Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1606
Печат

 

sumangul-tagojzoda 2017Аҳоли бандлигига ёрдам бериш давлат дастури доирасида Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2017 йил биринчи ярмида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш органларига 69 минг 278 фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 45 минг 580 нафари иш изловчи сифатида қайдга олиниб, 28 минг 680 нафарига расман ишсиз мақоми берилди.

Ҳисобот даврида 26 минг 615 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда 20 июл куни ярим йиллик фаолият якунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода маълум қилди.

Сумангул Тағойзода аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат органлари томонидан ушбу даврда 420та бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилганини қайд қилди. Натижада, 3434 киши ишга жойлаштирилди. 4381 нафар фуқаро касб ўрганишга йўлланма олди. 1173 киши пуллик жамият ишларига жалб этилди ва 19 минг 970 фуқаро касбий консултатив хизматдан фойдаланди. Жорий йилнинг биринчи ярмида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш органлари томонидан 114 минг 137 фуқарога ижтимоий хизмат кўрсатилди.

Бугунги шароитда бошланғич касбий тайёргарлик ва катта ёшдаги фуқаролар таълими республикада касбий таълимнинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланиб, инсон захиралари потенциалини оширади.

Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини ижтимоий таъминлаш вазирининг сўзларига кўра, 2017 йил 24 февралда Тожикистон Республикасининг «Катталар таълими тўғрисида»ги қонуни кучга кирганидан кейин катталар таълими соҳасини келгусида ривожлантириш учун қулай муҳит ва республикада катталар касбий таълими жараёни ягона тизими пайдо бўлди.

Шу тарзда бошланғич касбий таълим муассасалари ва вазирлик тизимидаги катталар касбий таълими марказларида 64 мингдан зиёд фуқаро касбий тайёргарлик ва касбий малакалар сертификациясига жалб қилинди.

Бюджет маблағлари томонидан молиялаштирилган касбий тайёргарлик курсларининг 7388 нафар битирувчисидан 4,5 мингдан зиёди корхона ва муассасаларда ишга жойлаштирилди. Бу катталар касбий тайёргарлик марказлари битирувчилари иш билан таъминланиш даражаси 63,3 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, жорий йил биринчи ярмида 242 минг 790 киши меҳнат муҳожирлигига йўл олган. Шундан 88,8 фоизини эркаклар ва 11,2 фоизини аёллар ташкил қилади. Меҳнат муҳожирлари 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 65 минг 884 кишига камайган.

Ярим йил мобайнида Ватанга қайтган меҳнат муҳожирлари сони 160 минг 123 кишини ташкил қилиб, бу ўтган йил шу давридан 311 кишига камдир.

 «Ишсиз қолганлар орасида аксариятини банк ва халқаро ташкилотлар ходимлари ташкил қилади. Улар яхши маош олиб келишган. Биз уларга ишсиз мақомини бериш ва уларни ёрдам пуллари билан таъминлаш имкониятига эга эмасмиз», - деди С.Тағойзода.

Унинг сўзларига кўра, ишсизлик бўйича ёрдам пуллари расман қайдга олинган ишсизларга ишдан бўшатилганларидан кейин уч ой мобайнида берилади. Ишидан ажраган киши биринчи ойда охирги маошининг 50, иккинчи ойда 40 ва учинчи ойда эса 30 фоизини олади.

«Тожикистон банклар ва халқаро ташкилотларнинг катта маош олиб келган собиқ ходимларини ёрдам пули билан таъминлаш имкониятига эга эмас»,- деди Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири.

Айни пайтда ишсизлик бўйича ёрдам олаётганлар сони 5 мингдан зиёд кишини ташкил қилади. Расман ишсиз сифатида қайдга олинганлар эса 26 минг кишидир.

«Ишсизлик бўйича ёрдам олиш борасида мурожаат қилувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ биз, биринчи навбатда, эндигина ҳарбий хизматдан қайтган ёш йигитларни ёрдам пули билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Чунки улар ҳаётнинг бу даврида, айниқса, ёрдамга эҳтиёж сезади, дея ҳисоблаймиз»,- деди Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ЁМҒИРЛИ КУН

 

Кўйлагинг ивибди монанди саҳоб,

Қошларинг эгилмиш - қаноти уқоб,

Лабларинг баргидан   тўкилур гулоб,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

Муфассал...

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2553409

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10093713
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
8039
3082
11121
10039118
129683
100591
10093713

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 29-09-2026 19:48:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015