«Ота-она», «Ватан», «Муҳаббат» мавзусида ёзиш осонмас… Уларни мадҳини куйлаб адо этолмайсан. Аммо Ватан мавзусида қалам тебратмаган ижодкор йўқ.
Ватан туйғуси - садафдек пок ва беғубор.
Мамлакатимиз 25 йил ичида эришган муваффақиятлар, ютуқлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг кундан-кунга чирой очиб
бораётганлигини кўриб, тинч беғубор осмон остида бахтли яшаётганимиздан, севган касбим менга ҳурмат-иззат, бахтиёрлик бахшида этганидан қувонаман, шукр қиламан. Бахт сўзини эса, тинчлик сўзи билан эгизак деб биламан. Халқимизнинг асрий орзулари ушалган ушбу шодиёна кунларга осонликча етиб келмадик. Бу йўлда қанчадан-қанча заҳматлар чекилди. Мамлакатимизда қанчадан-қанча йирик иншоотлар, муассасалар, кўприк ва хиёбонлар, ҳатто, мустақил мамлакатимиз тарихида гигант шаҳарчалар бунёд этилди.
Буларнинг ҳаммаси тинчлик ва фаровонлик натижасидир.
Тонг саҳардан супирилиб, сув сепилган кўчалар кўнгилга айём кайфиятини бахш этади. Чин инсонийлик, камтарлик, бағрикенглик, андиша ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат, меҳмондўстлик фазилатлари халқимиз қон-қонига сингиб кетган. Бу бизнинг энг катта бойлигимиздир. Мана шундай байрам кунлари беихтиёр яқин ўтмиш хотирланди. Мактабда дин қораланиб намоз ўқиганлар, рўза тутганлар қаттиқ тазйиқ остига олинарди. Атеистик бурчакларда қорни катта муллолар танқид қилинарди. Қизиқ, икки хилликни тушуниб англаёлмасдим.
Уйда дадамнинг тунлари бедор намоз ўқиб, Қуръон ўқиганларини кўриб ҳеч ақлим етмасди.
-Дадажон, бугун мактабда қатор турдик, ким рўза тутган бўлса, уни шарманда қиламиз, пионерликдан чиқарамиз, -деди устозлардан бири.
-Қўявер, қизим, ҳали бир кунлар келади, ҳамма Ислом динини англаб етади, -дердилар бошимни силаб.
Дадамнинг крил ёзувига уқуви йўқ, менинг энг севимли ўқиш китобимни ҳижжалаб ўқир, араб ёзувидаги катта қалин китобларни чиройли ўқирдилар. Ўша пайтлар ҳашаматли масжид-мадрасалар, Ҳаж ибодатига эса, умуман, рухсат йўқ эди.
Ҳозир эса, минглаб кишиларимиз ҳаж ибодатига бориб келишяпти.
Болалигимнинг кўп лавҳалари ҳамон ёдимда. Қарамишкор жоме масжидига жума намозига бориб, дадам менга иккита музқаймоқ олиб беришларини айтдилар.
Эрталаб, барвақт туриб дадамнинг ваъдаларини эслатдим. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, ўша йили ёз жуда ҳам иссиқ келиб, қуёш ҳамма ёқни тандирдек қиздирарди. Мен бўлсам грибсатин янги кўйлагимни кийиб, рўмолимни танғиб ўрадим. Қизил янги қўнжли иссиқ пойафзалимни кийиб чиқиб кетаётганимда, ҳар кунги юмушларига берилган, қуш тинса тинмайдиган онажоним:
-Оёғингдагини еч, жуда иссиқ, енгилроқ кий,-деганларича қолдилар.
Мен эса, дадамни қаттиқ ушлаб олганман: -Дадажон, бу (оёғимга ишора қилиб) янгилигига кийдим дедим. Дадам кулиб қўйдилар. Дарвозамиз олдида автобус тўхтади, миниб шаҳарга йўл олдик. Текстилкомбинатгача бордик. Дадам музқаймоқ олиб бердилар. Орадан бироз вақт ўтгач, 5-йўналиш бўйича қатнайдиган троллейбус келиб тўхтади. Дадам билан бир гуруҳ дўстлари яктаклари қалблари каби оппоқ, юзларидан нур таралиб турган нуроний чоллар бирин-кетин чиқишди. Рус миллатига мансуб сочи ёйиқ қизлар бир тараф бўлишди. Шунда отахонлардан бири: -Эй, бу қизингизми?-дея менга ишора қилиб сўрадилар. Негадир дадажоним мавҳум жавоб бердилар:
-Ҳа, ортимдан бўзлайдиганим, дедилар. Мўйсафидлар деҳқончиликдан кафтлари қаварган ҳалол кишилар эдилар. Нормат ота, Ҳокимбойвачча, Ғофиржон ота, Отажон ва Солижон ота, Обиджон ва Каримжон ота, Назиржон тоға, падари бузрукворим Мўминжон ота қамишзор, ботқоқликларни обод этиб, чўлни гулистон этган оталар фақат ҳикматли сўзларни ва деҳқончилик синоатлари ҳақида суҳбатлашардилар.
Суҳбат қизғин эди. Троллейбус деразасидан томоша қилиб кетарканман, тушунишга ҳаракат қилсамда, англаб етмасдим.
Секин дадамнинг енгидан тортаман. Дадам бўлса, эркалатиб «она қизим», «доно қизим» бир эмас иккита музқаймоқ олиб бердим. Ҳозир Гипроземга етсак, яна олиб бераман, дедилар.
-Йўқ, емайман бошқа, -дадамнинг қулоғига шивирладим.
Гулпарвар маҳалласининг марказида азиз кишилар юртга тинчлик, элга ободлик, бир-бирларига соғлик тилашиб, ўз хонадонларига тарқалдилар.
Ватан деганда: тасаввуримда қўлида кетмон тутган мана шу забардаст оппоқ яктакли чоллар кўз ўнгимда намоён бўладилар. Пастаккина тандирда юзлари лов-лов ёнган онажоним. Ҳар йили файзли бўлади, деб ҳовлимизга райҳон эккан онажонимнинг излари қолган кўчалар - Ватан.
Мана шу заминда туғилиб ўсган ҳар бир инсон мустақил Тожикистоннинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Бу юртда ҳамма бир-бирига қадрдон, ҳеч ким ҳеч кимга бегона эмас. Ҳар нафас шукр қилмоғимиз лозим.
Баъзилар обрў-иззат, бахт янги олинган охирги русумдаги машиналарда, данғиллама уйларда эмаслигини унутишган кўринади. Бу туйғуларга фақат меҳнат ва чин инсоний фазилатлар билангина эришиш мумкин. Шундай фаровон, дориломон кунларнинг қадрини англаш учун эса, дунёга, ён-атрофимизга назар ташлашимиз кифоя.
Гулчеҳра Сотиболдиева.
Ёшлик йилларидан табиб бўлишни, эл-юрт саломатлиги йўлида ҳалол хизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган Мавжуда Исоева Хатлон вилоятидаги Колхозобод (Ж. Балхий) ноҳиясида ўрта мактабни битиргач, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт институти (университети)га ўқишга кирди.
Олий мактабни муваффақиятли тугатгач, Конибодом шаҳрига дерматолог (тери касалликларини даволовчи врач) сифатида ишга юборилди.
Муфассал...
Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015