Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 18 Май 2017 Кӯришлар: 2054
Печат

 

Ёхуд ҳакалак отган жиғилдонга ҳаловат бағишловчи - порахўрлик хусусида

korrupsiya 2017Инсон яралибдики, унинг аждодлари яшаб ўтган, ҳар қандай тузумга асосланган жамият ҳеч қачон бир маромда ривожланмаган.

Албатта, унинг равнақига рахна солувчи, тўсиқ бўлувчи тож-тахт учун кураш, бузғунчилик, зўравонлик сингари иллатлар рўёбга чиққан ва қарши турган.

Бугунги дунё ҳамжамияти тараққиёти ҳам бундай кўнгилсиз

"оғриқ"лардан холи, фориғ эмас. Айни пайтда олам аҳлини ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири - порахўрлик.

Бу қусур кеча, илгари куни пайдо бўлганмас. Порахўрлик "дарахти" ерга шунчалар чуқур илдиз отганки, шохлари осмонларга шу даражада тарвақайлаб кетганки, уни таг-томири билан қўпориб ташлаш имконияти бўлмаган, йўқ, бўлиши жуда қийин.

Бунинг учун жиддий ҳамда муросасиз кураш олиб бормоқ лозим…

Жамиятнинг "қора доғи" бўлган порахўрлик келтирадиган зарар, биринчи навбатда, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётни фалаж ҳолатга олиб келади, нарх-навога салбий таъсир кўрсатади.

Пировард натижада, кўриладиган заҳмат залвори оддий халқ зиммасига тушади.

Таассуфки, давоси йўқ бу "оғир дард" бизнинг жамиятимизга ҳам юққан. Оромимизнинг йўқолишига сабаб бўлиб улгурган.

Давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаб, оёққа тура бошлаган дастлабки йилларданоқ, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур зиёну заҳмат келтирувчи иллатга қарши кураш пайидан бўлди ва чораларини ахтарди. Оқибатда, бундан ўн йил муқаддам Тожикистон Республикаси Президенти қошида Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги таъсис этилиб, фаолият бошлади.

Мазкур агентлик томонидан "2013-2020 йилларда Тожикистон Республикасида порахўрлик даражасини аниқлаш" бўйича ижтимоий тадқиқот ўтказилди.

Сўровда иштирок этган 88 минг кишининг учдан бири, яъни 33 фоизи маориф ва тиббиёт соҳаларини, 10 нафардан тўрттаси - 40 фоизи давлат ҳокимияти ижроия ва маҳаллий органларини, 50 фоизи эса, прокуратура, божхона, солиқ, ҳуқуқ муҳофазаси, суд идораларини "порахўрлик ўргимчагининг тўри" чирмаб олган, дея овоз берди.

Ижтимоий тадқиқот натижаларини таҳлил қиладиган бўлсак, овоз берувчилар позициясида порлаган ҳақиқат учқунлари бор.

Инсоф билан айтсак, бугунги кунда ўрта ва олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган жараёнларнинг ўз нарху навоси бор: ҳужжат қабул қилишдан синову имтиҳон топширишгача.

Тиббиёт соҳасида ҳам, айнан, шундай манзара. Масалан, ибтидо касаллик тарихи варақасини тўлдиришда 5 сомоний тўлашдан бошланади. Ундан сўнг, кассага маблағ топширилади, дори-дармон сотиб олинади (гарчи бунинг пули хазинага берилган бўлса-да), дардингиз жарроҳликка бориб тақалсаку!!!

Ундан у ёғи врач, ҳамшира, каравоту чойшабнинг ҳақигача таъма қилинади.

Келинг, бу ҳолатни биз порахўрликнинг қуйи босқичи, деб олайлик.

Иккинчи босқич, давлат ҳокимияти ижроия ва маҳаллий органлари фаолиятида кечади.

"Шаф-шаф", деб дийдиё қилмайлик-да, "шафтоли" дея, лўнда мисол келтирайлик: бу ёғини турар-жой қуриш учун ер участкаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида ер сўраб, маҳалллий органлар остонасига бош уриб борганлардан эшитсангиз, бир "мазза" қиласиз.

Яна "фахрли" босқичлардан биттаси - учинчиси прокуратура, божхона, солиқ, ҳуқуқ муҳофазаси ва суд идоралари фаолиятига "насиб этган".

Айниқса, давлат автомобил назорати ходимларининг бу борадаги "шаффоф" саъй-ҳаракатларига қойил қолмай иложингиз йўқ. 

Юзлаб йўловчилар кўз ўнгида ҳеч тап тортмай, "қуруғини" сўраб, санаб олишаверади.

-Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич,- деган ибратли нақлга амал қилишса кераг-ов…

Яқинда "Азия-плюс" ахборот агентлиги тарқатган хабар жуда кўпчиликни ҳайрат ёқасини тутиб қолишга мажбур қилди.

Эмишки, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг 17 нафар собиқ ходими товламачилик ва коррупцион ҳаракатга аралашганликда айбланиб, қўлга олинган ёхуд қидирувда.

Бу ҳолат порахўрликка қарши курашувчиларни "фаришта", деб қабул қилиб келган оддий меҳнаткашлар учун, ҳақиқатдан ҳам, лол қолдирарлидир.

Ва биз буни порахўрликнинг олий босқичи, деб атасак, хато қилмаган бўламиз, назаримда.

Бунинг барчасини нафс балоси, дейдилар. Нафснинг йўриғи чизган чизиқдан юриш одам боласини суллоҳлик ботқоғига ботиради. Суллоҳлик эса, унинг юзини қаро, ўзини шармандаи шармисор қилади.

Ўзингиз ўйланг, виждони кўзига "пора тупроғи" сепилиб, диёнатнинг сўқир кўзлари билан яшовчи, Давлат бошлиғи, она-Ватан, қолаверса, халқнинг ишончига хиёнат қилганларни нима деб аташ мумкин?!.

Бундан икки йил муқаддам: 2015 йилнинг 17 январида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг мажлисида Давлат раҳбари Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари амалга ошираётган ишлардан қониқиш ҳосил қилмай, уларни қаттиқ танқид остига олган эди.

Ўшанда идоранинг 495 нафар ходимларидан 330 нафари ишдан бўшатилганди.

Президент уларга қарши фикрларини қатъий қилиб, шундай изоҳлаган эди:

-Мен Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигини таъсис этганимда, сизларга ишонгандим. Оқибат шуми!?. Ўзингиз порахўрлик билан машғулсиз.

Агар бундан кейин ҳам, шундай, ўзингиз учун ишлаб, муаммолар яратсангиз, унда мен мазкур тизимга барҳам бераман…

Ўшанда Президентимиз агентлик ходимларини ўзлари учун эмас, аксинча, халқ ва Ватан учун ишлашга ҳидоят қилган эди. 

Айнан, ана шу мажлисда "Тожикистон Республикасида 2020 йилгача коррупцияга қарши кураш стратегияси"ни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилганди.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, порахўрликка қарши кураш фақат агентлик ходимлари фаолияти билан чекланиб қолмасдан, балки ўзини шу муқаддас заминнинг иймон-эътиқодли фарзанди санаган ҳар бир фуқаронинг ҳам кундалик вазифаси, бурчи саналмоғи керак…

Аслини олганда, нафснинг йўриғи ҳам, буйруғи ҳам сабил қолсин. Суллоҳлик элтувчи энг сўнгги манзил - ҳалокат маскани.

Балиқнинг ҳолига бир боқинг, сувдаги мўл ризққа қаноат қилмай, нуқул оғзидан илиниб, ем бўлади.

Хуллас, иқтидорли ёзувчи Нурали Қобулнинг "Кечиккан турналар" ҳикоясидан бир жумла келтириш билан мақолага нуқта қўяман:

-Бу дунёда оч одамни тўйдирса бўларкан, бироқ тўқни тўйдириш жуда мушкул…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози"нинг махсус мухбири.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАРИМИЗ - САЙЁҲЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

 

Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

Муфассал...

«МЕҲРОБОД» ЯНАДА ОБОД БЎЛАДИ

 

- Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йилларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда кўтаринки руҳда ободончилик, бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўлкамизнинг барча минтақалари кун сайин гуллаб-яшнамоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990437

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477420
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3348
4027
21033
7426653
99064
114875
7477420

Сизнинг IPнгиз: 3.138.175.166
Бугун: 23-11-2024 16:44:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015