож Азимовлар ҳам олимпиадада қатнашиш учун тайёргарлик кўришмоқда.

- Ҳозирда вилоятда махсус бокс мактаби таъсис этилиши учун тайёргарлик кетяпти. У очилгандан кейин вилоятимизда спортнинг бокс тури ривожланишига ишонаман, - дейди Олимжон Зоҳидзода ва сўзида давом этар экан:

-Айни бир пайтда вилоятда Ёшлар йилига бағишланган катта бир тантанани ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Вилоятда биринчи марта ёшлар карнавали бўлиб ўтади. Октябр-ноябр ойларида ўтказилиши мўлжалланган бу карнавал ёшлар байрамига айланиши учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз.

… Баланд тоғлардан шарқираганча сой оқиб келяпти. Унинг қирғоқлари гулларга, дарахтларга бурканган. Сой сувини ичаётган экинлар ҳосилдан бош кўтармайди. Сойга, унга ўхшаган ёшларга ҳавасим келади. Ва вақтида кўплар эътибор бермайдиган қуйма ибора эсимга келади: -«Ёшлигим – олтин даврим!» Оқиб бораётган сувга қараб, ана шу олтин даврни ўйлайман.

 

Ўринбой УСМОН.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ИККИ МИЛЛАТ АРДОҒИДА…

 

Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан ёзилган шеър

Пайкари ду шоиру олим қад афрохт,

Сўлим эрди-ку, сўлимроқ бўлди бу боғ.

Муфассал...

Гул ўстириш завқи

 

Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990411

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477372
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3300
4027
20985
7426653
99016
114875
7477372

Сизнинг IPнгиз: 18.119.107.159
Бугун: 23-11-2024 16:42:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015