Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Октябр 2019 Кӯришлар: 1581
Печат

 

tilanchi 2019Дам олиш куни бўлганлиги учун уйдагиларнинг бариси ташқарига чиқиб кетишганди. Компютерда айрим битикларни кўздан кечириш билан машғул эдим. Уйимиз эшиги таҳдидли тақиллади. Аслида свет ёки сув пули квитанциясини олиб келган ҳисобчилар эшикни шундай тақиллатишади. «Қай бири экан?» - шундай хаёл билан эшикни очдим.

Эшик оғзида ғўлабирдай бўзбола эркак турарди. Бўйи бўйимдан анча

баланд эди. Қўлида таёқча тутиб олган, кўринишидан бақувват киши эшик очилиши ҳамоно ширали овозда дуо қилишга тутинди:

- Илоҳим…

Мен сукут сақлаган ҳолда уни тинглаб, беихтиёр қўлларимни дуога очдим. Қўлларимиз билан юзимизни силаб, дуо қилдик. Табиийки, мен чўнтагимга қўл суқдим. Эркакнинг кўзлари эса, менинг чўнтагимга қадалганди.

- Марҳамат, хуш келибсиз, - мен узатган бир сомонийликка қўл чўзган тиланчи дарҳол тилга кирди.

- Энди, раис бобо, ҳиммат қилинг, мушкулим бор. Иложи бўлса, ёрдамлашиб юборсангиз…

 Мен тушунмадим маъносида бошимни чайқадим.

- Энди, сиздек раисга бу пулни бериш ярашмайди. Эшигингизга умид билан келганман…

Тиланчи эркакнинг бунчалик безбетлигидан ранжиган бўлсам-да, лекин кўнгилчан одамман, яна бир ўн сомонийликни узатиб, ёқимсиз суҳбатдошдан тезроқ қутулиш чорасини изладим.

- Бирингиз минг бўлсин… - мўлтони яна дуо қилишга тутинди. Шу аснода таёғи билан қўшни эшигини тақиллатишни ҳам унутмади.

Эшигини очган қўшнимизнинг иккиқат хотини бизларни кўриб, ўзини ноқулай ҳис қилди, шекилли, тезда орқага қайтиб, кичкина ўғлидан бир сомоний чиқарди. Пулни олган эркак истар-истамас дуо қилиб, юқори қаватга йўналди…

Мен эса, яна дунёмиздек қадимий бўлган тиланчилик ҳақида ўйга ботдим. Турмушимиз кун сайин яхшиланиб бораётган бир пайтда жамиятимизда нега тиланчилар сони камаймайди. Аксинча, уларнинг сони ошгандан ошиб бораяпти. Тиланчиликни ўзига касб қилиб олганлар эса, қаллоблик йўлини тутганларидан заррача ҳам истиҳола қилишмайди. Безбетлик билан одамларнинг раҳм-шафқатидан ҳам устомонларча фойдаланаётган қаллоблар шаҳарларимизда, айниқса, бозорларда кўп учраши барчамизга маълум. Етти мучаси соғ йигитларнинг бозорга борадиган йўл устида ўзларини минг бир муқомга солиб, ногирон сифатида тиланчилик қилишлари ҳақида халқ орасида кўп гап-сўзлар юради. Дарҳақиқат, кишилар психологиясини яхши ўрганган бундай нопок кимсалар ишлаб, ҳалол луқма топиш ўрнига, унчалик кўп машаққат талаб қилмайдиган тиланчилик ролини қойилмақом қилиб бажариб, яхшигина пул топа оладилар ҳам.

Пойтахтимиз касалхоналаридан биридан чиқиб, таксига ўтирдим. Таксичи йигит машинани бироз ҳайдаб, йўл четида тўхтатди ва йўлакдаги ногиронлар аравачаси ёнидаги кекса аёлнинг ёнига бориб, унга пул узатиб келди.

- Шаҳримизда тиланчилар кўпайиб кетган, - деди афтидан анчагина сўзамол бўлган таксичи йигит менга. – Уларнинг кўпчилиги қаллоблар, мен уларга ишонмайман. Аммо кўпчилик орасида соддалар ҳам бор. Уларга барибир пул беришади. Йўл четида турган бояги кампирнинг ўғли оғир касалликдан вафот этган. Ўғлидан қолган ягона ўғил невараси ногирон. Оёқлари ишламайди. Лекин кампир муҳтожлигидан нолимайди. Фақат йўл четида туриб, яхшилардан мадад кутади. Кўпчилик таксичилар буни билишади  ва онахоннинг олдига тушиб, иложи борича ёрдамлашадилар…

Таксичининг гапида жон бор. Икки-уч йил бурун идорамиз рўпарасидаги катта йўл муюлишида ёшгина йигит қўлтиқтаёққа осилиб, ўтаётган машиналардан ёрдам сўрарди. Ўн дақиқа вақтимни сарфлаб, дераза орқали ўша болани кузатганман. Ўн дақидада муюлишдан бурилаётган машиналардан камида ўнтаси унинг узатилган қўлига пул тутқазиб ўтишди. Ўшанда жуда қувонганман. Юртимизда яхшилар, саховат этагини тутганлар кўплигидан шукроналар қилганман.

Орадан икки ҳафталар ўтиб, ўша ногирон бола йўқолиб қолди. Унга ачиндим, Хасталандимикан, бечора?

Ҳамкорларимга шу хавотиримни айтиб берганимда, улардан бири менга ажойиб воқеани сўзлаб берди:

- Яқинда ишга келаётсам, ҳарбий кийимдаги кишининг муюлишдаги ўша ногирон бола ёнига келаётганлигига кўзим тушди. Саховатли киши экан, ёрдам бермоқчи-да, деган хаёл бошимда чарх урди. Шу пайт қўлтиқтаёққа осилиб турган йигит биз томонга қаради-ю, ўрнидан сакраб туриб қўлтиқтаёқларини кўтарганча қочиб қолди. Ҳайратдан гаранг бўлиб қолдим. «Мен сени бозорда йўқотиб қўйсам, бу ерни макон тутган экансан-да, қаллоб» - дея бақирарди милиция ходими қочиб бораётган сохта ногироннинг ортидан бақириб.

Биз ҳамкорлар бу воқеани эшитиб ёқа ушладик.

Ҳа, хайр-саховат этагини тутиш – яхши фазилат. Инсонлар муҳтожларга ёрдам бериши эса, мўминлик нишонаси. Аммо кишиларнинг бу фазилатларидан қаллобларча фойдаланаётган – жамиятимизнинг қора доғи. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан 2019-2021 йиллар – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари деб эълон қилинган. Қишлоқларимиздан пойтахтга келган ички сайёҳлар ҳам, дунёнинг кўплаб мамлакатларидан юртимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар нигоҳида ҳам кўчаларимизда «тиланчилик» касби билан шуғулланаётган яхши таассурот уйғотмаслиги табиий. Шунинг учун ҳам, аслида пихини ёрган қаллоб бўлган сохта муҳтожларга қарши кураш, нафақат, тегишли органлар, балки ҳар бир тожикистонлик фуқаронинг бурчидир.

Халқимизда ажойиб ҳикмат бор: - «Тиланчиликни касб қилиб олганларга Аллоҳ  муҳтожликнинг кўплаб эшикларини очиб қўяркан». Тиланчилик ота-бобо касбларига айланган лўлилар мавзуси эса, тамоман бошқа нарса…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози». 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

ЎЗГАНИ БИЗ ҲАР ДОИМ ЎЗ АЙТАМИЗ…

 

Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990998

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478458
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4386
4027
22071
7426653
100102
114875
7478458

Сизнинг IPнгиз: 3.12.123.41
Бугун: 23-11-2024 17:39:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015