Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 1950
Печат

 

ayollТалабалик йилларим шаҳардаги маҳаллалардан бирида ҳовли уйда тўрт киши ижарада турардик. Уй эгаси Азиза онамиз (қаҳрамонлар номи ўзгартирилди –Х.М.) барчамизга оналарча меҳрибонлик  қилар эдилар. Хонадон аҳли маҳалланинг нарироғидаги бошқа ҳовлиларида яшашар, биз турган ҳовли бўш бўлганлиги боис, ижарага беришганди. Азиза она деярли ҳар куни биздан хабар олардилар. Ҳол-аҳвол сўрашиб, ўқишларимиз билан  қизиқардилар.

Ижара ҳақини сўраш одатлари йўқ эди. Ўзимиз пулни йиғиб берган чоқда ҳам ўша вақтдаги нарх-навонинг деярли ярмисини олишга рози бўлардилар. Маҳалладаги қўшниларнинг  меҳр-оқибатлилигини  сўз билан ифодалаш қийин. Ғоят меҳрибон, инсондўст кишилар яшардилар, бу маҳаллада.

Азиза онанинг уйли-жойли катта қизлари Роҳатхон опамиз ҳам шу маҳаллада, бир неча уй нарироқда турарди. Меҳрибонликда онасидан қолишмайдиган бу аёл дарсга кетган пайтларимизда келиб ҳовлини супуриб-саришталашни одат қилганди. Биз бундан хижолат чекардик. Ўзимиз ҳовли-ю хоналарни тоза-ю озода тутишга қанчалик уринмайлик, барибир, бу ишнинг уддасидан чиқолмасдик. У киши келиб кетгач, ҳовли ва хоналар ўзгача ҳусн-тароват касб этарди.

Дам олиш кунларида қишлоққа, уйимизга келиб кетардик. Қишлоқдан ижара уйимизга шерикларимдан олдин қайтган кунларнинг бирида ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлгандим. Ҳовли саранжом-саришта қилинган, ошхонадаги идиш-товоқлар тоза-ю озода қилиб ювилганди. Дераза пардалари, дастурхону сочиқлар ҳам ювилганлигини кўрдим. Сиртқи хонадаги шкаф тозаланиб, ундаги жиҳозлар тартибли равишда тахлаб қўйилганди. Шкаф ортидаги биз ювишдан эриниб, қачонлардир ташлаб юборган пайпоқларимизгача ювилиб, ҳовлидаги симга осилганини кўрдим.

Дарҳол хаёлимга келди. Роҳатхон опамнинг ишлари бу. Тиниб-тинчимас, тозалик ва поклик шайдоси бўлган бу аёл биз йўқлигимиздан фойдаланиб, ўз билганларини қилган экан. Ўша пайтларда фақатгина онажоним ва опаларимда мужассам бўлган қайноқ меҳрни бошқа аёлларда ҳам учратгандим. Яратганнинг аёл зотига чексиз меҳр-муҳаббат ато этганлигини илк бор ҳис қилгандим. Ўшандан буён барча аёллар менинг назаримда поклик ва нафосат рамзи бўлиб қолган.

 

Хайрулло Мирзоназар,

Жайҳун ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

Асил инсон ўлмайди

 

Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2566350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10142588
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3919
3640
23059
10082592
39681
138877
10142588

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 16:34:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015