Инсоният тарихининг миллион-миллионлаб сир-синоатларини ўз «бағри»га яширган бу кўҳна дунё тугал яралмаган…
Унинг тўкис эмаслигини аждодларимиз алмисоқда англаб етишган ва бу мантиқни: бири кам дунё, жумласига жойлаб, бизга маънавий мерос сифатида қолдиришган.
-Бири кам дунё, ибораси бугун фалсафий ҳикматга айланиб улгурган…
Ақлу заковатдек улуғ неъмат ато қилинган одамий зот эса, дунёнинг кемтиклиги - бири камлигини тан олгиси келмайди. Хоҳламайди…
Аслини олганда, тугал дунё ва ҳаёт ҳеч кимга кафолатланмаган!..
Хом сут эмган банда эмасми, баъзан «жаҳолат оти»га миниб, қамчи босганича, бири кам дунёдан ўч олмоқликнинг пайидан бўлади. Зўр беради.
Дунёни тугал кўрмоқчи бўлади. Шу йўл билан…
Минг афсус…
Унинг бу ҳаракати, гўё, уммон саҳнидаги хашакка ёпишган чумолининг Яратганга қараб, мушт дўлайтириб, дўқ ураётганига менгзайди.
Дунёи тирикликнинг хоҳ ёзилган, хоҳ ёзилмаган қонунлари бўлсин, одам боласининг инон-ихтиёридан ташқаридаги нарса эканлигини фаҳмлаб олиш учун «етти энлик» пешона бўлиши шарт эмас…
Одамзот хоҳиши билан ҳеч нарса ўзгармайди.
Бири кам дунёга қарши «исён» қилиш эса, нодонликнинг олий намунаси - жоҳилликдан бошқа нарса эмас…
Бу дунё, аслида, бири кам яралган…
Арш Мирзоси ҳар кимнинг манглайига турфа «Тақдир китоби»ни битади: кимнидир зару зеварларга «кўмиб», ҳисобсиз молу дунё беради, аммо тирноққа зор қилади.
Бошқа бировга бир этак фарзанд беради, бироқ бойликдан «қисиб»роқ қўяди, аммо одам зурриётининг ҳар бири ўз умри, ризқи билан яралади.
Ҳар икки ҳолатнинг қай бири ҳақиқий давлат эканлигини «қўтир дунё»нинг асл моҳиятини англаб етганлар яхши билишади…
Ношукурлик - иллат… «Разолат боғи»нинг аччиқ меваси.
Ўтган йилнинг иккинчи ярми, жорий йилнинг бошларида мамлакатимизда ёш оналар бири кам дунёдан ёппасига «қасос» олишга азму қарор қилишгандек, на дунёвий, на диний ақидаларга тўғри келмайдиган номатлуб ҳаракатларга қўл уришди.
Икки минг ўн бешинчи йил, биринчи июн…
Ёвонлик Парвина Абдуллаева уч нафар фарзанди билан ўзини Душанбе дарёсига ташлади.
Орадан икки ой ўтиб, вахшлик 23 ёшли Саломат Пирова аввал уч нафар боласини, кейин ўзини дарёга ғарқ қилди.
Икки минг ўн олтинчи йил, иккинчи феврал…
Нораклик 25 ёшли Зуҳра Маҳмуродова тўрт нафар фарзанди билан Вахш дарёсига ташлаб, ўз жонига қасд қилди.
Кейинчалик Ваҳдат шаҳри фуқароси, 21 ёшли Мафтуна олти ойлик ўғилчаси билан Кофарниҳон дарёсига ўзини чўктириб юборди…
Афсуски, уларсиз ҳеч нарса ўзгармади: дунёнинг мавжудлиги ҳам, одамзотнинг бахтга ёрлиги ҳам ўз қуюшқони «ўзани»дан чиққани йўқ…
Бири кам дунё ўз «зуғуми»ни - «оғриқли ҳукми»ни шоҳга ҳам, гадога ҳам бир хилда – баб-баравар ўтказади…
Олайлик, дунё миллиардерлари қаторидан ўрин олган, ижтимоий келиб чиқиши ўзбек миллатига мансуб бўлган, россиялик олигарх Алишер Усмонов.
Мол-дунёси ҳисобсиз. Спорт ривожига, турли хайрли ишларга миллион-миллион доллар сарфлайди. Биргина Яхтани олти юз миллион долларга сотиб олган…
Саховат бобида Ҳотами Тойдан қолишмайди.
Аммо… Амалдор ҳам дунёнинг бири камлигидан армонда…
Унинг қўли очиқлиги айрим журналистларнинг «қитиқ пати»га теккан кўринади, шекилли, интервюлардан бирида Алишер Усмоновга шундай ўхшовсиз савол беришади:
- Шунча бойликни меросхўрларингизга қолдирсангиз бўлмайдими?!.
У оддийгина қилиб:
- Менинг меросхўрим – фарзандим йўқ,- деб жавоб берган.
Хўш!?. Сахийликда тенгсиз одамга шу мазмундаги жавобни бериш осон бўлганми!?. Ахир, у ҳам инсон-ку.
Жавоб бериш асносида унинг руҳан эзилиб, суяк-суяклари зирқираб кетмаганига ким кафолат беради. Ҳеч ким…
Нима қилиш керак?!. Алишер Усмонов фарзандим йўқ, деб, бири кам дунёдан қасд олиш учун ўзини Нива, Волга ёки Дон дарёсига ташлаши керакмиди!?.
Йўқ!.. У тақдирнинг бундай қалтис ўйинига сабр-тоқат, метин ирода, кучли тўзим, фаросат билан курашди. Пировард натижада, дунё таниган Алишер Усмоновга айланди.
Агар у руҳсизликка тушганида, курашиб яшамаганида ҳеч ким бўлмасди.
Оламда инсон учун фарзандсизликдан, фарзанд доғидан кўра оғирроқ дард йўқ.
Аммо инсон иродаси жами бахти қароликлар ва кўргуликлардан устундир… Одам боласида, аввало, ана шу ирода тарбияланмоғи лозим.
Чунки инсон иродаси унинг руҳиятида вужудга келадиган ҳар қандай эҳтирос ва нафрат ҳиссидан юксак туради.
Эҳтимол, ирода дея аталмиш инсоний фазилат юқорида номлари қайд этилган ёш, «қасоскор» оналарда мукаммал қилиб шакллантирилганида эди, ўн бир нафар норасида гўдак умри хазон бўлиб, жувонмарг бўлмасди…
Файласуфларнинг фикрларича, ҳар қандай қувончнинг негизида қайғу куртаги ниш уради. Бу – ҳаёт қонуни…
Дарҳақиқат, ёш оналар никоҳ кечалари, фарзанд кўрган бахтли онларида бу ҳолат, яъни қачонлардир жабр тиғи бағирларини тилка-тилка қилиб ташлаши мумкин бўлган лаҳзалар келишини ўйлаб кўришни хаёлларига ҳам келтиришмаган.
Зеро, уларнинг балоғатга етмаган даврида ҳаётни англаб етишга ҳеч ким ундамаган. Аниқроғи, бундай муҳит бўлмаган…
Тақдири азалнинг қалтис ўйинлари ришталаридан тўқилган чирмовиғи бор. Ўргимчак тўрига ўхшайди, гўё…
Ана шундай чигалликка юзма-юз келган қисмат эгасининг қалби озорлар талошида қолиб, кўнгил ғариблиги балосига йўлиқади. Ва унда ёзмишдан «қасос» олиш иштиёқи туғилади.
Нафсиламрини айтганда, одам боласи етуклик даражасидан узоқда. Акс ҳолда, ҳар қандай балодан қутулишнинг икки йўли – вақту сукут борлигини фаҳмлаб етган бўларди…
Ҳаётнинг бани одамни толиқтириб, ҳалокатдан кетказадиган воқеликлари ҳисобсиз. Аммо шундай кўнгилсиз лаҳзаларда одам ўзини-ўзи алдамаса: ҳаммаси изига тушиб, яхши бўлиб кетади қабилида…
Бу дунёда яшаб бўлмайди…
Кулфат тортиб яшаш барчанинг қисматида бор. Қайғусиз яшашга ҳеч ким кафолатланмаган. Айниқса, астойдил жаҳл чиққанида, ақлнинг бегона бўлиб, ёвузлашганидан-да хавфлироқ вазият йўқ, инсон ҳаётида.
Ёвузлик эса, бедаво дард…
Инкор қилиб бўлмас ҳақиқат бор: дунё бири кам яралган. Ҳали бу кемтиклик одам боласининг бошига не-не кунларни солмайди, дейсиз!?.
Ҳаёт бизга тириклик майдонларида ўзимизни синаш, муқаддас курашларга чоғлаш учун берилган фурсатдир.
Умр эса, бир тутам ва ғафлатга қорилган… Қисқагина «умр дори»да покиза иймон, метин ирода-ю нозик фасоҳатимизни лангар чўп қилиб яшасак, ҳаммаси бинойидек бўлади… Иншоолоҳ…
Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.
ёхуд тадбиркорлар йўлидаги тўсиқлар хусусида
Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.
Муфассал...
Ориф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст» дўконлари-ю, устахоналар.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015