Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 2594
Печат

 

s hojiboev 2017Уруш йиллари эди,

Ёғарди чилла қори.

Боболаринг фронтда,

Қон кечар кўп қатори.

Оч қолсак-да, ишлардик,

Жангчилар тўқ бўлсин, деб.

Гўринг куйгур фашистлар,

Эртароқ йўқ бўлсин, деб.

Боримизни фронтга

Жўнатишга шошардик.

Ўзимиз очу наҳор,

Бир амаллаб яшардик.

Бир куни уйимизда

Тамом бўлди унимиз.

Ейишга ҳеч вақо йўқ,

Сувга қолди кунимиз.

Бошимга бир ўй келди-

Ноиложликдан чора.

Қўшниникига борай,

Нон енг, дейишса, зора.

Бир бурдани отангга

Олиб берсам, овунса.

«Оч қолдим, нон-нон бер» деб,

Йиғлаши бир дам тинса.

Уч-тўрт эшикка кирдим,

Кўринмади дастурхон.

Кўпчилик биздай эди,

Йўқ эди бир бурда нон.

Узоқ қариндошимиз -

Қаҳҳор мудир бор эди.

Элдан юлиб яшарди,

Ин - жойи омбор эди.

Қоп-қоп дони бўларди,

Доим нони бўларди.

Ўшаларнинг уйига,

Кириб бордим, тортиниб...

Мени деразасидан

Кўриб қолди хотини.

Билдимки, шоша-пиша,             

Дастурхонни ўради.

На бир оғиз, кел, деди,

На аҳволим сўради.

Ортимга қайтдим шартта,

Номусдан ўша пайтда.

Гўё тириклай ўлдим,

Ерга киргандай бўлдим.

Уйга келсам бир аҳвол,

Ўтирибди қайнонам.

Мени кўриб, хўрсинди,

Кўзларига чиқди нам.

Деди: -«Бу кун ўтади,

Келади яхши кунлар.

Нон ҳам сероб бўлади,

Босилиб ётар унлар.

Ҳа, мени айтди, дерсан,

Ажал яқин Гитлерга.

Халқ ғазаби, албатта,

Киргизар уни ерга».

Дегани бувимларнинг

Эсимда ҳали-ҳали.

Шунданми, ерда ётган

Нонни кўрган маҳали,

Олиб, ўпиб, суртади

Сал ёшланган кўзига.

Бир нималар деб қўяр,

Сўзланиб ўз-ўзига.

Мана, шу кун келди-я,

Бувимиз айтган кунлар.

Дўконларда босилиб,

Ётипти қоп-қоп унлар.

Дастурхонни тўлдириб,

Туради хилма-хил нон.

Фақат, фақат, сиз қани,

Бувижоним, бувижон...

 

Султонмурод Ҳожибоев, Истаравшан шаҳри. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши бошқаруви қарори

 

Тожикистонда коронавирус (COVID-19) тарқалиши олдини олиш мақсадида 17 апрел куни Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгашининг 2-қарори имзоланди. Қуйида унинг матни билан танишасиз.

- Коронавирус юқумли касаллиги тарқалишига доир вужудга келган вазият билан боғлиқ ҳолда, масжидларда намоз ўқишни ман қилган исломий мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони, Туркия Республикаси, Эрон Ислом

Муфассал...

Ҳунар ўрганиш оиладан бошланади

 

Давлат ҳокимияти Мастчоҳ ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан "Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ноҳия раҳбариятининг фикрича, сайёҳликка ҳавас ва халқ ҳунарларини ўрганишга рағбат уйғотиш, аввало, оиладан бошланади. Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида бу икки муҳим омилни ҳисобга олишлари болаларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш, дунё кўришга иштиёқларини, халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612440

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10351694
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
628
7692
35147
10274571
87206
161581
10351694

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 02:59:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015