Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1924
Печат

 

j jamolЎн тўққизинчи асрда яшаб, ижод этган ва ўзи ҳаёт эканлигида ўнтадан камроқ шеъри чоп этилган машҳур америкалик шоира Эмили Элизабет Дикинсон шундай деган: - «Ақлғам, нафрат, алам, ғуссадан бошқа ҳамма нарсани тез қабул қилади». Бу ҳикматона иборанинг нақадар тўғри эканлигига биз – «Халқ овози» газетаси ижодкорлари бундан роппа-роса икки йил бурун – 2014 йилнинг 29 октябрида яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Ўшанда бизга жуда қайғули хабар етиб келди: шоира Жамила Жамол ёруғ оламни тарк этибди. Бизнинг ақлимиз бу машъум хабарни қабул қила олмасди. Наилож, ўлим – ҳақ. Биз ҳам ҳаётнинг бу ҳақиқати қаршисида ожиз эдик…

Ўша куни ҳамкорлар билан ҳазил-мутойиба қилиб тушлик қилаётгандик. Ногаҳон бош муҳаррир ўринбосари Эркин Шукурнинг телефони жиринглади.

Телефонга жавоб бераётган дўстимизнинг қувончли юзида пайдо бўлган қайғу кўланкаси ҳаммамизни сергак торттирди.

- Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъувн, - Эркин Шукурга эргашиб ҳаммамиз юзимизга фотиҳа тортдик. Яна қайси танишимиз бу ёруғ оламни тарк этди экан, деган қайғули ўй билан шоир дўстимизнинг оғзига тикилдик.

- Жамилахон ўтибдилар… - овози бўғилиб деди бизга Эркин.

Биринчи савол ҳаммамизга тегишли эди.

- Қайси Жамилахон?

- Ўзимизнинг Жамилахон… Жамила Жамол… - Эркин ҳамон ўзини тутиб ололмасди.

Эмили Дикинсон таъкидлаганидек, бизнинг ақлимиз бу қайғуни қабул қилишни истамасди. Ҳамманинг юзини қайғу чулғаб олди. Дарҳол бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода бошчилигида таниқли ижодкор, ҳаммамизнинг севимли шоиримиз Ўлмас Жамолнинг уйига йўл олдик…

Меҳнат таътилига чиқиб, касалхонада даволаниб чиққан Жамилахоннинг саломатлиги яхши эмаслигини билардик. Бир ҳафта бурун синглимизнинг аёдатига жамоа бўлиб боргандик.

- Эркалик ҳам етар энди, Жамилахон, тезроқ ишга чиқинг. Иш одамни овутади… - деганди Жамилахонга ҳазиллашиб ҳамкоримиз Ҳасан Эрбобоев.

- Ўзим ҳам ишга чиқишга доғман, лекин дўхтирлар яна бироз уйда даволанишни тавсия қиляптилар. Шунга вақт беҳуда кетмасин деб…

Жамилахон дивани ёнидаги стол устида турган компютерга ишора қилди. Биз хасталигига ҳам қарамай, ижод қилаётган синглимизнинг бардошига қойил қолгандик.

Ўша йили Жамилахоннинг падари бузруквори – таниқли шоир Ўлмас Жамолнинг 80 йиллик юбилейини қайд қилиш арафасида Жамилахон олдимга келганди.

- Акажон, отамнинг юбилейигача китобимни чиқарайин, ёрдам беринг, - деди ўзига ярашган самимий табассум билан.

- Улгурамизми, - дедим мен ҳам ҳайрон бўлиб. – Бир ҳафта муддат қолган бўлса…

- Шеърларим тайёр, таҳрир қилинган, фақат китоб шаклига келтириб беринг, дўстлар чоп қилишга ёрдамлашадилар…

Биз икки кун ишдан кейин қолиб ишлаб, китобни тайёрладик. Ўшанда ҳам бу қизнинг бардоши, тоқати ва ҳаётга ташналигига қойил қолгандим.

Хуллас, шоир Ўлмас Жамолнинг юбилейига ташриф буюрган меҳмонлар Жамила Жамолнинг илк – «Сен кетма, бардошим!» китобини қўлларига олдилар.

Юбилейдан сўнг Жамила электрон вариантда келтириб берган қўлёзмаларни кўздан кечириб, ижодкорнинг катта қиссаси чоп қилишга тайёр эканлигини билиб олдим.

- Қиссамни шошилмай, хотиржам чоп қиламиз, акажон, - деганди Жамила сўнгги марта иш кабинетимга келганда. – Сиз фақат уни сақлаб туринг. Бироз даволанайин…

Афсуски, Жамилахонга қиссасини чоп қилиш насиб этмади. Шафқатсиз ўлим уни орамиздан олиб кетди.

Шоира Жамила Жамолдан мухлисларига «Сен кетма, бардошим!» китоби ёдгорлик бўлиб қолди. Меҳрибон она Жамилахондан фарзандлари - Баҳодир, Бону, Бахтиёр қолди. Бонуни турмушга чиқарган Жамилага, афсуски, келин кўриш бахти насиб этмади. Аммо Жамилахон невара суйишга улгурди. Бонунинг фарзандини жони дилидан ҳам яхши кўрарди…

Жамилахоннинг саксон ёшни қоралаб қолган қайнонасини маҳалламизда кўп учратаман. Бу ерда онахоннинг қизи яшайди. Невараларини кўргани тез-тез келади.

- Келиним Жамила Жамол шу киши билан бирга ишлайди, - шерикларига ифтихор билан мени таништирарди онахон.

Ҳозир ҳам онахонни учратиб тураман. Узундан-узоқ дуо қилади. Жамилани эслаб, кўзларига ёш олади.

- Раҳматли келиним Жамила Жамол шу киши билан бирга ишларди, - дейди ғам чўккан кўзларида ёш ҳалқаланиб.

Кампирга тасалли берган бўламан. Ўзимнинг ҳам кўнглим бузилади.

Наилож, ҳаёт ҳаётлигини қилади. Ўлим ёш танламас экан. Атиги ярим аср ҳам яшамаган Жамилахонни бугун марҳума дейишга мажбурмиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ.

Жамила Жамол ёруғ оламни тарк этгач, ижодкор синглимиз Тахмина Муҳаммадсаид унинг ижод намуналарини тўплаётганлигини эшитдим. Тахминани ёнимга чорлаб, Жамила менга бериб қўйган қиссанинг электрон вариантини унга топширдим.

Бу дунёда яхшилар - кўп. Хайру саховатлилар ҳам – талайгина. Мен ижодкор дўстимиз Абдулла Насриддиннинг ана шундай бағри кенг, саховатпеша, савобталаб йигитлигини яхши биламан. Абдулланинг жўмардлиги туфайли Жамила Жамолнинг «Ёшликда берган кўнгил» китоби чоп этилганлигини эшитиб, жуда қувондим. Марҳуманинг руҳини шод айлаган дўстимизга миннатдорчилигимни изҳор айладим. Эмили Элизабет Дикинсоннинг ҳам шеърий тўпламини унинг ўлимидан сўнг синглиси чоп қилган ва у шоирага мислсиз шуҳрат келтирганди. Жамилахон ҳақида нимадир қоралашни ният қилдим ва уни ўша Эмили Дикинсонга ўхшатгим келди… 

Бугун Жамила Жамол сафимизни тарк этганига икки йил бўлибди. Лекин у ҳамон биз билан бирга. Синглимизнинг кулги аримайдиган меҳрибон сиймоси хотирамизда абадий сақланиб қолган.

Руҳинг шод, жойинг жаннатда бўлсин, Жамилахон!

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ, журналист.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2324635

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9187662
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
731
2772
17808
9143986
70041
121442
9187662

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 21-02-2026 07:33:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015