Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Январ 2015 Кӯришлар: 2686
Печат

 

reanimasiyaЁруғ хона, аммо сокин бӯлишига қарамай, дилгир, каравоту бемор тӯшаги, қондош синглим томирларига қуйилаётган осма уколнинг чак-чаки бу - реанимация.

Палата  четида столу стул, қоғозу қалам, ойнаю тароқ, пилка (тирноқ ранда) ва ҳамширанинг оқ халатли, келбатли жувон билан сӯқаётган чақ-чақи бу - реанимация.

Рӯпарадаги эшик, медбрату медсестра «толпа»си, Янги йил оқшоми, кулги, енгил-елпи ҳазил аралаш сӯкишлар бу - реанимация.

 

Соат 23.00, жарроҳу ёрдамчилари, такси, икки томонлама харажатлар, «оқ» «қизил» сувлар,  пишлоқ, колбаса-ю шоколад талаби, қӯл ҳақи узатишлар бу - реанимация.

Субҳи содиқ, 2007 йилнинг илк қуёши, эшик очилиши, фаррош хотиннинг ғур-ғури, янги смена, «танишув» бу - реанимация.

Ош, «оқ» «қизил» сувлар,  пишлоқ, ҳасибу шоколад, духтурлару навбатчилару ёрдамчилар зиёфати бу - реанимация.

«Қизлар учун пул?», наркоз учун пул, докаю қайчи, жарроҳу ёрдамчилари учун пул, жарроҳнинг  амалиёт чоғида ифлос бӯлган қӯлқопи учун пул, палата ҳавосини тозалаш учун духи пули, «история» тӯлдириш учун 2 та «Общий тетрадь» бу - реанимация.

Дори, дори, дори… бу - реанимация.

Ғам макони, умид ва умидсизликлар, қӯрқув макони, жон бағишловчи ва жондан тӯйдирувчи макон бу - реанимация…

Барча учун байрам саналган Янги йил бизнинг хонадон учун қӯшалоқ байрам бӯлиб келарди - меҳрибону мушфиқ онажонимнинг таваллуд аёми ҳам шу кун бӯлиб, ҳаммамиз 31 декабрда кириб келаётган 2007 йилни кутиб олмоқчи эдик. Тақдир тақозоси ила турли минтақаларда яшайдиган биз фарзандлар телефон орқали бир-биримизни табриклаб, шу кечаси қишлоқда оилавий йиғиладиган бӯлдик. Шундай қилиб, кутилаётган байрам соат сайин яқинлашар эди.

31 декабр эрталаб қишлоқдан келган хабарга кӯра, шомга қолмай, йиғилишимиз лозим эди. Уйда ҳам ташвиш кам эмас. Байрам ва нобайрам кунлари «бир эшик ёпилса, юзтаси очиқ» деймизу меҳмонга чопамиз. Андишамиз камроқ бӯлса-да, вақтимиз кӯп.Меҳмон кузатиб, меҳмонга бориб, вақт ӯтказамиз, димоқни чоғлаб. Ва шу кайфиятда онажоним байрамига бориш умидида эдим… Кутилмаганда мени уйга эмас, балки ноҳия касалхонасига тезда етиб келишимни айтишди.

- Синглингизнинг аҳволи ёмон, кӯз ёролмаяпти,-дейишди улар.

Бошимдан совуқ сув ағдарилгандай бӯлди. Келишилган машинани ҳам кутиб ӯтирмай, йӯлга чиқдим. Янги йил байрамолди тараддудлари бӯм-бӯш, ноҳия сари элтадиган узун йӯл ҳам. Ҳаво совуқ. Беш соатдан сӯнг ноҳия беморхонасига етиб бордим. Кечикдим. Болани жарроҳлик усули билан олишиб, синглимни реанимацияга ётқизишибди. Буни менга ҳамширалар айтишди, уларга 41 сомоний беришим лозимлигини  ҳам…

Ижозат сӯраб олдига кирдим. У беҳол эди, ӯғли Армонни базӯр тилга олди, холос. Тоқат қилолмай, йиғладим.

Беморга ҳамроҳлик қилаётган акам духтурларни кӯришимни айтди.

Навбатчи врач мени хуш қабул қилди, ҳол-аҳвол сӯради. Мен ҳам, инчунин, ӯзининг ва бемор аҳволини сӯрадим.

- Бемор яхши. Биз Янги йил кечаси телевизор кӯриб, роҳат қиламиз, дегандик, аммо…

Гап оҳангидан нимага ишора қилаётганини англадим. Онамга атаб олган совғамни унга бердим. Акам имоси билан ташқарига ул-бул харид қилгани чиқдим. 20 сомонийга 20 дирамлик халта тӯлай деди… Духтур ҳарчанд ташвиш тортибсиз, деган бӯлса-да, хурсандлиги аён эди - мулойим тортди. Унинг ҳузуридан чиқаётиб, нима хизмат қилайлик,-дедим.

- Бемор оёққа тургач, ӯзимнинг ва қизларнинг ҳақини айтаман,-деди духтур. Гапнинг рости, кӯнглим таскин топди. У яхши одамга ӯхшарди, иншооллоҳ, ҳаммаси яхши бӯлади, дедим ӯзимга ӯзим.

Эртасига шаҳарга қайтиш олдидан яна бир марта духтурни кӯриб ӯтмоқчи бӯлдим. Хонага кирар-кирмасимдан орқадан бир хотиннинг овози эшитилди:

- Яна реанимация эмиш! Сиз қанақа одамсиз, ӯзи, қанақа касалбон, очликдан ӯлдик-ку, ахир! Мен совуқ  сувда 10 марталаб палатаю полни ювсаму, бу қанақа одамгарчилик бӯлди, ӯзи?..

Кейинроқ маълум бӯлишича, саҳармардондан яқинларимиздан бир неча киши касал кӯргани келишган эканлар. Уларнинг қуруқ қӯл билан келишлари (одатда реанимацияга ҳеч нарса олиб борилмайди) фаррош хотин асабига теккан экан.

Касал боқаётган бир неча аёллар фаррошни рози қилишлигимни айтдилар. Аксинча, коридорни бошига кӯтариб, навбатчиларнинг ғашига тегса, оқибати яхши бӯлмасмиш.

Афсуски, чӯнтагимдаги 250 сомонийдан 20 сомоний қолганди, холос. Бошқасини эҳтиётан касалбоқар акамга бериб қӯйгандим. Ва масалани чуқурроқ англагач, шаҳарга қайтдим. 3 январ куни менга телефон қилишиб, жарроҳлик ҳақи 180 сомоний бӯлишлигини айтишди. Ҳеч гап эмас, иложини топса бӯлади, дея ӯша куннинг ӯзидаёқ омонатни етказиб, бироз кӯнглим тинчиди.

Ваъдага мувофиқ ҳафта охирида (5-6 январ) жарроҳлик ипини олиб, касалга жавоб беришлари лозим эди. Шуни аниқлаш ниятида акамга телефон қилиб, аҳвол сӯрадим. «Ипларни олишди, лекин ҳаммасини  эмас», -дея жавоб берди акам.

- Бу нима дегани?

- Асосий кишининг ҳақини беришимиз керак экан, 200 сомоний,- деди у.

- Яна қандай «асосий одам»? Ахир, 180  сомонийни кимга бердингиз?

- Билмайман, сӯрадилар бердик. Ва яна 200 сомоний олиб келмасак, синглимиз шу ерда қолар экан, -қӯшимча қилди акам.

8 январ куни ӯзимни мажбурлаб ноҳия беморхонасига бордим. Орада бирон тушунмовчилик бӯлгандир, дея ӯйладим. 180 сомоний жарроҳлик ҳақи эди, бундан ташқари 52 сомоний бир кишига, яна 10 сомоний яна бир кишига бергандик…

Йӯқ, гумоним ботил бӯлиб чиқди.

-Асосий ишни мен қилдим, -деди бир аёл духтур мен билан таниша туриб.-Сизга ким айтдики, битта наркозу икки соатлик қарашга 180 сомоний беринг, деб? У пулнинг менга дахли йӯқ. Мана бу бераётган 200 сомонингизданам яна 4 киши умидвор.

Ажойиб, 4-5 нафар бир гуруҳ, 2 гуруҳ 8-10 нафар бӯлади-ку. Эшитишимча, жарроҳликда бор-йӯғи 4 нафар қатнашган. Ва бу жарроҳлик амалиёти (Кесерова сечение) оғир жарроҳлик хилига кирмайди…Аммо бошқа гапга ӯрин йӯқ эди, шу тобда. Ҳарчанд унга биз ака-укалар баримиз давлат идораларида ишлаймиз, ойликка қараган одамлармиз, дея тушунтирсам-да, фойда қилмади. Зориллашга ӯтдим. Ана шу зориллашларим сабаб бӯлди-ю, 100 сомоний эвазига жарроҳликдан қолган икки «ип»ни олишиб, беморга «оқ фотиҳа» беришди.

Хуллас, синглим ва чақалоқ жиянчамни мошинга миндиргунга қадар яна бир неча кишидан «фотиҳа» олишга тӯғри келди. Шундан сӯнг бу мошин - қишлоққа, мен эса шаҳарга равона бӯлдим.

Ноҳиядан узоқлашганим сайин фикру андишам беморхона ботқоғига ботар эди.

Духтурларнинг устма-уст дори ёзишларидан эмас, оқлик беришу зиёфат беришлардан аламим келиб кетди.

Реанимациянинг бемор ва бемор эгалари учун тирик қолиш учун умид маскани бӯлса, духтурлар учун тирикчилик манбаи, даромад манбаи, касалларнинг «бобарор ов»га айланганидан аламим келди.

Илгарилари мен духтурларга ихлосим зиёд эди. Улар ҳақидаги ёмон фикрларга ҳеч қӯшилмасдим. Ҳатто бир танишимнинг рафиқасини пойтахт таваллудхоналарининг бирида пул келтириб бергунларига қадар ҳаво совуқлигига қарамай, эндигина кӯзи ёриган аёлни таваллуд столидан туширмаганлигини эшитганимда ҳам ишонмагандим. Афсусларким, шундай экан…

Бироқ, бу «реанимация» менга дарс бӯлди - ҳаёт дарси. Ва бу «дарс»дан нима учун аксарият аёллар таваллудхонада эмас, балки уй шароитида кӯзи ёришни афзал билишлигини англадим. Улар уй шароитида мастликдан ёки бепарволикдан эмас, балки духтурларнинг бугунги кундаги рафторидан безиб… Оқ халат кийганлар эса бунга эътироз сифатида оммавий ахборот воситалари орқали ӯз чиқишларида болалар ӯлимига аёлларнинг уй шароитида туғаётганликларини ӯта маҳорат билан баҳона қилиб кӯрсатишиб, афсус чекишади.

Тасаввур қилинг, беморни олиб келишу олиб кетиш бизга 600 сомонийга тушди. Бизнинг қишлоқ аҳолисининг эса 80 фоизи бу маблағни топишга имкони йӯқ. Шундай экан, лозим ӯлароқ маблағи бӯлмай туриб, «УМИД ЭШИГИ» саналмиш  беморхона эшигини қайси юрак билан тақиллатсин? Бечора тожик аёли ночорлигу ишончсизлик оқибатида таваллудхона йӯлини унутишган ва уятдан қайнона-қайнота ҳовлисида ҳам  кӯз ёришга юраги бетламайди. Ягона умиди - ӯз ота-онаси. Ота-онасининг ӯзи муҳтож бӯлса-чи?..

Ҳа, мен ушбу битигим қаҳрамонлари-ю, ноҳия номини келтирмадим. Зеро, зукко ӯқувчи гап нимадалигини яхши билишади. Жамулжам оғирхоналаримиз бемор ва унинг қариндошлари учун реанимация, аммо у ерда ишлаётган, Гиппократ қасамини ичишган оқ халатлилар учун эса ов майдони эканлигини ҳам зукко ӯқувчи яхши билади!..

Ё Сиз бошқа фикрдамисиз?

 

Самад ШАРИФОВ.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Хазонрез боғларда жилмаяр кузак…»

 

"Ўзбек модерн шеърияти" китоби қўлимга тушганда қувончим чексиз эди. Янги шеър, яхши шеър ўқийман, деб ўйлагандим ўшанда. Китобни ўқиб, ҳафсалам пир бўлди. Аммо бунгача бўлган шеърий суҳбатларда эшитганим яхши шеърлар қироати доимо янги шеър, замонавий шеър бўлиб қолаверишига ишонгандим. Ва ушбу ўринда кўнглимга хуш ёққан айрим шеърлар ҳайратини изҳор қилишни лозим топдим.

Муфассал...

Олис қишлоқдаги янги иншоотлар

 

Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990421

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477390
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3318
4027
21003
7426653
99034
114875
7477390

Сизнинг IPнгиз: 18.222.20.3
Бугун: 23-11-2024 16:43:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015