Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 06 Декабр 2018 Кӯришлар: 3052
Печат

 

a said 2018Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Тоб беролмай

айрилиқ-фироқларга…

Фаррош аёл супуради, сидиради,

Ўт қўяди уюм-уюм хазонларга –

Кўчаларни буруқсиган ис тутади

Кун ёришмай, тонготарда-азонларда.

Ҳув анави ўриндиқ ҳам қолган бўшаб,

Кўпдан бери бунга ҳеч ким келмай қўйган.

Ошиқлар ҳам «ош»ларини бўлган ошаб,

Ва ё улар ишқ ўтида куймай қўйган?..

Куз…

 

***

Кўп нарсалар ёзгим ва дегим келар

Аммо...

Ҳадигим бор чор ёндаги «қулоқ»лардан.

Қалбим эса ёрилолмай қайнайверар

Сирга тўлиб, жўшиб-жўшиб булоқлардай...

Кулгим келар қаҳ-қаҳ отиб,

гумбир-гумбир,

Хандон отсам чор атрофлар таққа қотса.

Далли дарём тўлиб оқса – шилдир-шилдир,

Мен кутган тонг имилламай тезроқ отса…

Оҳ, бу гулим чаппар уриб очилсайди,

Кўрк бахш этса ифори-ла гулзорларга.

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим -

Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Ҳолат

Қизиқ-қизиқ сўзлар айтиб

кулдиргим келар,

У гапирса,

шарақ-шарақ келар кулгим.

Кўнглимдагин ҳар йўл ила

билдиргим келар

лекин афсус,

на кулдирдим ва на кулдим…

***

Ёлғизгина тун – тийрамоҳ ичра

Кўзи куйиб қолган гуноҳим.

Бадарға ишончнинг қонидай сачраб

Кўлга чўкиб кетар моҳтобнинг оҳи.

 

Ёлғизгина тун. Юлдузлар –

Кўкларга қадалган илк муножотлар.

Қайтиб тушмагайлар гуноҳкор Ерга,

Пештоққа битилган сирли оятлар.

 

Ёлғизгина тун. Хаёллар

Эрк бермайди бир зум вужудга.

Ҳориган дарахтлар эсса шамоллар

Бошларин қўярлар сужудга…

Ёлғизгина тун…

 

***

Ё роббим, бу қулинг сайдга айланган,

Такаллуф ичида кулган сўз – сайёд.

Хазону япроқлар ишққа беланган,

Ўртанган қалбимни юлган куз – сайёд!

Гўёки хазонлар видо айтади,

Қишнинг даракчиси қаҳ-қаҳ отади,

Ошиқ юрагимга тиғдай ботади,

Ҳайрат-ла тўлғанган, тўлган куз – сайёд!..

 

***

Куз. Тун. Ғамгоҳ қалбимнинг

Дарчасидан мўралайди ШЕЪР.

Фиғонлари кўкка талпиниб,

Қўшиқ айтар қадим Она-Ер.

 

Борлиқ ичра азал ғафлатнинг

Кесилади метин тўшлари.

Ёмғир бўлиб гўзал фурқатнинг

Тўкилади раҳмат қушлари.

 

…Ҳулкар, Қутб, жами юлдузнинг

Порлар мангу, ўчмас нурлари.

Тафтадилдай куйган бу кўзни

Куйдиради дил танурлари…

Абдулло САИДОВ.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Табаррук стол

 

Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб

Муфассал...

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2611089

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10347877
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4503
4983
31330
10274571
83389
161581
10347877

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 14:00:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015