Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 1694
Печат

 

Ёхуд хатога бой берилган умр

suqir 2018Таҳририят ходимлари билан биргаликда газетанинг кейинги сонини тайёрлашга киришдик. Хато ва камчиликлар бартараф этилиб, чоп этишга олиб кетилди. Ходимларимиз бирин-кетин уйларига йўл олишди. Иш вақти тугаб, идорада ёлғиз қолдим. Ишидан қайтаётган ўғлимни кутиб, тахланиб ётган қўл ёзмаларга кўз югуртириб ўтирардим.

Ташқарида чанг-тўзон кўтарилиб, шамол увиллай бошлади. Шом ўз

сепини ёймоқда эди.

Шу пайт коридорда оёқ кийимининг таққиллаши кучайди. Менинг эса, юрагим ҳаприқиб, қўрқинчдан бироз титрай бошладим.

Болаликдан эшитганим инсу жинслар, девпарилар, ажиналар ёки бўлмаса, шу катта даргоҳнинг кўзга кўринмас бурчак-бурчакларида писиб турган «уй эгалари»микан? Эҳ, афсус, вақтида ҳамма қатори уйимга кетмадим, хаёлимдан ўтди. Шу заҳоти эшикка қаттиқ уч зарба урилишидан кўзларимни ёпиб, ваҳимадан: «Ким?» - дея олдим.

Кўз олдимда ёшгина жувон пайдо бўлди.

Бошдан-оёқ қоп-қора кийиниб олган, қошу кўзлари попукдек, худди суратлардагидек гўзал келинчак ён-верига шубҳали назар ташлади. Ҳаяжонимни сездирмасликка ҳаракат қилиб, ўтиринг, деб жой кўрсатдим.

Кўзларини сузиб, алам билан бидирлай кетди:

- Мен билган бу ёруғ дунё зимистонга айланди. Кимга, нимага суянишни билмай, дунёларга сиғмаяпман, буткул ёлғизман. Ич-этимни еб, афсусу надоматдаман. Хатоларимни ўйлайвериб, ўлиб-ўлолмаган тирик мурдаман. Билиб-билмай қилган хатоларим, хиёнатим, ношукрлигимни газетага ёзинг. Баъзи ношуд, қўли эгри, бефаросат келинларга ибрат бўлсин. Мактабда ўқиб юрган кезларимдаёқ бировнинг нарсасига эгалик қилишни одат қилиб олдим.

«Ўғрилик ҳам бир касаллик» экан. Қўли эгриликни касб қилдим. Айтишади-ку, игна ўғирлаган-сигир ўғирлайди, деб. Шунга қарамай, манаман, деган йигитлар орқамдан юрар, ҳатто, қизлар ҳам ҳусну жамолимга ҳавасу ҳасад билан қарашарди. Ҳар хил бойвачча йигитлар ортимдан югуриб, турли хил совға-саломлар эвазига кўнглимни овлашга интилишарди.

Кундан-кунга зеб-зийнатга ўч бўлиб, енгил ҳаётни истаб, нотўғри қадам ташлай бошладим. Бунчалар тарбиясиз, ношукр, нонкўр бўлмасам, деб ўзимдан нафратланиб кетаман. Ноинсофлигим шу даражага етдики, жиянимни кўтариб, келинойимнинг кийимларини титкилаб, у ердан бир тахлам пулни олиб чиқиб яширдим. У ҳам бўлса, акамнинг Россиядан ишлаб келган, менинг тўйимга сарфлаш учун асраган пули экан. Тўй устида акам янгам билан қир-пичоқ бўлишди. Ўша куни акамни асло таниб бўлмасди. Мен бепарво тўй либосимга маҳлиё бўлиб турсам, қаҳру ғазаб отига минган акам зарб билан сочимдан ушлаб ўзига қаратди:

- Агар пулни сен олган бўлсанг, мурҳума онам ҳақи икки дунё хор бўлгин. Бир умр виждон азобида қийналиб яша, яхши кун кўрма! Ўғирлик бу энг ёмон одатлигини биласанми? Ўғри «ҳеч ким кўрмайди» дегани билан Аллоҳ кўриб туради-ку! Майли, бугун тўй, ҳеч нарса демайман. Олган бўлсанг, Худо жазоингни берсин, - деди ғазаб билан.

Бу гаплар «ҳой қиз, одобли бўл» қабилида бўлса-да, сира парво қилмадим. Ўша маблағга энг сара тилла тақинчоқлар олиб қўйгандим.

Орзу-ҳавасли тўй бўлиб ўтди. Ибратли хонадонга келин бўлиб тушдим. Шодлигимдан дунёларга сиғмасдим. Ён-атрофимдаги дугоналарим ҳасаддан ғимирлаб қолишди. Ҳамма орзу қилган бахтга эришгандим. Қайнота, қайнонам, турмуш ўртоғим оқкўнгил, беозор, маданиятли, одамохун кишилар эди. Мен эса, жоҳил ва худбин, енгилоёқ эдим. Тилидан бол томадиган қайнонам: -Келиним чаққон, покиза, пазанда, уй-рўзғор ишларини тахт тиндиради,- деганини неча бор эшитдим.

Аммо келинлик либосидаёқ ўғирлик қила бошладим. Қайнонамнинг тилла тақинчоқларини, буюм, матоларини яширдим. Нимаики қўлимга тушса, арзон-гаровга сотиб, пулларимни кўпайтирдим.      

Кунлар шу зайл ўтаверар, шайтони лаин мени йўлдан оздириб, ўз измига солаверарди. Вақт - югурик. Бирин-кетин уч ўғилнинг онаси бўлдим. Бахтдан сармаст бўлиб, бошимда саодат қушлари чарх урарди. Ойдай тўлиб, гулдай очилиб, остонаси тилладан бўлган тотув хонадонга хиёнат қилиб, уларнинг юзига оёқ қўйиб, қон қақшатавердим.

Дейдилар-ку: - Ўрганган кўнгил ўртанса қуймас. Бу билан Россияга кетган эримнинг тезроқ қайтмаётгани, уч ўғилни соғинмаётгани учун қасд олардим. Зеро, турмуш ўртоғим - ўта меҳрибон, жуда келишган йигит. Унинг топиш-тутиши яхши, оилада деярли камчилик йўқ. Ота-онасига ҳам, болалар учун ҳам пул юбориб турарди.

Кунларнинг бирида кўнглимга йўл тополмай, менинг ишқимда куйиб, жони ҳалак бўлган Нусратбойни учратиб қолдим-да, тинчим йўқолди.

Кўнгил қурғур баъзан ақл йўриғига юрмайди. Нусрат ҳам келишган йигит. Унинг ҳар бир хатти-ҳаракати ўзига жудаям ярашади.

Тунлари машинасида шаҳар кезардик. Турмуш ўртоғимдан ҳайиқмасдан, у билан бирга бўлавердим. Қимматбаҳо тақинчоқлар – узукми, занжирми совға қилса ёки олиб берган сирғаси автомашинанинг пулига тенг турадиган олмос кўзлари бетиним чақнарди. У шивирларди: - Сен меники бўлишинг керак эди. Кетамиз узоқларга. Ҳеч ким бизни тополмайди.

Қайнота-қайнонамни дам олиш масканига кузатиб, оқшомлари дарвозани очиқ қолдирганча, ўйнашимни кутардим. Юрагим тобора ўртаниб, унга талпинавердим. Тонг саҳаргача бирданига бойиб кетишни, шоҳона ҳаётни орзу қилиб, иккаламиз фалсафалар тўқирдик. Кўнгли беғубор турмуш ўртоғимнинг юзига оёқ қўйдим. Уйдаги қайнисингилларимнинг шубҳа-гумонларига чек қўйиб, уларни уриб-енгиб, совғалар бериб, оғизларини ёпдим.

Мен ахмоқни на оилам, на фарзандларимнинг келажаги қизиқтирмасди.

Аввал ишонмагандим, муҳаббат ҳам одамни ақлдан оздиради, деганларига. Мана исботи!

Узоқда оилам, деб юрган турмуш ўртоғим у ерда ишини кенгайтириб, катта ишларни бошлади. Нусрат эса, гулдай оиласи, фарзандларининг ризқини қирқиб, менинг куйимда жонидан ҳам кечарди.

Бир куни қайнотам машинасини сотганини айтиб, қайнонамга пулларни тутқазганига кўзим тушди. Бир ҳафта ўтар-ўтмас шу пулниям қўлга киритдим. Бу маблағ, ниҳоятда, катта миқдорда эди. Мени қайси жин урди билмайман, кўнглим тусаганини қилдим.

Эрта тонгда пулни жойидан тополмаган қайнота-қайнонам эсларидан оғаёзди. Бунча пул ҳазилакаммаски, қўл силтаб қўйишса. Уйдагилар нотинч, бир-бирига дўқ-пўписа қилишган, бақиришган, уй жиҳозларини ағдар-тўнтар қилиб, титкилай бошладилар. Иложсиз қолган қайнотам мендан шубҳалана бошлади. Шунда қайнонам:

- Қўйинг, келиндан гумон қилманг, у ҳам ич-этини еб юргандир. Гумон иймондан айиради. Қўл билан тутмагандан кейин, туҳмат қилманг. Бир эмас, уч болани етим қилиб қўймайлик, - дея зорланди.

- Ҳе, валжирама, тилим бор деб, шундан бошқа ҳеч ким олмайди.

Қайнотам мени сўроққа тутгани сайин юрагимда қўрқув, ваҳима кучаяверди. Кутилмаганда қайнисинглим даҳшатли сирларни фош этди. Ғазабланган қайнотам дарҳол турмуш ўртоғим ва ҳуқуқ тартибот органларини чақирди.

Етиб келган турмуш ўртоғим ўғирланган пулларни тийинигача топиб, жойига қўйишимни, ўйнашим билан қўшмозор бўлиб, бошқа қорамни кўрсатмаслигимни тайинлади.

- Энди бу фоҳиша надоматда яшайди, - деди.

Ширин, тотув ҳаётим заҳарга айланди. Бу ҳам етмагандек, маҳкамадан келганлар сиқувга ола бошладилар. Бу шармандагарчиликни кўтаролмай, тона бошладим. Нима дейишим керак эди? Шаҳар четида ўйнашим билан ўғирлик ортидан уй олиб, бекаму кўст жиҳозлаганман дебми.

Унинг ўрнига қалби пок, ўз отамдек меҳрибон қайнотамга туҳмат қилдим:

- Қайнотам менга ёмон кўз билан қарайди, неча бор зўрламоқчи бўлди, - дея дод солдим.

Шу пайт кўзларидан олов чақнаб, қайнотамнинг юзига қон урди. Менинг сўзларим юрагини шунчалик куйдирдики, гўё қалбига оташ чўғини ташлагандай бўлди.

- Бир болта йўқми, шунинг бошини иккига бўлсаму қамалиб кетсам ҳам розиман, - деди нафрат билан.

Қайнонам бирдан юзини қўллари билан ёпди. Ерга чўкка тушиб ўтирди-да, йиғлаб юборди.

– Бу ёлғончи дунёнинг макрига учмай қуриб кетгин. Келин эмас, қизим дегандим. То тирик эканман, икки қўлимни кўтариб қарғайман. Бу дунё-ю у дунё рўшнолик кўрмай, азоб билан ўт… Агар пулни олган бўлсанг, шу хонадондаги нимага кўз олайтирган бўлсанг, кўзинг оқиб тушсин, олган қўлларинг акашак бўлиб қотсин. Шол бўлгин, илоҳим,- деб қарғай кетди.

Шу ондаёқ сездим, қайнота-қайнона қарғиши ўқ эканлигини.

Худо мени уриб қўйганди. Мен ҳақимда қанча гап-сўзлар «болалаб» кетди. Бошим балолардан чиқмай қолди. Ҳаётнинг бу аччиқ синовига дош бериш жуда қийин эди. Бу ўткинчи, шафқатсиз дунёнинг ҳо-ю ҳавасларига мукка тушиб, фаҳшга ботдим ва осий бўлдим. Ичкарида ўғирлик, ташқарида бузуқлик қилавердим. Бирор-бир қариндошим, яқинларим мени қилаётган хатоларимдан огоҳлантирмадилар.

Мен нодон оқкўнгил, дилкаш қайнота-қайнонамни эзиб, куйдирдим. Ҳаётимнинг энг тотли дамлари ҳаёт машъаласи порлаган вақтда нонкўрлик қилдим. Нимаики қилган бўлсам, бариси виждонсизлик, бариси - жиноят. Бир-биридан ширин фарзандларга ҳаёт ато этдим, аммо уларнинг келажагини барбод қилдим.

Қайнота-қайнонамни куйдирдим, фарзандларимни ўкситдим, жигарларимнинг мағрур бошини эгдим. Тақдир билан шайтонни айбдор қилдим. Бахт ёзилган остонанинг эшигини ўзим ёпиб кетдим. Ҳар бир гуноҳимнинг жазосини олиб юрибман. Онам раҳматли: -Яримта нон - роҳати жон,- дердилар. Уч марта дарёга ўзимни ташламоқчи бўлдим, лекин жон ширинлик қилди.

Дунё аёллари, қизлари менинг ҳаётимни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Қарғишлардан сўнг, Худо мени уриб қўйган. Қўлларим увишиб, ишламаяпти. Ҳеч ким мен каби хатолар қилиб, гуноҳкор бўлмасин. Мендек бахтиқаронинг куни ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Келинчакнинг бармоқлари титрар, кўзларидан шашқатор ёш сизиб чиқарди. У узоқ сўзлади, мен эса, сукут сақлаб, уни тингладим.

Ранги заъфарон, адашган аёл барча қилган хато-ю гуноҳларига афсус-надоматлар чекиб, шалвираганича чиқиб кетди.

Оила – муқаддас даргоҳ! Бу даргоҳга ўғирлик, ҳаром, ёлғон сўз, чақимчилик ва бошқа ёмонликларнинг аччиқ оқибатларини ота-оналаримиз, устоз, тарбиячилар тинимсиз огоҳлантириб туришлари лозиммикан? Никоҳ тўйларида икки ёшга ёшу қари яхши дуо, тилаклар айтишади: «Қўшганинг билан қўша қари», «Туп қўйиб, палак ёз», «Тушган жойингда тошдек қот», «Қушнинг ҳам ини бузилмасин», «Кўз тегмасин».

Ҳар кимга ҳам Оллоҳим инсоф берсин. Яратган ҳеч биримизни иймон ва инсофдан бебаҳра қилмасин, дея уйимга йўл олдим.

 

Гулчеҳра Сотиболдиева,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Жаҳолатнинг жоҳил дунёси

 

Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –

Муфассал...

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Душанбеда

 

2018 йилнинг 1 февралида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келди. Олиймақом меҳмонни кутиб олиш расмий маросими Миллат қасрида бўлиб ўтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990539

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477671
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3599
4027
21284
7426653
99315
114875
7477671

Сизнинг IPнгиз: 3.145.154.251
Бугун: 23-11-2024 16:54:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015