Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 14 Июл 2017 Кӯришлар: 2305
Печат

 

s chori 2017Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Султон Чори - сермаҳсул шоир. Кейинги йилларда битикларининг саноғи бўлмай қолди. Агар шу суръат давом этса…

Ҳа, кўз тегмасин.

ТОЖИКИСТОН

Васфингни куйлайин

Онажон  юртим,

Сўзларимда ҳур Тожикистон.

Шеъру қўшиқ тарона юртим,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Кўнгилдаги ғазал ўзингсан,

Наботу қанд, асал ўзингсан.

Ҳам кеча-ю бугуну эрта,

Умри боқий азал ўзингсан.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Дарёларинг берар дарёлик,

Наволаринг берар наволик.

Жаҳон аро сулув диёрсан,

Қўйган изинг йўли дунёлик.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Осмон ўпар баланд тоғларинг,

Гул атрига макон боғларинг.

Далаларинг серҳосил замин,

Хушнуд ўтар,  ўтар чоғларинг.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Қучоғингда лаълдир Бадахшон,

Ризққа тўла дастурхон Хатлон.

Кофарниҳон соҳиллари хуш,

Яшнар Ваҳдат  бўлиб чароғон.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Душанбе шаҳр - гўё олтин жом,

Келган касни кўнглин этар ром.

Искандар кўл  манзарасини,

Кимки кўрди бўлгайдир рассом.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

Қўлга олиб бугун жўр тор - соз,

Сенга айтдим, Она-юртим роз.

Айтганларим айлагин қабул,

Асли сендан мендаги овоз.

Сўзларимда ҳур Тожикистон,

Кўзларимга нур Тожикистон.

 

ЎЗ УМРИН

Ҳаёт мисли оққувчи дарё,

Кўлга етгач, паймони тўлар.

Шуни билдим бу жаҳон аро,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

Дўст қўлида қурбон бўлар у,

Дўст йўлида сарсон бўлар у,

Ёлғонлардан ҳайрон бўлар у,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

У иссиқда соя берар тол,

У барчанинг  ҳолин сўрар ҳол,

У очмагай умр йўлида фол,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

Ҳақ сўзлардан у ҳамиша маст,

Билмас нима баланд, нима паст.

Алдаб кетар уни ҳар бир кас,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

Унинг қалби қизлардай сулув,

У булоқдир адо бўлмас сув,

У чоҳ ичра яшаган Юсуф,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

Аслин айтсак, ҳар қалбда ҳавас,

Гарчанд ҳаёт оҳ деган нафас,

Енга олмас мардни асло нафс,

Мард ўз умрин яшамай ўлар.

 

БЎЛИБМАН

Кўйингда сулув ёр сарсон бўлибман,

Кўкдаги ой мисол ҳайрон бўлибман.

Бойланган Юсуфдек чоҳнинг ичида,

Эшигинг тагида зиндон бўлибман.

Қалбимни  куйдирар ҳижронлар оҳи,

Булутлар кўз ёши найсон бўлибман.

Йўлларнинг бўйида изларинг санаб,

Ғарибдек эл-юртга достон бўлибман.

Орзулар этибди ҳушимни мадҳуш,

Ҳолимдан толибман, армон бўлибман.

Ошиқлик дегани шеър қўшиқ экан,

Мана мен шеъру ғазалхон бўлибман.

 

ИЗЛАГАЙМИЗ

Тирикликдан бизлар сафо излагаймиз,

Умримизга аҳду вафо излагаймиз.

Ўзлигимиз тўғри билиб ҳар бир қачон,

Кўнгил учун байту наво излагаймиз.

Кўзларимиз ҳавас учун яралганми?

Ёнимизда Лайло, Лайло излагаймиз.

Билолмадик, тирикликнинг сирларини,

Ўзимизга ҳар дам савдо излагаймиз.

Қайда бўлсак, ўзимизни ҳақ биламиз,

Қайда бўлсак, разму низо излагаймиз.

Этган гуноҳ тавбалари қабул бўлмай,

Тавба учун тағин гуноҳ излагаймиз.

Яшамоқни ўзи асли бир дунёдир,

Дунё бўлиб тағин дунё излагаймиз.

 

ҚАЛДИРҒОЧОЙ

Қалдирғочой,

қалб билмас не тин,

Кел, битайин қанотингга байт.

Учиб ёрнинг шаҳрига боргин,

Ул сулувга ошиқлигим айт.

Айтгин уни кўйида ёниб,

Яшагайман қўшиқлар битиб.

Қисматимга ҳар дам ёлвориб,

Байтлар ичра кетаман итиб.

Байтларимнинг ҳарфини маржон,

Қилсин, ул ёр бўйнига тақсин.

Бунда менда ором олсин жон,

Бунда мени орзулар ёқсин.

Хазон фасли келмай сўлибман,

Борай дейман, йўлим етмайди.

Ул дилдорга ошиқ бўлибман,

Қучгим келар, қўлим етмайди.

Қалдирғочой,

қалб билмагай тин,

Кел, битайин қанотингга байт.

Учиб ёрнинг шаҳрига боргин,

Ул сулувга ошиқлигим айт.

Султон ЧОРИ. 

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН Раҳимзода - ТОЖИКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ, МИЛИЦИЯ ГЕНЕРАЛ-ПОЛКОВНИГИ: «МИЛИЦИЯ ОРГАНЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ»

 

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани, хусусан, вазир ташаббуси билан янгича услубда бўлиб ўтди. Видео пресс-конференцияда Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон, Рашт минтақаси журналистлари ҳам бевосита иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал- полковниги Рамазон Раҳимзоданинг бу ташаббусини бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўлласа

Муфассал...

Халоскор мушук

 

Отамиз овчи эди. Биз - беш нафар ўғилга унинг эски қўшотари ва "мерган" лақаби мерос қолган, холос. Оға-инилардан фақат ўртанчамизга овчиларга хос сабр-тоқат, қунт-ҳафсала, ўқни бехато отиш ўтгандай, қолганларимизга ана шу хислатларнинг юқигина теккан кўринади. Ов баҳона милтиқ талашиш ва отган ўлжаларимиз қонли из қолдирганича ўтиб бўлмас чангалзорга кириб кетганлиги ҳақида мақтанишда бир-биримиздан ўтамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2138356

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8367585
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
708
2933
18570
8326697
16154
99827
8367585

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 06-07-2025 04:42:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015