Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Декабр 2014 Кӯришлар: 3735
Печат

 

Бобожон ҒАФУРОВ, Тожикистон Қаҳрамони.     

ПАНДУ ҲИКМАТЛАР

pandnoma Буюк аллома, таниқли олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров илмий ишдан ташқари, бадиий ижод билан ҳам шуғулланганлар.

ӯтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон» («Халқ овози») газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритган Бобожон Ғафуровнинг «Панду ҳикматлар» асаридан парчани ӯқувчилар диққатига ҳавола этамиз.

***

Биз бу дунёдан фақат ӯзимизнинг меҳнату машаққатларимизни олиб кетамиз, улар бизнинг йӯлланмаларимиздир.

***

Ҳар бир одам, ҳар бир шахс эгаллаб турган мавқеидан қатъий назар,  ӯз халқининг мухтор вакилидир.

Халқининг обрӯ-эътибори, миллатининг нуфузи унга боғлиқ. Ҳар бир киши ӯз халқи номини юқори кӯтариши ва аксинча, пастга уриши ҳам мумкин.

***

Ҳаёт пурмашаққат бир нарса ва ундан нафратланмаслик учун кишининг ӯз мақсаду матлаби бӯлиши даркор.

***

Даражанг баланд бӯлиши, жамиятда номинг чиқиши муҳим эмас, балки ӯз инсоний вазифангга мувофиқ бӯлишинг муҳимроқдир.

***

Доно киши ҳақини кеткизмайди, аммо донишманд бошқалар ҳақининг ӯзида қолишига йӯл қӯймайди.

***

Ҳаётимиз икки паллали тарозидай бизни синайди. Унинг тоши – бизнинг ёмон, юки эса – яхши ишларимиз. Ҳалол сотувчи юкни тошдан зиёдроқ қӯяди ва тошдор палла ҳамиша молдор палладан енгилроқ бӯлади. Шуурли одам доимо яхшилик аъмоли  ёмон ишларидан кӯпроқ бӯлишига интилади.

***

ӯз ҳаётинг шоҳроҳидан узоқлашма, гарчанд у йӯл тошлоқ, ёнидагиси текис бӯлса ҳам.

***

Турмуш ҳаловатини маишатпараст эмас, балки заҳматкашу мутафаккир билади.

***

Юқори лавозим ҳеч кимни бахтли қилган эмас, буни ҳис этган киши бахтлидир.

***

Беғараз ёрдамнинг баҳоси бӯлмайди, шунинг учун ҳам аксарият вақт оддий бир нарсадай туюлади. Беғараз ёрдам ҳар икки томон покдиллигининг буюк воситасидир.

***

Ҳаёт аслида бир жанг майдони, ҳар бир киши – ундаги жангчи. Агар марди майдон бӯлсанг, жанг охиригача иштирок эт. Сен қӯлдан бой бермаган ӯша инсонийлигинг шижоатинг шаҳодатидир.

***

Инсон ҳам худди қудуқдаги сувга ӯхшайди. Агар ундан тинимсиз сув олинаверса, қурийди. Агар бирор кишидан ҳадеб ёрдам сӯрайверсанг, у бир кун сендан юз ӯгиради.

***

Одам ӯз шахсий маҳкамасидан қӯрқиши зарур, зеро, унинг ҳукми вақт ӯтиши билан авф қилинмайди.

***

Хатосини тузатган кишига юз офарин, дунёда бир ёмонни тугатиб, бир яхшини кӯпайтирди.

***

ӯзгалар учун қилган яхшилигинг, ӯзинг учун бир эҳсондир.

***

Қӯрқишу ваҳиманинг ҳам чеку чегараси бор. Халқ пода бӯлиб, у тиру туфангдан қӯрқиб, қулдек итоат қилади, деб ӯйлаган ҳукмрон нодондир. Одам қӯрқиб-қӯрқиб бир куни бу қӯрқиш жонига тегади ва ӯшанда қӯрқиш навбати золимга келади.

***

Зулм ва ғоратни муқаррар нарсага айлантирган халқ ҳеч қачон мустаҳкам асосга эга бӯлган давлат қура олмайди.

***

Тил яратган нарсани ҳеч ким ӯлдира олмайди ва тил ӯлдирган нарса ҳам қайта тирилмайди.

***

Тил буюк лашкарбошидир. Дунёдаги энг буюк ғалабалар тил қудрати-ла қӯлга киритилган.

***

ӯз хизматини кичиклар учун таҳқир, деб ҳисоблайдиганлар буюк эмаслар.

***

Ворисларинг сен қолдирган сандиқ тӯла олтинни зудлик билан йӯқотишади. Сенинг ҳунаринг маҳсули эса кишилар ёдида боқий қолади.

***

Биз бу дунёга меҳнат ва қийинчиликлар устидан ғалаба қилиш учун келганмиз. Агар роҳат учун бӯлганида абадий уйқу бас эди.

***

Меҳмондорлик ва меҳмонлик жиддий ишдир. Эсингдан чиқарма, меҳмону меҳмондорликнинг асоси бир-бирини эҳтиром қилишдир. Бил, меҳмоннинг иззати меҳмоннинг қӯлида, мезбон иззати – дастурхон.

***

Шундай меҳмон бӯлгинки, мезбон ҳам, суҳбатдошларинг ҳам сенинг ҳузурингда роҳат қилишсин.

***

Меҳмоннавозлик аслида ҳашаматли уй ва таомга эмас, самимий меҳрибонлик ва хушу маъноли суҳбатга боғлиқ.

Кимки фақат таом ейиш учун меҳмонликка борса, у меҳмон ниқоби остидаги тиланчидир.

***

Пулу молнинг камайишидан қӯрқма, пул кетадию сен қоласан. Бил, дунёдаги ҳамма нарсадан-да, ӯзинг қимматлироқсан.

 

Тожик тилидан Омонбой Жуман таржимаси.

 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Кўприк қуриб, ҳожи бўлган онахон

 

ёхуд Деваштичнинг Метк қишлоғида яшовчи Маҳтоб она Фозилова билан йўл-йўлакай суҳбат

-Маҳтоб хола, тобингиз йўқ, деб эшитдик. Ишқилиб, ҳозир тузукмисиз?

-Э, болам-а, ёш кетгач, олма билан ўрик бўлармидик. Бир кун қўлинг оғриса, эртасига оёғинг зирқирайди. Иштаҳа йўқолиб, мадордан қоласан. Кейин бу дардим янги эмас… Оёғим бирдай азоб беради. Озод-эркин юролмайман. Саксонга яқинлашдим. Менимча, ҳаққим ҳам қолмади…

Муфассал...

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580429

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10208978
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2845
5403
29214
10151415
106071
138877
10208978

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 25-10-2026 16:01:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015