Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 05 Май 2017 Кӯришлар: 1988
Печат

 

minnat 2017Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Янги киши бурун қоқди. Инқиллаб-синқиллаган бўлди. Бир зумдан сўнг дағал овозда:

-Тур, чироқни ёқ!-деди.

Биронтадан сас чиқмади. Ўрнимдан туриб, чироқни ёқдим. Чол туриб ўтирди. Юзига қарадим - ярим юмилган, чуқур кўзлари мушукнинг думини эслатувчи қалин киприклари тагида базўр кўринарди. Тартибга келтирилмаган соч-соқоли, озғин, чўзинчоқ юзи, эгилган елкаси-ю қотма гавдаси, ёвқараш қилиб тикилишлари негадир менга гоҳ бойўғлини, гоҳ қарғани эслатарди. Бир лаҳзалик салобатли ўтиришдан кейин қовоғини эриниброқ кўтариб менга қаради-да, дағал овоз-ла сўради:

-Ейдиган нима бор?!

Қанақа жавоб қайтаришни билмай, елка қисдим. Бобойнинг қовоғи янада ваҳималироқ осилди. Энди кескин талаб қилди:

-Мен сенга ейдиган нима бор, деяпман?!

-Ейман десангиз, нон, олма-анор бор. Чой дамлашим мумкин.

-Нон, чой-а,-чол жаҳл аралаш ўрнидан турди,-биласанми-қаймоқ ейман, қаймоқ топ! Фронтовик одамман, келиб-келиб куним чойга қолдими?! Ер юзини пошисдан тозалаган одамга эътибор шуми? У эмас-бу эмас, ўртадан диёнат кўтарилган! Диёнат йўғ-е, диёнат йў-ўқ!

Ҳамхоналаримга қарадим. Ашурмат бобо ғазабга келгану тишини тишига босиб жим тургандай эди. Қараганим далда бўлди шекилли, тилга кирди:

-Нима, отамнинг уйига келдим, деб ўйлаяпсизми? Оғайни, бу ерни касалхона дейди, касалхона!

-Бу ерни касалхона деса, бизни фронтовик, дейди. Билдингизми?! Қаймоқ бўлмаса, товуқ шўрва олиб келинглар. Мен шўрва ичаман, шўрва!!! Қорин оч! Уйда кунига камида тўрт мартадан овқат еб юрган одамман.

Ашурмат бобо ўрнидан туриб чироқни ўчирди-ю ўрнига чўзилди. "Фронтовик" чол яна бурун қоқди, одамни ижирғантирадиган даражада томоқ қирди. Сўнгра нималар деб ғудранди, кимларнидир ҳақорат қилди. "Фронтовик"ларга эътибор йўқлигидан зорланди. Бир зум жим қолгач, ялинганнамо оҳангда овоз чиқарди:

-Ҳой бола, ноним бор, дегандинг-ку, биттасини берақол.

Қани яна нима деркин, деган мақсадда ўзимни эшитмаганга олиб, жим ётавердим. Чол яна овоз чиқарди:

-Нонни одамлар молига бериб ётган бир замонда очдан ўламанми-а? Ҳо-ой, халойиқ, ақаллан бир бурдагина нон?!

Даҳлиздаги чироқ шуъласида нимқоронғи бўлиб турган хонага кўз югуртирдим. Чоллар ўрнидан туриб ўтиришибди. "Фронтовик" бобо эса, икки қўлини ҳам боши остига қўйганича чалқанча ётибди. Битта нон олдиму "фронтовик"нинг ёнига бордим. Оёқ шарпасини эшитди, шекилли, хиёл бош кўтариб қаради ва қўлимдаги нонни кўриб, ўмровидан жой кўрсатди: "Қўй"

Изимга бурилаётган эдим, чол хитоб қилди:

-Энди чой қўй! Овқатниям исит. Тавба, овқат-овқат, дея додлаб ётибман, бу эса, нон кўтариб кепти-я! Қизиқ бола экансан-ку, қоқ нон томоқдан ўтармиди?

Ашурмат бобо ҳассасини олиб, асабий ҳолда полга бир-икки марта урди-да деди:

-Ҳо-ой, аҳмоқ чол! Ётсанг тинч ёт, итлигингни йиғиштирмасанг, шу билан бошингга соламан!

Энди чолнинг овози тинган. "Шунисига ҳам шукур",-дегандай чалпиллатиб нон кавшарди. У ёш болачадай шошилиб-шошилиб нон чайнар, ора-сирада хўрсиниб-хўрсиниб ҳам қўярди. Бир зумдан сўнг хуррак ота бошлади. Ўрнимдан туриб, разм солдим: ҳамон чалқанча ётибди, икки қўлиям боши остида, ўмровида бир парча нон, икки тизза қуённинг қулоғидай тик кўтарилган-баҳузур уйқуга кетганди…

Чол нимаси биландир менга танишдек туюла бошлади. Аммо ўйлаб ўйимга етолмасдим. Шу пайт чол ҳам кўзларини очди. Уни қаерда кўрганман? Ёки у ҳақда бирон кишидан эшитганмидим? Ҳа, ҳа топдим. Эшитганман. Ўрта қишлоқдан урушда бўлмагану "фронтовикман", деб иш битиришга уриниб юрадиган бир киши ҳақида гапиришган эди. Шу эсимга тушиб сўрадим:

-Мабодо, Ўрта қишлоқдан эмасмисиз?

-Во-о, кўрдиларингми?-чол мақтаниброқ хонадагиларнинг ҳар бирига назар ташлаб чиқди. -Қанақа одам эканлигимни билдиларингми? Мана, етти ёт бегоналар ҳам қаердан эканлигимни билишади. Биз геройда, герой!

 Бу гапга хонадагиларнинг жавоби ижирғаниш бўлди.

… Эрталаб чой дамлаб стол атрофига тўпланганимизда ҳеч қанақа илтифотни кутиб ҳам ўтирмасдан қай биримизга келтирилган асалдан бўшаган стаканни тумбочка устидан олди-ю, келиб ёнимизга ўтирди-да, менга буюрди: - "Қуй". Ҳали чойни қуйиб улгурмагандим, нон синдириб, асалга ботирди. Сўнгра, гўё олдиндан тайинлаб қўйгандек "овқат қани?!" - деди. Ҳар бир гапни қаҳр билан ниқтаб-ниқтаб гапирарди. Уруш қатнашчиси эканлигини эса, ҳар икки гапнинг бирида эслатиб турарди.

Шу зайлда кун ўтказавердик… Чол "фронтовик"лигини тинмай пеша қилаверди, пеша қилаверди…

-Ҳой, оғайни,-деди бирида Ашурмат бобо, ўша урушда биз ҳам бўлганмиз. Шунақа ортиқча гапни кам қил-у, дастурхонимизга нима тушса, четидан еб ўтиравер. Аҳмоқона гапни давом эттираверсанг, оқибати яхшиликка олиб бормайди. Келиб-келиб Ватанга миннат қилаяпсан-а, бу - яхшимас!

-Сен мени ким деб ўйлаяпсан, - чол қизишди, - немисни пачка-пачкаси билан қирганман. Бир юзу йигирма битта орден-медалим бор, геройман, ҳим-м, герой!

-Менда ҳам ўша орден-медалдан бир тугуни бор,-деди Ашурмат бобо рўмолчага тугиб қўйилган орден-медалларни кўрсатиб,-ўғилга тайинлагандим, эрталаб келтириб берди.

Нотайин орден-медалларингни яна пеш қилаверсанг, шу билан уриб бошингни майдалайман!

Чол гуноҳ иш қилиб қўйиб, ёши катта одамдан дашном эшитаётган болача мисол бошини қуйи эгганича маъюс тортиб қолди. Бир зумдан сўнг дастурхон атрофидагилардан бирининг қистови билан стакандаги совиб қолган чойни бир сипқоришда ичди-ю, жойига ўтиб ётди.

Тун яримлаганда, у қўққисдан яна тилга кирди:

-Ҳо-ой, аҳли мусулмон? Ким уйғоқ? Мен овқат ейишим керак, овқат! Пошисди уйигача суриб борган одамни бир бурда нонга олишмайди-я! Овқат!... Ф-фу, анаву фронтовикмиш-а, шу гапи ёлғон! Рост бўлса, тарафимни оларди-да. Ким билади, қайси мўлтоними?!

Шу дам Ашурмат бобо ётган ўриндиқ ғичирлади, халтачадаги орден-медалларнинг шалдир-шулдири эшитилди. Сўнгра ўриндиқ қаттиқ силкинди. Назаримда, орден-медаллар солинган халта ҳавода қай бир бурчак томон учиб ўтгандай бўлди ва аввалига  "шарқ" этган овоз, сўнгра "фронтовик" чолнинг ўкириги эшитилди. Чироқни ёқдимда, чолга қарадим: кафтлари юзига босилгану панжалари орасидан қон сизиб чиқяпти ва соқоли учидан яккам-дуккам ўмровига томяпти. Ашурмат бобога кечки овқатга ўтириш арафасида ўғли келтириб берган нишонлар халтаси ўриндиқ устида ётарди. Илкис халта соҳибига қарадим: лаб тишлаб, кўз юмганича елкани деворга тираб ўтирар, негадир юзи кўкимтир рангга кириб қолгандай эди…

 

Эшмуҳаммад Донохонов.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тириклар сафида ҳамиша борсиз…

Ўлмас Жамол (илоҳо охиратлари обод бўлсин) улкан тоғ бағридан ҳар қандай хасу хашаклардан покланиб чиқаётган, барча тирик мавжудотга ҳаёт бағишлайдиган муқаддас булоққа ўхшарди.

Булоқларда биз инсонлар ҳамиша ҳам эътибор беравермайдиган ажиб фазилат бор. Ҳаммага – шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг, баравар хизмат қилиш фазилати. Ўлмас ака ҳам ана шундай беминнат, одам танламайдиган, каттага ҳам,

Муфассал...

Масъулият – вазифа ижросига виждонан ёндашиш

 

Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991187

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478905
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4833
4027
22518
7426653
100549
114875
7478905

Сизнинг IPнгиз: 18.116.12.7
Бугун: 23-11-2024 17:57:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015