Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1380
Печат

 

Ёхуд муборак Рамазон ойи, таровиҳ намози ва ёшлар ахлоқ-одоби хусусида

namoz 2017Яқинда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали балоғатга етмаган ёшларнинг тунда  кўнгилочар марказлар ва интернет-кафеларга боришларини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур қарордан асосий мақсад балоғатга етмаган ёшларнинг манфаатларини ҳимоя этиш, улар томонидан қонунбузарликлар содир этилиши олдини олиш, Тожикистон Республикаси Президентининг кўрсатмаларини бажаришдан иборатдир.

Шаҳар мэри барча кўнгилочар марказлар ва интернет-кафелар масъулларини кириш эшиги олдида мазкур тақиқни эслатувчи эълонлар ёпишга вазифадор этди. Энди бундай жойларга кириш шахсиятни аниқлайдиган ҳужжатлар орқали йўлга қўйиладиган бўлади.

Шунингдек, шаҳар раиси Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Душанбе шаҳри бошқармасига кечаси кўнгилочар марказлар ҳамда интернет-кафеларга борадиган балоғатга етмаган ёшларни аниқлаш, уларнинг ота-оналарини тегишли жавобгарликка тортиш чораларини кўриш топшириғини берди.

Дарҳақиқат, ёшларнинг ахлоқ-одоби масаласи бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини инкор этиб бўлмайди. Ўзгарувчан даврда келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларнинг ҳаётига жиддий эътибор қаратиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда таълим ва тарбиянинг замонавий усулларига юз буриш мақсадида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йили декабр ойида мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиш таклифини киритди.

Давлат сарвари жорий йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиши, энг аввало, ёшларимизни ёрқин келажакнинг муносиб ворислари этиб вояга етказиш, келгусида уларнинг том маънода азиз Ватанимизнинг бунёдкорлари бўлишлари, ёшларнинг замонавий билимларни чуқур эгаллашлари учун имкониятлар яратиш ҳамда ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни йил давомида йўлга қўйишни кўзда тутади.

Ёшлар жамиятимизнинг фаол табақаси эканлиги табиий. Айни муборак Рамазон ойи пайтида ҳам буни яққол ҳис этиш мумкин. Айниқса, кечки таровиҳ намозларида ёшларнинг фаоллигини кўриш мумкин. Пойтахт масжидларининг қай бирига борманг, ёшлар катта ёшдагилар билан бир қаторда таровиҳ намозларида иштирок этиб, аждодларимиз анъаналарига садоқатларини намойиш этишади. Бу – яхши.

Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор.

- Ўсмирлар, айниқса, 10-12 ёшли болалар таровиҳ намозларига келиб, ибодат қилиш ўрнига, бошқаларнинг намоз ўқишига халақит бераётганлиги сир эмас, - дейди шаҳарнинг «Ургут маҳалласи»да жойлашган Қаромиршикор масжиди имом-хатиби қори Муҳаммаджон амри маъруф пайтида. – Республикамизда амал қилаётган қонунчилик бўйича ўсмирларнинг масжидга келишлари ман қилинган. Бизнингча, улар масжидга қатнаб, ўйин-кулги ёки шовқин-сурон қилишларидан кўра, уйларида намоз ўқиб, ибодатнинг асл моҳиятини англаб етсалар яхши бўларди. Ислом дини, энг аввало, эзгу ахлоқ-одобни тарғиб этади. Ибодат ҳам аслида тавозе, муножот бўлиб, бандаси Яратганнинг қаршисида роз айтади.  Парвардигор билан роз айтишда қанчалик одоб сақлаш лозимлигини ақл билангина англаб етиш мумкин. Муҳтарам мўминлар жамоасидан бизнинг даъватимизни тўғри қабул қилишни сўраган бўлардик. Зеро, биз ёшларни ибодат қилишдан бездирмоқчи эмасмиз, аксинча, улар ибодат моҳиятини тўлиқ англаб етишлари учун кўпроқ мутолаага берилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Комил инсонлар ҳам диний ва ҳам дунёвий билимларни эгаллаганлар эканлигини ёшларимизга уқтирайлик…

Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойида ўқиладиган таровиҳ намозларида айрим ёшлар, айниқса, ўсмирларнинг ахлоқ-одоблари, ўзларини тутишлари ташвиш уйғотади.  Гуруҳ-гуруҳ ўсмирлар ибодат пайтида охирги қаторларни эгаллаб, бир-бири билан ўйин-кулги қилишлари, намозхонларга халал беришлари Ислом шариатига ҳам тўғри келмайдиган одатдир.

- Шаҳарнинг Сино ноҳиясидаги «Маяковский» маҳалласи бозорчаси яқинидаги масжидда таровиҳ намозини ўқиган бир гуруҳ ёшлар, бир неча кун ибодатдан сўнг гуруҳларга бўлиниб, ўзаро муштлашганликларини ҳуқуқ-ҳимояси органлари ходимлари биз билан суҳбатда маълум қилишди, - дейди «1-Советский» маҳалласидаги жоме масжиди имом-хатиби амри маъруф пайтида. – Биродарлар, ёшларнинг тарбиясига эътибор қаратайлик. Таровиҳ намози пайтида Худога сиғиниб, ибодатдан сўнг, ўзаро муштлашишган мўминларнинг эътиқоди қанчалик заиф эканлигини ўйлаб кўрайлик, ахир. Тўқликка шўхлик қилмайлик, юртимиздаги осойишталикнинг қадрига етишимиз лозим. Бугунги алғов-далғовли дунёда жаннатмакон юртимизда ўрнатилган тинчликнинг қадрига етиш мусулмонлик бурчимиздир. Зеро, сизу биз тартибсизликларни бошдан кечирганларданмиз. Ёшларимизнинг тарбиясида масъул эканлигимиз «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунида белгилаб қўйилганлигини унутмайлик. Бугун ҳар бир ёшнинг қўлидаги телефони интернет тармоғига уланган. Бундан қувонмай бўлмайди, бу - истиқлолиятимиз шарофати туфайли, бу - тараққиётимиз нишонаси. Аммо ўша интернет тармоғида жуда кўплаб зиёнли, биз учун бегона ғояларни тарғиб этувчи сайтлар бор. Ёшларимизнинг бегона ғояларга берилмасликлари учун уларни тўғри тарбиялай олишимиз керак.

Ҳа, дунё мамлакатлари қаторида мустақил Тожикистонимиз ҳам технологик тараққиётнинг энг сўнгги ва замонавий ютуқларига эришмоқда. Бизнинг ёшларимиз жаҳон ёшлари қаторида бу ютуқлардан баҳраманд эканликлари қувонарли ҳолдир.

- Муборак Рамазон ойида ўқиладиган таровиҳ намозларида ёшларимизнинг ахлоқ-одоби билан янада яқиндан танишса бўлади, - дейди душанбелик қори Раҳматулло. – Албатта, ёшларимизнинг аксарияти қобилиятли, юксак инсоний ахлоқ-одоб эгаси, замонавий эканлиги кишини қувонтиради. Аммо айрим ёшларнинг хурмача қилиқлари бошқаларига ҳам таъсир этмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Ибодат пайтида ҳам телефонидан кўзини узмай, интернет тармоғига кириб, бошқаларнинг диққатини чалғитаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Ўсмирларнинг ибодат пайтида бошқа намозхонларга халал беришлари одобсизликдан бошқа нарса эмас.

Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойида таровиҳ намозини ўқиш мусулмонлар учун суннат ва эзгу анъанага айланган. Бу ой давомида мусулмонлар бир-бирига янада меҳрибон, шафқатли, хайр-саховатли бўлишлари табиий. Ислом ҳам шунга даъват қилади.

Аммо ибодат қилиш ўрнига, масжидларга кўнгилхушлик учун келиш, тўдаларга бўлиниб, бошқаларнинг намоз ўқишларига халал етказиш, ибодатдан сўнг гуруҳларга бўлиниб, ўзаро куч синашишлар ёки масжидда телефон ўйинига берилишлар ҳам Исломдан эмас, ҳам одамийлик ва ахлоқ-одоб мезонларига тўғри келмайди.

Бугунги ўзгарувчан жамиятда, энг аввало, ҳушёрлик, билимдонлик ва ақл-заковатга таянган ёшларгина адашмайдилар. Мустақил Тожикистонимиздаги тинчлигу осойишталик, миллий қадриятларимиз ҳамда элу юртга садоқат кўрсатиш олий инсоний бурчдир.

Террорчилик ва эсктремизм каби зиёнли жараёнлар кенг қулоч ёзаётган бугунги дунёда мулоҳазали бўлиб, ёрқин келажакка олиб борадиган тўғри йўлни танлаш давру замон талабига айланиб бормоқда.

Шундай экан, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларнинг ёрқин келажагини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчидир…

Муҳтарам Президентимиз 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиш таклифини бежизга киритмаган. Бу тадбир эълон қилинишидан асосий мақсад, ёшларнинг ҳаётидаги муаммоларга жиддий эътибор қаратишдир. Шунингдек, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали балоғатга етмаган ёшларнинг кечаси кўнгилочар марказлар ва интернет-кафеларга боришини тақиқлаш ҳақида қарорини бежизга чиқарган эмас. Бунга зарурат борлигини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Ёшлар ҳаётига бефарқ бўлмайлик, азизлар!

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАРДОШЛИК АДАБИЁТИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ

 

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

Муфассал...

МОЗИЙГА АЙЛАНГАН ЙИЛЛАРГА БОҚДИМ...

 

ЗЕБОСАНАМга

Бир зебосанамга бердим дилимни,

Четда қолди мени севган дилдорлар.

Мен уни жонимдан севардим ортиқ,

Ҳажридан дилимда қолди озорлар. Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990488

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477552
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3480
4027
21165
7426653
99196
114875
7477552

Сизнинг IPнгиз: 3.137.219.68
Бугун: 23-11-2024 16:49:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015