Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Май 2014 Кӯришлар: 2460
Печат

 

ЗАМОН ӮЗГАРДИ, ӮЗГАРДИ ЙИЛЛАРЯнги Эра арафасида… мизми?..

Замон шитоби тез. Одамзод омочдан тракторгача бӯлган масофани, эҳтимол, 6000 йилда босиб ӯтгандир, трактордан космик кемагача бӯлган йӯлни эса, бор йӯғи 60 йилда босиб ӯтди. Ҳайратланарли тезлик.

Уч-тӯрт йил бурун Мисрда бир олим вақтнинг энг кичик бӯлагини топганлиги учун Нобел мукофотини олди. Ӯйланиб қолдим… Хӯш, вақтнинг энг кичик бӯлаги топилганда нима ӯзгарар экан? Барибир, ӯша соат – соат, дақиқа – дақиқа, лаҳза – лаҳза ӯрнида қолавермайдими? Суриштириб кӯрсам, бу кӯп нарсага таъсир кӯрсатаркан. Ушбу кашфиёт ҳозирги компютерларнинг иш бажариш тезлигини кескин кӯтариб, космик кемалар тезлигини бир неча баробар ошириб юбориши мумкин экан. Бу, албатта, таҳсинга сазовор кашфиёт!

Демак, коинот бизга эшикларини очмоқда. Ҳақиқатан, бу биз узоқ кутган мӯъжиза. Эҳтимол, инсоният янги Эра арафасида тургандир. Беихтиёр, фан ва тараққиётнинг буюклигини ҳис этасан, тӯлқинланиб кетасан. Дунёда ҳайратланарли кӯп ишлар бӯлаяпти.

 

Одам ӯзгардими… олам?..

Шундай шиддатли жараёнда яна бошқа нарсалар ҳақида ӯйланиб қоласан… Бундан беш минг йил аввал далада омоч тортаётган одамнинг кулгуси билан бугун фазога учаётган одамнинг кулгусида қанча фарқ бор? Йиғисида-чи? Меҳрида ё нафратида-чи? Минг йил аввал бешикка суяниб чақалоғини эркалаётган аёл билан гӯдагини суяётган ҳозирги аёлнинг фарзандига меҳр беришида қанча фарқ бор? Албатта, омоч билан космик кема орасидаги фарқ даражасида эмас. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) “Тоғ ӯрнидан силжибди десалар ишонаман, лекин одамнинг табиати ӯзгарибди, дейишса ишонмайман” деган бӯлса, Декарт: “Дунёни ӯзгартиришдан кӯра, инсоннинг табиатини ӯзгартириш қийин” деган.

Шундай деймиз-у, барибир тезлик, глобаллашув, хилма-хил ахборот оқимлари одамларга ӯз таъсирини ӯтказмай қӯймас экан.

Болалигимда бобом билан эшакка мингашиб, қишлоқ ошиб, ошналариникига меҳмонга борар эдик. Дастурхонда (ноз-неъматлар бисёр-ку) на ароқ бор, на шароб, лекин гурунглар қизигандан қизиб, узоқ давом этарди. Меҳмонхонада на видео бор, на DVD, на компютер, лекин бу давраларнинг чӯғи тонготаргача сӯнмас эди. Мен бу эртаклардай гурунгларни мароқ билан тинглаб, такяга бош қӯйиб жимгина ухлаб қолардим. Ҳар ҳафтада бобом билан қайсидир қишлоққа кимникигадир гурунгга боришга ошиқар эдим. Қизиқ, шунча юриб, бобомнинг бирор марта шошилганини ё унинг ошналарининг бетоқат бӯлганини ҳеч эслай олмайман. Уларнинг юриш-туришлари ҳам, атрофга қарашлари ҳам, гурунглари ҳам вазмин ва хотиржам эди. Улар ҳам бекорчи одамлар эмасдилар. Ишлари ҳам бизникидан кам бӯлмаган бӯлса керак. Ҳозир “Нексия”да 20 дақиқада бориш мумкин бӯлган жойга бобом билан 4-5 соатда борар эдик. Лекин у жуда хотиржам эди. Энди эса, қушдай автомобилдаги йигирма дақиқалик йӯлга ҳам тоқат қилолмаймиз. Шунга 15 дақиқада етиб олсак, деймиз. 15 дақиқада етамиз ҳам, лекин барибир бетоқат бӯлаверамиз. Яна қаергадир шошиламиз. Еламиз. Югурамиз. Натижа эса – бетоқатлик.

 

Бетоқатлашувми… автоматлашув?…

Эътибор қилганмисиз? кӯчада дуч келиб қолган яқин танишимизга ҳам “Яхшимисиз? Уй-ичлар тинчми? Болалар омонми?” деган гапларни автоматга ӯхшаб айтамиз. Танишимиз ҳам мобил телефондаги автожавобчидай бир хил жавобни тӯтидай такрорлаб кетаверади. Ундан ҳол-аҳвол сӯраяпмиз-у, аслида унинг ҳол-аҳволи билан қизиқмаймиз. У билан заррача ишимиз йӯқдай миямиздаги магнитофонга йигирма йилми, ӯттиз йилми аввал ёзиб қӯйган гапларимизни қӯйиб кетаверамиз. Очиғини тан олайлик, бундай пайтларда кӯпинча тилимиз ҳам, дилимиз ҳам гапирмайди, миямиздаги магнитофон гапиради. Кӯчада дуч келиб қолган танишимизнинг миясидаги магнитофонга ҳам аллақачонлар жавоблар ёзиб қӯйилган. Биз ҳол сӯрашимиз билан у ҳам магнитофонини қӯйиб юборади. Ленталар эса анча эскириб қолган, янгилаб қӯйишга ҳам вақт йӯқ. Сохтагарчилик самимиятни ӯлдиради. Одамларни бир-биридан совутади, узоқлаштиради.

Нега шундай? Бунинг сабаби нима? Нима учун муносабатларимиз тобора сохталашиб боряпти? Нега бир-биримизни тинглашга, англашга, тушунишга тоқатимиз йӯқ? Бундай шошма-шошарлик, ҳовлиқмачилик ва бетоқатликнинг боиси не? Менинг назаримда, одамларда ахборот очкӯзлиги авжга минди. У ғийбатми, олди-қочдими, бӯҳтонми, сафсатами, фарқи йӯқ, ахборотни эшитсак, олсак бӯлди. Унинг фойда-зарарини ҳам, увол-савобини ҳам тарозига тортиб ӯтирмаймиз. Олинган ахборотни таҳлил ҳам қилмаймиз, қайта ишламаймиз ҳам. Бунга вақт йӯқ. Чунки, яна янгиларини эшитишимиз керак. Уларнинг икки мингтаси кӯзимиздан киришга навбат кутаётган бӯлса, уч мингтаси қулоғимиздан киришга навбатда турибди. Ахборот очкӯзлиги инсонни ахборот қулига айлантиради.

Бир шоирнинг “Одам тӯқсон тӯққиз фоиз сувдан, бир фойиз даҳодан иборат” деган гапи бор. Бир фоиз даҳо тӯқсон тӯққиз фоиз сувга чӯкиб кетмаслиги керак. Инсоннинг инсонлиги ҳам шунда. Бугунги глобаллашув жараёнида, хилма-хил ахборотлар гирдобида тараққиётни инсон қалби ҳимоясига хизмат қилдира билишимиз керак. Бу ҳар кимнинг ӯз тафаккури билан боғлиқ.

 

Олтмиш йил ва олтмиш кун…

Ахборот оқимларининг шиддатини кӯриб, ҳам ҳайратланасан, ҳам қӯрқиб кетасан. Бу бежилов жараёнда наф қатори хавотир ва хатарлар ҳам етарли. Гап шундаки, Алишер Навоий замонида ёхуд Леонардо да Винчи даврида битта одамнинг мияси 60 йилда қабул қилиши мумкин бӯлган ахборот ҳажмини бугунги ХХI аср одами 60 кунда қабул қилиб олаяпти, десак муболаға бӯлмайди. Тарозиси бӯлса, ӯлчаб кӯрсангиз, натижа шунга яқин бӯлади. У ҳолда ҳар куни шунча катта ҳажмдаги ахборотларни қабул қилаётган жаҳон болаларининг аксарияти 12 ёшидаёқ академик бӯлиб кетишлари керак эди. Бироқ нега шундай бӯлмаяпти? Шунча катта ахборот манбаига эга бӯламиз-у, Навоийдай, Гётедай зотларнинг чиқиши қийин бӯлаяпти? Нега болаларнинг билимлари билан мақтана олмаймиз? Тӯғри, ҳавас қилса арзийдиган, зукко, тийрак йигит-қизлар кӯп, аммо савиясизлари ҳам етарли. Ахборот қулларига айланиб қолаётган ёшлар ҳам оламда бисёр. Ӯзи ахборот инсонга хизмат қилиши керакми ёки инсон ахборотгами? Янги замонда Ахборот деган куч қулдорлик тизимининг кӯринишидан жуда беозор, ҳатто меҳрибон, аслида эса, шафқатсиз шаклларини ишлаб чиқаяпти.

Тӯғри, билимнинг илк манбаи – ахборот. Ахборотсиз билим ҳосил бӯлмайди. Шундай экан, шунчалик чексиз ахборотга эга бӯлаётган дунё болалари нима учун 12 ёшидаёқ академик бӯлиб кетишмаяпти? Аксинча, улар болалигидаёқ қотиб қолишяпти. Умрнинг болаликдай мӯъжизакор фаслини яшаб улгуришолмай, гибрид одамчаларга айланишяпти. Бу гаплар албатта, ҳамма болалар ҳақида эмас, баъзи болалар ҳақида бораяпти… Лекин дунё шундай кенгки, унда “баъзи” деган кичик ӯлчовлар ҳам миллионларни ташкил этади. Худди шу жузъийгина кӯринган “баъзилар” миллиардларнинг ҳаёти ва маънавиятига таъсир кӯрсатади. Нима учун ахборотлар кӯпайгани сари бутун дунёнинг маънавий аҳволи камбағаллашяпти?

Бу ҳақда боболаримиз ҳам аллақачонлар, ахборотларнинг тарқалиш ҳажми бугунгидан кӯра миллион марта кам бӯлган даврлардаёқ бош қотириб кӯрганлар. Бундан етти юз йил аввал Ревгарий бобо: “Ахборот пароканда бӯлади, у илм эмас” деган. Шайх Шиблий эса, “Тӯрт минг ҳадис ӯқидим, тӯрт юзини ёд туширдим, шундан тӯрттасига амал қилдим ва мақсадга етишдим” деган.

 

Онгнинг ошқозони борми?

Демак, ҳамма гап қабул қилинаётган ахборотларнинг одам миясида ва тафаккурида қайта ишланишида. Қайта ишланмаган ахборот, мия учун кераксиз тош, ортиқча юкдир. Бундай юкнинг фойдасидан зарари кӯпроқ. Яна тарозига ташлаб кӯринг, 18 яшар бир йигит ӯзи бир кунда қабул қилаётган ахборотларининг неча фоизини қайта ишлаяпти-ю, неча фоизини кераксиз тошдай кӯтариб юрибди? Тасаввур қилинг, бир пайтда кетма-кет учта кинони томоша қилган ӯсмирнинг ҳоли не кечади? Учта кинодаги ахборотлар юкидан унинг мияси ғовлаб кетади-ку. Бу кинолардан ташқари уни яна қанча ахборотлар “Бу бола қачон уйидан чиқар экан” деб эшигининг ёнида кутиб турибди. Қолаверса, инсон мияси бир кунда қанча ҳажмда ахборот қабул қилишининг ҳам чегараси бор-ку. Мия ҳам ошқозонга ӯхшайди. Ошқозон овқатни ҳазм қилсагина, овқат қувватга, қонга айланади. Аксинча бӯлса-чи, ҳазмсиз таомнинг кони зарар, у ошқозонни ишдан чиқариб ташлайди. Айтадилар-ку: “Агар иккита манти есанг, манти сени кӯтариб юради, тӯртта манти есанг, сен мантини кӯтариб юрасан”,- деб. Ахборот ҳам онгнинг овқати, у хазм бӯлиши, қайта ишланиши, илмга ва фикрга айланиши керак. Йӯқса, узлуксиз ахборотдан мия бӯкиб қолади, бузилади. Энди ҳар бири 2 соатлик учта филмни изма-из томоша қилган ӯсмирнинг аҳволини ӯзингиз тафтиш қилиб кӯринг. Бунинг устига кӯплаб филмлар томошабинни ахборотни қайта ишлашга ундамайди, аксинча мияни ахборотга бӯктириб ташлайди. Шунинг учун ҳам Ғарб файласуфларидан бири “Кино бизни кӯришга ӯргатди, бироқ қарашдан айириб қӯйди” деган эди. Бу гап бир пайтлар меъёрдаги, қониқарли филмлар ҳақида айтилган. Бироқ, ҳозирги пайтда дунёда яхши филмлардан кӯра, ёмон филмлар неча баробар кӯп ишланаётганини ҳам тасаввур қилиб кӯринг. Маълумотларга кӯра, ер юзида ҳар 29 минутда битта беҳаё филм ишлаб чиқариляпти ва тезлик билан интернет орқали тарқалаяпти.

Албатта, билим ахборотдан бошланади, бироқ ҳозирги ахборот асрида билимсизлик ҳам ахборотдан бошланяпти. Инсон биринчи навбатда табиатдан дарс олади, у азалда шундай яралган. Кейин атрофидаги одамларнинг қарашларидан, феъл-атвори, кечинмаларидан сабоқ олади. Лекин, мияси бӯтана ахборотларни тинимсиз қабул қилаётган одамнинг ҳатто, битта майсага ҳам инсон кӯзи билан қарашга имкони ҳам, фурсати ҳам бӯлмайди. Шунинг учун одам ӯзини ахборотни қайта ишлашга ӯргатиши шарт, йӯқса, бу бешафқат гирдоб унинг онгини ҳам, охир оқибатда ӯзини ҳам хас-хашак каби ютиб юборади. Бугунги кунга келиб баъзи мамлакатларда компютер манияси касаллигидан даволовчи касалхоналар пайдо бӯлаётгани ҳам бежизгамас.

 

Биринчи ва сӯнгги восита

Қандай бӯлмасин ёшларни кӯпроқ китобга жалб қилиш керак бӯлаяпти. Бу борада ҳам китобларни танлай билиш масаласида жиддий муаммолар бор-ку, лекин бу алоҳида мавзу. Бу ӯринда биз маънавият мулки саналган, ҳақиқий адабий асарлар ҳақида гапиряпмиз. Ҳақиқий китоблар инсоннинг энг ишончли маънавий таянчидир. Чунки, кино, интернетнинг йӯриғи бошқа-ю, китобнинг йӯриғи бошқа. Китоб ӯқиш дегани зинҳор кино томоша қилиш ёки интернетдан ахборот олиш дегани эмас. Одамзод қанча тараққий этмасин, қанча ғаройиб техник воситаларни ӯйлаб топмасин, барибир ҳали ӯз тафаккури тарбияси учун китобдан яхши воситани ӯйлаб топгани йӯқ. Китоб мутолааси бизга ҳаётни мутолаа қилишни, инсонни ва Худони мутолаа қилишни ӯргатади. Китобдан узоқлашиш бу тафаккурдан узоқлашиш, тафаккурдан узоқлашиш эса, одамнинг ӯз-ӯзидан узоқлашишидир. Ҳозирда хилма-хил ахборотлар таъсирида ӯзини йӯқотиб қӯяётганлар қанча! “Худо инсоннинг ӯзининг иштирокисиз инсонни қутқармайди” деган гапда катта ҳикмат бор. Барибир фикрлашга ӯргатиш учун, қарашлар ва туйғуларни тарбиялаш учун энг муҳим восита китобдир. Китоб одамга ӯз-ӯзини тафтиш қилиб боришни ӯргатади. Ҳеч нарса, ҳеч нарса унинг ӯрнини босолмайди.

Гоҳо шаҳардаги сӯлим бир боғда ӯтирғичда ӯтириб олиб, ғужанак тушганча, қӯлидаги телефон тугмаларини бетоқатларча чираниб босаётган ӯсмирларга кӯзим тушиб қолади. Ён-верига қараш йӯқ. Гӯё икки кӯзи гӯшакнинг ичига кириб кетган. У нима қиляпти? Ӯйнаяптими ёки аллақандай ахборотларни излаяптими? Шу топда онаси ёрдамга чақирса ҳам ӯрнидан қӯзғалолмайди. Эй бола, шунча диққатингни бошқа нарсага сарфласанг бӯлмайдими? Ахир, диққат дегани ҳам куч-ку. Ахир энг яхши ахборот сен ӯтирган сӯлим боғнинг ӯзи-ку, ёнингдан ӯтаётган одамлар-ку. Телефонингдан кӯзларингни ол-да, атрофингга бир қара! Сен эса бу пайтда ҳатто ҳаво қандайлигини ҳам унутгансан…

Гоҳо чойхоналарда дийдорлашувга йиғилган қадрдон дӯстларни кӯрасиз. Қараб туриб сезасиз, анчадан бери кӯришишмаган, эҳтимол йилда бир учрашадиган синфдошлардир. Шунда бир дастурхон атрофига тӯпланган ӯн чоғли йигитнинг тӯққизтаси телефонга ёпишиб тӯққиз хил мавзуда тӯхтамай гапираётганига гувоҳ бӯласиз. Бир-бирини эшитмай қӯйдими, бас, ҳатто ота билан бола ҳам бир-биридан бегоналашади.

Яна шуни таъкидлашни истардикки, бугунги замонавий воситалардан, хусусан, интернетдан ҳам фойдаланишни мукаммал даражада билишимиз, бу борадаги билимларимизни ошириб боришимиз шарт. Бу энди заруриятга айланиб бӯлди. Лекин, бу жараёнда яхшини ёмондан фарқлай билиш керак. Ӯз фикри бӯлмаган одам ҳар хил гирдобга тушиб қолаверади. Яъни, интернет шундай жойки, унда кимдир ахлат титиб юриши ҳам мумкин, кимдир олтин ёмби топиши ҳам мумкин. Нима қилиш керак? Миллат ҳар хил ёт таъсирлар ва хуружлардан ӯз қадриятлари билан ӯзлигини ҳимоя қилади. Бу - аниқ. Лекин айни шу қадриятлар моҳиятини англашга ҳам яхши китоблар ёрдам беради. Ӯз миллатининг қадриятлари ва фазилатларини англаган одам дуч келган таъсирлар қулига айланмайди. Унинг ичи бутун бӯлади. У ҳар қандай ҳодисага миллий ва инсоний тамойиллар асосида ёндаша олади.

Дарҳақиқат, битта яхши мақолнинг яратилиши учун камида юз йиллик миллий тажриба керак бӯлади-ю, бир муҳташам қадрият ё бир эзгу анъананинг тӯлиқ шаклланиши учун ӯнлаб асрлар керак бӯлмайдими? Уларга аждодларимиз минг йиллар мобайнида онгги ва шуури билан, меҳри ва муҳаббати билан сайқал берганлигини қанчалик теран ҳис этсак, шунчалик қадрига етамиз.

Оммавий маданият дунёнинг ҳамма халқлари ва миллатлари маънавиятига хавф-хатар солиб турибди. Бу жараёнда баъзан маданият ва маърифат тимсолига разолат ва қабоҳат беркиниб олганини, “фаришта” тимсолига иблис яшириниб олганини ҳатто зукко билимдонлар ҳам сезмай қолиши мумкин. Демак, билим ва тафаккур, ботинимизда яшаб келаётган руҳ, эзгу туйғулар ҳар биримизга ҳар қадамда таянч бӯлиши керак.

 

Э.Шукур

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990930

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478289
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4217
4027
21902
7426653
99933
114875
7478289

Сизнинг IPнгиз: 13.59.87.145
Бугун: 23-11-2024 17:32:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015