…Хўжамқул болалигини бот-бот эслаб туради. Шўрча қишлоғининг чанг босган кўчалари, адирларда мол боққанлари, эшак билан тоғдаги чашмадан сув ташиганлари хотирасидан мустаҳкам ўрин олган. Қишлоқлари тоғ этагида жойлашган бўлиб, ичимлик суви танқис эди. Собиқ Шўролар даврида «қўли узун»лар машина билан сув келтирса, қолганлар эшак билан тоғдаги «Шўрча сув» булоғидан сув ташиб келишарди.
Қиш-қировли кунлар, ёғингарчилик пайтлари шўрчаликлар анчайин енгил нафас олишади. Зеро, қор ва ёмғир сувларидан рўзғор учун етарлича фойдаланиш имкони туғиларди. Мол-ҳол ташналикдан азият чекмасди…
Хўжамқул ёшлигидан қишлоққа қандай қилиб сув келтириш мумкинлиги ҳақида кўп ўйларди. «Кўпга келган туй» – меҳнат муҳожирлигига отланиш зиммасига тушгач, дарҳақиқат, қишлоқдошлари ичимлик сувидан танқислик сезишларини янада яққол ҳис этди. Кўп жойларда бўлди, Россиядек азим ўлканинг турли гўшаларида ишлади. Қаерда бўлмасин, халқимизнинг: - Сув - ободончилик, - деган ҳикмати мағзини яхшироқ англаб етди.
…Қишлоққа сув олиб келишдек эзгу ният ўша пайтлари Хўжамқулга тинчлик бермасди. Муҳожиратда иши ўнгидан келиб, яхшигина маблағ ҳам ишлади. Энди у юрагининг қат-қатига ўрнашиб қолган ниятини амалга ошириш учун имкон туғилганлигини ҳис этди. Эли, қишлоқдошлари оғирини енгил қилиш истаги кундан-кунга кучайиб борар ва Хўжамқулни шу эзгу амални бажариш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиб, маблағ тўплашга ундарди.
Ниҳоят, 2012 йили Хўжамқулда шундай имконият пайдо бўлди.
- «Шўрча сув»нинг сувини қишлоққа қувурлар орқали олиб келиш мумкин, - деди у маслаҳатомуз қишлоқдошлари, ўша пайтдаги маҳалла қўмитаси раиси Бозор Бобобековга юзланиб.
- Яхши ният, лекин қанча маблағ сарфлаш лозимлигини ҳам ўйлаб кўрдингми, укам? - деди унга жавобан Бозор ака.
- Мен ҳисоб-китоб қилиб чиқдим, қувурларга сарфланадиган маблағни ўз ҳисобимдан кўтараман, фақат қишлоқдошларимиз ҳашар тариқасида бу ишга қўл урсалар, мақсадимиз тезроқ амалга ошарди, - деди ишонч билан Хўжамқул.
- Балли, укам, яхши ният қилибсан, - деди Бозор ака унга мамнун боқиб. – Сув келтирган элда азиз, - деган гап бор. Ҳашарчиларни ташкил қилиш бизнинг зиммамизда.
…Қишлоққа пластик қувурлар орқали 8 километр масофада, тоғ орасида жойлашган «Шўрча сув» чашмасидан сув келтиришга сарфланган маблағ эвазига Хўжамқулнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам бемалол муқаддас Ҳаж амалини бажариб келишлари мумкин эди. Ҳатто, маблағ ошиб ҳам қоларди. Лекин…
Эзгулик этагини тутиб, эл дуосини олиш, ўзи болалигида сув учун чеккан заҳматлари, йўқотган олтинга тенг вақтини қишлоқнинг бугунги ёшларига раво кўрмаган Хўжамқул муҳожиратда не-не машаққат эвазига тўплаган маблағини қишлоқдошлари учун сарфлади. Ўзи туғилиб-ўсган Шўрча қишлоғига сув келтириш истаги ҳамма нарсадан устун турарди. Хайр-саховат ва ҳиммати беқиёс Хўжамқул Кўгановнинг эзгу нияти амалга ошди. Шўрчага қувурлар орқали «Шўрча сув»дан оби ҳаёт оқиб кела бошлади. Қишлоқдошлари ҳашар усулида қувур учун ўралар қазишди. Абдуназар Салимов эса, қўл билан қазиш ўта қийин бўлган қитъаларни тракторида қазиб чиқди. Тез орада қувурлар ўрнатилиб, усти кўмилди. Ҳашарчиларга Элмурод ака Маманазаров бошчилик қилди. Ҳашарга, ҳатто, ўқитувчи Маҳат Ибрагимов бошлиқ ўқувчилар гуруҳи ўз ҳиссаларини қўшишди. Хўжамқул Кўганов ҳашарчиларнинг ишидан илҳомланиб, боқувдаги буқани сўйиб, уларни иссиқ овқат билан таъминлаб турди.
- Яқин 350 хўжалик яшаётган қишлоғимизнинг саккизта нуқтасида сув жўмраклардан оқиб турибди, - дейди суҳбатимиз асносида қишлоқ оқсоқолларидан бири Тошмурод бобо Маманазаров. – Биз сувнинг қадрига етамиз. Ортиқча сув бу ерларда қурилган цемент цистерналарда сақланади. Ундан ҳам ошган сувни эса, бемалол суғориш ишларида қўллаймиз. Хўжамқул, дарҳақиқат, валламатлик қилди.
- Давлатимиз сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳар бир чиқишларида саховатли юртдошларимизни хайрли ишларга ҳидоят қилади, - деди қишлоқнинг нуроний онахонларидан бўлган Мамасулув момо. – Энг асосийси, миллатимиз пешвоси ўзи бошқаларга ибрат бўлиб, ана шундай эзгу амаллар этагини тутган шахсдир. Хўжамқул болам қишлоққа сув келтириб, элнинг дуосини олди. У ҳеч қачон кам бўлмайди…
- Биз – оқсоқоллар қишлоғимиздан Хўжамқулдек элпарвар йигит етишиб чиққанидан ҳақли равишда фахрланамиз, - дейди шўрчалик Нарзулло бобо Ҳусанов.
Мана, тўрт йилдан ошяптики, шўрчаликлар «Шўрча сув» булоғининг зилол сувидан баҳраманд. Эл бирлашиб, Элмурод Маманазаровни мироб тайинлашди. Қувурларнинг бузилган жойини тузатиш, сув тақсимоти шу кишининг зиммасида. Элмурод ака ҳам адолат билан иш кўрганлигидан, қишлоқдошларининг олқишига сазовор бўлган.
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз фаолияти давомида халқаро миқёсда ичимлик сувини тежаб сарфлаш, уни келгуси авлодга экологик тоза ҳолда етказиб бериш ҳақида мунтазам саъй-ҳаракат қилмоқда, - дейди Хўжамқул Кўганов. – Бевосита Президентимиз ташаббуси билан БМТ томонидан «2003 йил – Тоза ичимлик суви» йили, деб эълон қилинганди. Бундан ташқари, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон киритган таклиф бўйича, ўтказилган форумда қабул қилинган Декларация асосида БМТ Бош ассамблеяси 2003 йил 23 декабр куни 2005-2015 йилларда «Сув – ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги эълон қилиниши ҳақида Резолюция қабул қилди. Қувонарлиси шундаки, ўтган йили декабр ойи охирида БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси қарори билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Корея Республикасида бўлиб ўтган халқаро Сув форумида киритган «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлади.
БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси томонидан қабул қилинган Резолюцияга кўра, «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги Халқаро сув захиралари куни – 2018 йил 22 мартда бошланиб, 22 март 2028 йилда тугайди. Жаҳон миқёсида нуфузли ташкилот – БМТ томонидан давлатимиз сарварининг таклифи билан ўта муҳим қарорлар қабул қилиниши биз – тожикистонликлар учун ифтихор ҳисобланади.
Дарҳақиқат, бугун дунё аҳолиси қаршисида ичимлик суви танқислиги кўндаланг турган бир пайтда, биз ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб, ватандошларимизнинг оз бўлса-да, бебаҳо неъматга бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳисса қўша олсак, ватанпарварлик ва инсоний бурчимизни бажарган бўламиз. Энг асосийси, табиат ато этган бу мўъжизавий неъматни асрашимиз, уни келгуси авлодга шаффоф ҳолда етказишимиз ҳам фуқаролик бурчимиз саналади.
- Азиз Тожикистонимиз – зилол сувлар ўлкаси. Шаффоф сувларга бой дарёларимиз, шифобахш сувли булоқларимиз, захираси асрлар давомида тугамайдиган музликларимиз – бебаҳо бойлигимиз манбалари, - дейди Ёвон ноҳиясидаги Чоргул қишлоқ жамоатига қарашли Шўрча қишлоғида жойлашган 19-ўрта умумтаълим муассасаси директори Гулрухсор Олтибоева. - Улардан оқилона фойдаланиш, сувларнинг экологик тозалигини сақлаш, она-табиатга эҳтиром кўрсатиш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳидоятларининг моҳиятини ташкил этади. Буни тўлалигича англаб етиш эса, сизу бизнинг биринчи даражали вазифамиздир. Мактабимизда ўтказилаётган барча йиғилишларда Президентимизнинг ташаббуси билан БМТ томонидан халқаро амалиёт ўн йиллиги эълон қилинганлиги, давлатимиз сарвари Паёмида 2017 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилиниши моҳиятини ўқувчиларга етказамиз. Қишлоқдошимиз Хўжамқул Кўганов амалга оширган савоб ва хайрли амални ўқувчиларимизга ўрнак қилиб кўрсатамиз…
- Президентимиз ўтган йил декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиш таклифини киритди, - дейди ўқитувчи Ойимгул Чориева. – Бу давлатимиз сарвари томонидан ёшларимизга кўрсатаётган ғамхўрликларнинг навбатдагиси десак, хато қилмаймиз. Қишлоқдошимиз Хўжамқул Кўганов бажарган саховатли амал эса, ёшларимизда ватанпарварлик, элсеварлик ҳисларини уйғотиши табиий. Ишончим комилки, азиз Тожикистонимиз ёшлари ўртасида Хўжамқул Кўганов сингари саховатпеша йигитлар ҳали кўплаб етишиб чиқади ва улар Ватанимизни ёрқин келажак сари бошлайверишади…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
Кароматулло САЪДУЛЛОЕВ,
Ёвон ноҳияси.
P. S.
Хўжамқул Кўганов 1972 йилнинг 11 июнида Ёвон ноҳиясининг Чоргул қишлоқ жамоати ҳудудидаги Шўрча қишлоғида туғилган. Ноҳияда ўрта маълумот олган Хўжамқул ҳужжатларини Душанбе шаҳридаги Педагогика олийгоҳига топширади. Олий ўқув юртини муваффақиятли тугатиб, турли соҳаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланди.
Айни пайтда Хўжамқул Кўганов Ёвон ноҳияси «Ҳаёти нав» қишлоқ жамоати ҳудудидаги авиакассада ишлайди.
Хўжамқул Кўганов – оилали, уч нафар фарзанди бор. Ўғиллари Азамат, Шоҳзод ва қизи Шаҳнозани Ватанни севиш руҳида тарбиялаб, жамиятнинг комил ва хайрли амаллар этагини тутадиган инсонлар бўлиб етишишларида ўзи ибрат бўлмоқда.
Азиз Ватанимиз Тожикистонда саёҳат ва дам олиш учун маскану мавзелар жуда кўп. Ватанимизнинг географик жиҳатдан тоғ ва текисликда жойлашганлиги ҳам турли дунёқараш ва турли завқдаги сайёҳнинг истагини қаноатлантира олади.
Ҳа, Ватанимиз шароити тоғ мавзеларида жойлашган турли қадимий обидалару осору атиқаларга қизиққан сайёҳ ёки тоғ ёнбағирларида юришни унча хушламайдиган, текисликда жойлашган томошабоп масканларни маъқул кўрган
Муфассал...
21 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика Бош вазири, Ҳукумат аъзолари ва давлатнинг бир қатор тузилмалари раҳбарлари билан иш кенгаши ўтказди.
Кенгашда қонунлар ва қарорлар, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ободончилик бўйича ишларни кучайтириш, Миллат
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015