Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1997
Печат

 

konstitutsiyaТинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига сафари кунларида Конституция-халқимиз қасамёди санасини нишонлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.   Тожик халқи тарихида давлат мустақиллигининг дастлабки босқичида ва ана шу мураккаб даврда илк бор умумхалқ сўрови (референдуми)ни ўтказиш йўли билан мамлакатнинг янги Конституцияси қабул қилинди(1994 йил) ва унинг асосида икки палатали касбий парламент амал қила бошлади. Ана шу асос бўйича

мамлакат олий қонун чиқарувчи, ижроия ва суд -прокуратура идоралари мустаҳкамланиб, мустақиллик ва миллий давлатчилик пойдеворига дастлабки тамал тоши қўйилган эди.

Халқимиз қасамёди ҳисобланган Конституция давлатнинг пойдевори ҳисобланиб, унда давлат, бошқариш тизимлари, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий-маданий асослари ўз аксини топади ва қабул қилинадиган бошқа қонунлар ва ҳужжатлар Конституция асосида ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

1994 йил 6 ноябрда   мамлакатимиз аҳолисининг муштарак манфаатлари ва иродаси ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган муқаддас ҳужжат - мустақил Тожикистон Конституцияси қабул қилинди ва у давлатимиз келажаги, давлат ва Тожикистонда янги жамият тизимини - демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат қуришни белгилаб берди ҳамда мамлакатимизда тинчлик, ўзаро миллий келишув, барқарорлик, бирдамликнинг ишончли омилларини   вужудга келтирди. Мустақил давлатимизнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-маданий ҳаётида бир қанча туб ўзгаришлар вужудга келди ва бу ўзгаришларни давлатимиз Бош қонунида акс эттириш учун умумхалқ сўрови (референдум) асосида уч маротаба (1999, 2003 ва 2016 йиллар) бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Конституциямизнинг 1-моддасида шундай дейилади:

-           "Тожикистон ижтимоий давлат бўлиб, ҳар бир инсон учун муносиб ҳаёт кечириш ва эркин ривожланиш шароитини яратади.

Тожикистон Республикаси ва Тожикистон тушунчалари бир маънони англатади".     

"Конституция" сўзи лотинчадан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси "тузум", "тузулиш", "асос", "тартибот" демакдир. Конституция давлатнинг Асосий қонунидир. Конституция мамлакатда иқтисодий-ижтимоий тузум ва давлат тузулиши принципларини белгилайди. Унда давлат органлари системаси, уларнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақидаги принциплар, сайлов системаси, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари акс этади. Бунда Конституцияни қабул қилиш ва унга қўшимчалар киритиш тартиби ҳам кўрсатилади. Инсоният жамияти ривожланишда экан, конституция ҳам давр талаблари асосида такомиллаштирилади.

Мустақил Тожикистон Республикаси Конституцияси олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Ватанимиз тарихида биринчи марта умумхалқ сўрови (референдум) йўли билан қабул қилинган бўлиб, у 10 боб ва 100 моддадан иборатдир.

Бахтимиз қомусининг тарихий аҳамиятига тўхталиб Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон шундай деган эди: "Тожикистон янги Конституцияси тожик миллатининг эгилмас ва эркпарварлик руҳдаги давлат мустақиллигига хайрихоҳ бўлган жаҳон халқларига номасидир".

Конституцияни такомиллаштиришда 2016 йил 22 майда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш давр талабидир. Янги киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мазмуни ва моҳияти 40 қисм, 72 пунктдан иборатдир.

   Жаҳон воқеаларининг тез ўзгариши тарихий шароитда ҳамма иқтисодий- ижтимоий ва сиёсий-маданий тараққиёт муаммолари глобаллашуви(умумжаҳон аҳамияти касб этиши) шароитида биз Давлат сарвари атрофида мустаҳкам бирлашиб, Конституциямиз асосида фаолият юритишимиз зарур ва шартдир.

Халқаро муносабатлар тез ўзгариши шароитида жамиятимизда унинг сиёсий ва ижтимоий хусусиятлари асосида миллий келишувни таъминлаш нодир воситаси -жамоатчилик Кенгаши тузилган бўлиб, унинг зиммасига турли жамоатчилик, сиёсий кучлар ўртасида фикрлар алмашувини таъминлаш, улар ўртасидаги фаолиятлар янги шаклларини белгилаш вазифалари юклатилгандир. Унинг атрофида бирлашган барча аъзолар, сиёсий партия ва жамоатчилик ташкилотларига жамият ҳаёти буйича энг муҳим масалалар юзасидан фикр алмашуви ҳамда миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, уларни идрок этишга ҳисса қўшиш имкониятлари яратилгандир. Шунинг учун, биз она-Ватанимиз гуллаб-яшнашида бунёдкорлик, яратувчилик, ташкилотчилик, ташаббускорлик фаолияти билан шуғулланишимиз шарт ва қадимий халқимизнинг бахту саодати манбаи ҳисобланган Конституциямиз тарихий юбилейига шонли совға бўлиб қолади. Ҳозирги шароитда Конституциямиз тарихини тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиб, амалий фаолитиямизда қўллаш давр талаби ва бурчимиздир.

 

Сафар ЭРКАЕВ,

академик Бобожон Ғафуров номли

ХДУ доценти.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Юртнинг ҳимояси ҳам ибодатдир

 

Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Муфассал...

РАМАЗОН – НУР ВА ГЎЗАЛЛИК ОЙИ

 

Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2329029

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9215161
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
230
3170
22856
9169854
97540
121442
9215161

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 28-02-2026 01:55:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015