Ҳужрамиз эшигини қоқишди. Мен билан Саттор Турсун Тошкент марказида жойлашган машҳур «Ўзбекистон» меҳмонхонасида яшардик ва куну тун у ердан меҳмонлар оёғи узилмасди. Аниқроғи, биз уларнинг меҳмонлари эдигу, бизни сўроқлаб келишарди.
Ўтган асрнинг 70-йиллари охири ва 80-йиллар бошида тожик адабиётининг тарғибу ташвиғи учун хизмат қила оладиган яхши анъаналар бошланган эди.
«Садои Шарқ» ойномасининг бош муҳаррири Убайд Ражаб (охиратлари обод бўлсин) ташаббуси билан бу нашрия ҳар йили бир ёки икки марта қўшни республикалардаги адабий журналлар билан материаллар алмашиб турарди. Бу гал ўзбекларнинг «Шарқ юлдузи» навбати келган эди ва мен билан Саттор Турсун Тошкентда бу нашрия материалларини тўплардик.
Тожикча ойномада шеъру ҳикояларини чоп этишни истаганлар сони анча кўп бўлгани сабаб, биз Ўзбекистон Ёзувчилар иттифоқининг раиси Сарвар Азимовдан маслаҳат сўрашга қарор қилдик. Дунё кўрган, дунё таниган бу шахс катта обрў-эътиборга эга бўлиб, Африканинг қайси бир давлатида неча йиллар давомида Совет Иттифоқининг элчиси вазифасини ўтаган ва у ердан эндигина қайтган эди. У киши машҳур драматург бўлиб «Қонли сароб» асари республикамизнинг Лоҳутий номидаги давлат академик театрида саҳналаштирилганди.
Сарвар Аминович бизни хушнудлик билан қабул қилди ва муносиб ёзувчи, шоирларнинг рўйхатини тузиб, ана шунга мувофиқ биз учун материаллар тайёрлашни топширди. «Шарқ юлдузи» бош муҳаррири Мирмуҳсин ва у кишининг ҳамкорлари машҳур – адиблар Шукур Холмирзо, Эркин Аъзам, Усмон Азимларнинг барчаси Бойсундан – Саттор Турсуннинг ҳамшаҳарлари бўлишиб, бирор соат ҳам бизни эътибордан четда қолдиришмасди. Меҳмонхона ҳужраси эшигини очаётиб, «Шарқ юлдузи» журналидан кимдир келган деб ишонган эдим. Аммо эшик олдида иккита нотаниш кишилар туришарди. Салом-аликдан кейин сўрашди:
-Сиз Душанбеданмисиз?
-Ҳа.
Ҳужрага киришди. Саттор ҳам ҳайрон эди, уларни танимасди: Баланд бўйли киши деди:
-Мен – шоир Назарматман. Акам Душанбеда, «Совет Тожикистони»да ишлайди. У ҳам шоир – номи Аширмат. Биз асли Ашт ўзбеклариданмиз.
Мен билан Саттор, албатта, шоир Аширматни танирдик.
-Хуш келибсизлар, марҳамат!
Назармат шеригини, паст бўйли, тўладан келган кишини биз билан таништирди.
-Сулаймон Юдаков. Бастакор. Тожикистон гимнини ёзган.
Мен хиргойи қилдим:
Чун дасти рус мадад намуд,
Бародарии халқи Совет устувор шуд.
Аслан хушчақчақ, хушсухан бўлган Сулаймон Юдаков майин табассум-ла, бизга қўл бериб самимийлик билан ҳол-аҳвол сўрашиб, савол қилди:
-Тожикистонда менинг гимнимни билишадими? Уни 1946 йил Тожикистон Олий Совети Президиуми тасдиқлаган эди.
Саттор деди:
-Албатта! Тожикистон қандай қилиб гимнсиз бўла олади? Ҳар тонг ва ҳар тун янграб туради.
Ва бизнинг суҳбатимиз ўз мавзусини ўзгартирди.
Назармат деди:
-Рости гап, мен шеъримнинг тожик тилидаги «Садои Шарқ»да чоп қилинишини жуда истайман. Бу – буюк фахр.
Мен хаёлан Ўзбекистон Ёзувчилар иттифоқи тақдим этган рўйхатни варақладим ва Назарматнинг номи у ерда йўқ эди. Назармат давом этди: - Бу ерда мени у қадар ёқтиришмайди. Мени бошқа жойларда таниш, билишларини исташмайди.
Саттор ҳозиржавоблик қилди:
-Ҳеч гап эмас. Шеърларингизни олиб келганмисиз?
-Олиб келганман.
Ва у қўйнидан бир неча варақни чиқарди. Ўзбекчани яхши билган Саттор уларни кўздан кечирди, қатъиятлик билан деди:
-Мен билан Гулназар ваъда берамизки, булар чоп бўлади. Ахир, сиз бизнинг ҳамшаҳар-ку.
Назарматнинг кўзлари чарақлади ва шеригига ишора қилиб деди:
-Сулаймон ҳам ҳамшаҳар. Гарчи Қўқонда туғилган бўлса-да, кўп йиллар Душанбеда яшаб, ижод қилган. Ахир Тожикистон гимнини яратиш осон ишми?
Сулаймон Юдаков суҳбатга қўшилиб, ўзи яратган бир неча машҳур тожик қўшиқларини тилга олди ва «Темирчи Кова» филми мусиқасини ҳам мен яратганман деб қўшимча қилди.
Назарматнинг ҳикояларидан Сулаймон Юдаков Ўзбекистонда ҳам муносиб меҳнат қилганини билиб олдик. У яратган машҳур «Майсаранинг иши» операси СССР давлат мукофотига сазовор деб топилган экан. У, шунингдек, Пушкин шеърларига ҳам куй басталабди. Хайрлашув чоғида биз бир-биримизнинг қўлларимизни сиқишдик ва Сулаймон Юдаков деди:
-Иншооллоҳ, яна учрашармиз.
***
1997 йил Ўзбекистонда Тожикистон Республикаси маданияти кунлари ўтказилди, унда бир гуруҳ олимлар, адиблар, санъаткорлар иштирок этишди. Иштирокчилар бир неча қисмга бўлинишиб қўшни республиканинг турли вилоятларига йўл олишди. Бизнинг устозлар Мўмин Қаноат ва Жўрабек Мурод, шоира Фарзона, мен ва бир неча кишилардан иборат гуруҳ Бухоро вилоятига йўл олди. Кутиб олиш, суҳбатлар, мулоқотлар, учрашувлар, сайру саёҳатлар ҳақида ҳеч нарса демайман. Бухоро – Бухоро-да!
Бир оқшом танишув, гоҳо қувончли, гоҳо ҳазнли учрашувлардан сўнг меҳмонхонада дам олаётгандим. Кимдир ҳужрам эшигини тақиллатди. Очдим ва баланд бўйли, ориққина, ёши ўтган кишини кўрдим. Мен илгари у киши билан юзма-юз бўлмаган эдим. У ҳеч қандай муқаддимасиз сўради:
-Сиз Тожикистоннинг миллий қўшиғини ёзганмисиз?
Дедим:
-Марҳамат, киринг. Ҳа, шундай, мен унинг матнини ёздим.
Меҳмон стулга ўтиргач, сўради:
-Мени танидингизми?
Хижолат чекиб елкамни қисдим.
Деди:
-Мен Мутал Бурҳоновман. Ўзбекистон гимнининг мусиқаси менинг ижодим.
Мен ўрнимдан туриб, у киши билан қайтадан кўришдим, ҳурмат-эҳтиром кўрсатдим.
Деди:
-Биз тожикмиз. Акам Мисбоҳ Бурҳонов «Овози тожик»нинг биринчи муҳаррирларидан эди. Уни ўттизинчи йиллар «халқ душмани» деб эълон қилишди ва Сибир қамоқхоналарида ному нишонсиз йўқ қилиб юборишди.
Суҳбатдошим мен узатган пиёладаги чойдан икки-уч ҳўпладию столга қўйди.
Қўллари қалтирарди. Кексалик аломати. Аммо панжалар пианинонинг қанчадан-қанча тугмаларини босган, ундан неча-неча одамлар роҳатланган?!
Деди:
-Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мусиқани бошқа қилишга кўп уринишлар бўлди. Аммо эплашолмади. Фақат матнини ўзгартирдик. Абдулло Ориповнинг илгари ёзган бир шеърини тавсия қилишди. Шоирни чақириб: -«Фалон мисраларини ўзгартир» дедим. Рози бўлмади. Дедим: «Мусиқанинг қонун-қоидаси бошқа. Риоя қилиш керак»
Ниҳоят тузатди ва менинг мусиқам иккинчи марта ҳаётга қайтди.
Дедим:
-Муборак бўлсин! Сизнинг ижодингиз юз йиллар хизмат қилсин!
Мутал ака деди:
-Тожикистон ҳам Сулаймон Юдаковнинг мусиқасини ҳимоя этиб, яхши қилди. Унинг музикаси Шўролар Иттифоқи замонида ҳам энг яхши саналарди.
Гапларини қувватлаш учун дедим:
-Худди шундай. Тожикистон гимннинг аввалги куйини сақлаб қолган биринчи республика эди. Кейинчалик бу ишни Ўзбекистон ҳам амалга оширди.
(У пайтлар ҳам Россия Шўролар Иттифоқининг аввалги гимнига қайтмаган эди).
Мўйсафид менга узоқ тикилиб турди ва кутилмаганда деди:
-Ўғлим, сизга раҳмат, Тожикистон учун Сулаймон Юдаковга қайта ҳаёт бағишладингиз.
Мен хижолат тортиб дедим:
-Менинг матнимни қабул қилган Тожикистон Республикаси Олий Советига раҳмат ва қонун чиқарувчи бу буюк дастгоҳ Сулаймон Юдаковга иккинчи умр бағишлади.
Мутал ака бироз сукутдан кейин қўшимча қилди:
-Мен билан Сулаймон беғараз дўстлар эдик. Агар у бугун ҳаёт бўлиб истиқлолни қўлга киритган Тожикистон осмонида мусиқасининг янграётганини эшитса, хурсандлигидан рақсга тушган бўларди. Ишончим комилки, бугун унинг руҳи шод, хурсанд…
Хайрлашув чоғида Мутал ака деди:
-Менинг кулбамга ҳам марҳамат қилинглар. Мен энди туғилган жойим – Бухорода яшайман. Коридорда олдинга бир неча қадам ташладию кутилмаганда мен томонга бурилди.
-Мен яратган куйни иккинчи марта Ўзбекистон Миллий мадҳиясига муносиб деб топишгач, давлат раҳбари мендан сўради:
-Қандай истагингиз бор?
Дедим:
-Бухородан уй беринг. Ҳаётимнинг сўнгги кунларини ватанимда ўтказмоқчиман.
Ва у хушнудлик билан оғир-оғир қадам ташлаб мендан узоқлашди.
Кейинроқ менга бу буюк бастакорнинг оиласи йўқлиги, хотину фарзанди йўқлиги ва яккаю танҳо эканлигини, уйида ёлғиз яшаётганлигини айтиб беришди.
***
Мен гоҳ-гоҳ Тошкент, ёшлик айёми, Сулаймон Юдаков билан учрашган онларимни эслайман ва унинг: -Иншооллоҳ, яна учрашармиз, - деган овози қулоғим остида жаранглайди.
Ва бу учрашув Тожикистон мустақиллиги шарофати билан 1994 йилнинг 7 сентябрида, Олий Совет менинг матним ва Сулаймон Юдаковнинг мусиқасини Тожикистон Миллий мадҳиясига муносиб деб топган кун содир бўлди.
Гулназар
Тожикчадан Омонбой Жуманов таржимаси.
Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашувидан кейинги мулоҳазалар
Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидан жуда катта ижобий таассуротлар олдим. Давлатимиз сарварининг мулоқот жараёнида билдирган ҳаётий фикрлари, халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган таклифлари, жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларга
Муфассал...
Янги асрдаги террорчилик ва бузғунчилик ўзининг даҳшати ва қўрқув солиши билан, нафақат, дунёдаги тинчлигу осойишталикка рахна солмоқда, балки руҳий ҳолатга ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти. Айни пайтда у турли ривожланган техника ва технологиялар воситасида ҳар бир хонадонга кириб бориши мумкин. Одамлар ушбу номақбул ҳодисалар кенгайишига қарши курашиш борасида ҳам жисман ва ҳам руҳан тайёр бўлишлари учун нима қилиш керак?
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015