Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2251
Печат

kurgan 2018

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органи мажлислар залида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда гуруҳнинг фаолияти таҳлил қилинди ва натижалар юзасидан хулосалар чиқарилди. Маълум бўлишича, истиқлолиятнинг 30 йиллигига 200тадан ортиқ иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Мажлисда гуруҳ раҳбари, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси Қосим Раҳбар, Хатлон вилояти раиси ўринбосари Умед Зоирзода, Бохтар шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзода ва гуруҳнинг бошқа аъзолари иштирок этишди.

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органи Иқтисодий тараққиёт ва савдо бўлими мудири М. Шоев қуриладиган иншоотлар жойлашуви ва қурилишга ҳисса қўшадиганлар, қурилишлар масъуллари ҳамда маблағ ўтказиш манбалари юзасидан муфассал маълумот берди.

Мажлисда Бохтар шаҳрининг ватанпарвар тадбиркорлари ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаб, байрам иншоотлари қурилишида арзирли ҳисса қўшишга қарор қилганликлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Келгуси уч йилда – 2021 йилгача шаҳарда 200тадан ортиқ иншоот қурилиши ва фойдаланишга топширилиши бохтарликларнинг байрам совғаси бўлиши қайд этиб ўтилди.

Ишчи гуруҳининг давлат истиқлолияти 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун тузган режалари Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси Қосим Раҳбар, Хатлон вилояти раиси ўринбосари Умед Зоирзода, Бохтар шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар томонидан тасдиқланди.

 

Қўшимча синфхоналар

Давлат ҳокимияти Вахш ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан ноҳия Маориф ва илм бўлими 11-ўрта умумтаълим муассасаси қошида 10та синфхонадан иборат икки қаватли бино қурилишини давом эттирмоқда. Айни пайтда бинонинг биринчи қаватидаги асосий қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган. Иккинчи қаватдаги қурилиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

 

Аёллар ва оила диққат марказида

Бохтар шаҳридаги Шамсиддин Шоҳин номидаги вилоят кутубхонасида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Аёллар ва оила билан ишлаш бошқармаси қошидаги Аёллар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Аёллар ва оила билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Раъно Раҳимзода 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида никоҳлар бекор бўлиши ҳолатларининг ошганлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармасининг Она ва бола саломатлиги муҳофазаси ва биринчи санитар ёрдам кўрсатиш бўлимининг бошлиғи Матлуба Шоназарова ҳамда вилоят Репродуктив соғломлаштириш маркази директори Райҳона Мирзоевалар вилоятда она ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати юзасидан чиқиш қилдилар.

Сўнгра Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода никоҳларнинг бекор бўлиш ҳолатлари кўп бўлган ноҳиялар мутасаддиларига ҳамда тегишли тиб муассасалари мутасаддиларига аниқ топшириқлар берди.

 

Яна бир қишлоқ аҳли ичимлик суви билан таъминланади

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ташаббуси ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди қўллаб-қувватлаши билан Данғара ноҳиясининг Хушдилон қишлоғи аҳлини ичимлик суви билан таъминлаш учун 45 минг доллар атрофида маблағ ажратилди.

Сув қувурларини қишлоққача тортиб келиш ишлари июл ойида бошланган бўлиб, сентябр ойигача 8 километрлик масофага қувурлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Узоқ йиллар давомида Данғара ноҳиясининг Хушдилон қишлоғи аҳли ичимлик сувидан танқислик чекиб келишади. Шу пайтгача қишлоқ аҳли сувни сотиб олишарди ёки бўлмаса, мавсумий ёғингарчиликларни кутишарди. Шунингдек, қишлоқдан узоқда жойлашган булоқлар ҳам қишлоқ аҳли учун ичимлик суви манбаи бўлиб хизмат қилиб келаётганди. Жорий йилдаги иссиқ ҳаво туфайли, қишлоқдаги барча қишлоқ хўжалиги экинлари қуриб қолди.

Қувонарлиси шундаки, 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги расман бошланган жорий йилда қишлоқ аҳли муаммоси ўз ечимини топди.

Мазкур қишлоқ аҳли Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ғамхўрликларидан миннатдорчиликларини изҳор этишмоқда. Шубҳасиз, Ватанимизнинг яна бир гўшаси обод бўлади.

 

Соғлом турмуш тарзи тарғиботи

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ниятида, Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида маҳаллий тадбиркор Мирмад Зарифов томонидан Шўрообод қишлоқ жамоатининг Шўрообод қишлоғида спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Майдончанинг тантанали очилиш маросимида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода иштирок этди.

- Азиз Ватанимизнинг ободончилигига ҳисса қўшаётган ватанпарвар тадбиркорларнинг ҳиммати таҳсинга сазовордир. – деди Д. Гулмаҳмадзода сўзга чиқиб. – Шундай саховатли юртдошларимиз бор экан, Ватанимиз гуллаб-яшнайверади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳорманг, ҳожипиёда!

 

Ёхуд юртдошимиз Америкага пиёда сафар қилмоқчи

Мамлакатимизнинг аксар аҳолиси Абдулазиз Ражабов - «Ҳожипиёда»ни яхши танийди. Абдулазиз Ражабов 2005 йили Россия Федерациясининг Москва шаҳридан ҳаж сафарига пиёда боришни азм этиб, 9 ой 12 кундан кейин, Саудия Арабистонига етиб борди. Сафар жараёнида кўпгина давлатларнинг оммавий ахборот воситалари Абдулазиз Ражабовнинг пиёда сафар қилиши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Муфассал...

Қардошликдир мақсадимиз, орзуимиз, истагимиз…

 

Жорий йил март ойининг биринчи ўн кунлигида бир тарихий воқеа – узоқ кутилган ташриф амалга оширилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ҳур диёримизга давлат ташрифи билан келди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559233

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10117019
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1334
5837
34427
10039118
14112
138877
10117019

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 08:36:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015