Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 2037
Печат

 

issiqҲар бир ота-она фарзандларини уйлантириш ёки узатиш чоғида ёшларнинг яхши яшаб кетишлари, биргаликда қўша қаришларини орзу қилади. «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма»,- деган мақол бежизга айтилмаган. Бирор оила билан қуда-андачилик ришталарини боғлашни ният қилган кишилар, албатта, уларнинг етти пуштигача суриштиришади. «Ота-онаси ким? Оиласи бизга тўғри келадими?»- каби бир қатор саволларга жавоб топилгачгина, совчиликка отланадилар.

Келин тушириб келингач эса, қайнона унга ўз оиласидаги қонун-қоидаларни ўргатади. Чунки ҳар бир хонадонда ўзига яраша тартиб-интизом бор.

Лекин Гулнисонинг оилавий ҳаёти бошқача бошланди. Отаси узоқ Россия ўлкасида. Ундан ҳеч қандай хабар йўқ эди. Бир куни аммаси Гулнисонинг онасига: - «Бир йигит бор экан, уйланмоқчи. Қиз боланинг тенги чиқса, текин бериш керак. Эрингдан дарак бўлмаса, уларни узатишга иложинг етмайди. Агар ёшлар бир-бирига маъқул келишса, оддийгина тўй ўтказиш мумкин»,- деб қизнинг суратини олиб кетди. Тўйдан аввал икки ёш атиги бир марта учрашиб, бироз гаплашиб ўтиришди. Қайнона бўлмиш: - «Эндигина эримнинг йилини бердик. Шунинг учун, катта тўй қилишни истамаймиз»,- деди. Келин томон уларнинг барча шартларига рози бўлди. Ортиқча сарф-харажатсиз, сарпо-суруқсиз тўй бўлиб ўтди.

Тўйдан кейин Гулнисо бир бегона оламга тушиб қолгандек бўлди. Келин бўлиб тушган хонадонининг турмуш тарзи умуман бошқача эди. Ўзига тўқ хонадон. Шаҳарда иккита уйи, ноҳиялардан бирида ҳовлилари бор эди. Лекин оила аъзолари орасида бир-бирига нисбатан меҳр сезилмасди. Ўзаро гаплашганларида эса: - «Бу - меники, у - сеники. Бу менинг пулим, у сенинг пулинг»,- деган тортишувлар бўлиб турарди. Майли, булар ҳеч нарса эмас. Келиннинг яқинлари уй-жойсиз эканлиги, бировларнинг уйида яшашларини эшитган қайнонанинг ўтакаси ёрилиб, Гулнисони ёнига ўтқазди ва:

-Бу уйлар ҳаммаси қизимнинг номида. Ўғлимнинг бу ерда қайди йўқ. Шунинг учун, сени ҳам бу уйга қайддан ўтказолмаймиз,- деди.

Қайнонаси ҳар куни тирноқ остидан кир қидирарди. Гулнисо овқат тайёрлаётганда келарди-да, қозонни оғзигача тўлдириб сув соларди. Кейин эса: - «Овқатнинг мазаси йўқми?»- дерди. Бошқа куни уч литрлик ёғ идишини қўлига оларди-да:

-Келин, сен нима, ёғни ичаяпсанми? -Ҳали буни олганимизга уч ой бўлгани йўқ, ярмидан кўпи тугабди. Ёғли овқат одамни ақлидан оздиради,- дерди.

Гулнисо бирор нарсани тушунтирмоқчи бўлса: - «Менга гап қайтарма, сен ўн саккиз ёшда эмассан»,- дерди. Катталарнинг: - «Қайнонанг нима деса, жим тургин, гап қайтарма»,- деган маслаҳатларига амал қилган ҳолда, қайнонасининг гапларини жимгина эшитиб турса: - «Сен писмиқсан, ичингдан пишиб кетгансан…»- дерди. Хуллас, гапирса ҳам, гапирмаса ҳам ёмон.

Эрталаб чап ёни билан туриб қолса, сочларини тўзғитиб ўтирган ҳолда яна жанжални бошларди:

-Сен мени нонуштага яхшилаб таклиф қилмадинг. Менинг пулимга келган нарсаларни ютаяпсан (ҳеч қачон ейяпсан демасди), яна мени чақирмайсанми?

Гулнисо бу хонадонга келганидан бошлаб биронтасининг бозорга харид учун борганини кўргани йўқ. Ҳар куни ишдан кейин бозорга ўтар, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, уйга келгач, кечки овқат тайёрлашга ўтарди.

Қайнонаси бошқа бир куни ёлғондан кўз ёши тўкиб: - «Менинг ўлишимни истаяпсан. Мени ўлдириб, мана шу уйни ўзингники қилиб олиш ҳақида ўйлаяпсан. Лекин ўғлим мен нима десам шуни қилади. У сенинг гапингга кирмайди. Агар кўчага чиқариб қўй десам, сени ҳозирнинг ўзида уйдан ҳайдаб чиқаради»,- дея ғавғо кўтарарди. Бу гаплардан Гулнисонинг юраги орқага тортиб кетарди: - «Чинданам уйдан қувиб чиқарса нима қиламан? Бу шармандалик-ку. Одамлар нима деб ўйлашади?» - дея ўйга толарди.

Бироздан кейин эса, қайнонасининг қизи билан кулишиб ўтирганини кўрарди: - «Зўр қилдим-а? Мана шундай қилиш керак». 

Бир куни эрталаб қўлида бир шиша сув кўтариб олган қайнонаси Гулнисога тез кийинишни буюрди. Иккаласи бирга кўчага чиқишди. Уловга ўтиришиб, шаҳарнинг бошқа чеккасига йўл олишди. Манзилга етиб келишгач: - «Анави «дом»нинг ёнига бориб, Аҳад деган йигит қаерда яшашини сўрагин. У биздан катта пул қарз олганди, қайтармади. Яшаётган уйини топсак, эшиги ёнига мана бу сувни сепамиз. Кейин қарзимизни, албатта, қайтаради»,- деди.

Иложсиз қолган Гулнисо бориб одамлардан қайнонаси айтган йигитни суриштирди. Бироқ ҳеч ким бундай йигитни танимасди. «Бўлмаса, ҳу-у, анави «дом»нинг олд томонига ўтиб, рақамини кўриб келгин»,- деди қайнона. Келин итоаткорлик билан бошқа «дом» сари йўл олди. Худди ўғрилардек орқа-олдига қараб кетаётганда кутилмаганда рўпарасида итнинг вовуллади. Қараса, қаршисида баҳайбат бир ит турибди. Ерга эгилиб тош олай деса, қўлга илинадиган нарса йўқ. Гулнисо қўрққанидан тошдек қотиб қолди. На олдига ҳаракатланишни, на ортига қайтишини билади. Ерга эгила-эгила итни қўрқитиб, ортга қайтди.

Хуллас, ўша куни излаган одамларини топишолмади. Шундай бўлса ҳам, қайнонаси қўлидаги идишнинг сувини йигит яшайдиган кўчага тўкиб чиқди. «Барибир мана шу кўчадан ўтади-ку. Сув тўкилган жойни босиб ўтса, дам солинган сув таъсирини ўтказади»,- дея ҳаракатларини изоҳлади у. 

Қайнонаси бундай ишларга устаси фаранг эди. Ҳар куни фолбин ё муллога қатнарди. Бир қараса, плитани ёқиб, устига отнинг тақасини иситиб қўярди.  Ё бўлмаса, деразанинг шамол ўйнайдиган жойига арабча ҳарфлар ёзилган қоғозни ҳилпиратиб осиб қўярди. Шакар, қуруқчой, туз ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Буларнинг барчасига «дам» солдириб келган.

-Келин, чойни қайтарма, акс ҳолда ўз кучини йўқотади…

-Келин, ҳаммомда тоғорада сув турганди, қани?- деб сўраб қоларди. Бир куни Гулнисо уни тўкканини айтиб, яна боши балога қолди: - «Ахир, у дам солинган сувга қизим чўмилганди. Уни дарахтнинг тагига тўкиш керак эди»,- дерди фиғони фалакка чиқиб.

Улар ҳаммадан гумон қилишарди. Бировни уйларига киритишмас, қўшнилар билан олди-берди қилишмасди.

Гулнисо бир куни онасининг уйига бориб келганида, қайнонаси:

-Қани, тўғри мана бу уйга ўтгин. Сумкаларингни шу ерда бўшат. Бизни «иссиқ-совуқ» қилиб келган бўлма тағин,- сумкаларни ағдар-тўнтар қилиб, ҳеч нарса тополмагандан кейин, уйга киритарди…

Азиз муштарий, мақолада фақат қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ҳақида гап кетаётганига эътибор қаратдингизми? Бу ерда куёв бола йўқми, деган савол ҳам пайдо бўлиши мумкин. Тўғри, ўғил бу оилада ҳеч қандай рол ўйнамайди. Онаси нима деса, шуни қилади. Онасининг фолбину муллога югур-югурлари фарзандларининг миясини ҳам заҳарлаб қўйган.

-Калитимни ишхонада унутиб қолдирибман. Кимдир бизни дуо қилиб ташлаганга ўхшайди. Акс ҳолда, калитни эсдан чиқарармидим?- дейди онаси билан гаплашиб ўтирган куёвбола. 

Оила аъзолари бирор узоқроқ жойга меҳмонга боришса, Гулнисони аммасининг уйига жўнатишарди.

-Биз меҳмонга кетаяпмиз. Сен аммангнинг уйида ўтириб тургин. Қайтганимиздан кейин чақирамиз,- дерди қайнонаси.

Шу куни оила аъзоларининг ёдидан чиққан Гулнисо эртаси куни уйга келса, эри қаердан келаётгани ҳақида сўрамасди. Бу хонадонда ўзини кераксиз матоҳдек ҳис қиларди. Ишдан эртароқ қайтиб қолса, калити бўлмагани сабабли «дом»лари ёнидаги скамейкада бирортасининг қайтишини кутиб ўтирарди. Қўшниларнинг: - «Нима учун уйга кирмаяпсан? Калитинг йўқми?»- деган саволлари, сирли нигоҳларидан қаерга қочишни билмасди. Ишдан бироз кечикиб қайтганда эса: - «Келиним бўла туриб, ўзим овқатни бошладим. Менга бундай келин нима учун керак?»- деган таъна-ю маломатга қоларди. Эшиклар юзига тарақлаб ёпиларди.

Охир-оқибат Гулнисонинг ҳам сабр косаси тўлди. Бир томондан қайнонасининг турткилашлари, иккинчи томондан эрининг бепарволиги жон-жонидан ўтиб кетди. Пичоқ бориб суякка етгач, сабр-тоқати тугаб, одамлар нима деб ўйлашади, деган савол ҳам кўзига кўринмасдан, нарсаларини йиғиштирди-ю кетди. Ҳа, меҳр излаб келган хонадонидан бир чимдим меҳрга зор бўлган ҳолда чиқиб кетди…

 

Г. рауфзода.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Т. ХОЖАЗОДА: - ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИ ЎН БЕШ ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

 

Тожикистон Миллий университети мамлакатимиздаги йирик олийгоҳлардан бири саналади. Айни пайтда университетнинг 117та кафедрасида 1272 нафар ўқитувчи, жумладан, 13 нафар Тожикистон Фанлар академияси академиги, 179 нафар фан доктори, 534 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда. Олийгоҳ талабалари сони эса, 23 минг 656 нафарни ташкил этади. Шундан 16 минг 906 нафари кундузги ва 5 минг 692 нафари сиртқи бўлимларда

Муфассал...

Наврўз – мафтункор баҳорий байрам

 

Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990792

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478071
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3999
4027
21684
7426653
99715
114875
7478071

Сизнинг IPнгиз: 18.216.70.205
Бугун: 23-11-2024 17:18:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015