Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2380
Печат

 

tuygularrСЕН МЕНИНГ УМРИМСАН

Азизам!

Мен бугун англаган ҳақиқатлар ичра бир теранликни ҳис этдим. Сен менинг умримга айланиб қолибсан. Мен то ҳануз, бу ҳақиқатни ҳис этгунча қандай яшадим? Ўзимга ишонгим келмайди.

Тўсатдан юрагимга МУҲАББАТ бўлиб кирдинг. Гўё шошқин дарё мисол. Тунлар кўзларимни бедор, қалбимни бемор этиб мени уйқу тарк этди. Сени жон қадар суйган жисму жонимга ширин оғриқлар кирди. Севинчимга ошно Илоҳнинг бегуноҳ қушлари теграмда Гулханий атрофидаги қушлар мисол чуғурлаб, “Энди беморсен, беморлигинг муборак!” дея шодиёна қиларди.

Сен мен томон интилдинг. Ўйчан, маъюс, ғамгусор. Мен сенга етиб олгим келиб орамиздаги адоқсиз севги саҳролари оша сен томон талпинаман... Ҳар бир боқишингдан РУҲ қуши осмону фалакка учади. Мовий кўзларинг ҳар қадам, ҳар дақиқада мени ўзига сайд айлайди. Кўзларим нурларини заррин сочинг торларига бойладим. Мовий кўзларинг денгизи оша чиқиб келаётган МЕҲР қуёши тафтида ёниб кетаман.

Кел, ишқнинг оловида мени мангу ёқувчи малагим! Йўлларингга сени суйган дилим гулларини сочай. Фақат Сен, ошуфтагинам, мен томон ғамгин боқма. Бу ғамгин боқишлар ўтида мени ёқма!

Гўзалим! Сен - менинг ширин эртаклари бор умримсан! Шакар эрталари бор умримсан! Менинг Ҳаётимга айланган маликам!

***

Қишлоққа қайтардим. Дилда не туйғу... Зарафшон менинг соғинчимдай мавжланиб-мавжланиб оқарди. Соҳилда эса...

Соҳилда бир сулув... Бул сарвиқомат менга жилмайганча: - “Хуш келдинг, ҳамқишлоқ!” - дегандек дастрўмолчасин силкитарди. Мен эса, бепарвогина ўтиб кетардим, унинг ёнидан...

Қишлоқдан кетардим. Дилда не туйғу...

Соҳилда яна ўша кўзлари жайрон, ўшал дилором.

Сўнгги бор ортимга қайрилиб боқаман, беҳолу бемажол.

- “Хайр!” - дедим.

У бўлса интизор, жовдираган ғамгин кўзларини ҳамон менга ва мени олиб кетаётган йўлларга қадаганча деди: - “Бас, ортиқ сўйлама, кетавер. Ана, келмоқда бошқа бир шунқор. Бизда кетганларга хайр дейиш йўқ, келганларни кутиб олиш бор...”

 

ТЎСАТДАН

Сокин кеча. Юлдузлар сирдошим бўлиб, само канизакларига айланган сирли тун. Тўлин ойга боқардим, жимгина ва маъюс. Сўзларим-бўғзимда туйилган талқон.

Тўсатдан бир Зариф туйғу ҳисларимга ҳоким бўлди. Беқанот хаёлим, тарқоқ ўйларим...

Бу рўё дунё шеваларидаги ёлғон ўланлардан жуда зерикдим. Шунда тўсатдан сени кўргим келди. Соғиниблар кетдим-ей, ой юзлигим.

Севгилим - мунисгинам маним! Мендан жуда-жуда йироқлардасан. Сенга етолмайман, Арзу ҳол этолмайман. Орамиздаги ҳижрон денгизини кечиб ўтолмайман. Кўзларинг тубига чўкиб-чўкиблар кетолмайман. Сенга етолмайман, сўзлари ширингинам.

Севгилим - маъюсгинам маним! Яқинимсан. Ўз қалбим уришларида сезаман сени. Сатрларим аро мағрур жилмайиб турасан. Маним ғарибгина хонамни сен ҳақдаги ёруғ хаёлларим Қуёш бўлиб ёритиб туради. Севгилим! Сен - менинг Ўзимсан!

Севгилим, азиз севгилим, мен бугун сени кўп ўйладим: йиғинг, табассуминг ва меҳр тўла кўзларингни; “юрагимда сизнинг соғинчингизни асраб, авайлаб юрибман”, деб айтган, юпатган ширин сўзларингни...

***

Мен сенинг кулиб турган кўзларингни кўрсам, борлигингдан, дунёда сени кўриш имкони борлигидан ўзимни мамнун ва масрур сезаман. Хаёлимда сен бир қўшиққа ўхшайсан, одам ўз-ўзига айтадиган, юрак-юракдан, ич-ичидан.

Мен сенинг кулиб турган кўзларингни кўрсам, ўзимни бахтиёр сезаман. Аммо: ғамгин кўзларингни кўрсам, хаёлларим кузги хазонрездай тўзғиб кетади. Туйғуларим муҳаббат талошидаги ўйлардан тўлғониб, қалб торларимни титратади.

Эҳ, сенинг кўзларингда бир умр, чақноқ учқун каби, бир қаҳқаҳа каби, бир шўхлик, бир ғурур, бир шодлик бўлиб яшай олсайдим...

Дунёда инсонга бахт беришдан бошқа улуғ нарса борми ўзи?!..

Ё РАББИМ!

 ***

Сен юрагимни гулхан дейсан. Мен эса, гапингга ишонгим келади. Лекин сен унга ўз меҳринг билан ўт қаламасанг мен гуриллаб ёнолмайман.

Сен дарё, дейсан юрагимни. Гапинг - рост. Дарё мисол мавж уради сени кўрганда. Лекин сен ўз гиналаринг, ширин аразларинг билан унга тошлар отмагин, дарёнинг ҳам жони оғрийди.

Сен юрагимни осмон дейсан, маҳбубам. Беғубор, кўз ёши мисол тиниқ. Буниси ҳам - рост, Гулим. Лекин бу осмонни Ҳижрон булутлари қопламаслигини истардим. Чунки бу осмон иккимизники, ғамхўргинам менинг.

Сен мажруҳ дейсан юрагимни. Мижгонларнинг ўқига нишон. Рост. Лекин ўзинг раҳм-шафқат қилгин, сенинг ўқингдан омон қолайин, Гўзалим.

 

Зоҳиджон ТОШТЕМИРОВ. 

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СИМКАРАВОТ

 

Ўтган замон ҳикояси

Карам чол фақат ўзи яшаётган қишлоқда эмас, балки ўша пайтда Қалъаи Сурх, деб аталган районда темир каравотга эга бўлган биринчи одам эди. Оддий каравот. Тўрт оёқли, суянгич-панжарали симкаравот. Лекин чол бу каравоти билан жуда-жуда фахрланарди. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирда «06», «Жигули» ё «ГАЗ-24» сотиб олган одамлардан камроқ гердайиб юрмасди. Бу каравотни марказга кўчиб кетган қизи юборганди.

Муфассал...

Бу кўнгил кўйида бир моҳи тобон учради…

 

Тошпўлат Жалов 1957 йилнинг 15 ноябрида Ёвон ноҳиясидаги Парчасой қишлоғида таваллуд топган. 1974-78 йиллар ЛДПИнинг филология факултетида таҳсил олган. Узоқ йиллар ўзи ўқиган таълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган.

Ёш авлодга таълим бериш жараёнида у шеърлар ҳам ижод қилиб келди. «Тонг орзуси», «Қаламимни ўғирлама, бахт» ва «Шеърим, менга ҳамроҳ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073439

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064197
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
257
3030
5737
8024732
3287
108045
8064197

Сизнинг IPнгиз: 3.17.59.199
Бугун: 02-04-2025 02:03:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015