Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 01 Феврал 2019 Кӯришлар: 2082
Печат

 

x oqmirzaev 2019ЯХШИЛИК ҚИЛ, КЕЛСА ҚЎЛИНГДАН

Яхшилик қил, келса қўлингдан,

Яхшиликдан яхши нима бор?

Одамларга қилсанг яхшилик,

Икки дунё бўлмагайсан хор.

Умид билан ниҳол қадасанг,

Мевасидан ейсан бир куни.

Элга берсанг, дуо қилади,

Савобига ким етсин уни.

Чорраҳадан қўйсанг ўтказиб,

Кўмаклашиб кекса одамни.

Дуо қилар, йўлиқтирмайди,

Оллоҳ сенга қайғу-аламни.

Бўлса агар қўлда имконинг,

Етим қўлин айлагин ҳалол.

Инобатга олар Худойим,

Бу дунёда кўрмассан завол.

Яхши ишга қўл уриб доим,

Ёмон йўлдан ёмонни қайтар.

Ёмон яхши инсон бўп кетса,

Бир кун сенга раҳматлар айтар.

Ҳаж сафари ёнгинангдадир -

Камбағални уйлик-жойлик қил.

Ҳажинг қабул этар Яратган,

Сен ўзингни жаннатий, деб бил.

Инсон зоти яхшилик учун,

Келар асли ушбу дунёга.

Ҳатто, унган янги майсалар,

Интилади нурга, зиёга.

БУ ТИЛДА

 

(Давлат тилига бағишлов)

Бу тилда Исмоил Сомоний сўзлаб,

Турсунзода битган асил шеърини.

Бири Ватанини ҳимоя қилган,

Бири мадҳ айлаган она-ерини.

Бу тилда битилган илк бор "Тожикон",

Тожиклар тарихи унда намоён.

Игна билан қудуқ қазиган каби

Битдилар бобомиз Ғафур Бобожон.

Бу тилда Жомийни ўргандик бизлар,

Саъдий ғазаллари қалбимизда жо.

Бу тилда бемалол гаплашаверар,

Серқуёш ўлкамиз - Ўрта Осиё.

Бу тилда битганлар минглаб китоблар

Шарқнинг доно, буюк алломалари.

Яратгандан сўраб қоламиз фақат,

Жаннатий бўлсинлар уларнинг бари.

Бу тилда куйлайди Жўрабек Мурод,

Бу тилда куйлаган Кароматуллоҳ.

Бу тилда сўзлаган тожик халқини,

Доим паноҳингда асрагин Оллоҳ.

 

ДУНЁДА ҲЕЧ ЕРДА БУНДАЙ ВОҲА ЙЎҚ

Бизнинг воҳамизда боғларнинг асли,

Бизларда шўх оқар зилол дарёлар.

Аямаган биздан она-табиат,

Бизларда гўзаллар, қадди барнолар.

Булоқларнинг суви минг дардга даво,

Гул лола сайлида вужудинг ёнар.

Боғлар - жаннатмакон, мевалари - бол,

Тонг чоғи булбуллар завқ билан сайрар.

Қуёш аямайди зарҳал нурини,

Одамлари сахий, қалблари қайноқ.

Шул боис бизларда отаверади,

Тонглар бир-биридан қор каби оппоқ.

Момолар - дуогўй, чоллар - дуогўй,

Дуо қилиб, элга тилар омонлик.

Дуогўй бор жойда фаришталар бор,

Эл-юртга келмайди асло ёмонлик.

Меҳмон бўлиб келинг, бизнинг воҳага,

Қўй сўйиб, жон дилдан қилармиз меҳмон.

Дунёда ҳеч ерда бундай воҳа йўқ,

Воҳа фарзандиман, унга содиқ жон.

 

ИСТАК

Истак Ватан обод, элим бўлсин тўқ,

Она-ерга мангу нур сочсин қуёш.

Инсон эзгуликка хизмат айласин,

Ҳалол меҳнат қилсин ҳар бир кекса-ёш.

Меҳр-оқибатли бўлсин фарзандлар,

Ўғил кўтармасин отасига мушт.

Ватан пойдевори бўлсин мустаҳкам,

Қийшиқ қуйилмасин меъмор қўйган ғишт.

Ташналикда озор чекмасин элим,

Ҳеч вақт қуримасин Ширкент, Қоратоғ.

Халқим учун хизмат қилсин умрбод,

Шарбат сувларидан унган боғу роғ.

Маърифатли бўлсин ватандошларим,

Кўпайсин йил сайин олим, донолар.

Жомий, Навоийдек буюк инсонлар,

Беруний, Улуғбек, Ибн Синолар.

Гулларга буркансин она-еримиз,

Ҳар рўзғорда тўкин бўлсин дастурхон.

Қаранг, яшнаётир Тожикистон деб,

Қарсак чалиб қўйсин жумлаи жаҳон.

 

ЁМҒИРДАН СЎНГ…

Ёмғирдан сўнг қайтди турналар,

Яшар эдим қўшиғига зор.

Ёмғирдан сўнг олам нурафшон,

Кўтарилар қалбимдан ғубор.

Дилга ором берар шаббода,

Бўй таратиб жамбил, райҳонлар.

Мажнунтоллар силкинар секин,

Рақсга тушган каби жононлар.

Йигит-қизлар лабида ханда,

Боғда булбул сайрар қувониб.

Боларилар бол йиға бошлар,

Турфа гуллар ишқида ёниб.

Овлоқларда севгисин изҳор,

Этар йигит севган қизига.

Қиз жимгина солади қулоқ,

Севгилисин оташ сўзига.

Тебранади қирда лолалар,

Соф ҳаводан роҳатланар жон.

Ёмғирдан сўнг ёшарар яна,

Она-юртим, ҳур Тожикистон!

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

Миллий қадриятларимизга эътибор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517083

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9982037
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1242
3003
1242
9960827
18007
100591
9982037

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 09:14:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015