Тун бўйи ҳеч ким ухламади. Ҳаммада ички ҳаяжон. Қутлуғ тонгни сабрсизлик билан кутдилар. Чунки эртага иккита муҳим тарихий ҳодиса тантанасида қатнашадилар.
Булар: Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон бир қатор ҳукумат аъзолари ва меҳмонлар билан улов ҳам юролмайдиган, қияларда, жарликларда,
паст-баландликларда ниҳоят оғир заҳмату машаққатлар туфайли қурилган темир йўл орқали марказ – Душанбедан Ёвон ноҳиясига келади. Республика тарихида илк бор қиялар, сойлар орқали биринчи поезд ўтади.
Бу тарихий тантаналарда қатнашиш учун кўплар қатори менга ҳам рухсатнома берилди.
Кеч бўлди, вужудимни ширин туйғулар қамраб олди. Энг муҳими - эртага. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёрқин ва меҳрибон чеҳрасини яқиндан кўраман. Ана шу андишалар ширин уйқумни мағлуб этиб, тўшакда у ён-бу ён ағдарилиб, тонгни бедор кутдим. Шу пайт телефон жиринглаб қолди, оғайним соат биргача уйғоқ туришим керак, деди. Ҳар лаҳза телефон тугмасини босиб соатни кузатаман ва ниҳоят соат 12:52 бўлди. Оғайнимни қўнғироқ орқали уйғотиб, ухламоқчи бўлдим. Биз бир гуруҳ ўқитувчилар муассаса раҳбари билан келишилган жойда соат тўртда тўпланишни ваъдалашиб олган эдик. Шу боисдан, ухлашга ҳожат қолмади. Бир пас ширин туйғулар оғушида тўшакда чўзилиб ётгач, сўнг соат иккиларда туриб, ювиниб-тараниб, оҳорли, байрамда кийиладиган кийимларимни кийдим. Тонг оқариб келмоқда. Кўкда юлдузлар тўдаси ҳали порлаб турибди. Шерикларим томон йўл олдим. У ерда бирин-кетин енгил машиналарга ўтириб, ноҳия марказига отландик. Тарихий тантанани ўтказиш жойи Ёвон химия комбинати яқинида, темир йўл ёнида бўлгани учун ноҳия марказидан яна йўлимизда давом этдик.
Атласу чакан кийган қизлар, шиму кастюм кийган йигитлар қўлларида республикамиз байроқлари, гулчамбарлар кўтариб, кенг йўлнинг икки томонини тўлдирган ҳолда шоду хандон боришмоқда.
Манзилга яқинлашдик. Атрофда одамлар гавжум. Масъул шахслар уларга йўл-йўриқ кўрсатиб, у ён-бу ён югуришяпти. Уларнинг кўрсатмаларига биноан, тантана ўтадиган айвонга етиб келдик. Кенг, 5000 кишига мўлжалланган айвон, аллақачон, одамлар билан тўлган.
Айвон рўпарасида поезднинг иккита вагони ва уларнинг ўртасида саҳнача ўрнатилган. Саҳначанинг ўнг томонида гулчамбарлар билан безатилган минбар турибди. Саҳнада республиканинг машҳур санъаткорлари Саидқул Билолов, Аҳлиддин Беков, Нигина Амонқулова ва бошқалар мароқ билан Ватан ҳақида қўшиқ куйлашмоқда. Ўнг томонда катта экранда барча тафсилотлар: марказ - Душанбедан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва масъул шахслар поездга миниб, Ёвон ноҳияси томон келишлари жонли эфирга узатилмоқда.
Бир зум атрофни кузатдим. Фақат мен эмас, бу ерда йиғилганларнинг барчаси ички ҳаяжонда эканлиги сезилиб турарди. Халқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг келишини сабрсизлик билан кутарди.
Шу пайт паровознинг гудоги эшитилди. Ўтирганлар «гур» этиб ўринларидан турдилар.
Учта вагон рўпарага келгач, паровоз тўхтади. Темир йўл ёнидаги майдончада ноҳия санъаткорлари, илғор муассаса ҳаваскорлари қўлларига гулчамбарлар кўтариб, рақсга тушишарди.
Бироз фурсат ўтгач, вагон эшиги очилиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шериклари қуршовида поезддан тушди ва ҳаваскорлар табригини қабул қилгач, минбар томон юриб кела бошлади. У одамларга меҳр билан қараб, гоҳ ўнг қўлини кўксига қўйиб, гоҳ қўлини баланд кўтариб: «Мен сизларни жоним қадар севаман», деган маънода келарди.
Миллат пешвоси минбарга чиқиб, одамларга меҳр билан тикилди ва «Азиз ватандошлар», деб нутқини бошлади. Унинг ҳар бир сўзи тугар-тугамас йиғилганлар иззат-ҳурмат маъносида ўринларидан туриб қарсаклар чалиб, олқишладилар. Мен Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг нурли чеҳрасига тикилиб турардим. Шу пайт беихтиёр хаёлимга 90-йиллар воқеалари келди. Бебошлик, ваҳшийлик, оға-ини бир-бирига ёв… даҳшат! Мана шу улуғ инсон туфайли бугун бахт, озодлик, тўқлик, эркинлик олиб келган – Истиқлолиятга эришдик.
Ҳиссиёт оғушида Миллат пешвосига нисбатан ҳурматим, эътиқодим, самимий меҳрим янада ошди. Назаримда, у фақатгина Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти бўлибгина қолмай, балки меҳрибон, республикамиз ҳар бир фуқаросининг дўсту биродари, ўз халқи, ватани учун содиқ, фидойи чин инсон сифатида гавдаланди.
Шунда мамлакатимизнинг ҳақиқий муносиб эгаси борлигидан фахрланиб, беихтиёр тилимга «шукр» ибораси келди.
Ва бу «шукр» сўзи шеърга кўча бошлади:
Бугун гул диёримга уй тўлиб ёрон келди,
Диллар ёниб, мастона, файзу ҳам эҳсон келди,
Тоғнинг бағри тешилди, афсонадек туюлди,
Орзулар топиб мурод, сой тўлиб имкон келди.
Тоғ бағрига ярашиб, кўкни тутиб садоси,
Бир-бирига улашиб, тизилиб, вагон келди.
Қадим эди, мушкулот, ниятлар бўлди қабул,
Темир туёқли дилкаш тоғ ора карвон келди.
Келди қирдан тақирлаб, элу халқни этиб лол,
Дилларга сурур жойлаб, бир ороми жон келди.
Қувонди ҳар бир хона, атроф бўлди идона,
Рақсу куй шодиёна, ҳар кўча, ҳар ён келди.
«Етти тоғдан йўл оч» деб, фармон берди юртбоши,
Йўл битиб темир отда Пешвомиз Раҳмон келди.
Эртак мисол бу ҳолдан Жайлов бўлиб шодона,
Ифтихор туйиб кўнгил, «шукрона» ниҳон келди.
Жайлов Тоштемиров,
Ёвон ноҳияси.
Дўст – инсоннинг қаноти, дейдилар…
Зеро, дўстлик қудратли куч сифатида одамга ҳам, жамиятга ҳам нурафшон кунларни, виждон ва эътиқод эркинлигини ато этадиган мардлигу жасорат бирлигидир. Дўсти бор инсон ҳеч қачон хор бўлмайди, жамият эса, таназзулга юз тутмайди.
Муфассал...
ёхуд «тўйга бировнинг тўнини кийиб бораётган» шоввоз қаламкашлар хусусида
"Халқ овози" газетасининг жорий йил 29 сентябр сонида чоп этилган ушбу газета бош муҳаррири ўринбосари Эркин Шукурнинг "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…" сарлавҳали мақоласини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада ёш шоирлар ижоди ҳақида, уларнинг бадиий ижодда ҳар бир
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015