Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Апрел 2017 Кӯришлар: 2907
Печат

 

sigir 2017 copyЎтган асрнинг тўқсон тўртинчи йиллари эди. Биродаркушлик уруши олови эндигина сўнган бўлса-да, сиёсий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарби теккан халқ иқтисодий жиҳатдан ғоят қийналарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини деярли барча хонадон ҳис этар, кўпчиликнинг куни маккажўхори унидан тайёрланган зоғора нонга қолганди. Жамоатимиз ҳудудида қишлоқ бозори ташкил этилиб, якшанба кунлари серодам бўларди.

Бозорга одамлар ортиқча маҳсулотлари, чорва молларини сотишга чиқарар ва пулига бошқа зарур ашёлар харид қилиш илинжида келишарди. Бозорнинг бир четида атрофи сим билан ўралган майдончада чорва-моллар тиқилиб кетарди.

Кунларнинг бирида жамоатимиз ҳудудида яшовчи Асрор ака бисотидаги охирги моли, ҳовлисининг кўрки бўлган сигирини сотишга чиқарганди. Харидорлар сигирни қуршаб олиб, савдо қилишарди. Кутилмаганда ғайриоддий воқеа рўй берди. Уст-боши юпун, ўн ёшлардаги болакай йиғлаганича мол бозорига кириб келди. Асрор аканинг оёғини қучиб ҳўнграб йиғлади, сўнгра сигирнинг ипини олди-да, етаклаб ташқарига чиқарди. Болакай йиғламсираб ғудранар, нималардир дерди. Сигир жонивор бола изидан бошини  паст қилганча, жадал одимлаб борарди.

Асрор ака бозор ўртасида қотиб қолганди. Унинг кўзларида қалққан ёш яққол кўринарди. Рўзғори қийин аҳволга тушгани боис, сигирни сотишга қарор қилибди. Сигирга ўрганиб қолган, доимо етаклаб боқиб юрадиган ўғлининг молни сотишга рози бўлишига кўзи етмай, яшириниб эрта тонгда бозорга чиққан экан. Уйқудан турган ўғли сигирнинг бозорга чиқарилганлигидан дарак топиб, икки километрлик йўлдан югуриб бозорга борган экан.

-Асрорбой, хафа бўлма, - молбозордаги оқсоқоллардан бири далда берди унга. –Ўғлинг рози бўлмаса, сотмай қўяқол. Худо хоҳласа, бошқа бирор иложи топилиб қолар.

Ўша пайтдаги воқеани кўриб, Асрор ака ва унга ўхшаш одамларга чин дилдан ачингандим. Кўпчилик қатори Яратгандан файзу баракани зиёда қилишини илтижо қилгандим.

Орадан йиллар ўтди. Ўша қаттиқ кунлар ҳам ортда қолди. Асрор ака қанчалик қийналмасин, ўғлининг кўнглига қараб сигирни сотмаган экан. Худога шукр, дориломон, тўкин-сочин кунларга етказди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг оқилона сиёсати ва жон куйдириб қилган хизматлари эвазига юртда тинчлик барқарор топиб, файзу баракали кунларга етдик.

Илгарироқ бир тўйда Асрор акани кўргандим. Ўғлининг машинасида келди. Ўғли бўйчан, бақувват йигит бўлибди. Йигитнинг кўзларига боқиб, сигирни бозордан қайтариб кетган ўша йиғлоқи бола эканлигини танидим. Юрагимда ёрқин ҳиссиёт пайдо бўлди. Оғир кунларни ортда қолдириб, яхши кунларга етказган Оллоҳга шукроналар айтдим.

 

Хайрулло Мирзоназар, Жайҳун ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Сабзбаҳор аёллари

 

 (Романдан парча)

...Ҳатто осмондаги ойга ҳам лақаб тақайдиган сабзбаҳорликлар Нозийнинг шоирона исми ёнига беҳудага «Полвон» сўзини қўшишмаган.

Қиз бирданига чунон ҳам баланд бўйли, жуссадор бўлиб вояга етдики, бундан аввалига ота-онаси, кейин ҳамқишлоқлари ташвишга тушиб қолишди.

Муфассал...

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2611023

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10347632
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4258
4983
31085
10274571
83144
161581
10347632

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 12:50:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015