Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Июл 2017 Кӯришлар: 1422
Печат

 

oltin boshoq 2017Зафаробод ноҳияси қишлоқ хўжалиги  бошқармасининг раҳбари Қурбон Шодиев билан ишларнинг бориши борасида суҳбатлашиб ўтирган эдим, эшик очилиб, чеҳрасидан нур ёғилиб турган, барваста нуроний киши кириб келди.                     

-Э-ҳа, келсинлар, келсинлар... Совет давридан бери энди кўришим. Лекин газеталар орқали ўқиб тураман. Укамиз эсон-омонлигини биламан,

-эски қадрдонлардай қучоқ очди.  

Билдимки, бу киши Зафарободнинг донғини кенг оламга таратган эски чўлқуварлардан… Аммо…              

-Ахир ҳозиргина телефон қилувдим-ку. Бу киши Умрзоқ Дониёров, кўрдингизми, сизу биздан тетиклар,- деди Қурбон Шодиев.

-Бўлди, бўлди,- дедим ўз замонида «Комсомоли Тожикистон» совхозига пахта теримига келганимиз ва бу заҳматкаш, меҳнат аҳлига ғамхўр бўлган инсонни эслаб. -Ҳожиларга ўхшаб кетибсиз, Умрзоқ ака. Эҳтимол Ҳажга ҳам…

-Қўйсангиз-чи, халқ учун меҳнат қилсанг, тўртта одамнинг бошини  қовуштириб, йиқилганни суясанг, Ватанингга содиқ бўлиб шарафини кўкларга кўтарсанг… менимча, ҳар қандай ҳожиликдан кам эмас. Буёғи насиб,- деди Умрзоқ ака.- Уйга ўтайлик, ўша ерда бафуржа суҳбатлашамиз,- дея қўшиб қўйди.

oltin boshoq 2017 1Рости гап, Тожик Мирзачўли деб аталмиш қақроқ, саксовулу янтоқ ўсиб ётган бийдай чўлни бугунги обод, гулу гулзор маконга айлантиришда Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари Акбар Ҳожимуродов, Сангин Эшов, давлат мукофоти лауреатлари Зиёвиддин Ҳакимов, Абдукарим Қосимов, шунингдек, Бобо Шоғолибов, Ҳамид Алиев, Қурбонали Суннатуллоев кабилар кўз нурлари-ю, қалб қўрлари, билак кучлари ва ғайратларини  сарфлаб, эл ичра обрў-эҳтиром топдилар. Шулар қаторида Умрзоқ Дониёров ҳам…

-Биринчи мукофотим?.. Ҳмм…1979 йили 120 гектар ерга чигит экиб, 73 тонна ҳосил олдик. Аниқроғи, олдим. Нега деганда, ўзим экдим, ишлов бердим ва йиғиштирдим. Шунданмикан, 1970  йили Москвага юбордилар. Ўн беш кун Москванинг тарихий жойларини томоша қилдик, саноат корхоналари, хўжаликларда учрашувлар ўтказдик. Қаранг-а, йигирма беш ёшли бир қишлоқ тракторчиси Москва кўчаларида кўкрак кериб юрса… Биз ўша давр иттифоқдош республикалардан 30 киши эдик, Тожикистондан фақат мен. Москвада биринчи мукофот - «Олтин бошоқ» медалини ВЛКСМ МКнинг биринчи  котиби Тяжелниковнинг қўлидан олган эдим,- дейди фахрланиб Умрзоқ ака йўл-йўлакай ўтмиш саҳифаларини варақлар экан.

Шинамгина, ҳар қандай дабдабалардан холи ҳовлига кирамиз. Уй соҳиби меҳмонхонага чорлайди. Хона дид билан маънавият масканига айлантирилган. Бир бурчакда Умрзоқ Дониёровнинг ўша даврнинг машҳур инсонлари билан тушган суратлари албоми. Тепада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон билан қўл ушлашиб турган катта сурат. Зафаробод тарихини ўз ичига олган қалингина китоб. Дарвоқе, истиқлолимизнинг чорак асрлик тўйи кунларида чўлқуварлар Зафарободнинг эллик йиллигини ҳурматли  юртбошимиз иштирокида кўтаринки руҳда нишонладилар. Китобни варақлаган киши ноҳиянинг чўл ўрнида бунёд бўлган ярим асрлик тарихидан огоҳ бўлади. Шунингдек, мамлакатимиз олий раҳбарининг китоблари…Турли мукофотлар…

-Музейга ҳам тайёргарлик кўрибсиз-да, - дедим албомни варақлар эканман.

-Имкони борича-да, ука. Яна қанча китобларим бор. Биласизми, мен машҳур ёзувчи Пиримқул Қодировнинг ҳамқишлоғи бўламан. Бу инсон  Шаҳристоннинг Кемқўл қишлоғида туғилиб вояга етган. Ҳаётликларида кўп учрашганман. Таъзиясида ҳам қатнашдим. Ўзбек-тожик азалдан эту тирноқ бўлиб келган. Ана шу дўстликнинг зилол туйғуларини икки халқ  қалбига сингдириш ёзувчи-шоирлар вазифаси эмасми?.. Юринг, бир пиёла чой устида суҳбатлашамиз,- деди Умрзоқ ака қўшни хонага бошлар экан…

Суҳбатдошим тарихга назар ташлайди, болалик, ўсмирлигини кўз олдига келтиради, қувонч дамларини эслаганда, майин табассум қилади, дардли ташвишлардан бироз хомуш тортади.

…Умрзоқ Дониёров оиласи турмуш қийинчиликларини бартараф этиш мақсадида Баёвутга кўч-кўронларини кўтаришди. Умрзоқ  ўша ерда еттинчи синфни битирди, қисқа муддатли механизаторлик курсида таҳсил олди. Олтмишинчи йилларнинг бошларида Тожик Мирзочўлини ўзлаштириш авж олган дамлар. Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятига қарашли Баёвут ноҳиясининг Зафаробод билан ораси - бир қадамлик йўл. 19 яшар Умрзоқ Зафарободда тракторчилик қилаётган амакиси Муродали Холбоевдан хабар олгани бориб, у ерда завқ-шавқ билан ишлаётган чўлқуварларга  қизиқиб қолди, бир лаҳза ўзини улар сафида тасаввур  қилди.

-Шу ерда ишлай қол, Осинга айтиб қўяман,- деди Муродали.

Ҳақиқатан ҳам, янги ташкил этилган «Комсомоли Тожикистон» совхози гидротехниги Л.Осин келишган, келбатидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган Умрзоққа синчковлик билан тикилар экан, «слесар бўласан», деди. Уч ой ўтгач, отасининг қистови туфайли Осин билан хайрлашишга тўғри келди.

-Ҳали кўрасан, бу макон гулга бурканади, Иттифоқнинг энг обод масканларидан бирига айланади. Кўплаб қаҳрамонлар чиқади. Отангга яхшилаб тушунтириб кўр, пушаймон бўлмайсан, келажагингни тасаввур қиляпман,- деди Осин меҳрибонлик билан.  

Умрзоқ Баёвутга  қайтди, лекин кўнгли Зафарободда қолди.

-Ота, модомики хоҳишимга қўймас экансиз… Тошкентга - институтга бораман,- деди Умрзоқ ва пойтахтга кетди. Қишлоқ хўжалиги  институтига борди. Афсуски, бахти чопмади...

Ўғлининг дом-дараксиз кетганини кўрган Дониёр ота ахийри унинг дарагини топди ва оилага қайтарди.

-Ўғлим, мен сени тушундим, чамаси раъйингдан қайтмоқчи эмассан. Розиман, Зафарободга бор. Ишинг юришиб кетса, иншооллоҳ, ўзимиз ҳам эҳтимол кўчиб ўтсак, - дея дуога қўл очди ота.

Умрзоқ Зафарободга қайтганини йилу санасигача яхши эслайди: 1965 йил 26 феврал. Шунай қилиб, Умрзоқ пахтакорлар сафига қўшилди, механизатор бўлди, ер билан тиллашди, шудгор қилди, экди, ишлов берди ва йиғди. Комсомол ёшлар бригадасига раҳбар бўлди.

-Москвадан қайтгач, тўрт қаторли терим машинаси ажратишди ва иш унуми янада ошди. Натижада, 1971 йил якуни бўйича Меҳнат Қизил байроқ орденига лойиқ кўрдилар,- дейди  Умрзоқ  ака совуб қолган чойдан ҳўплар экан.

У. Дониёровнинг ҳурмат-иззати ошиб бораверди, чўлқуварлар сафида ҳалол, софдилона меҳнати билан ўз ўрнини топди. 1973 йили ўз «темир тулпори» билан 220 тонна пахта териб хирмонга тўккани учун «Ленин» ордени билан тақдирланди. Бу орденга биринчи бўлиб Жалол Боймирзоев мушарраф бўлган эди. Умрзоқ эса, иккинчи киши. Орадан уч йил ўтди-ю кўксини иккинчи «Ленин» ордени безади. Кейин Тожикистон ССР Олий Советига депутат этиб сайланди. «Тожикистонда хизмат кўрсатган механизатор» унвонини Душанбеда катта бир тантанада топширишди. Яна қанча медал ва кўкрак нишонлари… Бу орада сиртдан Тожикистон қишлоқ хўжалиги олийгоҳининг агрономлик факултетини тугатди. 55 ёшида нафақага чиқди ва бир муддат ноҳия уруғчилик идорасида ишлади. Бугунда у - «Ойкўл» деҳқон хўжалиги раиси. Деҳқон хўжалиги  2006 йили 33 гектар ерда ташкил этилди. «Комсомоли Тожикистон» совхози тарқатилгач, «Ойкўл» хўжалиги зиммасига салкам 30 минг сомоний қарз тушди. Ишнинг кўзини билган, кўп йиллар тажриба орттирган Умрзоқ ака бундан чўчимади. Фарзандлари ва шу ерга ҳиссадор бўлган ишчилар бошини қовуштирди. Бир йилдаёқ қарз узилиб, анчагина даромад ҳам олишди.  

-Зафарободнинг тўйи, қолаверса, юртбошимизнинг қутлуғ  қадамиданми, ишимиз ўнгидан келди. «Хўжанд-67» чигит нави экилган 47 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 37,8 центнердан ҳосил олдик. Бу  натижа Зафаробод шароитида энг юқори десам, ишонаверинг. 8 гектар буғдойдан гектар  бошига 34 центнердан сара дон олдик. Барча аъзоларга 1,5-2 тоннагача ғалла тарқатдик,- дейди Умрзоқ ака.

Ҳақиқатан ҳам, қўли очиқ, саховатли инсон меҳнату меҳнаткаш қадрига етади, рағбатлантиради. Масалан, пахта режаси бажарилган куни 10 нафар аъзоларига биттадан қимматбаҳо гилам совға қилди. Бу йилги режалар ҳам бир олам. Пахта парвариши авжида. Шунингдек, 5 гектар майдондаги «Краснодар» навли ғалла, аллақачон ўриб олинган. Икки гектар майдонда силос ва дон учун маккажўхори, саккиз гектарда беда бор. Яна боғу тутзор… 20 киши бирлашган хўжалик ихтиёрида  дала иши ривожи учун турли тамғадаги бешта техника мавжуд.  Сувчи Илҳом Эшонқулов, механизаторлар Нўъмонжон Жалилов, шунингдек, Нодиржон, Одилжон ва Фирузжон Дониёровлар ҳали кун ёришмасданоқ далада.

…Умрзоқ ака Дониёровнинг ҳаёт саҳифаларига назар ташлаб, унинг ғайрати, одамийлиги, бағрикенглигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Замонга шукроналик билан умргузаронлик қилаётган бу инсон меҳнатдагина эмас, балки оилада ҳам ибратли ота ва бобо. Умр йўлдоши Озода Иброҳимова  уй бекаси бўлса-да, ўқимишли, дунёқараши кенг, оқила аёл. Беш фарзанддан тўрт нафари олий маълумотли. Масалан, зоотехниклик ихтисосини эгаллаган Акбаржон яқин орада кичикроқ бўлса-да, чорвачилик фермаси ташкил этишни мўлжалламоқда. Бунинг учун ҳозирданоқ замин бор. Холмирзо деҳқон хўжалигида бригадир, «кирди-чиқди»лар унинг зиммасида. 19 неварадан бири Муниса Президент квотаси  билан Бобожон Ғафуров номли Хўжанд  Давлат олийгоҳининг математика факултети иккинчи  курсида таҳсил олаяпти. Олти нафар жажжи эвара Дониёровлар сулоласининг давомчилари.

-Отам 88 ёшда оламдан ўтдилар. Умрларининг сўнгги дақиқаларигача қўллари дуода эди. Шунданмикан, ёмон яшамадик. Борига ҳам, йўғига ҳам, оғиру енгилига ҳам шукр қилдик. Мана, кўриб турибсиз, деҳқон учун барча имконият бор. Фақат меҳнат қилиш керак, холос. Ҳаммасига шукр, давлатимизнинг раҳбарига раҳмат. Ватан тинч, осуда, халқ хотиржам. Илоҳо, ана шу тинчлигу тўкинликка кўз тегмасин,- дейди машҳур чўлқувар Умрзоқ ота Дониёров дастурхонга фотиҳа қилар экан.

 

Эгамназар  СОҲИБНАЗАРОВ,

Зафаробод ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Кўнглимга бир ёр топмадим…

 

Назм азалдан кўнгил мулки бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шоир учун ҳар бир инсоннинг ўзи бир китоб. Шеъриятга ошно кўнгиллар оташин сўзлар мубталосига айланиб юришади. Абдуқодир Алимаҳмадовни Турсунзода шаҳрида шеърият, қўшиқ шайдоларининг кўпчилиги яхши танишади, иззат- икром этишади. Абдуқодир Алимаҳмадов узоқ йиллар Турсунзода, қолаверса, республикада донғи кетган «Навбаҳор» ансамблига раҳбарлик ҳам қилган.

Муфассал...

ПАНДУ ҲИКМАТЛАР

 

Бобожон ҒАФУРОВ, Тожикистон Қаҳрамони.     

ПАНДУ ҲИКМАТЛАР

Буюк аллома, таниқли олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров илмий ишдан ташқари, бадиий ижод билан ҳам шуғулланганлар.

ӯтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон» («Халқ овози») газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритган Бобожон Ғафуровнинг «Панду ҳикматлар» асаридан парчани ӯқувчилар диққатига ҳавола этамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990804

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478082
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4010
4027
21695
7426653
99726
114875
7478082

Сизнинг IPнгиз: 3.147.62.5
Бугун: 23-11-2024 17:19:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015