Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Май 2017 Кӯришлар: 2328
Печат

 

nevest 2017Кўплаб шоир ва ёзувчилар аёлларни таърифлаб, уларнинг шаънига чиройли сўзлар айтишган. Лекин ҳозирги кунда мақтовлару таърифлар айрим аёлларимизга ярашмай  қоляпти, назаримда.

«Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!» Биргина шу таъриф барча аёлларга берилгандек, гўё.

Энди ўйлаб кўринг. Фақат нафс ва ҳою ҳавас ортидан қувиб юрган аёлларимиз ҳақида нима дейсиз?  Балоғатга етган қизи ота-онасининг олдида тор футболка-ю, калта юбкани кийиб олиб, ярим яланғоч юришини мода ёки замона зайли деб ҳимоя қиладиган, қизлари иффатларини кўчаларда поймол қилиб келса, «меҳрибон» оналари қизларининг бу «хурмача қилиқларини» жарроҳлик ила ниқоблаб, сурбетлик билан: -Менинг қизим покиза, иффатли, - деб даъво қилиб, кимнидир алдаб, қизининг ҳаёти асосини аввал бошданоқ хиёнат пойдеворига қуриб берадиган аёлларни ҳам муқаддас санайсизми?

Баъзида фарзандлар оналарининг гапига парво ҳам қилмаётгани, менсимаётганига гувоҳ бўламиз. Хўш, бу фарзандларни ким дунёга келтириб, тарбия қилаяпти? Аёл…

Афсуски, аёлларимиз ёшларни аниқ ҳалокатга олиб борадиган гуноҳларини бугунги кунда арзимас хатолар, камчиликлар, деб эътибор қилишмоқда ёки мутлақо эътиборларидан ташқарида қолдиришмоқда. Ҳатто, баъзи гуноҳларга ёшлик қилибди, деган важ-карсон кўрсатилса, айрим номуссизлик, орсизларча қилинган гуноҳларга «севги-муҳаббат», деган либосни «кийдириб»  қўймоқдалар. 

Яна бир тоифа «муқаддас» аёллар ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Бу турдаги «бизнесмен» аёллар фоҳишалик йўли билан орттирилиб, туғилган чақалоғини тирноққа зор оилаларга мўмайгина пуллаб, «тижорат»нинг янги усулини яратганлар.

Айрим хотин-қизларимизнинг онги шу даражада ривожландики, ҳатто, тарихда кузатилмаган уддабуронликлар рўй берди. Бу янгилик - қотилликнинг ўзгача шакли. Ношаръий орттирилган, ҳали туғилмаган болани шундай нобуд қиладиларки, гўёки, қор ёғиб, жиноят изи йўқолади. Яна ҳеч нарса бўлмагандек ... 

Аксарият аёлларнинг кўча-куйда ва жамоат жойларида очиқ-сочиқ кийиниб юришлари тасаввурга ҳам сиғмайдиган ҳолатдир. Улар мана шундай ибосизликда кўчага чиқиш билан кишиларнинг ҳурматига сазовор бўламан, деб ўйлайдилар. Бундай аёлларга битта савол билан мурожаат қилмоқчиман: - Сиз, ҳурматларига сазовор бўламан, деб қандай кишиларни назарда тутаяпсиз?

Шу билан бирга «зўр нарса эканми», «фалон жойи писмадон» каби иззат нафсингизга тегадиган гаплардан ҳам бенасиб қолмайсиз. Агар шунга рози бўлсангиз, ўзингизнинг иззат нафсингизни қанчага баҳолаганингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўринг!

Аёллар шифокори бўлган бир танишимнинг айтишича, бугунги кунда турмушга чиқаётган қизларнинг аксарияти тўйидан олдин келиб, «иффатли келин»лик тадбирини кўриб, жарроҳлик амалиётини қўллаб, ҳеч нарса кўрмаган «иболи қиз» бўлиб кетишмоқда эмиш. Ҳатто, мактаб ўқувчилари орасида ҳомиласини «аборт»  қилдириш учун мурожаат қилаётганлар ҳам топилади.

Хўш, ўша тўйидан олдин бундай «тадбиркорлик» қилаётган қизлар ҳам аёл-ку! Келажакда фарзандлар онаси!.. Нима учун оналаримиз бундай нохушликларнинг олдини олишмайди?!.

Яна бир таниш шифокорнинг сўзларига кўра, эри оғир аҳволда жонлантириш бўлимига олиб келинган аёл турмуш ўртоғининг ҳол-аҳволи билан қизиқмай, аксинча, ўлганидан кейин, уй-жой кимга қолишини ўйларди. Ҳатто, эрининг синглиси билан шифохонада ҳар куни шу масала юзасидан жанжаллашишарди. Бечора касал билан ҳеч кимнинг иши йўқ…

Нафснинг қули бўлган бу аёл эрининг соғайиб кетиши ҳақида эмас, уй-жой эгаси бўлиш тўғрисида ўйлашини қандай тушунса бўлади?!.

Хотинининг орзу-ҳавасларини деб, қарзга ботган бир танишим юрак хасталигига чалинган бўлса-да, қарзларини бериш учун эрта-ю кеч тинмасдан ишларди. Оиласини жонидан ортиқ кўрадиган бу инсон ҳаёт ташвишлари билан юрганида, аёли фарзандларини шундай тарбияладики, улар отага нисбатан бефарқ бўлдилар. Устига-устак қарз берганлар пул сўраб келганда, у уйидан қочиб, қўшнилариникига беркинарди. Бировникида ярим тунгача қолиб кетса-да, на хотини ва на фарзандлари хабар олишмасди. Улар учун ота фақат қарз тўловчи «инсон» эди, холос.

Мана шулар ҳақида ўйласам, фақат битта савол хаёлимда чарх ураверади: -«Сен барибир муқаддасми, муқаддас аёл!?».

 

Садоқат Абдуразоқова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси

 

Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

2017 йил тожикистонликлар ва бутун дунё тожиклари хотирасида Миллий бирликнинг 20, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25, Давлат байроғи қабул қилинганининг 25 йиллиги ва Ёшлар йили каби тарихий саналар ва юқори даражада ўтказилган байрамлар билан тарихий ва эсда қоларли бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2498002

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9912574
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
138
2056
16895
9871492
49135
107749
9912574

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.70
Бугун: 16-08-2026 01:32:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015