Ҳаёт – чексиз уммон. Бу уммонда ҳар ким ўз билганича сузади. Кимлардир Парвардигорнинг бебаҳо неъмати – умри азизини савоб, эзгу ишларга бағишласа, бошқа бировлар ўзгача йўлдан кезишади. Ҳаётида халқу Ватанга астойдил хизмат қилишдек савоб ва хайрли ишлар, жўяли амаллар этагини тутганлар ҳамиша эъзоз топиб келганлар.
Холмуҳаммад Холбоев ҳам сизу бизга замондош бўлган маърифатпарвар инсон. У киши 1946 йилнинг 1 ноябрида Хатлон вилоятининг Мир Сайид Али Ҳамадоний (собиқ Москва) ноҳиясида деҳқон оиласида туғилган. Холмуҳаммад аканинг ўсмирлик йиллари Хўжамўмин тоғининг ён бағирларида жойлашган ғаллазор ва водийни кезиб, Панж дарёсининг шифобахш сувларидан шимиб, эл ризқига-ризқ улашаётган пахтазор ва боғу токзорларда ўтди. У 1952 йили шу қишлоқда жойлашган тўлиқсиз ўрта мактабнинг биринчи синфига ўқишга кирди. Кичкиналигидан ўқишга меҳр қўйиб, ташналик билан билим ўрганди. Ва билим ўрганиш, изланишга бўлган бу меҳру муҳаббат бутун умри давомида унинг юрагини тарк этмади. 1959 йили бу мактабда еттинчи синфни тугатгандан сўнг, ўқишни 8-синфдан ноҳия марказида жойлашган С. Айний номли ўрта мактабда давом эттирди. Холмуҳаммад ака мазкур умумтаълим муассасасида 8-синфдан 11-синфгача таълим олди ва мактабни аъло баҳолар билан тугатгандан сўнг, 1963 йили Тожикистон қишлоқ хўжалик институтининг агрономлик факултетига ўқишга кирди. Бу олий даргоҳ таҳсилини 1968 йилнинг январ ойида аъло диплом билан тугатиб, тақсимот бўйича иш фаолиятини Ҳисор ноҳиясида жойлашган Тожикистон қишлоқ хўжалик илмий текшириш институтида илмий ходим сифатида бошлади.
Холмуҳаммад Холбоев 1968 йилнинг 7 майидан 1969 йилнинг июн ойигача Қуролли кучлар сафида она-Ватан хизматини ўтади. Украинанинг Закарпатйе вилояти ҳамда Чехословакиянинг Оломоус шаҳрида ҳарбий хизматини ўтаган йигит яна ўз иш жойига қайтди. Ҳисор ноҳиясида жойлашган Тожикистон қишлоқ хўжалик илмий текшириш институтида илмий ходим сифатида меҳнат фаолиятини давом эттирди.
1970-1973 йиллар у киши мазкур институтда аспирантурада таҳсил олди. Аспирантурадаги ўқишдан сўнг, 1978 йилгача Холмуҳамад ака институтдаги фаолиятини давом эттириб, қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахтакорлик соҳасида талайгина илмий тадқиқотлар олиб борди. Ва қувонарли натижаларни қўлга киритди.
1978 йили Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги даъватига биноан, вазирликнинг техник зироатлар бошқармаси бош агрономи сифатида иш бошлади.
Холмуҳаммад ака 1986 йилнинг январ ойидан Тожикистон Республикаси Давлат агросаноат комитетида пахта ишлаб чиқаришни шакллантириш мутахассиси сифатида фаолият юритди.
1986 йилнинг март ойида Холмуҳаммад акани Тожикистон Республикаси Вазирлар Кенгаши агросаноат комплекси бўлимига катта референт сифатида ишга таклиф этишди. Ва кейинги 20 йил давомида Холмуҳаммад ака мазкур бўлимда бош мутахассис, зироатпарварлик бўйича маслаҳатчи, пахта ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш сектори мудири, бўлим мудири ўринбосари ва бўлим мудири сифатида 2006 йилгача самарали меҳнат қилди. Шу йиллар давомида у киши Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратида бир қатор Ҳукумат Дастурлари лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол қатнашди. Жумладан, Агросаноат комплексини инқироздан чиқариш йўллари, «Ғалла», «Боғу токпарварлик», «Пахта», «Пилла», «Асал» ва Ҳукуматнинг бошқа дастурлари ишлаб чиқилишида, шунингдек, Тожикистон Республикасининг ўнлаб Қонунлари лойиҳаси, Тожикистон Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаси ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди.
Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг апрел ойидан 2010 йилгача пахтакор хўжаликлар қарзлари муаммосини ҳал этиш лойиҳасида фаолият кўрсатди. Х. Холбоев 2010 йили нафақага чиқди. У киши республика аҳамиятидаги нафақахўр ҳисобланади.
Холмуҳаммад Холбоев иш фаолияти давомида кўплаб хорижий мамлакатларда хизмат сафарларида бўлган. Хорижий мамлакатларда қишлоқ хўжалиги соҳасини тараққий эттиришнинг илғор тажрибаларини ўрганиб келиб, уларни республикамиз шароитида йўлга қўйишда изчил иш олиб борган. Жумладан, 1993 йилнинг октябр ойида у киши пахтакорлик соҳасини тараққий эттириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ҳиндистонда, 1996 йилнинг январ ойида пахтакорлик соҳасида тажриба ўрганиш учун Америка Қўшма Штатларида, 2005 йилнинг январ ойида жамоатчиликни тараққий эттириш бўйича тажриба ўрганиш учун яна Ҳиндистонда, май ойида ердан фойдаланиш бўйича тажриба ўрганиш учун Хитой Халқ Республикасида ва август ойида ерга ишлов бериш бўйича тажриба ўрганиш учун Швецияда хизмат сафарларида бўлди. Албатта, бу сафарларнинг ҳар бири Тожикистонда қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш учун ҳисса қўшганлиги табиий.
Давлат ва Ҳукумат Холмуҳаммад Холбоевнинг Тожикистон халқ хўжалиги тараққиётидаги муносиб меҳнатларини ҳисобга олиб, у кишини 1981 йили «Меҳнатда ўрнак кўрсатган» медали ва 2003 йили «Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим» унвони билан тақдирлади.
Бугунги кунда ҳам Холмуҳаммад Холбоев нафақада бўлишидан қатъий назар, ўзи севган соҳа - қишлоқ хўжалиги тараққиёти йўлида ёшларга жўяли маслаҳатлар бериб, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Холмуҳаммад Холбоев умр йўлдоши Ҳожи ая Холдона Баротова билан тўртта фарзандни тарбиялаб, вояга етказдилар. Қурбонали, Фарҳоджон, Сурайё ва Дилафрўзларнинг ҳар бири бугун оталарига муносиб фарзанд, элу юртга холисона хизмат қиладиган ўз даврининг кишилари бўлиб етишиш илинжида иштиёқ билан ёнадилар. Ҳожиликдек саодатли мартабага эришган Холмуҳаммад Холбоев ҳамда у кишининг умр йўлдошлари ҳожи ая Холдона Баротовалардек эзгуликни пеша этган инсонларнинг фарзандлари ҳам халққа хизмат қилишда садоқат кўрсатишларига ишонч бор.
Умри азизининг етмишинчи поғонасига қадам қўйиш арафасида бўлган Холмуҳаммад Холбоев Ватанни севади, халқимизга эҳтироми катта. Ҳаётида босиб ўтган йўлларга тикилиб, кўнглида қониқиш ҳиссини туяди.
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган адолатли сиёсат, кекса-ю ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, элу юрт келажаги тўғрисида қайғуришлар азиз Тожикистонимизни ёрқин келажак сари бошлаётганлиги қувонарли ҳолдир, - дейди Холмуҳаммад Холбоев. – Халқимиз ўзининг фидойи фарзанди – мамлакатимиз Президенти атрофида жипслашиб, жаҳон ҳамжамияти қошида Ватанимизнинг обрў-эътиборини янада юксак кўтарганликлари юксак тафаккуримизнинг олий кўринишидир.
Маърифат ва маънавиятни ҳамиша қадрлаб келган Холмуҳаммад Холбоев умри азизининг нурли чўққисидан таралаётган жилоларга шукрона қилади. Ҳамиша Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб эзгу дуога қўл очади. Биз - фахрий замондошимиз, маърифат фидойиси, газетамизнинг фаол жамоатчи мухбири Холмуҳаммад Холбоевни табаррук ёшга етганликлари билан қутлаш бахтига эришган ижодкорлар у кишининг самимий дуолари ижобат бўлишига тилакдошмиз…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ.
Суғд вилоятида Тожикистон республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги ва Тожикистон Қаҳрамони, машҳур адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан энг яхши китобхонлар танлови ўтказиладиган бўлди. Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода қарори билан ўтказиладиган мазкур танлов "2018 йилдаги энг яхши бадиий китоблар ўқувчиси", деб аталади.
Муфассал...
Давлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи ҳамда меҳнаткашлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилаётган оқилона сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ва ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда бир қатор ободончилигу бунёдкорлик ишларини амалга оширди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015